Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Алҳамдулиллаҳи роббил аламийн, вал ақибату лил муттақийн, вас солату вас саламу ала росулиҳи Муҳаммадин ва ала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаиъйн! Ислом таълимотида сиҳат саломатликнинг улуғ неъмат эканлиги ва унинг қадрига етиш лозимлиги алоҳида таъкидланган. Ер юзидаги жамики мавжудот учун сиҳат саломатликнинг ўрни муҳим. Жумладан, инсонлар саодатли ҳаёт кечириш ва кўзлаган мақсадларини амалга оширмоқлиги учун бу неъматнинг аҳамияти катта. Акс ҳолда ҳаёт мазмуни йўқолади ва дунёнинг ҳеч қандай лаззати ва жозибаси татимайди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонлар ғанимат билишлари лозим бўлган неъматлар сирасида сиҳат саломатликни зикр қилиб ўтганлар. Имом Байҳақий ва Имом Ҳоким қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар: إِغْتَنِمْ خمَسًا قَبْلَ خَمْسٍ: شَبَابَكَ قَبْلَ هَرَمِكَ وَصِحَّتَكَ قَبْلَ سَقَمِكَ وَغِنَاكَ قَبْلَ فَقْرِكَ وَفَرَاغَكَ قَبْلَ شُغْلِكَ وَحَيَاتَكَ قَبْلَ مَوْتِكَ (رواه البيهقي والحاكم) “Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат бил: кексалигингдан аввал ёшлигингни, бетоблигингдан аввал саломатлигингни, фақирлигингдан аввал бойлигингни, бир ишга машғул бўлиб қолишингдан аввал бўш вақтингни ва ўлиминг келмасидан аввал ҳаётлик вақтингни”.[1] Саломатлик улкан неъмат бўлгани боис бутун дунёда одамлар соғликларини муҳофаза қилиш йўлида катта саъй-ҳаракатлар қилиб, кўп маблағлар сарфлашади. Баъзи инсонлар эса, касал бўлмасдан туриб уни олдини олиш чораларини кўришади. Бу эса касал бўлиб кўп маблағ сарф қилгандан кўра самарали ва яхшироқдир. Маълумки ислом дини, аввал бошидан токи охиригача инсониятга фақат ва фақат яхшилик келтиради. Чунки бизни йўқдан бор қилган Зот, инсонга нима фойдалигу, нималар зарарли экани ҳақида бизларни огоҳ этган! Шунинг учун ҳам ислом дини, барча замон ва маконларга салоҳиятли бўлган илоҳий таълимотдир. Аллоҳ таоло шундай дейди: أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ(14) “Яратган зот билмасмиди? У сирларни билувчи ва баридан хабардордир!”[2] Аллоҳ таоло, инсонга имтиҳон майдони қилган бу дунёда бошқа синовлар қатори турли хасталикларни ҳам яратган. Бандаларига тўғри йўлни кўрсатиб, уларни ризқлантирган Зот, улар касал бўлганларида шифо бергувчи ҳам Унинг Ўзидир. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: الَّذِي خَلَقَنِي فَهُوَ يَهْدِينِ (78)وَالَّذِي هُوَ يُطْعِمُنِي وَيَسْقِينِ (79) وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ(80) “У мени яратган, мени ҳидоят қиладиган ҳам Ўзидир. Мени едириб-ичирадиган ҳам Ўзидир. Беморлигимда шифо берадиган ҳам Ўзидир”.[3] Ояти каримада яратиш сифатини Аллоҳ таолога нисбат берилмоқда. Дарҳақиқат, коинотдаги барча махлуқотларни Аллоҳ таоло яратган. Кеча ва кундуз, йил фаслларининг алмашиниши, аъзоларимизнинг бир бирига мутаносиблиги, буларнинг барча-барчаси, ёлғиз яратувчи томонидан эканига далолат қилади. 79-оятда эса, ризқни Аллоҳ таолога нисбат берилмоқда. Маълумки, осмон билан ер орасида, денгиз билан ер остида қанча қанча миллиардлаб жонзотлар бор. Кеча оқшом мана шу миллиардлаб жонзотларнинг барчаси: “Эртага нима еймиз?” демасдан хотиржам уйқуга кетганлар. Мана бугун янги тонг отди! Улар худди кечагидек кунларини давом эттиришмоқда. Уларнинг инсонларга ўхшаб егулик маҳсулотларни ғамлаб қўядиган музлатгичлари ҳам, сандиқда пуллари ҳам ёки овқат сотиб оладиган дўконлари ҳам йўқ. Шундай бўлсада, улар хотиржам уйқуга кетишмоқда, акс ҳолда улар ухламас эдилар. Аммо уларда асосий нарса бор, у ҳам бўлса Аллоҳ таолонинг ризқига қаноат ва хотиржамликдир. Шу ўринда айтиб ўтишимиз лозимки, барчамиз биладиган ва имон келтирган “ризқ ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, Аллоҳдан”, деган ақидамизга қай даражада мустаҳкам ёки заиф эканимиз шу кеча-ю, кундузда билиниб қолди. Дунёнинг барча давлатларида тарқаган СОVID-19 Коронавирус пандемияси муносабати билан диёримизда карантин ҳолати эълон қилиниши баробарида, баъзи юртдошларимиз ўзларини бироз йўқотиб қўйдилар. Ҳукумат томонидан қанчалар огоҳлантирилмасин, ўзаро ёрдам, ҳамжиҳатликка чақирилмасин, ватандошларимиздан...
❗️1 апрель – алдаш куни. Алдаш – ёлғончилик, каззоблик, фирибгарлик деган маъноларни ўз ичига олади. «Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганлар-гина тўқирлар. Ана ўшалар – ёлғончилардир» (Наҳл сураси, 105-оят). ❗️Биринчи апрель ҳазили деб, бир кишини алдаш оқибатида унинг қони, мол-мулкига тажовуз қилинади, обрўси поймол қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Видолашув ҳажида шундай деганлар: «Сизларнинг қонингиз, молингиз ва обрўингиз бир-бирингизга ҳаромдир»! Имом Бухорий ривоят қилган. «Эй иймон келтирганлар! Бир-бирингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар» (Нисо сураси, 29-оят). ❗️Мазкур алдов бирор шахснинг бирор иллатини айблаш маъносида бўлса ва ўша иллат унда ҳақиқатдан ҳам бор бўлса, бу иш ғийбат бўлади. Агар ўша иллат унда бўлмаса, туҳмат ёки бўҳтон бўлади. Буларнинг ҳар иккаласи ҳам шариатимизда ҳаромдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, ғийбат нима?» деб сўрашди. У зот: «Биродарингни унинг ўзига ёқмаган нарса билан зикр қилишинг», дедилар. Шунда: «Мен айтган нарса биродаримда бор бўлса-чи?» дейишди. У зот: «Агар айтган нарсанг унда бор бўлса, ғийбат қилган бўласан. Айтган нарсанг унда бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан», дедилар. Имом Абу Довуд ривоят қилган. ❗️Мазкур алдовга мазах, истеҳзо ҳам аралашади. Буларнинг ҳар иккаласи шариатда ман этилган. Абу Лайло Ансорийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғазотга чиққанларида у зотнинг саҳобаларидан бири ҳазиллашиб, бир кишининг ўқдонини беркитиб қўйди. Эгаси уни излаб, топа олмай, хавфга тушди. Унинг устидан кула бошлашган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб: «Нимага куляпсизлар?» дедилар. «Ҳазиллашиб, Фалончининг ўқдонини беркитиб қўйган эдик, қўрқиб кетди. Шунга куляпмиз», дейишди. У зот: «Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас», дедилар». Умар ибн Абдулазиз: «Мазахдан сақланинглар. У кек пайдо қилувчи аҳмоқликдир», деган. Ҳакимлардан бири шундай дейди: «Мазах аслида сўкиш, аммо эгасини кулдиради, холос». Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, устига асал суртилган заҳарга ўхшаш бу «байрам»да тилга тегишли бўлган барча жиноятлар содир этилади ва бу оддий ҳол деб қабул қилинади. Юқорида уларнинг ҳаммасини бирма-бир келтирмадик, ақл эгаларига эслатма ва огоҳлантириш бўлсин дея бир неча мисоллар келтирдик, холос. Аслида бирор кунни «Умуман ёлғон ишлатилмайдиган кун» деб нишонласа тўғри бўлмасмиди? Ўзи шундоқ ҳам ҳеч бир кунимиз ёлғонсиз ўтмайдиган бўлиб қолди-ку! Яна бир таклиф: 1 апрелни алдов ва ҳазил куни деб нишонлагандан кўра «Гиёҳвандликка қарши кураш куни» ёки «ОИТСга қарши кураш куни» сингари «Ёлғонга қарши кураш куни» деб эълон қилсак бўлмайдими? Исҳоқжон БЕГМАТОВ Манба: @muslimuzportal 931
Салом келажакда шу канални архивларини ўқиётган авлодлар. Балки ҳозир 2100 йилдир, балки ундан ҳам кўп. Мен 2020 йилдан ёзяпман. Ёшим 30 да. Ҳозир шу кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳридаман. Мана бир ойдан бери карантин режимидаман, 13 кунки уйдан ҳеч қаерга чиққаним йўқ. Деразадан ташқарига қарар эканман, мушуклар ва қушлардан бошқа жонзотга кўзим тушмайди. Аммо соат кечки 21 бўлиши билан, одамлар уйларининг деразаларидан туриб қарсаклар чалишади. Шунда ҳис қиламан ёлғиз эмаслигимни. Масжидлардан азон овозини эшитганимда эса бу кўнглимга қандайдир умид бахш этади. Ҳозир худди кино қаҳрамонидайман, гўёки бу кунлар туш, уйғониб кетсам ҳаммаси аввалгидай давом этиши керакдай туюлади. Биз инсоният, ўзимизга жуда қаттиқ ишониб юборган эдик. Илм-фан, янги технологиялар, глобализация жараёнида шундай катта ютуқларга эришдикки, дунёда пандемия рўй беришини ҳаёлимизга ҳам келтира олмасдик. Биз инсоният, овқат ва томоша, кўнгилхушликлар учун жуда кўп пул сарфладик, спорт ўйинлари, қиммат машиналар, ҳаддан ташқари керакмас нарсаларга ҳам кўп пул сарфладик, Бошқа бир биродаримиз нонга зор йиғлаган вақтда бошқалар ҳаттоки олтинни ейиш мумкин бўлган ҳолатга келтириб истеъмол қилишди. Бизнинг кунлик мавзуларимиз футбол, ғийбат, бемаза приколлар эди. Турмуш ташвишлари, қандай қилиб уйимизни қўшнимизни уйидан баландроқ қилиб қуриш ҳақида ўйлардик. Врачларга кунда кунора қўл кўтардик, ўқитувчига етарли ҳурмат кўрсатмадик. Ҳеч қачон бу инсонларга қаҳрамонлар сифатида қарамадик, олди қочди фильмлар кўрдик попкорн еб, биз учун суперқаҳрамонлар Темир Одам ва Супермен эди. (ҳозир бу киноларимиз сизларга мультфильм бўлиб туюлса керак) 2020 йилда коронавирус пандемияси бошланди… Бошида буни бизга алоқаси йўқ деб ўйладик. Хитойликларни устига юборилган бало деб, бундан хурсанд бўлган эшакмиялар ҳам бўлди. Ҳозир эса, қўрқмасдан ёмғир остида сайр қила олмаймиз, ўпкамизни тўлдириб тоза ҳаводан нафас олиб табиатнинг неъматларидан баҳраманд бўла олмаймиз. Биз индустриализация даврида яшадик, ўрмонларни кесиб тугатдик, денгизларни қуритдик, бир замонлар инсон қўли тегмаган жаннатмакон ўлкаларни чўл-у биёбонга айлантирдик… Сизларга, ўзимиздан кейингиларга қандай дунё ташлаб кетишимиз ҳақида ўйламадик, ўйлаганларни устидан кулдик… Сизларда балки ҳозир киберпанк давридир, бизни қандай яшаганимиз жуда примитив ва кулгили туюлар. Балки бизларни қарғарсиз… Биласизми, биз минглаб одамларни чақириб исрофгарчилик билан тўйлар қилардик. Жуда кўп оилалар эса шунга қарамай ажрашиб кетишарди. Биз ўзимиз хоҳлагандай эмас, бошқаларнинг биз ҳақимиздаги фикрларини муҳим деб ҳисоблаб қилардик буни. Дунёнинг энг одам гавжум жойлари бўшаб қолди, бир замонлар болалар кулгиси билан тўлган ўйин майдончалари, бугун кимсасиз етим қолган табиат каби ётибди… Ҳали фарзандларим учун деб бирорта дарахт экишга улгурмаган эдим… Бир замонлар одамларнинг ҳайратли нигоҳлари билан томоша қилинган музейлар бўш, денгизлар, йўллар бўш… Бугун Ватикан ҳам, Қуддус ҳам, ҳатто Каъба ҳам бўш… Биз ўз хатоларимизнинг қурбонларига айландик. Биз хулосалар қилиб, албатта бу балодан қутулишимизга ишонамиз. Сизлар эса биз қилган хатоларни такрорламанглар. Сизларнинг ҳам келажакда дунёга келишингиз, севишингиз, бахтли бўлишингиз, авлодларингиз учун яхши ишлар қилишингизга ҳаққингиз бор. Биз шундай авлод бўлдикки, ўтмиш хатоларидан етарли хулоса қила олмадик, мана энди ўз бошимиздан кечириб хулоса қилмоқдамиз. Сизлар биздай бўлманглар. 27.03.2020 Нурбек Алимов Манба: @nurbekalimov канали 1 224
Азизларим, сизларга хушхабар бераманки, бу вабо тез орада, шубҳасиз тугайди. Чунки, бу Аллоҳнинг суннатларидан бўлиб, бало Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларида узоқ вақт турмайди. У Аллоҳнинг суннатларидан ҳисобланиб, албатта, балонинг вақти оздир. Эй азизларим, «корона» тезда тугайди. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ! Аллоҳга қасам ичиб айтаман ва ушбуларни Аллоҳ номи билан сизлардан сўрайманки, агар «корона» тугаса, ундан кейин рибога қайтманглар, агар корона вабоси тугаса, қизларингиз ва аёлларингиз очиқ-сочиқ ҳаётига қайтмасинлар. Биз бугун «корона»дан қўрқиб инсоннинг инсонга қўл бериб салом беришидан қайтаряпмиз. Инсонлар бугун ўлимдан қўрқмоқдалар. Карантин ва вирусни олдини олиш воситалари билан ҳимояланиб ўлимдан қўрқиб барча чекловларга рози бўлмоқдалар. Аллоҳга қасам ичиб сизлардан сўрайманки, «корона»дан кейин ҳам ҳозир ўзингизни сақлаётгандек ёмон ишлардан четлашинглар. Масжидлар қулфланганидан кейин унга бўлган муштоқликдан кўзлар ёшланди. Шуни ҳам билингки, ўша масжидлар «корона»дан олдин бомдод намозларида бўш эди. «Корона»дан кейин масжидлар яна бўш қолса, мана шу нарсага йиғланглар. Аллоҳга қасам ичиб сизлардан шуни сўрайманки, бу ҳол иймондандир. Бу ҳол тақво ва қўрқишдандир. Бу ҳол даҳшатдандир, Аллоҳга ва ўлимдан қўрқишга яқин бўлишдандир. Аллоҳга қасамки, дунё тезда яна изига тушиб кетади. Бугун инсонларнинг барчаси бир-биридан кечиришларини сўрашмоқда. Барчалари ижтимоий тармоқларда “Аллоҳга қасамки, мени кечир”, “Аллоҳга қасамки, мени авф эт” деб бир-бирларига ёзмоқдалар. «Корона» тезда тугайди, лекин бундан кейин силаи раҳмни узманглар, бундан кейин рибога қайтманглар, бундан кейин оталарингизни ва оналарингизни қариялар уйларига олиб бориб ташламанглар. Буюк давлатлар бугун атом ва бомба сабабидан қуламадилар. Дунёдаги иқтисоди ва ҳарбий кучлари юқори даражада бўлган буюк давлатлар бугун материкларни кесиб ўтадиган ракета зарбалари сабабли қуламадилар. Балки улар шу кўзга кўринмайдиган вирус сабабидан қуладилар. Қани уруш-у тўпалонлар, уларда жон бераётганлар ҳақидаги тезкор хабарлар? Дунёдаги барча зулмлар бирдан тўхтаб жим бўлиб қолди-ку!? Ажобо! Бугун дунёга қаранг! Зулм қилувчилар вирусдан қўрқмоқдалар. Умид қиламанки, Қиёмат кунига қадар шу қўрқув устида қолсинлар. Умид қиламанки, башарият «корона»дан кейин ҳозирги хокисор ва меҳрибонликларида қолсинлар. Азизларим, сўзим сўнгида айтаманки, қани «корона»дан олдин дунёда халоскор бўламан деган «қаҳрамонлар». Улардан умид қиламизки, қани бизга «корона» муаммосини ечиб берсинлар. Биз томошабинларни вақтимизни ўғирлаб ёлғон-яшиқ хабарлари билан енгил-елпи ҳаётга чақирувчилар, умид қиламизки, улар ушбу қийинчиликни ечиб берадилар! Лекин ечолмайдилар! Барчамиз ўзимизни катта олар эдик. Мана, барчамиз уйларимизга бекиниб олдик. Мўтабар дин уламоларидан дуо ва солиҳ инсонлардан Қуръон тиловатлар қилишини сўраб турибмиз. Ҳаммамиз шифокорларнинг йўл-йўриқ насиҳатларини ва муолажасини умид қилиб ўтирибмиз, ваҳоланки шифокорларни менсимасдик. Ва яна, бугун бизга корона касаллигини даволаб хизмат қилаётганлар шифокорлар бўлмоқда. Ана энди бюджет маблағларини кўп қисмини шифокорларга сарфлайлик. Эй Роббимиз, Эй Роббимиз, биз қадримизни билдик. Эй Роббим етти осмон устидан шоҳид бўлгинки, албатта биз қадримизни билдик. Аллоҳдан бошқада куч-қувват йўқдир. Агар одамлар ер юзидаги илм-фан, технологиялар ва ақлли одамларнинг тадбирлари иш бермади, иш осмондаги Зотга топширилди деса, сизлар шундай денг, Аллоҳ осмонларни яратганидан бери иш осмондаги Зотга топширилгандир. Лекин сизлар зулмларингизда, кибрларингизда ухладингиз, унга ғарқ бўлиб кетдингиз. Буни кўрмадингиз. Эй Робб, биз қадримизни билдик, бизга бу балони бизда узоқ вақт қолдирмагин. Эй Робб, биз билдикки, биз жуда заифмиз. Эй Робб, билдикки, биз фақирмиз. Эй Робб билдикки, Сен Жабборсан, Сен Қаҳҳорсан. Лекин биз Сенинг Роҳман ва Роҳим эканлигингни ҳам билдик. Эй Аллоҳ, бизни гуноҳларимиз сабаб жазоламагин, бизни амалларимиз сабаб жазоламагин....