Илк бор Катта Лангар Қуръонини 1997 йил йили Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Катта Лангар қишлоғида кўрган эдик. Ўша пайтда у Катта Лангар қишлоғида Лангар ота зиёратгоҳида сақланарди. 1997 йили ёзда Халқаро Амир Темур жамғармасининг ўша вақтдаги раиси академик Бўрибой Аҳмедов (1924–2002) олдига биз – қўлёзмалар бўйича мутахассислар бориб, Қашқадарё воҳасига палеографик (қўлёзма манбаларни излаш ва ўрганиш) экспедициясига чиқиш истагимизни бунинг учун фонд бизларга ёрдам бериши имкониятини билмоқчи бўлдик. Шунда домла Б.Аҳмедов илмий сафармиз қўллаб-қувватладилар ва бунга Амир Темур жамғармаси ёрдам кўрсатажигини маълум қилдилар. Август ойида Қашқадарёга қараб йўлга чиқдик. Гуруҳимизда мендан ташқари ҳозирда тарих фанлари доктори Шодмон Воҳидов, филология фанлари докторлари Қосимжон Содиқов ва Қудрат Омоновлар бор эди. Бизнинг айнан Қашқадарё воҳасини илмий сафар учун танлаганимиз бежиз эмасди. Шодмон Воҳидовнинг волидаси айтган маълумот шу йўналишни танлашимизда сабаблардан бири эди. Унга кўра Қашқадарёда бир ғор бор экан, унда бир тўн кийган инсон қўлидан Қуръонни қўймай, қучоқлаб турар экан, деган афсонавий гап бор экан. Шаҳрисабзга бориб, ўша пайтдаги шаҳар ҳокими Азим Зайниддинов билан учрашдик. Ўз ўлкаси тарихини ўта қадрловчи бу инсон бизларни ҳокимият дачасига жойлаштирди. Ўзига ажратилган машинани бизларнинг илмий изланишларимиз давомида Қашқадарё бўйлаб олиб юриши учун бериб қўйди. Қалби гўзал инсон бўлмиш Азим ака ёрдами билан Қашқадарёнинг турли тарихий жойларига бориш имкониятига пайдо бўлди. Зиёратгоҳлар, турли муқаддаси жойлар, жумладан, Темурийлар даври ёзувлар бор қабртошлар билан танишдик. Аммо маҳаллий аҳоли қўлидаги қўлёзмалар билан танишиш осон бўлмади. Сабаби яхши маълум: совет тузуми даврида халқ қўлидаги қўлёзмалар атеистик кураш доирасида йўқотилган. Уйидан қўлёзма чиққан одамлар таъқиб остига олинган. Орадан вақт ўтган бўлса-да, ўша давр қўрқуви ҳали инсонлар хотирасида сақланиб қолганди. Биз аҳоли ишончини қозониш йўлидан бордик: Шаҳрисабз маҳаллий телевидениесидан чиқиб, олим эканлигимиз, аҳоли қўлида мавжуд қўлёзма манбаларни ўрганиш ниятимиз борлигини билдирдик. Эртасигаёқ биз билан Жўрахон ака Асомов исмли инженер учрашиб, қайнотаси – Файзуллохўжа Равнақий (1892–1978)нинг қўлёзмалардан иборат кутубхонаси мавжудлиги ва у билан бизни таништиришини маълум қилди. Биз Шаҳрисабздаги Равнақий яшаган уйга бордик ва унинг кутубхонасидаги қўлёзмалар ҳамда невараси Лутфиллахон билан танишдик. Илмий аҳамиятга эга маълумотлар тўпладик. Лекин Жўрахон Асомов билан бўлган танишувимизнинг энг катта натижа – Катта Лангар қишлоғидагиXV асрда барпо этилган Лангар ота зиёратгоҳида сақланувчи қадимий Қуръон ҳақидаги маълумотлар эди. Жўрахон Асомов бизни мана шу Қуръон нусхасини ўша қишлоққа олиб бориб кўрсатадиган бўлди. 1997 йил 10 август куни йўлга чиқиб, ниҳоят Катта Лангарга етиб бордик. Қишлоқдаги Катта Лангар зиёратгоҳ кираверишида ёзувларга эга қадимий қабртошлар мавжуд. Биз учун энг муҳими Қуръоннинг қадимий нусхасини кўриш эди. Катта Лангар Қуръони Зиёратгоҳ ичидаги ёғоч сандиқда сақланар экан. Катта Лангар масжиди имоми у билан бизни таништирди. Қуръоннинг жуда қадимийлиги яққол кўриниб турарди. Сабаби у терига ёзилганди. Шахсан мен фақат илмий китоблардаги маълумотлар орқалигина кийик терисига ёзилган қўлёзмалар борлигини билардим. Ҳозир эса умримизда биринчи марта қўлимизда терига ёзилган қўлёзма, яна энг муқаддас китоб – Қуръоннинг дунёдаги энг қадимги нусхаларидан бирини ушлаб турардик. Қўлёзмашунос олим учун бу бахтли онлар эди. Илмий сафар муносабати билан 1997 йили ўша вақтда Катта Лангар зиёратгоҳида сақланган Катта Лангар Қуръони билан унинг асрлар давомидаги сақланиш жойида танишган эдик. Тошкентга қайтгач бу қўлёзма ҳақида қуръоншунос олимлар профессорлар франциялик Франсуа Дерош ва россиялик Ефим Резванларга маълум қилдик....
Оиша томорқага ловия экиб қўйди. Об-ҳаво яхши бўлгани боис ловия тез орада униб чиқди. Бир куни ташқаридан сигирларнинг овозини эшитиб ҳовлига югуриб чиқди. Қўшнининг сариқ сигири томорқага кириб, ёш ловия новдаларини чайнаб ташлабди ва пушталарни ҳам бузиб юборибди. Оиша барча қилган меҳнати зое кетганини кўргач жойида қотиб қолди. Бўйнида арқон осилиб турган сариқ сигир молхонанинг ёнида мўрарб турарди. Ғазаб аччиғида қўлига тушган тахтани олдида сигир томон бора бошлади. Шу пайтда сигирнинг эгаси бўлмиш қўшни аёл келиб қолди ва ғамгинлик билан гапира бошлади: – Кеча бечоранинг бузоғи ўлиб қолди. Эрталабдан бери мана учинчи марта арқонини узиб, бузоғини қидиряпти. Буни эшитгач Оиша қўлидаги тахтани ташлади. Ловияси эсидан ҳам чиқиб кетди. Сўнг уларнинг олдиларига юриб келган сариқ сигирнинг ғамгин кўзларига боққанча унинг бошини силаб: “Демак у ҳам ўзининг боласи ҳақида ўйлаяпти эканда”, деди. Оиша жуда тўғри йўл тутди. Унинг бу хайрли иши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига тўғри келаркан-а? “Аллоҳдан қўрқинг, бу тилсиз ҳайвонларга азият етказманг”. اتَّقُوا اللَّه في هذِهِ البهَائمِ المُعْجمةِ Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 1 066
Ҳоким Найсабурий раҳматуллоҳи алайҳ саҳобаларни Исломни биринчи қабул қилганлари ва кўплаб улуғ ишларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида бўлганлари эътиборидан ўн икки табақага ажратганлар: 1. Олдиндан Маккада Исломни қабул қилганлар табақаси; 2. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Исломга келганидан кейин исломни қабул қилганлар табақаси; 3. Ҳабашистон муҳожирлари табақаси. Мазкур муҳожирлар “Ҳабашистон муҳожирлари” деб аталадиган алоҳида бир табақа саналади; 4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган биринчи Ақаба байъатида қатнашган саҳобалар табақаси; 5. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган иккинчи Ақаба байъатида қатнашган саҳобалар табақаси; 6. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага киришларидан олдин ҳижрат қилган саҳобалар табақаси; 7. Бадрда қатнашган саҳобалар табақаси; 8. Бадр ғазотидан кейин ҳижрат қилган саҳобалар табақаси; 9. Ҳудайбия ғазотидаги “Байъатур ризвон”да қатнашган саҳобалар табақаси; 10. Ҳудайбиядан кейин ҳижрат қилган саҳобалар табақаси; 11. Фатҳ йилида мусулмон бўлган саҳобалар табақаси; 12. “Фатҳ куни” ва “Ҳажжатул вадоъ”да ёш ва гўдак ҳолида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб қолиш бахтига муяссар бўлган саҳобалар табақаси. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 885
Организмдан зарарли моддаларни очлик йўли билан чиқариб ташлаш умр давомийлигини узайтиради. Алексис Каррел таниқли олим тиббиёт доктори анча йиллардан буён дармонсиз кам қувват бўлиб юрар эдим. Доимо ётиб олиш пайида бўлар, диван ва ёстиқ яхши кўринар эди. Кўп вақтимни телевизор кўриш билан ўтказардим. У ёқ бу ёққа ўтиб келишлар, ош-овқат ё у бу ишларни қилишга ҳафсалам йўқ эди. Овқатни келиним пиширар лекин мен пиширган овқатларга ўхшамагандек туюлар тайёр овқатни хўмрайибгина еб олардим. Чойни хуш кўрар, қовурилган сергўшт, серёғ овқатларни ёқтирардим. Гўё шунақа овқатлар дармон бўлар деб ўйлардим. Мазаси камроқ овқат бўлса, емай қўяқолардим. Тамоққинам соғу – тамом жойим касал деганларидек. Ҳатто 5 вақт намоз ўқишга ҳам қийналар, қиёмга ўтирсам қаъдага туриб олиш оғирлик қилар, базан ўтириб ўқиб қўярдим. Таҳоратга кўп чиқар, намозларим қазо бўлиб қоларди. Болдирларим кўпинча зирқирар, бошим, бўғинларим тез-тез оғриб турарди. Доимо ёнимда таблеткалар олиб юрар эдим. Баъзан докторларга чиқиб бирон личения олар, буям маълум вақтга қувват бўлар эди. Бир дона аспирин ичсам тетикроқ юрардим. Рўза тутишлар оғир кўринар эди. Шундай кунларнинг бирида қўлимга Пол Бреггнинг “120 ёшга кириш мумкинми?” номли китоби тушиб қолди. Китоб ўқиш севимли машғулотим бўлгани учун дарров ўқишга тушдим. “Китоб ўқиш мураббога нон ботириб ейишдек гап”. (Х.Тўхтабоев), буни болаларимга кўп такрорлар эдим. Ўқиб кўрсам бу китоб гўё мен учун ёзилгандек. Биринчи боб – тана, идрок ва руҳ. Ўз-ўзини назорат қилиш ва ундан янги одам яратиш. Иккинчи боб – асосан умуртқа ҳақида. Ўзига ишонч, машқлар ва тўғри нафас олиш. Учинчи боб – очлик ҳақида батафсил ёзилган. “Очлик – бу қондаги холестерин даражасини туширишнинг энг тезкор ва табий усули”. Ҳар ҳафтада 24 соат оч бўлиш ва рационал овқатланиш организмни ёшартириш, унинг кучларини тиклашга қодир. Сиз ёшроқ ва хушбичимроқ кўринасиз. Диққатингизни ўзингизга, туйғуларингизга бўйсунмас ва ялқов танангиз устидан ғалабангизга бўлган қатъий ишончингизга қаратинг. Шунда кучларнинг қуюлиб келишини ҳис қиласиз. Инсоннинг соғлиги, кучи, серғайратлилиги унинг ёшига эмас, балки умуртқасининг ҳолатига боғлиқ. Тана аллақачон харобага айланган. Касал инсон мўжиза юз беришини, хароба яна қасрга айланишини истайди. Лекин таблеткалар ва психоанализ билан бу нарсага эришиб бўлмайди. Фақат машқлар, очлик, тўғри нафас олиш, тўғри овқатланиш, тўғри юриш, тўғри ўтириш ҳатто тўғри дам олиш, стресларга қарши кураш, сув билан даволаш ва қуёш ванналари. Буларни бажариш орқали натижага эришиш мумкин. Яъни хароба қасрга айланади. Мен 52 ёшимда жисмоний машқларни ўргандим. Бунга кўп вақтим кетди. Расмда кўрсатишса бўлмасмиди деб ўйлардим. “Ўз машғулотларингиз натижаларига баҳо бериб ўзингиздан мамнун бўласиз, мушакларингиз куч билан тўлади, ишга бўлган лаёқатингиз ошади. Айнан икки кундан кейин биринчи ўзгаришларни сезасиз”, дейилган. Менда худди шундай бўлди. Машқларни мунтазам бажариб ҳар ҳафтада 24 соат оч бўлиш ўрнига саҳарсиз рўза тутиб қўя қолдим. Кунлар салқин бўлгани учун кўпроқ рўза тутишга киришдим. Очлик бизга уч йўналишда таъсир қилади. У бизни жисмонан, ақлан ва руҳан тозалайди. Руҳ такомиллашади. Бу жуда муҳим ва аҳамиятлидир. Хуллас китобни қайта-қайта ўқидим. Ўқиганларимни имкон қадар мукаммал бажара бошладим. Натижа жуда яхши. Шундан буён бир донаям таблетка ичмадим. Ҳамма оғриқлар йўқолди. Маша Аллоҳ энди 12 соат ҳаракатдаман, чарчоқ нималигини билмайман. Ойлаб рўза тутяпман, намозни иштиёқ билан ўқияпман. Энди бир вақтнинг ўзида юз, юз эллик ракъат намоз ўқишга ҳам қувватим етади. Ҳидоят Аллоҳдан, Аллоҳга беадад...