15 март куни оммавий бало – “КоронаВирус” инфекцияси аниқланган Ўзбекистондаги биринчи бемор ҳақида расмий маълумотлар оммага эълон қилинди. Биз бу бало қаердан ва нима учун тарқаганини баҳс қилмаймиз. Уни Аллоҳ таоло туширгани яхши биламиз. Шу боис, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари ўргатган кўрсатмаларга риоя этамиз. Аллоҳ томон қочамиз! Бу каби касаллик ёки бало ва офатларнинг инсоният бошига ёғилиши, бунинг сабаблари, олдини олиш, даволаш чора-тадбирлари ҳақида алоҳида тўхталамиз. Ҳозир эса бир масала: Ваҳимага тушиш, агар керакли нарсаларни олиб қўймасам, тугаб қолади, деган хавотирлар ўринлими? Бозор ёки турли савдо-сотиқ жойларида нарх-навони ошириш, ваҳима сабаб кўзига кўринган, қўлига ушлаган нарсани арзон-қимматлигига қарамай заҳира қилиб қўйиш тўғрими? Ваҳимага тушиш, хавотирлар ўринлими? Дунёда касалликларнинг тури кўп. Коронавирус орқали юз берадиган касаллик шуларнинг бири, холос. Саратон, сил, жигар циррози, қандли диабет, юрак касалликлари, автоҳалокат ваҳоказолардан дунёда ҳар куни ўн минглаб одамлар вафот этади. Лекин биз фақат коронавирус ҳақида бош қотиряпмиз. Унутманг, сизнинг коронавирусга чалиниб ўлиш эҳтимолингиздан кўра уйқуга ётиб, қайта уйғонмаслик эҳтимолингиз анча юқоридир. Мўмин кишига неки мусибат, бало, офат ва касаллик келмасин, аввало уни Аллоҳдан, Яратганнинг тақдиридан деб қабул қилиши лозим. Шунда ҳар қандай саволларга ва маъсиятга етакловчи фикрларга тўсиқ қўйилади. Негаки, мусибат ва касалликлар мўмин учун раҳмат, гуноҳларига каффорат ва даражаси кўтарилишига сабабдир. Яхши гумонда турамиз. Ўзига таваккулни маҳкам қиламиз. Вирус “даҳшати”дан, “миш-миш”идан изтиробга тушмаймиз. Нарх-навони ошириш ёки шунга уриниш тўғрими? Сир эмаски, интернет ва ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясининг аниқланиши оқибатида одамлар озиқ-овқат ва бошқа зарурий ашёларни ҳарид қилишга тушиб кетгани, бундай вазиятдан унумли фойдаланишни кўзлаган “уддабурон тадбиркорлар” томонидан нарх-навонинг сунъий равишда ошириш ҳолллари юзага келаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бундай вақтда мусулмон киши қандай йўл тутиши керак? Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул маҳфуз)да (ёзилган)дир” (Ҳуд сураси, 6-оят). Тонг отиши билан қушлар чуғурлашиб инларидан чиқади. Ейишга ҳеч вақоси йўқ бўлса-да, хотиржамлик билан уча бошлайди. Чунки улар ризқ Аллоҳдан эканини билади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Агар сиз Аллоҳга чинакам таваккал қилолганингизда эди, эрталаб инидан оч қорин билан чиқиб кетиб, кечки пайт тўқ қорин билан қайтиб келган қуш каби ризқлантирилар эдингиз” (Имом Термизий ривояти). Бир аъробийга: “Бир дона нон бир динор бўлибди”, дейилди. У шундай жавоб қилди: “Аллоҳга қасамки, агар бир дона буғдой бошоғи бир динор бўлса ҳам, бу мени ташвишга солмайди. Мен Аллоҳ буюрганидай Унга қуллик қиламан. У эса ваъда қилганидек менга ризқ беради”. Бир неча киши Салама ибн Динор роҳматуллоҳи алайҳининг ҳузурига келиб шундай дейишди: – Эй Абу Ҳозим, нархларни кўтарилиб кетганини кўрмаяпсизми?! У киши: – Бу сизни нега ғамга солади? Арзончиликда бизга ризқ берган зот қимматчиликда ҳам ризқ беради, дея жавоб бердилар. Шу ўринда айрим “уддабурон тадбиркорлар”га! Ислом дини инсонлар ўртасидаги муносабаталарда адолатли, инсофли, ҳалол бўлишни талаб этади. Булар орасида савдо-сотиқ ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳ савдони ҳалол, рибони ҳаром қилди” дея марҳамат қилган. Савдо илмини чуқур эгаллаган, ўз даврининг катта тижоратчиси бўлган Умар (розияллоҳу анҳу) айтади: “Динда фақиҳ бўлмаган, савдо қонун-коидаларини билмаган киши бозорда савдо қилмасин” (Имом Термизий ривояти). Халқимизда: “Инсофи борнинг баракаси бор”, деган нақл бор. Харидор молни рози-ризолик...
Бугун, 19 март куни фазода «сайёралар паради» кузатилади. Астрономларнинг маълум қилишича, бу сафар Сатурн, Юпитер ва Марс Ойга яқин келади. «Сайёралар паради» – фазовий ҳодиса ҳисобланади. Бу вақтда бир нечта сайёра қуёшнинг бир томонида ўзаро рўбарў келади ва унча катта бўлмаган сектор томон яқинлашади. “Тўғрисини айтганда, биз сайёраларнинг «миниатюра парадини» кутяпмиз. Чунки навбатдаги ҳодисада атиги учта сайёра иштирок этади, тўртинчи иштирокчи – Ой”, дейилади Москва планетарияси матбуот хизмати тақдим этган маълумотда. Таъкидланишича, ушбу ҳодисани кузатишлари мумкин. Бунинг учун ҳаво булутсиз, очиқ бўлса бас. Шунингдек, жанубий кенгликларда яшовчилар «сайёралар паради»ни томоша қилиш учун кўпроқ имкониятга эга. Албатта, бунда ҳам осмон булутсиз бўлса. Ушбу ҳодисани эрта тонгда, қуёш чиқишидан бир соат олдин, 60 дақиқа давомида кузатиш мумкин. Манба: qalampir.uz 820
Бугун бутун дунё аҳолисининг ўй-хаёли, фикру зикри, туриш-турмушини бир ваҳима, у ҳам бўлса, коронавирус ҳадиги чулғаб олган. Кексаю ёш, каттаю кичик, мулозиму раият – тирик жон борки тожсимон вирусга йўлиқмаслик чораларини кўряпти. Энг кулгилиси, шу йил 15 март куни Ўзбекистон ҳукумати ўтказган брифингдан сўнг айрим одамлар ўзини бозорларга, дўконларга уришди. Худди Қиёмат қоим бўлаётгандек, ойларга, чорак, ҳатто йилларга етадиган озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлаб олишди. Баъзилар қаноатни унутиб, ризқ Аллоҳдан эканини, қирқ йил қирғин бўлса-да, фақатгина ажали етган ўлишини унутиб қўйишган кўринади… Буюк аждодимиз Ҳаким Термизийнинг “Наводир ул-усул” асарида келтирилган воқеа ҳам ризқ Аллоҳдан эканига далолат қилади. Ораларида Абу Мусо, Абу Молик ва Абу Омир каби саҳобалар бўлган ашъарийлар карвони Мадинага ҳижрат қилишди. Манзилга очликдан силласи қуриб, бир алфозда етиб келдилар. Бир кишини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан егулик сўраб келишга юборишди. Жўнатилган одам эшиклари олдига келганда ичкаридан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур…” оятини тиловат қилаётганларини эшитди. Ўзига ўзи: “Аллоҳга ашъарийлардан ҳам кўра ризқлантириш осонроқ бирор жонзот йўқ”, дея Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга учрамай қайтиб кетди. Бориб: “Хушхабар, сизларга ёрдам келмоқда!” деганида, шериклари бу гапни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўмак ваъда қилибдилар, дея тушунишди. Шу пайт уларнинг олдига нон ва гўшт тўла идиш кўтариб олган икки киши келди. Ашъарийлар ундан тўйгунларича егач, таомдан ортиб қолганини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қайтарайлик, У Зот буни бошқа муҳтожларга берсинлар, деб келишишди. Сўнг барчалари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг олдиларига бориб, таом учун миннатдорлик билдиришди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен сизларга ҳеч қандай егулик юборганим йўқ”, дедилар. Бир шерикларини Ул Зотнинг ҳузурларига юборганларини айтишганида, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша одамдан нима гаплигини сўрадилар. У нима қилгани ва шерикларига нима деганини айтганида У Зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мана шу Аллоҳнинг сизларни ризқлантирганидир”, дея марҳамат қилдилар. Эътибор беринг-а, бу дунёда ажали битган, ризқу насибаси кўтарилган одамнинг жони вирус ёки бошқа юқумли касалликларга боғлиқ эмас! Ёки аксинча: умри тугамаган одамни ҳеч қандай вирус олиб кетолмайди! Хўш, шундай экан, динимиз таълимотида ҳар бир инсоннинг ажали муайян муддат этиб белгиланган экан, ваҳимага тушишимизга, хавотирланишимизга асос борми? Болгариялик олим-шифокор Веселин Йолов коронавирус туфайли оммавий ваҳимага тушишга асло ҳожат йўқлигини таъкидлади. Ҳозир дунё бўйича 7 миллиард аҳолидан вафот этганлар саноқлигина миқдорда. Соғайганлар эса жуда кўпчиликни ташкил этади. Ваҳоланки, айни пайтда дунё миқёсида, интернет маълумотларига қараганда, саратондан, юрак хуружидан, диабетдан, зарарли ҳашаротлар чақиши оқибатида, автохалокатда ва қотиллик туфайли бир кунда минг-минглаб одамлар ҳаётдан куз юммоқда. Инсонни омадсизликка, касалликга, фақирликга туширадиган, дуосини ижобатини тўсадиган нарса ҳам – унинг хатолари. Қанча кўп истиғфор айтсак, қанча кўп дуо қилиб Яратганнинг Ўзидан сўрасак, шунча кўпроқ мушкулларимиз енгиллашади! Таъкидлаш жоизки, киши мусулмон бўлиши учун Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, Қиёмат кунига, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига ҳамда Қиёмат куни тирилишга имон келтириши шарт. Демак, мўмин-мусулмонларимиз яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигини унутмасдан, бунинг учун ваҳимага тушмасдан, тўғри йўл тутиб, янада жипслашиб, раҳбарларнинг сўзларига қатъий риоя қилишлари шарт бўлади! Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвоси эълон қилинди. Бу фатвони муфтий ҳазратлари оммавий ахборот воситалари орқали барчага ўқиб эшиттирдилар....
Замонамиз алломаси, фақиҳи, Покистон диёри собиқ бош қозиси, муфтий шайх Муҳаммад Тақий Усмоний (ҳафизаҳуллоҳ) айтадилар: “Кеча бир солиҳ киши телефондан менга алоқага чиқди. Мен у кишини танийман. Тушида кўп бора Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиб туриши ҳақида хабарим бор эди. Айтишича, кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрибди. Ул зот ҳозирги кунда ҳаммани ташвишга солаётган вабо ва бошқа барча ёмонликлардан сақланиш учун қуйидагиларни ўқишни тавсия қилибдилар: 1. Фотиҳа сурасини 3 марта; 2. Ихлос сурасиини 3 марта; 3. “Ҳасбуналлооҳу ва ниъмал вакиил (Бизга Аллоҳ таоло кифоядир ва Ул Зот энг яхши вакилдир)” дуосини 313 марта. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний (ҳафизаҳуллоҳ) туш кўрган кишининг гапини айтиб бўлиб шундай дедилар: “Тўғри, туш Қуръони Карим ва ҳадиси шарифдай шаръий ҳужжат бўлмаса-да, бизга туш орқали бирор ҳушхабар келса, одатда унга амал қилиш фойдадан холи бўлмайди. Шунинг учун тушни кўрган биродаримиз барчага манфаатли бўлишини умид қилиб, мендан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур тавсияларини тарқатишимни илтимос қилди. Қайси бир мусулмон мазкур тавсияларни астоидил бажарса, Аллоҳ таоло уни бу “КОРОНАВИРУС” вабосидан Ўз ҳифзида сақлашини умид қиламиз. Аллоҳ таоло барчамизни паноҳида асрасин. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси Манба: Muslim.uz 788
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди. Бугунги кунга келиб ушбу хавфли инфекция 160 дан ортиқ мамлакатда тарқалди. Дунё миқёсида касалланганлар сони 190 минг нафарга етди, 7,5 минг ўлим ҳолати қайд этилди, 81 мингдан зиёд бемор тузалди. Эпидемия кенг ёйилиб кетгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уни пандемия деб эълон қилди. Минг афсуски, бу юқумли хасталик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бугунги кунда юртмизда унга чалинган беморлар сони 15 нафарга етди. Бу вазият олдиндан тўғри баҳоланиб, Президентимиз топшириғига мувофиқ Республика махсус комиссияси тузилган эди. Шу боис Ўзбекистонга касалликнинг оммавий кириб келиши ва кенг тарқалишининг олди олинди. Ҳозирда 6 мингга яқин киши карантинга олинган. Одамлар гавжум жойларда оммавий тадбирлар чекланган. 16 мартдан бошлаб барча таълим даргоҳларида таътил эълон қилинди. 80 минг талаба марказлашган ҳолда уйларига жўнатилди. Ҳар бир ҳудудда ҳокимлар раҳбарлигида махсус штаблар ташкил этилган. Эпидемиологик вазият бўйича ҳар соатлик ва кунлик маълумот таҳлил қилиниб, тезкор чоралар кўрилмоқда. Тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилди. Сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар карантин муассасалари сифатида мослаштирилди. Тиббиёт масканлари дори-дармон, ҳимоя ва диагностика воситалари билан етарли даражада таъминланди. Бунинг учун бюджетдан зарур маблағлар ажратилди. Хориждаги юртдошларимиз чартер авиарейслари орқали Ватанимизга қайтарилмоқда. Чегараларда ҳаракат чекланди, аммо транспортда юк ташиш тўхтатилгани йўқ. Мамлакатимизга кўплаб хорижий ва маҳаллий юк ташувчилар кирмоқда ҳамда чиқиб кетмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев вазият тўлиқ назорат остида эканини алоҳида таъкидлаб, халқимизга мурожаат қилди. – Бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда. Муфтият раҳбарлигида диний уламолар юртимизга тинчлик-хотиржамлик, беморларга шифо тилаб, дуои фотиҳалар қилишмоқда. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади. Бунинг учун биринчи навбатда шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидаларига ҳар биримиз ўз оиламиз, болаларимиз билан уйимизда, ишхонамизда ва борадиган жойларимизда қатъий амал қилишимиз зарур. Касалликни яширмасдан, ўз вақтида мурожаат қилиш унинг олдини олишда энг самарали чорадир. Иккинчидан, озиқ-овқат ва бошқа кундалик истеъмол маҳсулотларининг нархи ошиб кетмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда. Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бу борадаги ишларни кучайтириши керак. Мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ. Аммо кўпга келган бу балога қарши ҳаммамиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим. Барча давлат тузилмалари ва нодавлат ташкилотлар, муҳтарам нуронийларимиз, маҳалла ва хотин-қизлар, ёшлар бирлашмалари фаоллари оммавий ахборот воситалари орқали холис ва ҳаққоний, кенг тушунтириш ишларини кучайтиришига ишонаман. Учинчидан, мажбурий таътил пайтида фарзандларимиз ўқув машғулотларини давом эттиришлари учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда видеодарслар туркуми йўлга қўйилди. Телерадиоканалларимиз ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун тарихимиз, бой маданиятимизга оид кўрсатув ва эшиттиришлар, ёшларимиз учун фойдали ва қизиқарли бадиий дастурлар, кинофильмларни кўпайтириши лозим. Ҳурматли ота-оналаримиз ўз фарзандларини жаҳон ва миллий адабиётимизнинг энг ёрқин намуналари билан таништиришга ҳаракат қилсалар айни муддао бўларди. Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Ҳозирги вазиятда айрим масъулиятсиз, ҳақиқий ҳолатдан бехабар ва ўзини “пиар қилиш”ни яхши кўрадиган одамлар турли миш-миш ва уйдирмаларни тарқатишга уринади. Шу муносабат билан жамоатчилигимиздан илтимос қиламан: саросима ёки ваҳима кайфиятига берилмаслик керак. Матбуот ва ижтимоий тармоқларда нотўғри, асосланмаган маълумотларни...