islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломда шерикчилик ва унинг турлари

Ширкат бу арабча الشركة дан олинган. Луғатда, الشركة сўзи “аралашиш”, “шерик бўлиш” ва “қўшилиш” деган маъноларни ифодалайди. “Аш-ширкат” ва “аш-шарикат” деб икки нарсанинг бир-бирига аралашишлигига айтилади. “Ширкат” сўзи араб тилида «шин»нинг касраси ва «ро»нинг сукуни билан «Аш-ширкат» ёки «шин»нинг фатҳаси ва «ро»нинг касраси билан «аш-шарикат» тарзида ўқиш жоиз. Лекин биринчи кўриниш машҳурроқдир. Луғатда اشترَك ва تَشارَك ва شارَك лар эса икки ва ундан ортиқ кишиларнинг бир-бири билан шерик бўлишига қўлланади. الشركة нинг кўплигиأَشْراك ва شُرَكاء кўринишда бўлади. Имом Азҳарий: Шарик شَريك нинг жам ҳолати худди يتيم ва نصير ларнинг кўплиги أَيتام ва أَنصار каби أَشْراك кўринишида бўлади, дейди. Шунда المرأة شَريكة ва النساء شَرائك дейилади. Имом Жаъдий эса شِرْكَ нинг кўплиги, شِبْرأَشبار каби أَشْراك бўлади, дейди.

Фиқҳий истилоҳда камида икки киши сармоя ва фойдада бир-бирлари билан шерик бўлишга қарор қилишларига ширкат дейилади.

عَقْد بَيْنَ الْمُتَشَارِكِينَ فِي الْأَصْلِ وَالرِّبْحِ

«Сармоя ва фойдада шерик бўлган икки киши орасидаги битимдир».

Ҳанбалий мазҳаби фақиҳларидан аллома ибн Қудома ширкатга шундай таъриф берганлар:

الشركة هي الاجتماع في استحقاق أو تصرف

«Ширкат – ҳақни талаб қилиш ёки тасарруф қилишда (бир кишидан зиёда кишиларнинг жам бўлиб) шерик бўлишларидир».

Ширкат шариатнинг уч асосий манбаи, яъни Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уммат ижмоси билан собит бўлган.

وَإِنَّ كَثِيرًا مِنَ الْخُلَطَاءِ لَيَبْغِي بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَقَلِيلٌ مَا هُمْ.

«Албатта, кўп шериклар бир-бирларига зулм қилурлар. Магар иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина (қилмаслар). Улар жуда ҳам оз», –деди” (Сод 24-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ширкатга тегишли бир неча ҳадислар нақл қилинган:

عَنِ السَّائِبِ بْنِ أَبِى السَّائِبِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ كَانَ شَرِيكُ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم فِى أَوَّلِ الإِسْلاَمِ ِ فِى التِّجَارَةِ فَلَمَّا كَانَ يَوْمُ الْفَتْحِ قَالَ: «مَرْحَبًا بِأَخِى وَشَرِيكِى لاَ تُدَارِى وَلاَ تُمَارِى».

Соиб ибн Абу Соиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“У ислом аввалида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тижоратдаги шериклари эди. Фатҳ куни бўлгач:–«Уришиб-жанжаллашмайдиган биродарим, шеригим, хуш келибсиз,»– дедилар” (Байҳақий ривояти).

حدثنا محمد بن سليمان المصيصي ثنا محمد بن الزبرقان عن أبي حيان التيمي عن أبيه عن أبي هريرة رفعه قال: « إن الله تعالى يقول أنا ثالث الشريكين ما لم يخن أحدهما صاحبه فإذا خانه خرجت من بينهما »

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилинади:

“У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Аллоҳ таоло: «Модомики, иккисидан бири шеригига хиёнат қилмас экан, Мен икки шерикнинг учинчисиман. Агар у(шериги)га хиёнат қилса, иккиси орасидан чиқаман,»– деб айтади” (Абу Довуд ривояти).

Ширкат ишларида томонлар бир-бирларининг молларига хиёнат қилмай, омонат ва диёнат юзасидан иш кўрсалар, уларга Аллоҳ таолонинг мадади ва кўмаги бўлади. Агар бордию, шериклар бир-бирларини алдаб, хиёнат қилсалар, Аллоҳ таолонинг мадади уларнинг орасидан кўтарилиб кетади.

Ширкатнинг баъзи навлари хусусида мазҳаблар орасида турли фикрлар мавжуд бўлишига қарамай барча уламолар ширкатни умумий тарзда жоизлигига иттифоқ қилган. Ширкатнинг жоизлиги борасида бирорта илм эгаси қарши чиққан эмас.

Ислом фиқҳида шериклик бир неча тур бўлиб, қуйида улар билан танишиб ўтамиз. Шериклик мулкий ва шартномавий шерикликга бўлинади.Шартномавий шериклик:сармоявий шерикчилиги, меҳнат шерикчилиги ва зиммадорлик шерикликларига бўлинади. Чунки бу шерикликларда кўрилган зарарда шерикларни ҳиссасини белгилаш шериклик маблағ, меҳнат ва зоминлик асосида белгиланади. Шерикликда кўрилган зарар шерикларнинг ўртадаги маблағи асосида белгиланса, унга شركة الاموال дейилади. Шерикликда кўрилган зарар шерикларнинг меҳнати асосида белгиланса, унга الاعمال شركة дейилиди. Шерикликда кўрилган зарар шерикларни зоминлиги асосида белгиланса, унга شركة الوجوه дейилади.

 

4-курс талабаси
Исмоилов Акрамжон

87370cookie-checkИсломда шерикчилик ва унинг турлари
1 та фикр мавжуд
  1. Наргиза

    Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракотух. Ман бизнесим учун 3000$ пул олмокчиман. Лекин пулни кайтараетганда шеригимни хам рози килмокчиман. Канака килиб амалга оширсам хайрлирок болади? Фойдамдан канчадир фойиз ажратиб борсам боладими токи карз кайтариш вакти келгунча.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: