islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

МИСР БОШ ИМОМИ, АЛ-АЗҲАР ШАЙХИДАН МИННАТДОРЛИК МАКТУБИ КЕЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, профессор Рустам Собирович Қосимов номига Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад ат-Таййиб жаноблари томонидан йўлланган миннатдорлик мактуби қабул қилинди. Унда жорий йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Имом Абу Мансур ал-Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги тарихий конференциянинг юқори савияда ўтказилгани эътироф этилгани ҳолда меҳмонларга кўрсатилган самимийлик ва илтифот учун чин қалбдан миннатдорлик билдирилган. Ушбу конференциянинг катта муваффақиятларга эришгани ва унинг натижасида муҳим хулосалар ҳамда қимматли тавсиялар қабул қилингани алоҳида таъкидланган. Эътиборлиси, мазкур анжуман буюк Имом ал-Мотуридийнинг инсонларни мулоқот маданиятига чақирувчи мўътадиллик қарашлари ва фикр-мулоҳазаларини дунёга ёйиш, барчага ҳурмат билан қараш, халқлар ўртасида биродарлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириш қадриятларини мустаҳкамлаш ҳамда жаҳонда тинчлик маданиятини тарғиб этишда катта из қолдиргани юксак баҳоланган. Шунингдек, анжуман доирасидаги мулоқотларда келишилганидек, Имом Абу Мансур ал-Мотуридий мавзуида талабалар ва тадқиқотчилар ўртасида мусобақалар ўтказиш, Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, аз-Замаҳшарий ҳамда юртимизнинг бошқа буюк алломалари ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишлаб ўтказиладиган халқаро конференцияларда доимий ҳамкорлик қилишга умид билдирилган. АҲМАД АТ-ТАЙЙИБ, АЛ-АЗҲАР ШАЙХИ Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати 920

Бугун 2 апрель – Халқаро болалар китоблари куни

«Гул очган атиргул буталари очиқ дераза оша уй томон мўралади. Кай ва Герданинг стуллари бор эди, улар бир-бирларининг қўлларини ушлаганча стулларида ўтиришарди. Қор маликасининг совуқ ва ҳашаматли саройи уларнинг ёдларидан қўрқинчли туш каби унутилган эди». Ҳ.К.Андерсен, «Қор маликаси» Ҳар йили машҳур ҳикоянавис адиб Ҳанс Кристиан Андерсеннинг туғилган куни – 2 апрелда Халқаро болалар китоби куни дунё бўйлаб нишонланади. Ушбу байрам 1967 йилда Ёшлар китоблари халқаро кенгаши (IBBY) ташаббуси ва қарори билан жорий этилган. Кенгаш ушбу кун орқали болаларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини яхшилаш, янги авлод маънавий ва интеллектуал қиёфасини шакллантиришда болалар китобининг ролини оширишни тарғиб қилади. Шунингдек, байрамнинг мақсадларидан бири болалар адабиёти, китоб санъати ва маданиятини ривожлантириш ҳамда болалар китобхонлиги борасидаги мавжуд муаммоларга дунё ҳамжамияти эътиборини қаратишдан иборат. Айтиш керакки, болалар адабиётининг пайдо бўлиши ва ривожланиши нисбатан яқин ўтмишга эга. XVII асрнинг ўрталарига қадар болаларга эртаклар асосан оғзаки айтилган ва улар ота-оналар орқали етказилган. XVIII асрда болалар Д.Дефонинг «Робинзон Крузо» ва Ж.Свифтнинг «Гулливернинг саёҳатлари» сингари машҳур асарлари билан танишдилар, шарқ эртаклари тўпламлари эса бу даврда ҳали машҳур эмас эди. XIX асрга келиб ака-ука Гримм ва Ҳанс Андерсенлар болаларга эртаклар тақдим қила бошладилар. Россияда ҳам болалар адабиётини ривожлантиришга катта эътибор берилди. XVIII-XIX асрларда болалар асарлари А.Пушкин, С.Аксаков, А.Шишков, А.Погорелский ва бошқалар томонидан яратилган. Кейинчалик биринчи болалар журналлари чиқа бошлади. Ҳозирги кунда болалар адабиёти алоҳида бадиий йўналиш ҳисобланади. Ҳар йили дунёнинг турли ҳудудларида жойлашган Ёшлар китоблари халқаро кенгашининг филиаллари ушбу ажойиб байрам – Халқаро болалар китоби кунини халқаро миқёсда нишонлаш бўйича ҳомийлик қилади. Ҳар йили байрам шиори эълон қилиниб, мезбон мамлакатнинг машҳур болалар ёзувчилари томонидан бутун дунё болаларига мактуб юборилиб тадбирга таклиф этилади. Шунингдек, таниқли рассомлар Халқаро болалар китоблари кунига бағишлаб кўргазмали плакат таёрлашади. Кейинчалик ушбу материаллар болалар адабиётини ривожлантириш ва китоб мутолаасини оммалаштириш тарғиботи ишларида фойдаланилади. Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Болалар китоблари куни фестивалида болалар ёзувчилари ва рассомлари ушбу адабий соҳадаги асосий мукофот – Ҳанс Кристиан Андерсен номидаги Халқаро мукофотга сазовор бўладилар. Андерсен олтин медали «Кичик Нобел мукофоти» ҳам деб аталади. Олтин медал болалар китоблари бўйича халқаро кенгашнинг навбатдаги конгрессида номзодларга топширилади, шунингдек болалар китобларининг дунё тилларига қилинган энг яхши таржималар учун ҳам фахрий ёрлиқ берилади. Болалар китоблари куни муносабати билан турли мамлакатларда энг яхши бадиий асарларга бағишланган кўргазмалар, танловлар, конференциялар ва фестиваллар ўтказилади. Тадбирларга замонавий болалар ёзувчилари ва шоирлари таклиф қилиниб болалар ва ўсмирлар билан мулоқот қиладилар ҳамда ушбу ҳафталик давомида асарлар мутолаа қилинади. 2 691

Уйда қолинг!

Ота-она дийдорини ўйласангиз, Ўғил-қизнинг камолини ўйласангиз, Хонадоннинг аёлини ўйласангиз, Кўча кезманг, илтимосим уйда қолинг! Гап-сўзларга, миш-мишларга тутманг қулоқ, Саросима, қўрқувлардан бўлинг йироқ, Ўз уйингиз барча жойдан сокин, тинчроқ, Насиҳатим кўча чиқманг, уйда қолинг! Фарзандлар гул дийдорингиз кўриб тўйсин, Китоб-дафтар, қалам беринг, меҳр қўйсин, Ҳамма фақат Сизни десин, Сизни суйсин, Кўча кезманг, илтимосим уйда қолинг! Олам узра кезар ўлатнинг сояси, Ҳар ким бугун ўз-ўзининг ҳимояси, “Уйда қолинг!” Бу юртбошининг ғояси, Кўча чиқманг, илтимосим уйда қолинг! Ойнинг ярми қаро бўлса, ярми ёруғ, Оғир дамлар ўтар, кунлар келар қутлуғ, Шукур қилинг, соғ-омонсиз, қилинг қуллуқ, Уйда бўлинг, илтимосим уйда қолинг! Aллоҳимдан мадад сўранг, дуо қилинг, Шифо сўранг, паноҳ тиланг, нидо қилинг, Бу ўлатни ўзингиздан жудо қилинг, Уйдан чиқманг, уйда бўлинг, уйда қолинг. Бобоқул Усмон Бухоро вилояти, Шофиркон тумани. Манба: muslim.uz 861

Маҳзун бўлманг, меҳрибонингиз доим сиз билан бирга!

Инсон зоти туғилишидан бошлаб меҳр ва эътиборга муҳтож қилиб яратилган. Айниқса, ҳозиргидек машаққат ва мусибатлар пайтида ҳар доимгидан ҳам кўпроқ тўғри йўл кўрсатувчи инсонларнинг кўмаги ва далдасига эҳтиёж сезади. Кимдир ота-онасининг тасаллисига, яна кимдир эса устозларининг панд-насиҳатларига суянади. Кимнингдир эса суянувчи инсони йўқ… Лекин ҳафа бўлишга ҳеч ҳам ўрин йўқ, чунки бизларга ота-онамиздан ҳам, жамики махлуқотлардан ҳам шафқатли бўлган бир инсон бор. У киши Аллоҳ таоло оламларга раҳмат қилиб юборган, токи умрларининг охиригача “Умматим, Умматим” дея гуноҳларимизнинг мағфират қилинишини Роббиларидан ёлвориб сўраган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. У зот асҳоблари билан бирга ўтирганда: “Биродарларимни соғиндим”, – дедилар. Саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, биз сизнинг биродарларингиз эмасмизми?”, – дейишганда: “Сизлар менинг асҳобларимдирсиз, менинг биродарларим мендан кейин келиб, мени кўрмай туриб иймон келтирган умматларимдир”, – дея жавоб бердилар. Демак, Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ҳозирда яшаётган умматларини ҳам саҳобаларини севгандек севадилар, саҳобалари ҳақида қайғурганлари каби биз ҳақимизда ҳам қайғурадилар. Агарда биз Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан зийнатлансак, уларнинг суннати мутоҳҳараларига эргашсак, бу дунёда У зотни доим ёнимизда бўлган ҳолда топамиз, охиратда эса иншааллоҳ улар билан бирга бўламиз. Қуйида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан асҳобларига кўрсатган меҳрибонликлари акс этган баъзи лавҳаларни келтирамиз. Расулуллоҳнинг асҳобларини ҳимоя қилишлари ва уларнинг устидан истеҳзо қилинганда қаршиликлари: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу арок дарахтининг шохларини тўплаётган эдилар. У кишининг оёқлари ингичка бўлиб, шамолда очилиб қолди. Шунда саҳобалар кулиб юборишди. Расулуллоҳ: ”Нега куляпсизлар?”, – дедилар. Саҳобалар: ”Оёқларининг ингичкалигидан”, – деб айтишди. Расулуллоҳ эса: ”Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, унинг оёқлари мезонда Уҳуд тоғидан ҳам оғирроқ келади”, – дедилар. Расулуллоҳнинг асҳобларининг илм олишларига ҳарисликлари: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ Ҳажжатул Вадоъда шундай дедилар: “Мендан амалларингизни ўрганинглар, албатта мен бундан кейин яна ҳаж қиламанми ёки йўқми билмайман”. Яхши ва ёмон кунларда Расулуллоҳнинг асҳоблари билан бирга бўлишлари: Саҳл ибн Ҳаниф розияллоҳу анҳу отасидан ривоят қилади: Расулуллоҳ мусулмонларнинг заифлари ёнига келиб уларни зиёрат қилар, касалларини бориб кўрар, жанозаларида қатнашар эдилар. Расулуллоҳнинг асҳобларининг қайғусига шерик бўлишлари ва улар ҳақида қайғуришлари: Қурра ибн Иёс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ўтирсалар улар билан бирга саҳобалар ҳам ўтиришар, уларнинг орасида бир киши ҳам бўлиб, у кишининг кичик ўғилчаси орқасидан келса, ёнига ўтқазиб қўяр эди. Унинг ўғилчаси вафот этиб, маҳзунлик уни қуршаб олгани учун ҳалқага қатнашмай қўйди. Расулуллоҳ уни қидирдилар ва: “Фалончи қаерда?”, – деб сўрадилар. Саҳобалар: “Сиз кўрган ўғилчаси вафот этди”, – деб айтишди. Расулуллоҳ у кишини учратиб қолдилар ва ўғли ҳақида сўрадилар ва у кишини юпатгач, шундай дедилар: “Эй фалончи, қайси бири сен учун афзал, ўғлинг билан умр бўйи роҳатланишингми, ёки эртага жаннат эшикларидан бирининг ёнига борганингда ўғлингни сендан олдин жаннатга кириб, эшикни очиб турган ҳолатида топишингми?” У киши: “Эй Расулуллоҳ, албатта, ўғлимнинг мендан ўзиб кетиб, жаннат эшигини мен учун очиши менга суюклироқдир”, – деди. Шунда Расулуллоҳ: “ Албата, бу нарса сенда бўлади”, – дедилар. Саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, фақатгина унга хосми, ёки барчамизгами?” – деб сўрашди. Расулуллоҳ: “Барчангизга”, – дедилар. Расулуллоҳнинг асҳоблари ва уларнинг фарзандларини дуо қилишлари: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ Хандаққа чиққан пайтларида муҳожир ва ансорлар совуқ тонгда қазишаётган эди. Улардаги чарчоқ ва очликни кўриб, “Аллоҳим, охират ҳаётидан бошқа ҳаёт...
1 1 087 1 088 1 089 1 090 1 091 1 555