Оламда яратилган жонзотлар ичида энг мукаррами инсондир. Ҳар бир инсоннинг ўзи бир олам. Шу билан бирга ҳар бир инсон комилликка эришиш учун доимий ҳаракатда бўлмоғи лозим. Зеро ислом таълимоти кишини бутун умр яхшликка интилиб яшаши кераклигига тарғиб қилади. Инсон аъзолари касалликка учрагани каби унинг ботини ҳам қалбий касалликларга дучор бўлиб туради. Инсоннинг тани ҳам қалби ҳам соғлом бўлсагина у хотиржамликка эришади. Бунинг учун эса ботиний ва зоҳирий касалликларга даво излаши лозим. Ислом таълимоти инсоннинг қалбий иллатларини даволашга жиддий эътибор беради. Шундай ботиний иллатлардан бири ҳасад бўлиб, у ўзининг эгаси бўлган ҳасадчи учун ҳам, уни атрофидагилар ва у яшаётган жамият учун ҳам жиддий муаммолар келтиради. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ривоят қиладилар: “Ибн Уяйна[1] айтадилар: “Осмонда Аллоҳга осий ҳолда қилинган гуноҳларнинг энг биринчиси ҳасаддир. Яъни Иблис Одам алайҳиссаломга ҳасад қилиб, Аллоҳга итоатсизлик қилди. Ерда Аллоҳга осий ҳолда қилинган гуноҳларнинг энг биринчиси ҳам ҳасаддир. Яъни Одам алайҳиссаломнинг ўғилларидан бири Қобил ҳасад қилиб ўз укаси Ҳобилни ўлдириб қўйди.” Демак инсонлар ўртасида адоватни пайдо қиладиган омилларнинг биринчиси ҳасад экан. Ҳасад ўзи нима? Ҳасад бу – неъмат берилган кишидан ўша неъматни кетишини хоҳлаш, уни кўролмасликдир. Қуръони каримдаги “Эсланг, (эй, Муҳаммад!) Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилингиз!» – деб буюришимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди.”[2] оятининг тафсирида буюк тобеин Қатода (розияллоҳу анҳу) шундай дейдилар: «Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссалломга ато этган иззат икромини кўрган Аллоҳнинг душмани Иблис, ҳасад қилиб: “Мен оловдан яратилганман, бу эса лойдан яратилган» деди. Кибр сабаб гуноҳкор бўлди. Иблис такаббурлик қилиб Одамга сажда қилишдан бош тортди”. Бундан кўриниб турибдики ҳасадчи ўзи ҳасад қилаётган одамдан ўзини ортиқроқ, яхшироқ деб билади ва такаббурлик қилиб, уни менсимайди. “Тафсири Розий” китобида ривоят қилинишича Шайтон келиб Фиръавннинг эшигини таққиллатти. Фиръавн “Ким бу?” – деди. Шайтон: “Сен илоҳман деб даъво қиласан-у, мени танимаяпсанми?” – деди. Шайтон ичкарига киргач, Фиръавн унга қараб: “Ер юзида мен билан сендан-да ёмонроқ бирор кимсани биласанми?”– деб сўради (яъни Фиръавн ўзини нақадар катта гуноҳ қилганини эътироф этмоқда). Шайтон: “Ҳа, биламан. У – ҳасадчидир. Чунки шу ҳасад туфайли мен шу кўйга тушганман” – деб жавоб берди. Ҳакимлар айтадилар: “Ҳасадчи ўзига уч турли зарарни келтиради. Биринчиси гуноҳ орттириб олади. Чунки ҳасад қилиш ҳаромдир. Иккинчиси Аллоҳга нисбатан ўта беодоблик қилган бўлади. Зеро ҳасаднинг ҳақиқати шуки, ҳасадчи бошқаларга берилаётган Аллоҳнинг инъомларини ёмон кўради ва Аллоҳнинг хоҳишига эътироз билдиради. Учинчиси, ҳасади сабаб ғам ва қайғусини кўплигидан қалби алам тортади[3]”. Ҳукамолар айтадилар: Ҳасадчи беш кўринишда Парвардигорига қаршилик қилади. Биринчиси, ўзидан бошқада кўринган неъматларнинг ҳаммасига нафрат билан қарайди. Иккинчиси, у Аллоҳнинг тақсимотидан аччиқланган, норози бўлади. Гўё у “Нимага бундай тақсимот қилдинг?” дегандек бўлади. Учинчиси, Аллоҳнинг ишига мухолифлик қилган бўлади. Яъни Аллоҳ ўз фазлини хоҳлаганига ато қилаверади. У бўлса Аллоҳнинг фазлига бахиллик қилган бўлади. Тўртинчи, Аллоҳнинг дўстларини ёрдамсиз қолдиради ёки улардан неъмат кетишини хоҳлайди. Бешинчиси, Аллоҳнинг душмани иблисга ёрдам берган бўлади. Муовия розияллоҳу анҳу: “Барча инсонларни рози қилишга қодирман-у фақат ҳасадчинигина рози қилишдан ожизман. Чунки улар неъмат завол топсагина рози бўладилар”. Ҳасад жуда хатарли иллат бўлани учун ҳам Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “(Эй, Муҳаммад!) Айтинг: «Паноҳ тилаб илтижо қилурман тонг Парвардигорига, яратган нарсалари ёвузлигидан, зулматга чўмган тун ёвузлигидан,...
Яқинда ОАВ ва интернет нашрларида Ўзбекистон АҚШ Давлат департаменти томонидан Ўзбекистон Махсус назорат рўйхати (Special Watch List)га киритилди, мазмунидаги хабар кўпчиликда тушунмовчилик келтириб чиқарди. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, “Ўзбекистон яна қандайдир қора рўйхатга киритилибди”, деган тасаввур уйғонишига сабаб бўлди. Ушбу баёнот орқали сизларни асл воқеликдан хабардор қилмоқчимиз. Хўш, аслида, вазият қандай, келинг, дастлаб шунга ойдинлик киритсак. Ёдингизда бўлса, 2018 йилнинг 11 декабрь куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ўз қарори билан Ўзбекистон дин эркинлигини таъминлаш йўлида салмоқли натижаларга эришганини эътироф этиб, мамлакатимизни “Алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар” (Countries of Particular Concern) рўйхатидан чиқарган эди. Маълумот учун, Ўзбекистон 2006 йилдан бери ушбу рўйхатда қолаётган эди. Президентимиз ташаббуслари билан янгиланаётган Ўзбекистонда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси сифатида мамлакатимиз 12 йил деганда ушбу рўйхатдан чиқарилиб, “Махсус назорат рўйхати (Special Watch List)”га киритилди. Эътибор беринг, АҚШ давлат департаменти бу йилги ҳисоботида Ўзбекистонни “Алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар” рўйхатида эмас, балки махсус назорат рўйхатида қолдирилганини эълон қилиб ўтди. Ушбу рўйхатни шакллантириш, қайсидир давлатни киритиш ёки чиқариш АҚШ давлат департаментининг ваколатига киради. Шундай экан, Ўзбекистон мазкур рўйхатдан қачон чиқарилиши бизга аниқ эмас. Муҳими, сўнгги уч йил ичида Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда турли соҳаларда бўлгани каби диний-маърифий йўналишда ҳам катта ўзгариш ва ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, – сўнгги йилларда жиноят содир этган шахсларни афв этиш бўйича 8 та фармон қабул қилиниб, 4 мингдан зиёд шахс жазони ўташ жойларидан озод қилинди; – Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ қўрғонидаги жазони ижро этиш колонияси ёпилди; – жорий йилда “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик тадбирлари муваффақиятли амалга оширилди. Ана шу тадбирлар доирасида Яқин Шарқдаги қуролли можаролар майдонидан, Афғонистондан 261 нафар фуқаро, асосан аёллар ва болалар юртимизга қайтариб олиб келинди. Уларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилди, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилди. – бир пайтлар экстремистик гуруҳларга алоқаси бор, деб назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилди ва бу “қора рўйхатлар” юритилишига чек қўйилди; – биргина 2019 йилни ўзида 10 та масжид ҳамда 8 та черков очилди; – “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан Конфессиялар ишлари бўйича кенгашнинг янгиланган таркиби тасдиқланди. Кенгаш аъзолари – мамлакатимизда фаолият юритадиган барча диний конфессиялар вакилларидан иборат. Кенгаш томонидан мунтазам равишда йиғилишлар ўтказиб келинмоқда. – умра сафарига бўлган чеклов(квота) олиб ташланди. Ҳар куни қарийб 500 га яқин юртдошимиз Умра зиёратига жўнатилмоқда; – ислом илмларини кенг ва чуқур, халқаро талабларга жавоб берадиган тарзда ўргатишга ихтисослашган Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди; – Бухоро вилоятида Мир Араб олий мадрасаси, Самарқанд вилоятида Ҳадис илми мактаби ўз фаолиятини бошлади. Натижада Тошкент ислом институти билан бирга олий диний таълим муассасалари сони 3 тага етди. – мамлакатимиз мусулмонлари ўз молиявий ибодатларини амалга оширишлари учун “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказлари ташкил этилди. Шу ўринда, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, келажакда амалга оширилиши режалаштирилган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳеч қачон тўхтаб қолмаслигини, аниқ дастур асосида бундан кейин ҳам жадал...
Ҳар бир жамиятнинг, унда яшайдиган инсонларнинг тақдири ва келажаги албатта давлатларнинг етакчи кучлари ҳисобланмиш ёшлар тарбияси билан чамбарчас боғлиқдир. Юртимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар олиб борилмоқда. Зеро, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Маълумки, Президентимиз ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари суриб, ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари давлат сиёсати даражасида эътиборга олинди. Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати эса қадимдан ота-боболаримиз томонидан шаклланиб келган асл миллий ва диний қадриятларимизни аҳамияти нечоғлик муҳим эканини кўрсатиб бермоқда. Зеро, эртанги фаровон ҳаёт жамиятни мукаммал ахлоқ тамойиллари асосида барпо қилиш, оилада баркамол фарзанд тарбияси, унинг жисмонан бақувват, руҳан тетик, маънан етук, ақлан ва ахлоқан гўзал бўлиб етиши билан белгиланади. Буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг ”Одоб дурдоналари” (Ал-Адаб ал-муфрад) китобида келтирилган муборак ҳадиси шарифда “Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу-одобдан буюкроқ мерос бера олмайди”, дейилади. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди, навқирон авлод вакилларининг фикр-мулоҳазалари, лойиҳаларни эшитди, уларнинг таклифлари бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган мазкур учрашувда глобаллашув шароитидаги хавф-хатарлар ва мафкуравий хуружлар ҳақида сўз борар экан, Президент маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзларини ёдга олди. Бир кун аввал, 26 декабрь куни Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари билан суҳбатда: “Абдулла Қодирий ижод мактабида ўқиётган бу болалар янги Ўзбекистоннинг келажаги бунёдкорларидир. Барча умумтаълим мактаблари ушбу ўқув даргоҳидан маънавиятни, маърифатни ўрганиши лозим. Чунки бу ерда таҳсил олаётган болалар нафақат маънавиятли, балки ўз ватанини юракдан севувчи истеъдод эгалари. Биз ижод мактабларида ватанпарвар ёшларни тарбиялашни мақсад қилганмиз, – деган эди Президентимиз. Мамлакатимиз аҳолисининг 31 фоизи, ёки 10 миллион нафари 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади. Нима учун давлатимиз раҳбари айнан ёшлар масаласига алоҳида урғу бермоқда? Давлатимиз раҳбари нуфузли халқаро ташкилотлар минбарларидан туриб, жаҳон ҳамжамиятини ёш авлод турли бузғунчи ғоялар ва радикал гуруҳларга қўшилиб кетишининг олдини олишга чақирмоқда. Асосий эътиборни маърифатга, ёшларнинг маънавий ва ахлоқий тарбиясига қаратиш, лозимлигини жонкуярлик билан таъкидламоқда. Бу бежиз эмас, албатта. «Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди», дейди донишмандлар. Ёшлар тарбияси мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўймаслик лозим. Ҳозирги кунда дунё миқёсида бешафқат рақобат, қарама-қаршилик ва зиддиятлар тобора кескин тус олмоқда. Глобал муаммолар – халқаро терроризм, экстремизм, муросасизлик, саводсизлик, жаҳолат, қашшоқлик, зўравонлик ғояси “вируси”, “оммавий маданият”, одам савдоси, қурол-яроғ ва наркотик моддалар контрабандаси, ноқонуний миграция каби хавф-хатарлар кучайиб, одамзод асрлар давомида амал қилиб келган эътиқодлар, қадриятларга путур етказмоқда....
Пора араб тилида “ришва” деб аталади, шаръий истилоҳда эса, “Пора-хақни йуққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсадир”... - ЎМИ ходими Ў.Собиров
Жорий йилнинг 27 декабрь куни «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси жамоаси ва юртимиз мусулмонлари учун яна бир хурсандчилик куни бўлди. Гап шундаки, ушбу нашриётда Қуръони карим – Мусҳафи шарифнинг янги нашрини чоп этиш ишлари бошланди. Ушбу нашр Исмоил Муҳаммад Содиқ раҳбарлигидаги «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ва Мозин Абдулқодир Арнаут раҳбарлигидаги «Салсабил» нашриёти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида, ушбу нашриётнинг расмий рухсати ва аслий нусхаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда нашрга тайёрланди. Янги нашр муқаддимасида жумладан шундай дейилади: Бу — Мадина мусҳафининг нусхаси асосида, расми Усмонийда, Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига кўра, хаттот шайх Усмон Тоҳонинг хатида тайёрланди. Қуръони Каримнинг ушбу нусхасини кўрикдан ўтказиш, завобитларини қўйиш ва тадқиқ этиш ишлари Сурия Араб Республикаси «Мусҳаф битиш илмий ҳайъати»нинг собиқ раҳбари, шайх, ҳофиз Яҳё Муҳаммад Носиҳ бошчилигидаги мутахассислар тарафидан амалга оширилди. Аллоҳ таолодан барчамизни Ўзининг аҳли ва хос бандалари бўлмиш аҳли Қуръонлардан қилишини сўраймиз. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳли бор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» дейишди. У зот: «Улар аҳли Қуръонлар – Аллоҳнинг аҳллари ва хос бандаларидир», дедилар». Аҳмад ва Ибн Можа ривояти. Манба: Islom.uz портали таҳририяти 795