Мадинаи мунаввара фазилатли ва барокатли шаҳардир. Мадина луғатда “шаҳар” маъносини англатса-да, ушбу ном Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилган шаҳарга атоқли ном бўлиб қолган. Мадинаи мунавваранинг Нурафшон шаҳар, ал-Ислом, Қалб ал-ислом, Дор ал-Ислом, Дор ал-Сунна каби 95 дан ортиқ номлари бор. Қадимда бу шаҳар Ясриб деб номланган. Бу шаҳарнинг фазилатлари санаб саноғига етиб бўлмайдиган даражада кўпдир, уларнинг баъзиларини эслаб ўтамиз: • Бу шаҳарни Aллоҳ таоло охирги замон Пайғамбари учун ҳижрат диёри қилган. • Қуръони Каримнинг кўп оятлари нозил бўлган шаҳар. • Бу шаҳарни охирги замон Пайғамбари яхши кўриб, унинг қут – баракали бўлишини сўраб дуо қилганлар. • Қиёматга яқин чиқадиган Дажжолнинг фитнаси кирмаслиги учун фаришталар бу шаҳарга қўриқчи қилинган. • Aллоҳ таоло Пайғамбаримизнинг муборак қабрларини шу шаҳарда бўлишини ихтиёр қилган. • Бу шаҳарда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари бор. • Бу масжидда жаннат боғларидан бўлган бир боғча бор. Бундан ташқари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинаи мунавварани улуғ ва фазилатли эканлигига далолат қилувчи бир қанча ҳадислари бор. Улардан қуйидагиларни келтирамиз: Aбу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Aлбатта Иброҳим алайҳиссалом Маккани харом қилди ва у харом бўлди. Ва мен икки тепалик орасидаги Мадинани харом қилдим. Унда қон тўкилмайди, ўлдириш учун қурол кўтариб кирилмайди ва дарахтлари фақат озуқа учунгина кесилади”. (Муслим ривояти) Aнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Aллоҳим Маккага қилган барокатингдан икки ҳиссасини Мадинага қилгин”. (Муттафақун алайҳ) Мадинаи мунавваранинг исмларига тўхталадиган бўлсак, унинг номини Қуръон ва ҳадисларда ҳам кўплаб учратамиз. Қуйида Мадинаи мунавваранинг кенг тарқалган машҳур исмларини келтирамиз. 1. Ясриб: бу унинг исломдан олдимги номи бўлган. 2. Мадина: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ерга ҳижрат қилганларидан кейин шундай деб номланган. 3. Тоййиба: Бу ном суннатда бир неча маротаба зикр қилинган. 4. Тоба. 5. Ҳижрат диёри. 6. Aл-Қуро. 7. Иймон. 8. Aл-бирр. 9. Aл-Баҳр. 10. Aл-Буҳайро. 11. Aл-Баҳийро. 12. Суннат диёри: у ерда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари тарқалгани учун шундай номланган. 13. Саломатлик диёри. 14. Фатҳ диёри. 15. Қуббатул-ислом. 16. Aнсорлар шаҳри. 17. Иймоннинг қалби. 18. Муборак. 19. Aл-маҳбуба. 20. Aл-маҳбуро. 21. Aл-муҳаррима. 22. Aл-маҳруса. 23. Aл-маҳфузо. 24. Aл-марзуқо. Бу муаззам маскан XIV асрдан буён ислом оламининг муқаддас қадамжоси сифатида эъзозланиб келинмоқда. Aллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни 40 ёшларида бутун башариятга ҳақ йўлни кўрсатувчи элчи қилиб танлагач, ул Зот Макка шаҳрида 13 йил инсонларни исломга тарғиб қилдилар. Лекин мушриклар ҳукмронлиги остида бўлган шаҳарда бу давр ичида кам сонли киши исломни қабул қилди. Мушриклар томонидан мусулмонларга тазйиқ ва таъқиб кучайгач, Aллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳижрат қилишни – Маккадан Мадинага кўчишни амр қилди. Шу тариқа милодий 622-йилда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган шаҳарларидан Мадинага сафар қилдилар. Aйни шу вақтдан мусулмон оламининг йил ҳисоби – ҳижрий сананинг биринчи куни бошланди. Ушбу муборак шаҳарда кўплаб шариат аҳкомлари, Қуръоннинг кўплаб оятлари нозил бўлди. Ушбу муборак шаҳарни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг муборак қадамлари билан улуғ қилди. У ерда ўзларининг масжидларини яъни – Масжидун Набавияни барпо қилдилар. Мадинаи мунавварада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муқаддас масжидлари ва муборак равзалари жойлашганини ўзи ҳам бу шаҳарнинг қанчалик муқаддас эканлигига далолат қилади. Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом таълим муассасаси...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди. Ушбу мажмуа Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған ташаббуси билан бунёд этилган. Маҳобатли кутубхона китоб фонди (4 миллион босма нашр ва 120 миллиондан зиёд электрон файл) ҳамда хизмат даражаси бўйича дунёдаги энг улканларидан биридир. Ушбу маънавий бойлик маскани Президент қароргоҳи – Жумҳурбашканлиги саройи ёнида қурилгани ҳам унинг аҳамиятини кўрсатади. Очилиш маросимида бутун дунёдан икки мингга яқин меҳмон – олимлар, ёзувчилар, таълим ва маданият намояндалари, давлат ва жамоат арбоблари қатнашди. Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти томонидан таклиф этилган олий даражадаги ягона меҳмон бўлди. Бунда ҳам ўзига хос чуқур маъно бор. Давлатимиз раҳбарининг китобга меҳри, китобхонлик тарғиботига эътибори бўлакча. Маърифат, таълим, ёшлар тарбиясига оид халқаро ташаббуслари ҳам барчага маълум. Жорий йил Ўзбекистонда Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилингани ҳам илмга эътиборнинг яна бир далолати. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари шундай муҳим ва шукуҳли воқеага таклиф учун миннатдорлик билдириб, қардош турк халқини ушбу илм-маърифат маскани билан муборакбод этди. – Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса аввало инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда, – деди Президентимиз. Ўзбек ва турк халқларининг илдизи бир, маънавияти муштарак. Имом Бухорий, Беруний, Хоразмий, Ибн Сино, Жалолиддин Румий, Юнус Эмро, Алишер Навоий мероси халқларимизнинг миллий юксалишига катта ҳисса қўшган. Қозизода Румий Самарқандда мударрислик қилган. Али Қушчи ҳаётининг сўнгги йилларини Истанбулда ўтказган. Абдурауф Фитрат, Муҳаммадшариф Сўфизода, Саид Аҳрорий каби кўплаб жадид боболаримиз Туркияда таҳсил олган. Бугунги кунда Истанбулда Абу Райҳон Беруний номидаги университет бор. Туркия китоб фондларида Алишер Навоий асарларининг 100 дан ортиқ қўлёзмалари сақланиб келмоқда. Давлатимиз раҳбари юртимизда замонавий мактаблар, илмий-маърифий марказлар ташкил этилаётганини таъкидлади. Самарқандда Имом Бухорий, Сурхондарёда Имом Термизий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари, шунингдек, ҳадис, калом, ақийда, тасаввуф, фиқҳ мактаблари очилган. Тошкент шаҳрида кўп асрлик маърифат хазинасини намоён этадиган, фундаментал тадқиқотлар олиб бориладиган Ислом цивилизацияси маркази бунёд этилмоқда. Бу йил улуғ алломалар Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудларига бағишланган тадбирлар ўтказилади. Маҳмудхўжа Беҳбудий туғилганининг 145 йиллик санаси нишонланади. Шунингдек, жорий йилда Бухоро шаҳри Ислом маданияти пойтахти, Хива шаҳри Туркий дунё маданияти пойтахти деб эълон қилингани муносабати билан бир қатор халқаро анжуманлар ташкил этилиши режалаштирилган. Президентимиз туркиялик олимлар, адабиётшунос ва диншуносларни ушбу маданий-маърифий тадбирларга таклиф этди. Ўзбекистоннинг китоб фондларида 100 мингдан зиёд ноёб қўлёзма асарлар сақланаётгани, уларнинг аксарияти ўз тадқиқотчиларини кутаётганини таъкидлади. Туркия Президенти ушбу қувончли айёмда Ўзбекистон Президенти рафиқаси билан бирга иштирок этаётгани учун ташаккур изҳор этди. – Ўзбекистон биз учун маданий тасаввуримизни шакллантирган, олимларни етиштирган, илм, ирфон ва маънавий дунёмизни таъминлаган ҳаётий манбаларимиздан энг муҳимидир, – деди Режеп Таййип Эрдоған. – Илм муҳити асрлар давомида Тошкент билан Анқара, Самарқанд билан Конё, Бухоро билан Бурса, Хива билан Эдирнени боғлаб, ўзаро бойитгандир. Бу кун Халқ кутубхонасини Жаноби олийлари билан биргаликда очиб, муштарак маданиятимиз ҳақида бутун дунёга муҳим бир ишора бермоқдамиз. Шавкат Мирзиёев дунёда ўта ноёб бўлган “Усмон Мусҳафи”нинг хаттотларимиз томонидан кўчирилган нусхаси, Жалолиддин Румийнинг машҳур “Маснавий” асари ҳамда Абу Бакр ар-Розийнинг “Касалликлар тарихи” асари қўлёзмаларининг факсимиле нусхалари, “Алишер...
Бугун мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ва қарорларда аёл-қизларимизнинг давлат ва жамият қурилишидаги фаол иштирокини таъминлашга, айниқса, ўзининг ва фарзандининг соғлигини сақлашга қаратилган. Бу борада амалга оширилаётган ишларда жамиятда аёл шаъни, қадр-қиммати, оиласи мустаҳкамлиги масаласи мужассам этаётганини таъкидлаш зарур. Жорий йил 20 февраль куни Тошкент ислом институти талаба қизлари билан аҳоли, хотин-қизлар ва ёшларни экстремизм, терроризм сингари бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан сақлаш масалаларига бағишланган учрашув ташкил қилинди. Унда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, проректорлар Ж.Мелиқўзиев ва У.Ходжаев, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова иштирок этдилар. Тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев маъруза қилиб, бугунги кунда олий неъмат бўлган тинчлик-осойишталикка раҳна солаётган турли экстремист ва террорчи ташкилотлар, уларнинг сохта даъволари ва ғояларининг асл мақсади, уларнинг олиб бораётган тактик ҳаракатларини аниқ мисоллар орқали ёритиб берди. Афсус билан қайд этиш лозимки, экстремистик тўдаларнинг мақсадли гуруҳларидан бирини аёллар ташкил этади. Айрим аёллар ва қизлар ақидапараст шахслар, уларнинг таъсирига тушиб қолган яқин қариндошларининг даъватлари ёхуд интернет тармоғидаги даъват ва алоқалар таъсирида экстремистик ташкилотлар сафига кириб қолмоқда. Ақидапарастлар нима учун айнан аёл-қизларни ўз сафларига жалб этишга ҳаракат қилмоқда ва қандай тоифа аёллар уларнинг қурбонига айланмоқда? Аёлларнинг ушбу мудҳиш оламга кириб қолиши моддий қийинчилик, оиладаги етишмовчилик, ишсизлик, кам таъминланганлик, аламзадалик, яқинларидан норозилик, кимдандир суянчиқ излаш, шунингдек, динга ўта қизиқиш ва фақат дин талаблари асосида ҳаёт кечиришга интилиш каби қатор ижтимоий ҳолатлар билан боғлиқ. Шунингдек, псиxoлoгларнинг таъкидлашича, эркаклардан фарқли равишда аёлларга xoс бўлган бўйсунувчанлик, ҳиссиётга таянган ҳолда иш юритиш, ташқи таъсирга берилувчанлик, руҳий тушкунликка тез тушиш ва руҳий зарбаларга чидамсизлик, ўта қизиқувчанлик ҳамда ахборотларни тўлақонли таҳлил қилмаслик каби характерли хусусиятлари мавжудки, буни яхши билган нопок ниятли кимсалар бундан ўз манфаатлари йўлида усталик билан фойдаланишади. Бўлиб ўтган учрашувда талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар билан бир қаторда, мутахассислардан зарур маслаҳат ва тавсиялар ҳам олдилар. А.Олимов, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи 894
“Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир – бирларингиз билан танишувинглар (дўст-биродар бўлишингиз) учун сизларни (турли туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг қимматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ Билгувчи ва Огоҳдир” Ҳужурот, 13-оят. Айтинг: «(Ушбу китоб) парвардигорингиз томонидан (нозил бўлган) Ҳақ (Китобдир). Бас, хоҳлаган киши имон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин. Каҳф сураси, 29 – оят “Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. Бақара сураси, 256 – оят Бағрикенглик ўзи нима? Бағрикенглик ислом ахлоқининг аслидир, ўзагидир. Бағрикенглик – ҳеч кимни айбламаслик, паст кўрмаслик, хафа қилмаслик, кечиримли бўлиш, бошқа ишонч ва қарашларни хушфеъллик билан қабул қилиш, демакдир. Бағрикенглик муҳити ҳосил бўлиши учун инсонлар бир-бирларини севиши лозим. Негаки, бағрикенглик меҳр-оқибат ва ўзаро севги устига қурилади. Бу асос ислом оламида мақол даражасига кўтарилган ва муҳим ҳаётий принципга айланган “Яратиқни Яратувчининг ҳурмати учун сев!” буйруғи билан буюрилган севгидир. Мана шу мезондаги севги мавжуд экан – бағрикенглик бор, бундай севги йўқ бўлса, у ҳолда, бир-бировга тоқатсизлик намоён бўлиши табиий. Бу принцип Ҳазрати Пайғамбаримиз с.а.в. томонидан “Хуш кўр-ки, хуш кўриласан!” дея таъкидланган. Исломдаги бағрикенглик тушунчаси нафақат мусулмонларни, балки бутун башарни, балки бутун яратиқларни қамраб олганлиги барчамизга маълум. Битта мушукни очидан ўлдирганнинг дўзахи, чанқаган итга ковушида сув келтирган инсоннинг жаннати бўлганлигининг башорати фикримизнинг яққол далилидир. Айниқса, имон-эътиқод ва ибодат эркинлиги инсонларнинг энг асосий ҳақларидир. Бу ҳуқуқни ҳурмат қилиш ҳар бир инсоннинг мажбурияти ҳисобланади. Бағрикенглик бу сурбетларча қилинган ноҳақликлар, радикаллашиш ва айирмачиликка рози бўлиб, бефарқ томоша қилиб туриш эмас, албатта. Аксинча, турли тушунчалар, барча миллат ва элат вакиллари ва ранг-баранг эътиқод ҳамда дунёқарашларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдир. Шунчалик фарқларга эга инсонларнинг бир маконда ҳузур-ҳаловат ичра яшай олиши ҳақиқий маънодаги бағрикенлик тимсолини ўзида мужассам этади. Шу жиҳатдан қараганимизда, жамиятда ҳузур-ҳаловатли, тинчлик-осойишта ва бахт-саодатга тўла фаровон ҳаётни таъминлашнинг ягона ечими ҳам айнан қалбимизда шаклланган бағрикенглик нисбати билан чамбарчас боғлик экан. Бад дуо қилмайдиган Пайғамбар с.а.в. умматимиз! “Мен лаънатлагувчи бўлиб юборилмадим. Раҳмат ўлароқ юборилдим!” (Муслим, Бирр – 87) Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳали-ҳануз қулоқларимиз остида жаранглаб, ҳаётимизни тартибга солиб турувчи ўгитлари нақадар пурҳикмат, нақадар ҳаётий, нақадар сермаъно, нақадар зарурий… Илоҳий динларнинг ибодатхоналари муқаддаслик хусусиятига эга. Мусулмонларнинг масжидлари қай даражада ҳимоя қилинса, бошқа ибодатхоналар ҳам айнан шу даражада қўриқланиши зарур динимизда. Зеро, Аллоҳ Таъоло марҳамат қиладики, “Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан даф қилиб турмаганида, шубҳасиз, (роҳибларнинг) узлатгоҳлари ҳам, (насронийларнинг) бутхоналари ҳам, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ҳам, Аллоҳнинг Исми кўп зикр қилинадиган (мусулмонларнинг) масжидлари ҳам вайрон қилинган бўлур эди.” (Ҳаж сураси, 40 оят) Динимизда мусулмон одам бемалол масжидга бориб ибодатини адо қилишида қанчалик эркин бўлса, насронийлар черковларига, яҳудийлар эса синегогларига худди шунингдек эмин-эркин бориб ибодат қилиш ҳуқуқи мавжуд ва ҳеч ким бу масалада ҳеч кимга босим ўтказиш ёки дахл қилиши қатъийян мумкин эмас. Бошқа дин вакиллари ва динсизларга ҳам айни мезон ва ҳақлар ўринли. Бу ҳолатни Расулуллоҳнинг с.а.в. Мадина давридаги яҳудий ва насороларга кўрсатган марҳамати, Ҳазрати Умарнинг Масжидул Ақсодаги насронийларга бўлган муомаласи ҳамда шу кунгача мусулмон ҳукмдор ва олимларнинг бошқа ишонч соҳибларига бўлган эҳтиромларидан беҳисоб лавҳаларда кузатишимиз мумкин. Ҳазрати Пайғамбаримиз с.а.в. барча муносабат ва муомалаларда ақл ва мезон билан иш олиб боришни, душманлик ўрнига дўстлик ва...
Жорий йилнинг 19-февраль куни Тошкент ислом институтининг имом-хатиблар таҳсил олувчи Модуль бўлимида 508-гуруҳ талабаларига Ҳадис фанидан очиқ дарс бўлиб ўтди. Мазкур очиқ дарс «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари ойлиги» муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлардан биридир. Дарсни ҳадис фани ўқитувчиси С. Расулхўжаев олиб борди ва «Абу Жаъфар Таҳовий ва унинг «Шарҳу Маонил Осор» асарининг ҳанафий мазҳабида тутган ўрни» мавзусида маъруза қилди. Ушбу асар нафақат ҳанафий мазҳаби балки, бошқа мазҳаб уламолари ҳам мурожаат қиладиган мўтабар манба эканлиги айтиб ўтилди. Қолаверса, ундаги қўлланилган услубда ҳанафий мазҳабининг далиллари қандай ифода этилишига ҳам алоҳида урғу берилди. Бундан ташқари асар ҳозирги кундаги кўплаб муаммоларга ечим бўлишини таъкидлаб ўтилди. Очиқ дарс сўнгида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. ТИИ матбуот котиби 1 308