“Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқаро афв этилди. Афв этилган шахсларнинг 41 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 3 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. Афв этилганларнинг 2 нафарини аёллар ташкил этади. Бу воқеа юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг, халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатлар намоён бўлганлигининг амалий ифодасидир. Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди. 561
Она-Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизни илму фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналар ва таълим-тарбия ишига мутасаддиларнинг доимий ҳаракатлари ҳам ғоят аҳамиятлидир. 2020 йил 3 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти раҳбариятининг талабалар билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашуви ташкил этилди. Тадбирда ТИИ ректори У.Ғафуров, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, молия ва иқтисод ишлари проректори Ҳ.Аманов ҳамда 1 ва 2-курс талабалари иштирок этдилар. Тадбир бошида институт ректори У.Ғафуров талаба ёшларни 2019-2020 ўқув йили иккинчи семестри бошланиши билан қутлаб, янги семестрда муваффақиятлар тилади. Сўнг Ректор томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг юртимиз фаол ёшлари билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда учрашуви ва Олий Мажлисга қилган тарихий Мурожаатномасида ёшлар ҳақидаги фикрлари ҳамда 2020 йилнинг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилишининг чуқур мазмун-моҳияти талаба ёшларга етказилди. Очиқлик ва шаффофлик тамойили устуворлигида ўтказилган учрашувда сўнгги йилларда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада ўз навбатида талаба-ёшларнинг зиммасидаги масъулиятга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, бугунги кунда ҳар бир толиби илм учун ота-оналари ва яқинлари томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда, илм-маърифатга бўлган рағбатларини кучайтириши келажакда ўз соҳасини етук мутахассиси бўлиб, Ватанимиз истиқболига, унинг тинчлиги ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўша оладиган юксак маънавиятли шахс бўлмоқ талаб этилади. Очиқ мулоқот давомида талаба ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ректор уларнинг таклифлари йўналиши бўйича проректорларга топшириқлар берди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов 565
Ҳозирги кунда ҳаммани ташвишга солиб турган оммавий бало – “КаронаВирус”нинг хабари ёмғирдек атрофга сочилиб бормоқда. Бундай вазиятда мўмин киши эътиқоди, нияти ва қиладиган амалларини саралаб, қайта тафтиш қилиб олса, иншаллоҳ, хайрли бўлади. Биз бу бало қаердан ва нима учун тарқаганини баҳс қилмаймиз. Уни Аллоҳ таоло туширгани яхши биламиз. Шу боис, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари ўргатган кўрсатмаларга риоя этамиз. Аллоҳ томон қочамиз! Мўмин кишига неки мусибат, бало, офат ва касаллик келмасин, аввало уни Аллоҳдан, Яратганнинг тақдиридан деб қабул қилиши лозим. Шунда ҳар қандай саволларга ва маъсиятга етакловчи фикрларга тўсиқ қўйилади. Негаки, мусибат ва касалликлар мўмин учун раҳмат, гуноҳларига каффорат ва даражаси кўтарилишига сабабдир. Халқимизда бир гап бор: “Асрамаса даво йўқ, асраганга бало йўқ”. Дард ва касаллик Аллоҳ хоҳласа юқади. Тақдир қилмаса, заррача таъсир кўрсатмайди. “КаронаВирус” агарчи ёнимизда бўлса-ю, Аллоҳ истамаса, баданга кирмайди. Агар юқишини тақдир қилган бўлса, ўйламаган томонимиздан, ўйламаган одамимиздан, ўйламаган нарсамиздан олиб келиб қўйиши мумкин. Шу боис, бу масалада Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилишимиз шарт! Аллоҳ Роббимиз, бизни иҳота қилиб – ўраб туради. Унинг тақдиридан ҳеч қаерга қоча олмаймиз. Қочсак, энг узоғи билан ойга чиқишимиз, ёхуд маълум миқдорда ернинг қанчадир қаърига шўнғишимиз мумкин. Аммо, Аллоҳнинг чегарасида тураверамиз. Аллоҳнинг мулкида фақат Унга суянамиз. Яхши гумонда турамиз. Ўзига таваккулни маҳкам қиламиз. Вирус “даҳшати”дан, “миш-миш”идан изтиробга тушмаймиз. Тўғри таваккулни шакллантиргач, унинг асосий шарти – сабабиятни амалда қўллаймиз. Улар: Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам умматларга таълим берган дуоларни эрта-ю кеч ўқиб юриш Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: بِسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شئ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم “Бисмиллаҳиллазий ла ядурру маъасмиҳи шайун фил арди ва ла фис сама. Ва ҳувас Самиъул Аълийм”. Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан, на ерда ва на самода унинг исми билан ҳеч нарса зарар бера олмайди. У Эшитгувчи ва Ўта Билгувчи Зотдир”. (Имом Термизий ривояти) عن ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُعَوِّذُ الْحَسَنَ وَالْحُسَيْنَ وَيَقُولُ إِنَّ أَبَاكُمَا كَانَ يُعَوِّذُ بِهَا إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لامَّةٍ . Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларни шайтондан паноҳ сўраб дуо қилар ва: “Албатта, отангиз (Иброҳим) Исмоил ва Исҳоқни шайтондан паноҳ сўраб қуйидаги дуони ўқир эди: “Аъзу бикалиматиллаҳит таамати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин ва мин кулли аъйнин”. Маъноси: “Аллоҳнинг мукаммал калималари ила ҳар бир шайтондан, зараркунандадан ва ҳар бир кўздан паноҳ сўрайман”. (Имом Бухорий ривояти) عبد الله بن خبيب رضي الله عنه قال: خَرَجْنَا فِي لَيْلَةِ مَطَرٍ وَظُلْمَةٍ شَدِيدَةٍ نَطْلُبُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِيُصَلِّيَ لَنَا ، فَأَدْرَكْنَاهُ فَقَالَ : أَصَلَّيْتُمْ ؟ فَلَمْ أَقُلْ شَيْئًا . فَقَالَ : قُلْ . فَلَمْ أَقُلْ شَيْئًا . ثُمَّ قَالَ : قُلْ . فَلَمْ أَقُلْ شَيْئًا . ثُمَّ قَالَ : قُلْ . فَقُلْتُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ! مَا أَقُولُ ؟ قَالَ : قُلْ : ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ) وَالْمُعَوِّذَتَيْنِ حِينَ تُمْسِي وَحِينَ تُصْبِحُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ تَكْفِيكَ مِنْ كُلِّ شَيْءٍ Абдуллоҳ ибн Ҳубайб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ёмғирли ва зулмат қоплаган кечада Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни бизга намоз ўқиб беришларини...
Алишер Навоий ижоди ва фаолиятига оид барча маълумотлар унинг цивилизациямиз тарихида туркий тилнинг араб ва форс тилларидан устун томонларини ёритган ҳамда ўз она тилининг бой имкониятларини тўлиқ очиб берган буюк олим сифатида биз учун қадрлидир. Мамлакатимизда адабий жамоатчиликнинг ушбу мавзуларга қайта-қайта мурожаат қилишининг боиси ҳам шунда. Алишер Навоий бутун ҳаёти давомида адабий асарларни сиёсат билан бирлаштирган. Юқори мансабга эга шахс бўла туриб, у мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшган, илм, фан, санъат ривожига ҳомийлик қилиб, тинчлик ва тотувлик ҳукм суришига доим ҳаракат қилган.Мана Бугунги кунда ҳам А.Навоий ҳаёти ва ижоди ёшларимиз томонидан кенг ўрганилиб, унинг ўгитлари, панд насихатлари ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда. Жорий йилнинг 3 февраль куни Тошкент ислом институтида шоир таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий – буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, шоир, Давлат арбоби” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда А.Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, доценти, филология фанлари номзоди Акромжон Деҳқонов ўзининг сермазмун маърузалари билан иштирок этди. Тадбир сўнггида талабаларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди. Кўриб турганимиздек, Навоий мероси мавзу ва жанрлари унинг асарлари ХV асрдан ҳозирги кунгача ўзбек адабиёти ривожи учун хизмат қилиб келмоқда. Асрлар давомида унинг асарлари тақлид ва илҳом манбаи бўлиб ҳисобланиб келган. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси З.Ахроров 939