islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас

Ҳар йили эски милодий йил тугашидан чамаси бир ой аввал бошланиб, янги мелодий йил кириб бир ҳафтага қадар инсонларни тинчлигини бузадиган, турли кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўладиган халқ тилида пақилдоқ деб аталувчи пиротехника воситаларининг шовқини эшитила бошлайди. Қани эди болалари қўлида ўйналинаётган “ўйинчоқ” қанчалар даражада хавф ва хатарли эканлигини ота-оналар билишса эди. Бу “ўйинчоқ”дан аввало уни ўйнаётган ёшларнинг ўзлари жабр чекяпилар. Маълумотларга қараганда уларнинг ораларида турли тан жароҳатларни олаётганлар, баъзи аъзолари куйиб жабр кўраётганлар, кўриш ва эшитиш қобилиятини йўқотганлар, ҳатто қўл-оёғидан ажраб қолганларни ҳам учраши ачинарли ҳолатдир. Ёшларни бу “ўйин”ларидан турли ёшдаги инсонлар, беморлар,ёш хомиладар келинлар ҳам азият чекмоқдалар. Шифокорлар сўзларига кўра, “пақилдоқ” одамни бехосдан чўчитгани боис юрак-қон томир тизимига ўта салбий таъсир кўрсатар экан. Буни ўйнаётган ёшлар пиротехника воситаларини салбий оқибатларини ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Балки улар пиротехника воситаларини портлаганига, ундан чиқадиган шовқинли ва дахшатли овозларга , дўст ва синфдошларини чўчитиб қўрқитганларига хурсанд бўладилар. Ахир улар инсонларни чўчитиш ва уларни қўрқитиб азият етказишдан динимиз қайтарганлигини қаердан ҳам билишсин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсонларни бошқаларга озор ва азият беришдан қайтариб, «Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига бўҳтон ва очиқ ойдин гуноҳни олибдилар», деб марҳамат қилади. («Аҳзоб», 58). Абу Лайло Ансорийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғазотга чиққанларида у зотнинг саҳобаларидан бири ҳазиллашиб, бир кишининг ўқдонини беркитиб қўйди. Эгаси уни излаб, топа олмай, хавфга тушди. Унинг устидан кула бошлашган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб: «Нимага куляпсизлар?» дедилар. «Ҳазиллашиб, фалончининг ўқдонини беркитиб қўйган эдик, қўрқиб кетди. Шунга куляпмиз», дейишди. У зот: «Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас», дедилар. Яна Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалла, «Мусулмон мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган кишидир», деб марҳамат қиладилар. Мутахассислар маълумотига кўра пиротехника воситалари ишлатилганда ёниш ҳарорати 3000 даражагача етиши мумкин бўлиб, кучли ёнғин келиб чиқиши хавфини кучайтиради. Бу арзимас кўринган иш сабабли инсоннинг бошига турли хил кулфатлар ёғилиши, ўзининг хаёти хатарда қолиши ва хатто жони халокатга учраши мумкин экан. Ваҳоланки Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсонларни ўз жонларини хатарга солишдан қайтариб,«Ўзингизни ҳалокатга ташламанг», деб марҳамат қилган. Яна пиротехника воситаларини сотиб олишда исрофга йўл қўйиб гуноҳкор бўлиш ҳам бор. Чунки ҳар бир неъматни нотўғри тассарруф қилиш ўша неъматни зое бўлишидир. Неъматни зое қилиш эса исрофдир. Исрофгарни эса Аллоҳ яхши кўрмайди. Аллоҳ таоло ўзини каломида айтади: «Енглар, ичинглар ва исроф қилманглар. Чунки, У исроф қилувчиларни севмас». (Аъроф: 31). Кўриниб турибдики баъзан ўйламасдан қилинган ишлар, эътиборсизликлар нафақат инсонни ўзига, балки ўзгаларга ҳам зарар етказиб, кўнгилсизликлар ва гуноҳларга сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зарар бериш ҳам йўқ, зарарланиш ҳам йўқ»деганлар. Имом Термизий Абу Сирмадан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади. Ким машаққат туғдирса, Аллоҳ уни машаққатга қўяди», деганлар. Пиротехника воситалари савдоси билан шуғилланувчилар ҳам инсонларга зарар етказиб, гуноҳ ишларга шерик бўлаётганликларини билиб қўйсалар ҳамда бу йўл билан бола-чақа боқиб уларни роҳатини кўришни истасалар бошқа тирикчилик қилсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки қиёмат куни ҳамма инсон ҳаёти, илми , қилган касб ҳунаридар сўралади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: «Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча, бир қадам...

“Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Бугун, 26 декабрь куни Қашқадарё вилоятида Абул Муин Насафий ҳазратларининг маърифий фаолиятига бағишланган “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур халқаро конференцияда Россия, Туркия, Миср, Бангладеш, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатларнинг етук уламолари ва соҳанинг кўзга кўринган мутахассислари ҳамда Юртимиздаги етакчи олимлар ва соҳа мутахассислари иштирок этишди. 669

ФАТВОГА ЖУРЪАТ – ДЎЗАХГА ЖУРЪАТ ДЕМАКДИР!

Таъкидлаш жоизки, диний таълимот ўта нозик ва ҳассос бўлгани туфайли диний қадриятлар ва туйғуларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозим. Уларга нисбатан кўр-кўрона муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароси, ким бўлишидан қатъи назар, Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадриятларини ҳурмат қилишга мажбурдир. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда айрим диний илмдан узоқ бўлган шахсларнинг шаръий масалаларда ўзбошимчалик билан сўз юритиб, одамларнинг фикрларини чалғитаётганлари кишиларни қаттиқ ранжитмоқда, мўмин-мусулмонларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Афсуски, бу ишга қўл ураётганлар, қилаётган ишларининг оқибатини ўйлаётганлари йўқ. Улар мен ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди-ю, аммо ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам залолат ботқоғига тортаётганларини билмайди. Диний илмсиз одамнинг шариатга оид мавзуда ҳақни айтяпман дейиши ҳудди туғма кўрнинг: “Карвонга ўзим йўл кўрсатаман!” – дейишига ўхшайди. Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан ҳукм олиш, шаръий масалаларда фатво бериш учун мужтаҳид ёки уламо мақомига етиш шарт. Айниқса, ҳадиси шариф маъноларининг таржимасини ўқиб, илмсиз равишда ундан ҳукм чиқариб, “Сен шу ҳадисда айтилаётган кишисан” деб жар солишга ҳеч кимнинг мутлақо ҳаққи йўқ! Илмсиз равишда фатво берувчиларни осмонлару ер фаришталари лаънатлаши, қолаверса, фатвога журъатлилар дўзахга журъатлилар экани ҳадисда очиқ айтилган. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Фатвога журъатлироғингиз, дўзахга журъатлироғингиздир”, дея қатъий огоҳлантирганлар (Имом Доримий ривояти). Ҳалил ибн Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳи илм борасида инсонлар ҳақида шундай дейдилар: “Улар тўрт тоифа бўладилар: “Бир киши билади ва у ўзи билишини ҳам билади. У киши олим бўлиб ундан илм олинглар. Бир киши билади ва у ўзи билишини билмайди. У эсдан чиқарувчи бўлиб, унга эслатинглар. Бир киши билмайди ва у билмаслигини билади. У толиби илм бўлиб, унга таълим беринглар. Бир киши билмайди ва у билмаслигини ҳам билмайди. У аҳмоқ бўлиб, ундан қочинглар”. Шу ўринда Ўзбекистон мусулмонлари идораси республикамиздаги расмий фаолият олиб бораётган Ислом дини йўналишидаги ташкилотларнинг марказий бошқарув идораси ҳисобланишини таъкидлаш жоиздир. Идора ўз ваколати асосида шариатга оид масалалар юзасидан барча шаклдаги мурожаатларга халқимиз учун анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳаби асосида фатво ва хулосалар бериб келмоқда. Айтиш жоизки, ислом таълимотида ҳадиси шарифни тўғри англаш ва ҳукм олиш учун қуйидагилар шарт қилинган: Араб тилини яхши билиш. Ҳадисларни Қуръон таълимотлари асосида англаш. Бир мавзудаги ҳадисларни жамлаб солиштириб кўриш. Ҳадиснинг айтилиш сабаби ва мақсадларини яхши тушуниш. Ҳадиснинг собит мақсади ва унга етиш воситаларини ажратиш. Ҳадисни тушуниш учун мажоз билан ҳақиқатни ажрата билиш. Ғойибдаги ва ҳозирдаги нарсаларни ажрата билиш ва бошқалар. Ислом шариати ўзгарувчан тизим эмас. Шариат дунёдаги барча соҳаларга диннинг ҳукмини, чегарасини ва ўлчовини билдиради. Бошқа соҳа вакиллари шариатни ўз қаричлари билан ўлчаб, талқин қилишларига асло изн берилмайди! Яна бир муҳим жиҳатни эслатиб ўтиш ўринли. Қонун устувор бўлган давлатда ҳар бир фуқародан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларини суиистеъмол қилмаслик талаб этилади. Ҳар бир шахс ўзининг диний нуқтаи назари ва динга муносабати билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини Ўзбекистон Республикасининг диний фаолиятни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилганидан ўзгача ҳолатда амалга ошириши ноқонуний диний фаолият ҳисобланади. Айниқса, халқимизнинг тўқсон фоиздан ортиғини мусулмонлар ташкил этишини ҳисобга олсак, Ислом динига оид масалаларга янада жиддий ёндашиш лозимлиги аён бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни Ислом динининг мўътабар манбалари ва қадриятларига тааллуқли мавзуларда салбий баҳс-мунозараларни келтириб чиқарадиган фикр ва қарашларни тарқатишдан сақланишга чақиради.  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати   519

ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИГА ЭЪТИБОР

Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институти Модул таълим тизими талабаларига дарс жараёнлари тизимли ташкил қилинган ва шу билан бир қаторда талабаларни дарсдан бўш  вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли тадбирлар, тарихий жойлар, муқаддас қадамжолар, мустақиллик йилларида бунёд етилган иншоотларга саёҳатлар ташкил қилинмоқда. Модул таълим мураббийи С.Арипов бошчилигида Тошкент ислом институти, “Қаффол Шоший” зиёратгоҳи ва  “Сузук ота” мажмуасига зиёрат  ташкил қилинди. Шунингдек 25 декабр санасида Пойтахтимиздаги бунёд этилган, Ўрта Осиёда ягона бўлган “Ҳумо Арена” муз саройига саёҳат ташкил қилинди.Саёҳат давомида талабалар юртимизда бўлаётган бундай ўзгаришларни кўриб қалблари шодликка тўлди. Шахсан Юртбошимизнинг кўрсатмалари асносида бунёд этилган “Ҳумо Арена” нинг дизайни такрорланмас кўриниши ҳудди парвозга шайланган рамзий “Ҳумо” қушини акс эттиради. Бундай тадбирлар албатта ҳар бир талаба учун, ҳар бир инсон ўзгача руҳият бахшида этиб, Ватанга муҳаббат ҳиссини шакллантиради.Талабаларимиз бундай ташкилий ишлардан жуда мамнун бўлишиб, мана шундай тадбирлар давомий бўлиш истагини билдиришди. Шу жумладан тадбир ташкилотчиларига ва албатта саёҳатга бошчилик қилган мураббий С.Ариповга алоҳида ташаккурларини билдиришди. Саёҳат илиқ таассуротларга бой бўлди. Модул таълим тизими талабаси Абдулбосит Исмоилов                                   469

“Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади

Эртага, 26 декабрь куни Қашқадарё вилоятида Абул Муин Насафий ҳазратларининг маърифий фаолиятига бағишланган “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Мазкур халқаро конференцияда Россия, Туркия, Миср, Бангладеш, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатларнинг етук уламолари ва соҳанинг кўзга кўринган мутахассислари ҳамда Юртимиздаги етакчи олимлар ва соҳа мутахассислари иштирок этишлари кўзга тутилган. Манба: @nasafziyo   519
1 1 113 1 114 1 115 1 116 1 117 1 522