islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Синов эмас, ундан ўтолмаслик ёмондир

Аллоҳ таоло Каломи шарифида инсонларни нималар билан синаши ва уларни қандай қабул қилиш кераклигини баён этади: “Албатта, биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) бирон мусибат келганида: “Албатта биз Аллоҳнинг(бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз”, дейдиган сабрли кишиларга хушхабур беринг! Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловат(мағфират) ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчидирлар” (Бақара сураси, 155-157 оятлар). Ушбу ояти каримани Имом Шаъровий роҳимаҳуллоҳ бундай шарҳлайдилар: “Биламизки, аслида  кишилар бошига синовларнинг келиши  ёмон эмас, балки унинг синовлардан ўта олмаслиги ёмондир. Зеро, ҳар бир синов тажриба ва имтиҳон ҳисобланади. Ҳеч ким имтиҳонларни ёмон демаган. Балки у муваффақиятга эришиш йўлидаги машаққатларни кўтара олмаган кишининг наздида ёмондир. Аммо бор куч-ғайратини ишга солиб, пешқадамлардан бўлган киши наздида  имтиҳонлар   яхшидир”. Бугун дунё аҳолиси бошида коронавирус касаллигининг ваҳимаси айланмоқда. Ушбу касаллик юртимизда ҳам қайд қилинди. Хўш, ушбу касалликдан ваҳимага тушиш ва қўрқиш нечоғлик ўринли, динимизда бундай ҳолатларда қандай йўл тутиш мақсадга мувофиқ, дейилган? Бундай кишилар қўрқув билан хатарни янада кўпайтиради. Хавотир ва ваҳима эса хавф-хатарни тўхтатиб қўймайди. Шундай экан ортиқча қўрқувдан четланиш лозим! Эй биродар, ваҳима яшашни бас қилинг! Дунё Ислом уламолари бу касалликнинг шаръий муолажаларини эслатмоқдалар. Бундай ҳолатда мусулмон киши Аллоҳ таолонинг тақдир қилгани юзага чиқишига қаттиқ ишонган ҳолда, касалликдан сақланиш чораларини кўради. Вабо каби тез тарқаладиган касалликлар пайдо бўлган жойга кирилмайди ва қаттиқ зарурат бўлмаса, у ердан чиқиб кетилмайди. Тиббиёт вакиллари кўрсатмаларига тўла амал қилинади. “…ўз қўлларингиз (бахиллигингиз) билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!” (Бақара сураси 195-оят). Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши каронавирус бўйича фатвоси эълон қилинди. Унда барча мусулмонларни мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашгунча жума намозлари ўрнига уйда пешин намозини ўқиш, беш вақт намозларни ҳам уйда адо этиш, жаноза намозларини вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқиш, масжидларда намоз вақтини билдириш учун азон ўз вақтида айтилишини маълум қилинди. Шунингдек, мўмин-мусулмонлар имкон қадар касаллик тарқалишининг олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшишлари кераклиги, ҳар бир мусулмон ибодат ва дуоларда Аллоҳ таолодан ушбу касалликни даф қилишини сўраб, ихлос билан илтижо қилиши лозимлиги, касалликнинг олдини олиш борасида тавсия этилган кўрсатмаларга қатъий амал қилиш тавсия этилди. Бундан ташқари, бундай вазиятда озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситалар нархини ошириш, сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаром эканлигини чуқур англаб, ушбу қоидаларга қатъий амал қилишга чақирилди. Минг афсуски, ҳозирги ҳолатда карантин тартиб-қоидалари ва Диний идора Уламолар кенгашининг фатвоси тўғрисида аҳоли орасида нотўғи, асоссиз, бир ёқлама ахборотларни тарқатишга уринишлар бўлиб турибди. Бундай ишлардан қатъий сақланиш зарур. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар» (Ҳужурот сураси, 6-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир кишининг эшитган ҳар нарсасини гапиравериши гуноҳ учун кифоя қилади”, дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсон ҳар қандай фитналарга алданмаслик, ниҳоятда ҳушёр бўлиш ҳақидаги “Мўмин киши зийрак, ҳушёр ва оқил бўлади”, деган ҳадисга амал қилишимиз лозим. Бинобарин, ҳар қандай маълумотга ишониб, хулоса қилиш дунё ва охиратда пушаймонликка сабаб бўлиши мумкин. Текширилмаган хабарни тарқатган киши ҳам гуноҳга шерик бўлиб қолади. Ишончли маълумотни олиш ва аниқлашда ҳар бир соҳанинг мутахассисига мурожаат қилиш керак. Муқаддас Қуръони карим инсонларга кўрсатма, нур, эслатма, саодат калити этиб юборилган: “Албатта, ҳар бир...

Cабр барака калитидир

Англашимиз керакки, жаҳолатдан ёмонроқ фақирлик бўлмагани каби, ақлдан яхши бойлик топилмайди. Яна маслаҳатли бўлиш яхши суянч эканлиги, тадбирли бўлиб ҳаракат қилиш ақл соҳибларининг фазилати – гўзал ахлоқли, шубҳали нарсалардан йироқ бўлиш, ҳаёли ва сабр-тоқатли бўлиш имконияти бизга инъом этилган. Тарихдан маълумки, жонажон диёримиз бағрида яшаб, фаолият олиб борган аждодларимиз, ўз даврларида не-не машаққатларни ўта сабр билан, вазмин ҳолда, матонат билан енгиб ўтган. Бу эса, бизга ибрат мактабидир. Иброҳим Адҳам ўзларининг яшаш ҳолатларини таърифлаб айтганларидек, “Бори (бергани)га шукр қилиб, йўғида сабр қилиб”, қаноат билан истиқоматда бўлсак айни мақсадларимиз, муддаоларимиз ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Чунончи, “сабр баракотлар калитидур” унинг соҳиби бўлсак, қаерга борсакда йўлимиз, ишимиз баракали бўлади. Бугунги кунда дунё ҳамжамиятини ларзага келтирган миттигина вирус, барчани огоҳликка даъват этаётгани, жумладан, юртимизга ҳам бу иллатнинг кириб келиши халқимизнинг саломатлиги йўлида кишилар ҳаёт тарзини бироз бўлсада чекловларига сабаб бўлди. Бунга жиддий ёндашиб, мутасадди-фидойиларимиз, жонкуяр раҳбарларимиз, дуогўй уламоларимиз берган кўрсатмаларига қатъий амал қилиб, шижоат билан, баҳорий кўтаринки кайфият билан, ўзимизни турли нохуш ҳолатларга ташламасдан, турли кўнгилхираликларга эргашмасдан, уларнинг фитнаю фасодларига учмасдан ҳаракатда бардавом бўлсак, албатта, сабримизнинг мукофотини Яратганнинг Ўзи кенг даргоҳидан шифо эшикларини очиб қўяжак. Нуҳ алайҳиссалом кемадан тушганларида бутун ҳудудни вабо касали чулғаб олади. Шунда ул зот билан бирга келган уч ўғиллари ва завжаларидан ташқари қолган инсонлар мазкур касалликдан ҳалок бўлади. Фақатгина Нуҳ алайҳиссалом тадбирли бўлиб, ақл билан иш кўрганликлари сабаб омон қолганликлари ибратдир. Қарангки, юртимизда COVID-19 инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида ўз вақтида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айни кунларда ёш болалар, мактаб ўқувчилари ва талабалар ҳамда ишчи фуқаролар ўз уйларида ўтиришлари, турли тадбир ва кечалар, йиғинлар ўтказмаслик таъкидланиши бу – иллатнинг олдини олишнинг энг самарали ечимларидан эканлиги ҳақиқатдир. Шунингдек, фуқароларга бир қатор шарт-шароит ва имкониятлар ҳам яратиб берилаётгани ҳам бизнинг манфаатимиз учунлигини ҳис қилмоғимиз зарур. Мазкур карантин даврида уйда қолиб оёқни чўзиб ётиш эмас, балки, юрт, халқ бошига ташвиш тушганда, жиддий эътибор билан, бунинг олдини олиш борасида ўз ҳиссамизни қўшиш ҳақида ҳамфикр бўлиб мулоҳаза қилсак, ҳеч бўлмаганда турли солиқлардан қарздорлигимиз (ёки олдиндан тўлов) бўлса ҳам имкон топиб онлайн тўловни амалга оширсак, қарздорлигимиз гардандан соқит бўлади. Энди “мана айтишди, карантин даврида солиқларни тўламаса ҳам бўларкан, кредитларни бермасак ҳам бўларкан”, деб қараб турмаслик керак, аксинча, имкон топиб ҳимматли бўлиб қарзларни ўз вақтида тўлашлик – яхши кишиларнинг фазилатидир. “Имкон топган қир ошар” деганларидек,  бундай пайтда муҳтожларга ҳиммат қилсак, ён атрофимиздаги кишиларга ўзимизга раво кўрган яхши нарсаларни улашсак эртага натижаси, мукофоти бўлади, албатта. Эл орасида иззатимиз, ҳурматимиз ҳам шу қадар баланд бўлади. Бугун маълум муддат сукут сақласак – саломатликни топамиз, яхшилик қилсак – тинч-тотувлигимиз мустаҳкам бўлади, муҳтожларга саҳоват қилсак – буюкликни топамиз, қаноату сабр қилсак – ризқу рўзимиз янада зиёда бўлади инша Аллоҳ. Оғир кунларда халқнинг дардига дармон бўлмоқ вазифамиз эканлигини тушуниб, моҳиятини англасак, четда қараб турмасдан қувватимиз етса хизмат қилсак,  мутахассисларнинг кўрсатмаларига қатъий роия қилсак тез кунларда  бу бало юртимиздан даф бўлади. Азизлар, уйда қолиб ҳимматли бўлинг! М. Амонов Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими 804

“ТИРИК ЭНЦИКЛОПЕДИЯ” ВА “МАЪЛУМОТЛАР ХАЗИНАСИ” ЁКИ КУЧЛИ ТАРИХЧИ ОЛИМ

Табрик Юртимизда ислом тарихи, манбашунослиги, аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини ўрганиш, буюк ўтмишимизнинг шонли даврларини турли манбалар, қўлёзма асарлар асосида холис тадқиқ этиш ишлари борасида ХХ асрнинг сўнгги чорагида Ўзбекистонда йирик илмий мактаб яратилди. Ушбу илмий мактабнинг ривожланишида замонамизнинг таниқли олими, тарих фанлари доктори, профессор Аҳаджон Ҳасановнинг хизматлари беқиёсдир. Бугун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти жамоаси номидан Аҳаджон Ҳасановни табаррук 80 ёши билан самимий билан муборакбод этар эканмиз, бу табрик замирида устознинг фазилати, меҳнати, ўз касби-ю, атрофдагиларга бўлган меҳри, малака­маҳоратига чуқур эҳтиром ётади. Одамлар учун зарурлигингни англаб яшаш, амалга оширган эзгу ишларинг беиз кетмаслигига ишонч ҳосил қилиш, ҳар қандай инсоннинг эл­юрт, жамият олдидаги бурчини бажаришида ўз самарасини бериши муқаррар. А.Ҳасанов 1940 йил 29 мартда Тошкент вилояти Пискент туманида зиёли оиласида дунёда келади. Ёшлигидан илм-маърифатга илтилгани учун мактабда аъло баҳоларга ўқиб, барчанинг эътиборига сазовор бўлади. Ўқувчилар орасида аълочилиги, билимдонлиги, меҳнатсеварлиги билан ажралиб турган ёш Аҳаджонни устозлари ҳам яхши кўрар эдилар ҳамда уни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлар эдилар. А.Ҳасанов 1958 йили Тошкент Давлат университетининг Шарқ факультетига ўқишга кириб, 1964 йилда мазкур олийгоҳни имтиёзли диплом билан тугаллайди. А.Ҳасанов илмий, педагог фаолият билан бирга, республикамизда диний соҳа ривожланишига ҳам салмоқли ҳисса қўшдилар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президент девони, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент ислом университети (ҳозирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси)да педагог устоз ва раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бордилар. 2011 йили устоз А.Ҳасановнинг меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланиб, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвонига сазовор бўлганлар. Тарих фанлари доктори, профессор сифатида нафақат юртимизда, балки халқаро илмий жамоа орасида улкан обрў-эътиборга эга олим сифатида ном қозонган, Москва, Қозон, Қоҳира Бухарест, Париж, Южин (АҚШ)да ўтказилган халқаро илмий конференцияларда маърузалар билан қатнашган. «Макка ва Мадина тарихи», «Қадимги Арабистон ва илк ислом. Жоҳилия асри», «Ислом тарихи», «Илк ислом тарихининг замонавий талқини», «Лексии по истории раннего ислама», «Диний мутаассиблик: моҳият, мақсадлар ва олдини олиш йўллари» каби монография ва ўқув-услубий қўлланмалар, шунингдек, исломшунослик, диншунослик, ислом тарихи, хорижий Шарқ мамлакатлари тарихи бўйича 100 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалари эълон қилинган бўлиб, кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан ўқиб келинмоқда. А.Ҳасанов илмий раҳбарлигида юртимизда кўплаб тадқиқотчилар етишиб чиқиб юртимиз илм-фанига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Бугунги кунда ҳам юртимиздаги илмий-тадқиқот институтларида, илмий марказларида, ўқув даргоҳларида ёш тадқиқотчиларга ўзларининг маслаҳат ва тавсияларини бериб, келмоқдалар. Хусусан, Аҳаджон домла 1980-йилларнинг биринчи ярмида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида араб тили, жумладан “Муҳовара” фанидан дарс бериб, кўплаб талабаларнинг қалбида чуқур эҳтиром ва ҳурматга сазовор бўлдилар. Ўша йилларга келиб моҳир арабшунос ва шарқшунос-тарихчи сифатида шаклланиб бўлган А.Ҳасанов талабаларни араб дунёсининг ажойиботлари билан яқиндан танишишига кўмак берар, Қуръон тили, жаннат тили бўлган араб тилининг ўзига хос нозик жиҳатларини англай олишига турки бўлар эди. Келажакда машҳур уламо ва дин арбоблари бўлиб фаолият юритган олий маъҳад битирувчилари Аҳаджон домла Ҳасановнинг сабоқларини ҳали ҳануз илиқ сўзлар билан тилга олиб эслайдилар. Устоз Аҳаджон аканинг шундай бир ноёб хислатлари ҳам борку, улардан қадимги дунё ёки илк ислом тарихидан бирор савол сўрайсизми, охирги 30 йилда Ўзбекистонда диний соҳада юз берган муҳим воқеаларни тилга оласизми, барчасини саналари ва рақамлари билан, аниқ, тиниқ ва батафсил айтиб берадилар. Шунинг учун ҳам у кишини атрофдагилар “тирик энциклопедия”, “ўзи юрувчи справочник”,...

Ёлғон ва миш-мишларга ишонманг!

Замон шу даражада ривожландики, уйида ўтирган исон бир зумда бутун дунё маълумотларига эга бўляпти. Маълумот алмашинуви ҳам шу қадар тезлашдики, бугунги маълумот  эртага эски бўлишга улгуряпти. Албатта бу тезлашиш, маълумот алмашинувини интернетсиз тасаввур қила олмаймиз. Инсонлар томонидан интернет тармоқларига шу қадар маълумот ва янгиликлар қўйилиб борилаяпдики уни ўқиб улгуришни ўзи мушкул бўлиб қолди. Бир дақиқани ўзидаёқ нафақат юртимизда балки дунёда  бўлаётган хабарлар билан танишиш ёки бирор бир хабарни бошқаларга тарқатиш ҳач гап бўлмай қолди. Бу албатта инсонлар учун қулайлик бўлиб, ўзларига керак бўлган маълумотларни топиб, уни ўрганишида ҳамда, бирор бир  хабарни яқинларига етказишида ҳам вақт ва маблағларини тежайди. Лекин шуни яхши билишимиз керакки, қулайлик ва енгиллик бўлмиш бу интернетдан фойдаланишда ҳусусан ахборот  олиш ёки ахборот етказишда жуда эҳтиёткорона иш тутмоқлик керак. Кейинги вақтларда интернет тармоқлари орқали асоссиз, ёлғон хабарлар, турли уйдирмаларни, айниқса бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирусга алоқадор маълумотларни билиб билмай халқ оммасига ҳавола қилиб, инсонлар орасида турли ноқулайлик ва ваҳималарни келиб чиқишига  сабаб бўлаётганлар  кузатилмоқда. Масалан, “Фалон нафар фуқаро фалон жойдан  ушбу касаллик сабаб оламдан ўтибти”, ”Фалон жойдан фалонча адад касаллик аниқланибти”, “Салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчилар томонидан коронавирус инфекцияси атайлаб тарқатиляпти”, “Нарҳ наволар кўтарилиб кетар экан”, “Озиқ овқатларни кўпроқ ғамлаш керак”, каби кўплаб асоссиз миш мишлар фикримиз далили бўла олади. Динимизда ёлғончилик қораланиб, инсонларни ёлғондан қайтарилади. Сабаби, ёлғон гапириш ёлғончининг имонига салбий тасир қилиши билан бирга,  жамияда  беқарорлик ва ваҳималарга сабаб бўлиб, инсонлар орасида парокандаликни келтириб чиқаради. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: Бир одам келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Дўзах амали нимадир?», деб сўради. Расулуллоҳ: «Ёлғончликдир. Агар банда ёлғон гапирса, фожирлик қилади, фожирлик қилса, кофир бўлади, кофир бўлса, дўзахга киради», деб жавоб бердилар. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ростгўйликни маҳкам тутинглар. Зеро, ростгўйлик эзгуликка йўллайди, эзгулик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапириш ва ростгўйликка интилишда давом этаверади, натижада Аллоҳ ҳузурида ростгўй деб ёзилади. Ёлғончиликдан сақланинглар. Зеро, ёлғончилик фожирликка (гуноҳкорликка), фожирлик эса дўзахга бошлайди. Банда ёлғон гапириш ва ёлғончиликка интилишда давом этаверади, ниҳоят Аллоҳ ҳузурида ёлғончи деб ёзилад”», дедилар. (Бухорий, Муслим, Термизий ривояти). Ҳадиси шарифда ростгўйлик мақталиб, ростгўй инсон жаннат аҳлидан экани, ёлғон эса ёмонланиб унинг эгаси дўзах аҳлидан  экани маълум бўляпти. Бошқа бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ёлғончини мунофиқга тенглаштирдилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мунофиқнинг аломати учта: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса, устидан чиқмайди, омонат қўйилса, хиёнат қилади”. (Муттафақун алайҳ). Агарда ёлғон хабарни тарқатган кишидан ушбу хабарни манбасини сўрасангиз кимдандир эшитганлигини асос қилади ваҳоланки ҳадиси шарифларда эшитган нарсаларини гапираверишлик ҳам ёлғончилик экани айтиб қўйилган. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг барча эшитганларини гапиравериши унинг  ёлғончилигига етарли далилдир”. (Имом Муслим). Мусулмон инсон гапирса яхши гап гапириши бўлмаса сукут қилиши лозимдир. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап гапирсин ёки сукут сақласин”, деганлар (Муттафаққун алайҳ). Яна шуни алоҳида такидлаш керакки Мусулмон киши ҳаммани гапига ишониб уни тасдиқлаб ҳам кетавермайди, балки хабарни ким етказаётганлиги, у қандай киши, нимани гапираётганлигини аниқлаб кейин ишониши керак. Яна, “Коронавируснинг  давоси топилибди”, деган миш мишлар  ҳам йўқ эмас. Аллоҳ ҳоҳласа топилади. Лекин асоссиз хабарларга ишониб ҳеч бир инсон мутахассисларга мурожаат қилмасдан ўзича иш кўрмасин.  Эронда бир қанча фуқаролар мана...

Бошга келган синовни Яратганнинг раҳмати ила енгамиз

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов 803
1 1 089 1 090 1 091 1 092 1 093 1 555