Жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларида 2018-2019 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Имтиҳонлар тасдиқланган низомга кўра, “Маънавият ва маърифат” фанидан суҳбат, “Чет тили” ва “Тарих” фанларидан тест синови шаклида бўлиб ўтди.
Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикасидаги Муҳаммад Беруний номидаги Ислом ўрта-махсус билим юрти, Андижон вилоятидаги Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро вилоятидаги Мир араб мадрасасида ўтказилди.