islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Йўловчилар оқимининг ортгани сабаб “Uzautotrans service” корхонаси қўшимча қатновларни йўлга қўйди

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига биноан, жорий йил 16 мартдан барча таълим муассасаларида, жумладан, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинди ва ўқишлар тўхтатилади. Шуни инобатга олган ҳолда талабалар ва йўловчиларнинг ўз вақтида манзилларига етиб олишни таъминлаш бўйича Транспорт вазирлиги зарур чораларни кўрмоқда. Хусусан, “Тошкент” автовокзалидан кунига шаҳарлараро 17 та йўналиш бўйича 35 та қатнов орқали 1800 нафар йўловчи ташилган бўлса, йўловчилар оқимининг бирдан ортиши сабаб бугуннинг ўзида “Uzautotrans service” корхонаси яна қўшимча 35 та қатновни йўлга қўйди. Жами 70 та қатнов орқали ҳозирда 4000 га яқин йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда. Республикамиз вилоятларига борувчи йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Тошкент” автовокзали 24 соат давомида фаолият юритмоқда. Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда “Тошкент” автовокзалидан шаҳарлараро йўналишларда яна қўшимча автобуслар қатнови жорий этилишини маълум қилинган Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги сайтида. 931

КИТОБ – ИЛМ ВА ҲИКМАТ МАНБАИ

Китоб – туганмас хазина, ундан олган билимларни умрнинг охиригача ҳам сарфлай олмаймиз. Инсоннинг ундан яқин ҳамроҳи, дўсти, маслаҳатчиси йўқ. Негаки, у ақлни пешловчи қайроқдир. Китоб тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, муқаддас деб эъзозлаб, қадрига етади, севиб мутолаа қилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида жорий қилинган “Китобхонлик куни” муносабати билан жорий йилнинг 13 март куни устоз ва талабаларни дунёқараши кенг, интеллектуал ривожланган, маънавий ва бадиий ҳамда сиёсий илм савияларини янада юксалтириш мақсадида Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа маркази билан ҳамкорликда китоб кўргазма савдоси ташкил этилди. “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа маркази ходимлари кўргазма иштирокчиларига 350 номдаги 1050 дона сиёсий, бадиий, илмий, ҳажвий, жаҳон адабиёти, тарих, юридик китоблар, диний-маърифий адабиётлар, мактаб адабиёти хрестоматияси, болалар адабиёти, Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари тўплами, инглиз, рус ва ўзбек тили луғат китоблари, психологияга оид китоблар, шеърий тўплам китобларини тақдим қилдилар. Институтда бу каби китоб кўргазмаларини ўтказиш йўлга қўйилгани устоз ва талабаларнинг вақти ҳамда нақдини тежаётгани ва албатта талабалар дунёқараши ривожланишида катта омил экани эътироф этилмоқда. Шунингдек, китоб кўргазмалари юртимиздаги нашриётлар фаолияти ва уларда чоп этилаётган янги китоблар билан яқиндан танишишда муҳим аҳамият касб этмоқда. АРМ кутубхоначиси И.Акмалова 1 206

Қозилар қозиси бўлган муфассир…

“Қозиюл-қузот” тахаллусинин олган машҳур қози, аллома, муфассир Имом Байзовийнинг тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Абулқосим Умар ибн Муҳаммад[1] Алий Байзовий Шерозий Шофеъийдир. Куняси Абулхайр бўлган. Баъзи уламолар Абу Саъийд деб ҳам айтишган. Носируддин тахаллуси билан машҳур бўлган. У зот Шероз яқинидаги Байзо шаҳрида таваллуд топганлар. Имомнинг нисбатлари ҳам ўша шаҳарга берилган. Олимнинг таваллуд топган санаси тўғрисида аниқ маълумотлар келтирилмаган. Имом Байзовийнинг туғилган йиллари борасида айтилган таҳминларнинг аксари ҳижрий еттинчи асрнинг бошларини тақозо қилади. Имом Байзовий кўплаб улуғ устозлар қўлида илм таҳсил қилганлар. Лекин Имом Байзовийнинг таржимаи ҳолларида асосан қуйидаги уламолар зикр қилинади: Дастлаб ўз оталари Абулқосим Умар ибн Муҳаммад ибн Алининг қўлида сабоқ олган. Отаси кўпгина илмлар ва тақво соҳиби бўлгшан. Жумладан ҳадисга боғлиқ илмлар билмдони бўлиб, мударрислик ҳам қилганлар. Шофеъий мазҳабининг етук уламолардан бўлиб, ўз замонасида шофеъий мазҳаби бўйича усул, фиқҳ илмларида пешволиги билан танилган. Шу сабабдан ҳам Шероз шаҳрига қози этиб таъйинланган. Отасидан бошланғич илмлар ҳамда шофеъий мазҳабига оид  фиқҳ илмини ўрганди. Отасидан жуда ҳам кўп манфаат олганлиги боис ўз қаламига мансуб китобларнинг кўр жойларида отасининг сўзларига ишора қилиб ўтган. Имом Байзовий Шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Каҳтоий Суфий роҳимаҳуллоҳга ҳам шогирд тушиб, у зот қўлида руҳий тарбия топган, унинг сулукларида бўлган. Имом Байзовий Шайх Шарафиддин Умар Бушконий Аз-закий (ҳижрий 680 йилда вафот этган)нинг қўлида узоқ вақт илм таҳсил қилиб, хос шогирдларидан бўлганлар. Шайх Шарафиддин зоҳид ва тақводорлиги, илмига амали билан танилган, дин илмларининг барча соҳаларида етук илм соҳибларидан бўлган. Имом Байзовий ҳам айнан шу устозига нисбатан алоҳида муҳаббат ва эҳтиромда бўлган. Шайх Шарафиддин вафот этганларида унга атаб узун марсия битганлар. Кейинчалик ўша марсия шайхнинг мақбарасига битиб қўйилган[2]. Имом Байзовий улуғ устозлардан таълим олиб дин илмларида пешқадам уламолардан бирига айланган. Шу сабабли ҳам у ҳақида ёзилган таржимаи ҳолларда у зотни олим, зукко, фозил, солиҳ обид, кўзга кўринган мусанниф, усул ва фиқҳ илмлари билимдони, муҳаддис, муфассир, фасиҳ адиб, тилшунос, муфтий, Шероз ва Озарбайжон олами қозиларининг қозиси каби сифатлар васф этишган. Имом Байзовий Шерозда узоқ йиллар қозилик қилиб, дарс бериш билан машғул бўлганлар. Кўплаб инсонлар унинг илмий салоҳиятидан асарларидан манфаат олганлар. Ёзган асарлари ҳам уламолар эътиррофларига сазовор бўлган. Кейинчалик Имом Байзовий Шероз қозилигини тарк етиб, Табриз шаҳрига кўчиб ўтади. Тожиддин Субкий ўз “Тобақот”ларида шундай ҳикоя қилади: Имом Байзовий Шероз қозилигини тарк етгач Табризга кўчиб ўтдилар. Шаҳарга кириб боргач бир мударриснинг дарс ҳалқасига келиб қолди. Дарс мажлисига кириб, ҳеч ким билмайдиган даражада ҳалқаларнинг охирроғига бориб ўтирди. Кейин мударрис бир нозик масалани дарсда йиғилганлар эътиборига ҳавола қилди. Масалани ҳеч ким тушунмади деб ўйлади ва ўша ерда йиғилганлардан бунинг ечимини баён қилишни ва қайтаришини сўради. Агар бунга қодир бўлмаса жавобнинг ўзини, унга ҳам қодир бўлмаса масалани қайтариб айтишини сўради. Шундан сўнг Имом Байзовий жавоб беришга киришдилар. Мударрис унга жавобан: “сизнинг тушунганингизни билгунимга қадар эшитмайман”, деди. Имом Байзовий агар хоҳласа масалани сўзма-сўз ўзини, хоҳласа унинг маъносини айтиб беришини ошкор қилди. Мударрис мот бўлиб қолди. Кейин “Сўзма-сўз қайтар”, деди. Имом Байзовий масалани сўзма-сўз баён қилиб, сўнгра унинг жавони ҳам тушунтириб берди. Мударрис тартибда адашиб кетган ўрнини ҳам баён қилиб, уни ҳам тўғирлаб қўйди. Шу ўринда ўша масалага ўхшаган бошқа масалани ҳам солиштириш учун ўртага ташлади. Мударрис уни...

Стулда намоз ўқишнинг қандай тартиб ва одоблари бор?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Бугунги кунда масжидларимиз хонақоҳларида бир ёки бир нечта курсилар (стуллар) қўйилганини кўриб қоламиз. Бу курсилар бирор узр сабабли намозни тик туриб ўқий олмайдиган, шунинг учун ўтириб намоз ўқийдиган биродарларимиз учун қўйилган бўлади. Одатда қувват йўқлиги, беморлик ва шу каби узрли сабаблар туфайли намозхонларимиз курсига ўтириб намоз ўқийдилар. Бироқ, намозни ўтириб ўқиш учун узрли ҳолатларнинг ҳам ўзига яраша қонун-қоидалари бор, фақиҳ уламоларимиз бу масалаларни ҳам чуқур ўрганиб, уларга оид ҳукмларни батафсил баён қилишган. Курси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидан аввалда ҳам, саҳобалар, табаъа тобеъинлар замонларида ҳам бор эди. Уларнинг даврида жангу жадаллар кўп бўлган. Кимнингдир оёғи кесилиб, қиёмга қодир бўлмаган, бошқасини бели синган, яна бирининг боши жароҳатланиб, сажда қила олмаган. Шундай бўлса-да, уларнинг бирортаси курсида ўтириб намоз ўқигани ривоят қилинмаган. Уларнинг барчалари ерга ўтириб намоз ўқиганлар. «Ал-муъжамул авсат» китобида бундай дейилган: عن عبيد الله بن عمر رَضِي اللهُ عَنْهُ، عن نافع ، عن ابن عمر قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : » من استطاع منكم أن يسجد فليسجد ، ومن لم يستطع فلا يرفع إلى جبهته شيئا ليسجد عليه ، ولكن ركوعه وسجوده يومئ برأسه « Табаронийнинг «Ал-муъжамул кабир» китобида Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларидан бири бемор бўлганида уни кўришга бордилар. Мен у зот билан бирга эдим. Унинг ҳузурига кирсак, олдига бир ёғочни қўйиб, пешонасини унга қўйиб намоз ўқиётган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ишора қилган эдилар, у ёғочни ташлаб юбориб, ёстиқни олди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қўй уни. Агар ерга сажда қила олсанг, шундай қил. Қила олмасанг, ишора қилиб ўқигин, саждангни эса рукуъингдан пастроқ қилгин«, дедилар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг замонларидан тортиб, мутааххир фуқаҳоларнинг замонигача бирорта фақиҳ «курсида ўтириб намоз ўқиш» деган масалани баён қилган эмас. Чунки намоз улуғ бир ибодат бўлиб, банда бу ибодатда Роббининг ҳузурида ўзининг ожизлиги, синиқлигини, хорлигини изҳор қилади. Курсида ўтириш эса иззат ҳисобланади. Агар бирор сабаб туфайли одам умуман ерга ўтира олмаса, унинг курсида ўтириши мустасно. Чунки ўтиришга ожиз бўлган кишига ётиб намоз ўқишга рухсат берилган. Ночор ҳолатдагина курсига ўтириб, ишора билан намоз ўқишга ижозат бор. Масалан, жарроҳлик амалиётидан сўнг фақатгина курсида ўтириб ўқиш қулай бўлса, ана шундай мажбурий ҳолатлардагина бунга ижозат берилади. Лекин бемор одам масжидга ўзи юриб келса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморликларида ўтириб намоз ўқиганларидек ўтиришга қодир бўлса, сафни текис қилишдек вожиб амалга хилоф қилиб, сафдан олдинга ёки орқага ўтиб кетиш жоиз эмас. Чунки курсида ўтиргани учун сафдан орқароқда туриб, кейинги сафда турган кишининг сажда қиладиган жойини эгаллаб олиши ёки сафдаги ўрнини бўш қолдириб, сафдан олдинга чиқиб ўтириб олиши мутлақо жоиз эмас. Ким бирор узри ёки беморлиги туфайли тик туришга қодир бўлмаса ёки тик тура олса ҳам, йиқилиб тушиши мумкин бўлса ё ҳолати шаръан узрли деб баҳолайдиган даражада ночор бўлса (моҳир (тажрибали) мусулмон шифокор «Тик турсангиз, дардингиз зиёда бўлади ‎ёки соғайишингиз кечикади» десагина ҳолатни шаръан узрли дейиш мумкин‎), ёки тик турганда чидаб бўлмайдиган оғриқ турса ёки боши айланса, бу ҳолатларнинг барчасида ўтириб намоз ўқиш жоиз. Бу ҳақда «Дуррул муҳтор»нинг муаллифи қуйидагиларни келтиради: (مَنْ تَعَذَّرَ عَلَيْهِ الْقِيَامُ)...

Болгариялик профессор Исломни қабул қилди

София университетининг профессори Светан Теофанов мусулмон бўлди. Бунга Қуръон маъноларининг болгар тилига таржимасини тайёрлагани сабаб бўлди. – Мен давлат буюртмаси билан Қуръонни таржима қила бошладим. Бундан мақсад мусулмонларга ёрдам бериш эмас, балки мусулмон давлатларига нисбатан сиёсат юритиш эди. Таржима бошлангандан сўнг бир муддат ўтиб давлат нашриёти ўз фаолиятини тўхтатди. Аммо мен таржимани ўз уйимда давом эттирдим. Аста-секин ушбу буюк китобни яхшироқ тушуна бошладим ва қалбим очилди”, – деди Светан Теофанов. Олимнинг таъкидлашича, Аллоҳнинг инояти билан талабалигидан бошлаб араб тилига қизиқиб қолган. Бу унга нафақат илмий мартаба берди, балки ҳақиқатга йўл очган. Бу ҳақда олим бундай дейди: “Талабалигимда араб ҳарфи ва матнлари тартиби ёқиб қолганди. Бу муҳаббат умр бўйи давом этади, иншоаллоҳ. Бу тақдир. Ислом ҳаётимни бутунлай ўзгартирди. Ҳозир диним кўрсатмаларига амал қиляпман. Мусулмон камтар ва доно бўлиши керак. Буни менга Ислом ўргатди”. Islamisemya.com хабар беришича, ҳозирда академик Светан Теофанов София университетида классик араб адабиёти, Қуръон ва ҳадисшунослик фанларидан дарс бериш билан бирга, тадқиқот ва таржимонлик фаолиятини давом эттирмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 724
1 1 098 1 099 1 100 1 101 1 102 1 555