islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 28, 2019

Day

Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда «Hilol-nashr»да Мусҳафи шарифнинг янги нашрини чоп этиш бошланди

Жорий йилнинг 27 декабрь куни «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси жамоаси ва юртимиз мусулмонлари учун яна бир хурсандчилик куни бўлди. Гап шундаки, ушбу нашриётда Қуръони карим – Мусҳафи шарифнинг янги нашрини чоп этиш ишлари бошланди. Ушбу нашр Исмоил Муҳаммад Содиқ раҳбарлигидаги «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ва Мозин Абдулқодир Арнаут раҳбарлигидаги «Салсабил» нашриёти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида, ушбу нашриётнинг расмий рухсати ва аслий нусхаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда нашрга тайёрланди. Янги нашр муқаддимасида жумладан шундай дейилади: Бу — Мадина мусҳафининг нусхаси асосида, расми Усмонийда, Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига кўра, хаттот шайх Усмон Тоҳонинг хатида тайёрланди. Қуръони Каримнинг ушбу нусхасини кўрикдан ўтказиш, завобитларини қўйиш ва тадқиқ этиш ишлари Сурия Араб Республикаси «Мусҳаф битиш илмий ҳайъати»нинг собиқ раҳбари, шайх, ҳофиз Яҳё Муҳаммад Носиҳ бошчилигидаги мутахассислар тарафидан амалга оширилди. Аллоҳ таолодан барчамизни Ўзининг аҳли ва хос бандалари бўлмиш аҳли Қуръонлардан қилишини сўраймиз. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳли бор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» дейишди. У зот: «Улар аҳли Қуръонлар – Аллоҳнинг аҳллари ва хос бандаларидир», дедилар». Аҳмад ва Ибн Можа ривояти. Манба: Islom.uz портали таҳририяти 340

Мазҳабсизлик-залолатга қўйилган кўприк

Жасур домла Раупов Манба: ЎМИ Матбуот хизмати 144

«Тафсири Ҳилол» дастурида аудио тинглаш имконияти яратилди

«Тафсири Ҳилол» дастурининг Android қурилмалари учун янги нашрида аудио тинглаш имконияти қўшилди. Янги 2.0 нашр дастурига қуйидаги янгиликлар киритилгани маълум қилинди. Бу имкониятлар қуйидагилардир: – Аудио тинглаш имконияти қўшилди; – Машҳур қорилар Маҳмуд Ҳалил Хусорий, Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, Мишарий Рошид ал-Афасий, Абдурроҳман Судайс қорилар тиловати; – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан ўқиб берилган «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» аудиоси. Дастурдан фойдаланишда қироатларни тинглаш учун рўйхатдан ўтиш кифоя экани маълум қилинган. Шунингдек, ҳатчўп қўшиш жойи ҳам ўзгарди ва ҳар бир оятни ўз қаторидан туриб ҳатчўпга қўшишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, дастуримиздан iOS, Windows, Linux(Ubuntu) ҳамда MacOS жиҳозларда фойдаланиш мумкин. «Тафсири Ҳилол» дастурини барча жиҳозлар учун юклаб олиш: (http://e-hilolnashr.uz/tafsirihiloldownload) Манба:  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 126

Саводли бўлиш тўғри ёзишу хатосиз талаффуздан иборат эмас

Саводхонлик масаласи — миллат юксалишининг энг муҳим жиҳатларидан биридир. Боиси саводхонлик, бу — фақат таълим тизимидаги алоҳида тармоқ бўлмай, давлатнинг барча соҳаларида бирламчи масаладир. Яъни саводли бўлиш тўғри ёзишу хатосиз талаффуздан иборат эмас. Саводлилик, саводхонлик — аҳоли маданий савияси кўрсаткичларидан бири, одамнинг адабий тил нормаларига мувофиқ келадиган оғзаки ва ёзма нутқ малакаларига эгалиги, оддий матнларни ўқий олиш ёки уларни ўқиш ва ёза олиш кўникмасига эгалик, муайян соҳа бўйича билимга эгалик тушунчасининг мазмун-моҳияти жамият тараққиётининг турли босқичларида унинг ижтимоий, сиёсий, илмий, маданий ҳамда руҳий савиясига боғлиқ равишда ўзгариб туради. Аниқроғи, савод жамиятнинг деярли жами қатлам вакилларига ва шунингдек, уларнинг соҳаларига тааллуқлидир. Жумладан, молиявий саводхонлик, компьютер саводхонлиги, тиббий саводхонлик, ҳуқуқий саводхонлик ва албатта, таълим жараёнидаги саводхонлик. Таълимдагиси, шубҳасиз, энг асосийси ҳисобланади. Бу саводхонлик қолган барчаси учун “калит” вазифасини ўтайди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг аҳолининг саводхонлик даражасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Чунки жамият аъзоларининг саводхонлик даражаси мамлакат тараққиётини таъминлайдиган асосий омиллардан биридир. Шунинг учун ҳам Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилиниши муносабати билан мажбурий таълим муддати бир йилга узайтирилди. Энг муҳими, таълимнинг мазмуни, уни ташкил этиш йўли, таълим моҳиятини белгилаш борасида янги концепцияга амал қилина бошланди. БИРОР СОҒЛОМ КИШИ ЎҚИШДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ Мамлакатимизда таълим тизими шундай уюштирилганки, бирор соғлом киши ўқишдан четда қолмайди. Таълим саводхонлигини ошириш бўйича ер юзида жуда кўплаб амалий ишлар қилинаётганлигига қарамай, ҳатто айрим ривожланган мамлакатларда ҳам савод даражаси йилдан-йилга пасайиб бормоқда. Аммо тан олиш керакки, бу ҳолат Ўзбекистон аҳолиси орасида ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда. Саводсизликни келтириб чиқарувчи сабабларнинг тури ва сони жуда кўп. Бу сабабларнинг деярли ҳаммаси мактабда она тили ўқитиш масаласи билан боғланади. Шу ўринда айрим танқидий фикрларни ҳам айтиб ўтишни жоиз. Аввало, саводлиликни оширишнинг энг керакли омили — илмий ва бадиий манбаларни тўлиқ саводли қилишдан иборатдир. Бу борада матбуот, радио-телевидение, реклама соҳалари ҳам, афсуски, мустасно эмас. Агар жиддийроқ эътибор қаратилса, юқорида номлари тилга олинган соҳаларда имловий, ишоравий, услубий хатоликлар талайгина топилади. Айниқса, таълимдаги бу каби хатоликларни учратишнинг ўзи қизиқ тасодиф. Ўқувчи саводлилигини таъмин этувчи асосий манбаларнинг ўзи саводий “яроқсиз” бўлгач, бола қаердан ҳам савод ўргансин? Оддий мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган “Диктантлар тўплами” китоби, дарсликлар, бадиий асарлар, илмий қўлланмалар кабиларда турли хатоликларни учратиб туриш оддий ҳол бўлиб бормоқда. Мактабдан қайтаётиб боланинг кўзи кўчада осиғлиқ турли афиша-ю рекламаларга тушади. Уларнинг имло қоидаларига тўла амал қилиниб ёзиб қўйилганига эса ҳеч ким кафил бўлолмайди. Сўнгра натижа эса ўша ҳол… Агар саводхонликни она тили фанини ўрганиш доирасида оладиган бўлсак, бу борада ҳам камчиликлар талайгина. Бири-бирини рад этувчи назарий маълумотлар, қоидалар, узундан-узоқ мактаб ўқувчиси учун тушунарсиз таърифлар, қоидага зид келувчи мисоллар шулар сирасидандир. Мактаб таълими тизими пойдевор тизим саналади. У олий таълим учун йўл демакдир. Гарчи шу йўл бизни олий ўқув сари етакларкан, демакки, бу йўлнинг ўзи, аввало, “нурафшон” бўлмоғи даркор. БАДИИЙ АДАБИЁТ РИВОЖЛАНИШДАН ТЎХТАГАНИ ЙЎҚ Ўзбек мумтоз адабиёти вакиллари замонасида, ундан кейинги даврларда ҳам халқимиз араб ёзувидан фойдаланиб келган. Маълумки, араб алифбоси ўрганилиши энг мураккаб хат турларидан бири ҳисобланади. Ваҳоланки, саводлилик борасида бугунгидек камчиликлар у даврларда бу қадар кўзга ташланмас эди. Саводлилик энг гўзал хислатлардан бири саналган. Бу ҳақда қатор асарларда ҳам айтилган. Жумладан, Ҳазрат Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн”, “Лисон ут-тайр ”, Муниснинг...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Қозоғистон бош муфтийси ва қозоқ халқига ҳамдардлик билдиради

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман! 2019 йил 27 декабрь куни Олмаота – Нур-Султон йўналишида парвоз қилаётган йўловчи самолёт ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб қардошларимиз вафот этганини чуқур қайғу билан қабул қилдим. Ҳазрати олийларининг ҳамда дўст ва қардош қозоқ халқининг ушбу мусибатига Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ва шахсан ўзим чин қалбдан шерикмиз. Жаноби Ҳақ ҳеч бир ўлка ва халқнинг бошига бундай оғир фалокатни солмасин ва чуқур қайғу-аламли ҳодисаларни кўрсатмасин. Қодир Эгамдан юртларимизни самовий ва арозий бало-офатлардан Ўз ҳифзу ҳимоясида асрашини сўраб қоламан. Ушбу муносабат билан Ўзбекистон мўмин-мусулмонлари номидан Сиз ҳазрати олийлари орқали дўст ва қардош қозоқ халқига чуқур қайғуларим билан биргаликда таъзияларимни билдириб қоламан. Мазкур бахтсиз воқеа оқибатида вафот этиб, раҳмати Раҳмонга эришганларга, Жаноби Ҳақдан раҳматлар, мусибатли хонадон аҳлларига ва барча яқинларига сабру жамийл тилаб қоламан, жароҳатланганларга шифои комил сўрайман. Энг самимий қалб саломлари ва камоли эҳтиром ила, Усмонхон АЛИМОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Манба: muslim.uz 135