Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази манбалар хазинасида “Усмон мусҳафи”нинг ажойиб китоб-альбоми сақланмоқда. ИҲТнинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини ўрганиш маркази (ИРСИКА) томонидан тақдим этилган ушбу китоб Тошкентда сақланаётган “Усмон мусҳафи” сингари Қуръони қаримнинг қадим нусхаси асосида тайёрланган. Мазкур китоб-альбомни тайёрлашда Туркиядаги “Тўпқопи” саройи музейида сақланаётган қадимги мусҳаф нусхаси асос қилиб олинган. “Тўпқопи мусҳафи” номи билан аталадиган ушбу нусха бугунги кунда дунё бўйича мавжуд “Усмон мусҳаф”ларининг энг қадимгиларидан биридир. Кийик терисига ёзилган мусҳаф музейда 44/32 рақам остида сақланади ва 408 варақдан иборат[1]. Мусҳафнинг тарихи ҳақидаги дастлабки маълумотларни унинг аввалига қўшилган варақдан олишимиз мумкин. Унда мусҳаф Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврларида ёзилгани ва йиллар давомида Миср пойтахти Қоҳирада сақлангани, 1226 ҳижрий санада (1881 йил) Миср ҳокими Муҳаммад Али Пошо Усмонли турклар империяси султони Султон Маҳмуд II га ҳадя тариқасида юборгани қайд этилган. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, 1226 ҳижрий йилнинг 20 Жумодул аввал ойида (1811 йил, 12 июнь) ёзилган ушбу бир бетлик маълумот шу даврларда бизнинг диёрда истеъмолда бўлган туркий тилга жуда ҳам яқин ва ўқиганимизда қийинчиликсиз тушуна оламиз. Жумладан, саҳифада қуйидагиларни ўқишимиз мумкин: “Ҳазрат Муҳаммад алайҳи афзалут таҳийёт ваттаслим афандим ҳазратларининг саҳобаи чори арконилари, унвон ва шонлари, халифаи солис, жомиъул Қуръон Усмон ибн Аффон номи ила маъруфи жаҳон ва маълуми замину осмон, кони ҳаё, маъдани ҳилм, котиби ваҳйи само ҳазрат Зиннурайн розияллоҳу анҳу зоти шарифларининг муборак хомаи ва фасоҳати жомалари ила имло буюрил(г)он. ….муддати мадийда ва синийни адида хазинаи Қоираи Мисрда макнун ва маҳфуздур”. Бу бизга шундай кичик хулоса бериши мумкинки, икки аср олдин Турк султонлиги ва Мовароуннаҳр халқлари тили бир бирига жуда яқин бўлган ёки бўлмаса бу ёзув котиби асли бизнинг диёрдан бўлиб, мусҳафи шариф аввалига ўз она тилида мазкур маълумотни ёзиб қолдирган. Мусҳаф бўйича олиб борилган тадқиқотлар китоб-альбомнинг аввалида батафсил келтирилган. Турк тадқиқотчилари мазкур маълумот ва умуман мусҳаф устида изланиш олиб бориб, нусханинг илк “Усмон мусҳафи” билан боғлиқлиги ҳақида қуйидагиларни айтганлар: Маълумки, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг даврида ёзилган мусҳафларга ҳеч қандай нуқта ва белгилар қўйилмаган. Бу иш бироз кейин, Қуръонни тўғри ўқишга кишилар, хусусан, араб бўлмаган мусулмонлар қийнала бошлагач, Абул Асвад Дуалий[2] томонидан қўйилиб бошланган ва бу жараён янги мусҳафлар устида олиб борилган. “Тўпқопи мусҳафи”га эътибор қаратилса, нуқталарга ишора қилувчи қия чизиқлар ва қора нуқталар, ҳаракатларни билдирадиган қизил нуқталар қўйилганига гувоҳ бўламиз. Яна тўпқопи мусҳафида оятлар тугаган жойларда, ҳар бешта, ҳар ўнта, ҳар юзта оятдан кейин махсус белгилар қўйилган. Шу ва бошқа жиҳатларни инобатга олиб, тадқиқотчилар бу мусҳаф Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг давридан анча кейин, мусҳафларга белгилар қўйиш бошланган даврда, тахминан биринчи ёки иккинчи ҳижрий асрда ёзилган деган хулосага келганлар[3]. Лекин унинг Муҳаммад Али Пошо томонидан Султон Маҳмуд II га юборилгани ҳақиқатлигини таъкидлаганлар[4]. Китоб аввалида “Усмон мусҳафи” ва араб ёзуви тарихига оид кўплаб қимматли маълумотлар берилган. Бугунги кундаги мавжуд мусҳафлардаги айрим фарқ қилувчи жиҳатлар сабаби очиқланган. Улар қиёсий ўрганилган. Асар муқаддимасида ушбу тадқиқотдан мақсад каломи шарифнинг қадимги нусхалари билан танишиш имкониятини мусулмон оламига тақдим этиш ва шунинг билан бирга 14 асрдан бери Қуръоннинг бирорта ҳам ҳарфи ўзгармаганини, Аллоҳ ўзининг “Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз асрагувчидирмиз”[5], деган ваъдасини амалга ошириб келаётганини дунё оммаси...
Дин иши ҳассос масала саналади. Унга аҳл бўлмай, илмсиз равишда бир оғиз сўз айтмоққа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқдир. Мана шу қоида бузилди турли кўнгилсизликлар бошланади. Ҳар бир инсон ўз ҳаддини билиб яшаган вақтлар тарихга зарҳал ҳарфлар билан муҳрлангани ҳеч кимга сир эмас. Кейинги вақтларда диний масалаларга енгил қараш эътибориданми уларни мустақил ўрганиб, ҳаммани ташвишга солаётган, ихтилофга сабаб бўлаётган ҳолатлар киши дилини хира қилмоқда. Ана шундай масалалардан баъзилари: оминни жаҳрий айтиш, намозда оёқларни кериб туриш, қиём қўлни кўкси устига қўйиш, имом билан бирга Фотиҳа сурасини ўқиш ва ҳаказолар. Мана шу шахслар айтиб ўтганимиздек динни ҳадислардан ўрганиш кераклигини даъво қилиб, раҳмат ҳисобланган мазҳаблар ўртасидаги фуруъий масалаларни рўкач қилиб, ўзларини ҳам ўзгаларни ҳам аташтирмоқдалар. Бугун биз ўрганмоқчи бўлган ҳукм намозда қўлни қўйиш масаласидир. Олдиндан айтиб қўяйлик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу борада турли ривоятлар келган. Одатда у зот ибодатларни таълим бераётганларида эркак ва аёлларнинг ажратмай амал қилганлар. Илло, истисно ҳолларда бундай бўлмаган. Бу ҳадисларни чуқур ўрганган мужтаҳид олимлар эркакларга хушуга муносиб ҳолат киндик ости, аёлларга эса сатри аврат маъносида кўкрак усти дея ҳадисларда келган турли ривоятларни мувофиқлаштирдилар. عَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ أَنَّ عَلِيًّا رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مِنْ السُّنَّةِ وَضْعُ الْكَفِّ عَلَى الْكَفِّ فِي الصَّلاةِ تَحْتَ السُّرَّةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالدَّارَقُطْنِيُّ. Абу Жуҳайфадан ривоят қилинади. Али розияллоҳу анҳу айтади: “Намозда киндик остига кафтни кафт устига қўйиш суннатдир”. Абу Довуд, Аҳмад ва Дорақутний ривоят қилган. عَنْ أَبِي وَائِلٍ قَالَ: قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: أَخْذُ الأَكُفِّ عَلَى الأَكُفِّ فِي الصَّلاةِ تَحْتَ السُّرَّةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ. Абу Воил Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Намозда кафтларни кафтлар устига, киндик остида ушлаб турилади”. Абу Довуд ривояти. Ривоятлар заиф бўлсада бир-бирини қувватлаб ҳасан лиғойриҳи даражасига кўтарилади ва ҳужжат сифатида қабул қилинади. Мусталоҳул ҳадис илмидан воқиф бўлганлар буни жуда яхши билади. Аллома Саҳаранпурий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг «Базлул мажҳуд шарҳу сунани Аби Давуд» китобида шундай дейди: (Намозда қўл қўйиш масаласида тўрт мазҳаб) уч йўлга-мазҳабга чекланган. Биринчи мазҳаб: киндик ости, иккинчи мазҳаб кўкрак ости, киндик усти, учунчи мазҳаб ирсол-икки ёнга ташлаб туриш. Балки қўл боғлаш икки кўриниш: кўкрак ости ва киндик остига чекланади. Қўлни кўкрак устига қўйишни айтган бирорта мусулмонлар мазҳаби йўқ. Қўлни кўкрак устига қўйиш ҳақидаги гап мусулмонлар мазҳабидан ташқари ва уларнинг келишилган ижмосини бузишликдир. Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ “Эълолус сунан” китобида юқоридаги ҳадисларни келтириб, унга қуйидагича изоҳлайди: “Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ икки қўлни киндик остига қўяди, деган. Молик ва Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳлар икки қўлни кўкрак остига, киндик устига қўяди, деганлар. Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳдан уч хил ривоят бор. Уларнинг энг машҳури ҳанафий мазҳаби кабидир…”. Энг қизиғи, эркаклар учун икки қўлни кўкрак устига қўйиш ҳақида Ибнул Қаййим ва Ибн Ҳазм раҳматуллоҳ алайҳлардан ривоятлар бор. Ибнул Қаййим раҳматуллоҳи алайҳ «Бадоиъул фавоид» китобида айтади: «Икки қўлини кўкси устига қўймоғи макруҳ бўлади». Ибн Ҳазм раҳматуллоҳи алайҳ икки қўлни қўйиш ҳақида ҳадисларни ривоят қилиб, уларни кўкрак устига қўйишни зикр қилмаган. Масаланинг фиқҳий ҳукми. Мўътабар китоблардан саналган «Мухтасарул виқоя»да қиёмда қўл тутиш борасида шундай дейилади: ويضع يمينه على شماله تحت سرّته فى كلّ قيام فيه ذكر مسنون ويرسل فى قومة الركوع وبين تكبيرات العيدين “Суннат қилинган зикр мавжуд бўлган ҳар бир қиёмда киндик остига ўнг қўлини чап қўлининг устига қўйиб...
Muslim.uz сайти ижодкорлари томонидан ҳар бир мўмин-мусулмон киши билиши ва эътиқод қилиши лозим бўлган илм – ақида илмини ақоидга оид мўътабар манбалар асосида тушунарли қилиб, овозли шаклда баён этишни режалаштирилди. Аллоҳ таборака ва таоло ушбу хайрли ишни муваффақиятли ва мўмин-мусулмонларимиз учун манфаатли қилсин. 795
World Interfaith Harmony Week Ушбу халқаро ҳафталик тадбири БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 20 октябр, 2010 йилда қабул қилинган резолюцияга мувофиқ ўтказиб келинади. Ҳужжатда қайд этилишича, барча дин вакиллари ва тарғиботчиларининг маънавий бурчи- инсонларни тинчлик, бағрикенглик ва ўзаро тушунишга чақиришдан иборатдир. Ушбу таклиф Иордания қироли Абдуллоҳ II ташаббуси билан киритилган ва маъқулланган. Таъкидланишича, ушбу Ҳафталикка диний етакчилар, турли диний ташкилотлар ва алоҳида шахсларни диний эътиқод ва конфессиялар вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва тушунишга қаратилган саъйи ҳаракатларга дунё халқлари эътиборини қаратиш мақсадида асос солинган. Илк маротаба жаҳон динлараро бағрикенглик ҳафталиги 2011 йилда ўтказилган эди. Бирлашган Миллатлар ташкилоти барча давлатларни ушбу ҳафта давомида ихтиёрий асосда динлараро уйғунлик ва яхши ният ғояларини тарқатилишини қўллаб- қувватлашга чақиради. Жараён марказлари эса бутун дунёдаги масжидлар, черковлар, синагоглар ва бошқа ибодатхоналар бўлади. Юртимиз Ўзбекистонда ҳам турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилади. Алоҳида қайд этиш лозимки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг ялпи мажлиси томонидан муҳим бир ҳужжат – “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси қабул қилинди. Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев мазкур резолюцияни қабул қилиш ташаббусини 2017 йил сентябрь ойида Бош Ассамблеянинг 72- сессиясида илгари сурган эди. Ташаббуснинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган 193 та давлат кенг қўллаб-қувватлагани жаҳон ҳамжамияти томонидан Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларига берилган юксак баҳо ва эътирофдир. https://t.me/grandtalim 551
Шу кунларда интернет тармоқларида “Янги Ўзбекистоннинг янги имомлари қандай бўлиши керак?” номли мақола эълон қилинди. Дастлаб ушбу мавзунинг ёритилишида юртимиздаги ўзгаришларга жонкуярлик борга ўхшайди. Лекин теранроқ мутолаа қилувчи муштарий маълумотлар фақат бир ёқлама экани, муаллиф республикадаги сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан бехабарлиги намоён бўлади. Аввал, ушбу мавзуга қўл урган муаллифнинг иш тажрибаси, маълумоти, салоҳияти ва диний соҳадан қанчалик хабардор экани билан қизиқдик. Маълум бўлишича, у Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Деҳли университетида, АҚШнинг Шимолий Каролина университетида таълим олган. Хориждаги ташкилотларда фаолият олиб борган. “ВВС”, “Озодлик” дастурларида ҳам чиқишлар қилган. Энди бир ўйлаб кўринг? Сўнгги йиллардаги янгиланишларни ҳис этмаган, аксар умрини чет элда ўтказган ва бугунги кунда кечаётган жараёнларни ич-ичидан билмаган инсон қандай қилиб, юртнинг бугуни ҳақида холис фикр айтиши мумкин. Таъкидлаш зарурки, диний соҳа ўта нозик ва ҳассос бўлгани туфайли диний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозим. Уларга нисбатан кўр-кўрона муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ҳар бир кишининг ўз соҳаси бор. Ўша соҳа доирасида хизмат қилса, аввало ўзига фойдали бўлади. Қолаверса бошқалар учун ҳам керакли мутахассис бўлади. Аммо, ўз доирасидан чиқса, аввало ўзига, қолаверса атрофидагиларга нохолис маълумот билан зарар етказади. Шу ўринда соҳадан бехабар муаллифга қуйидагиларни билдириб қўйишни лозим топдик: Биринчи, мақолада “Бугунги мадрасалар дунёвий илмларни бера олмайди”, дея иддао қилинган. Айтиш мумкинки, юртимиздаги диний таълим муассасаларида диний фанлар билан бир қаторда ижтимоий-иқтисодий ва табиий фанлар ҳам ўқитилиб келинади. Жумладан, Ўзбекистон тарихи, фуқаролик жамияти, математика, информатика ва ахборот технологиялари, география, педагогика, психология, мантиқ, оила психологияси, ҳуқуқшунослик, фалсафа, иқтисодиёт каби фанлар ўқув дастурига киритилган. Иккинчи, муаллиф яна “Қани эди улар бу илмларни хориждаги нуфузли олий ўқув юртларида ўқиса…” деган гапни ёзишдан аввал имомлар фаолиятига доир хабарларни кўздан кечирса яхши бўлар эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ал-Азҳар университети томонидан имзоланган ҳужжатга асосан масжидларда меҳнат қилаётган имомлар Миср давлатидаги малака ошириш курсларида таълим олади. Имомларга ал-Азҳар университетининг фазилатли шайхлари, таниқли уламолари ва етук олимлари томонидан диний фанлар бўйича ўқув машғулотлари олиб борилади. Шунингдек, ушбу ҳужжатга асосан диний таълим муассасалари талабалари ҳам ал-Азҳар университетида таҳсил олишлари назарда тутилган. Учинчи, диёримиздаги масжидлар имом-хатиблари томонидан АҚШ, Россия, МДҲ, Шарқий Осиё ва қўшни мамлакатлардан келган таклифлар асосида ушбу минтақалардаги маҳаллий аҳоли ҳамда меҳнат мигрантларининг диний-маърифий эҳтиёжларини таъминлаш ва соф Ислом маърифатини тарқатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бундан кўринадики, имом-хатибларимиз ушбу ҳудудлардаги мўмин-мусулмонларнинг илм-маърифатларини янада ошириш учун жуда ҳам зарурдир. Тўртинчи, биргина 2019 йил давомида имом-хатиблар томонидан 61 мингдан зиёд маърифий тадбир ўтказилгани, телевидениеда 1500 та, радиода 600 та, матбуотда 1000 та, Интернетда 17500 та чиқиш қилинганги бу борада нақадар самарали ишлар бажарилгани, натижа эса имом-хатиблар фаолияти жамият билан чамбарчас боғлиқ эканини яққол ифода этади. Шунингдек, ўтган йилнинг ўзида 3000 нафар ушбу соҳа вакилининг билим ва кўникмалари оширилгани соҳадаги ўзгаришлар замон талабларига мос ҳолда кетаётганини билдиради. Бешинчидан, аксар уламолар ва имом-домлалар юртимиз ҳамда хориждаги нуфузли олий даргоҳларни тамомлаганларини алоҳида қайд этиш керак. Масалан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Термирхон ўғли ҳазратлари Марокашнинг “Каравийн” дорилфунунида, биринчи ўринбосар Ҳомиджон Ишматбеков Саудия Арабистонидаги Мадина ислом университетини таҳсил олганлар. Яна бир ўринбосар Иброҳимжон Иномов Россия Федерациясидаги Омск давлат университетининг Юридик факультетини тугатган. Тошкент шаҳар бош имом-хатиби...