islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ректори “Ёшлар сиёсати” секцияси муҳокамаларида иштирок этмоқда

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида “Маънавий ипак йўли, Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” мавзусида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда Евросиё диний уламолари иштирокида секция мажлислари бўлиб ўтмоқда, хабар берди www.muftyat.kz сайти.
“Мусулмонларни маънавий бошқаришда ёшлар сиёсатининг назарий ва амалий қарашлари”га бағишланган биринчи мажлисда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ўзининг доклади билан иштирок этди.
Шунингдек, ушбу учрашувда дунёнинг машҳур уламолари ўзларининг докладлари ва унга оид видеороликлар билан қатнашмокдалар.

74790cookie-checkТошкент ислом институти ректори “Ёшлар сиёсати” секцияси муҳокамаларида иштирок этмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: