Буюк инсонлар келажакка ибрат намунаси, шунингдек тарихнинг туб бурилиш нуқталарида, миллатни бирлаштирувчи, руҳан юксалтирувчи шахслар ҳисобланади. Ана шундай тарих ва келажак кўприги бўлган Мир Алишер Навоий ҳисобланади. Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент ислом институтида шоир таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан “Ҳазрат Алишер Навоий валиюллоҳ олим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Навоийга атаб “Навоийдан чу топқайлар навое” ва «Арбаин» каби ёзган асарлар муаллифи Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори ўзининг сермазмун маърузалари билан иштирок этди. Тадбир сўнггида талабаларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди. Жумладан Ҳасанхон қори мутафаккир ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди. Алишер Навоий аввало бутун кучини мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатишга қаратди. Шуни қувонч билан айтиш жоизки, Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижоди фақат ўзбек адабиётидагина эмас, балки жаҳон адабиётида ҳам салмоқли ўринга эга. «Хамса» достони Навоий ижодининг дурдонаси саналади. Яна унинг «Тарихи мулуки Ажам», «Мажолис ун- нафоис»(Тасаввуф ҳақида), «Муншаот», «Мезон ул-авзон», «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад», «Насоим ул-муҳаббат»(Тасаввуф ҳғақида), «Девони Фоний», «Лисон ут-тайр», «Муҳокамат ул-луғатайн»(Атамалар), «Маҳбуб ул-қулуб», «Назм ул-жавоҳир», «Тарихи анбиё ва ҳукамо», «Сирож ул-муслимин», «Арбаин» каби бебаҳо асарлари мавжуд. Исломда мазкур асослар билан йўғирилган шеърият доимо ардоқланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жоҳилият шоирларининг шеърларидан айрим ҳикматли сўзларни маъқуллаб, мақтаганлар ва айрим саҳобаларни шеър айтишга ундаган холатлари ҳам бўлган. Саҳобаи киромларнинг ичида шоирлари ва шеър ёд олганлари ҳам кўп бўлган. Бир қатор мужтаҳид уламоларимизнинг девонлари ҳам бор. Мисол учун, мумтоз адабиётимизга назар соладиган бўлсак, уларнинг ҳам ушбу кўрсатмалар билан йўғирилганини кўрамиз. Улар асрлар оша кишиларни иймон-ибодатга, ҳалол-покликка, одоб-ахлоққа ундаб келди, динмиз таълимотларини кенг оммага етказишда катта ҳисса қўшди. Хулоса қилиб айтганда, сўзнинг инсонга, жамиятга таъсири катта. Бундан эзгулик йўлида, тақво-ибодат йўлида унумли фойдаланиш керак, аксинча йўл тутишдан сақланиш лозим. Зотан, шу сўз туфайли одамлар бир-бирларига дўст-душман бўлади. Биргина сўз бутун бошли давлатлар ўратасида ҳамкорликка ҳам, аёвсиз урушларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Кишиларни яхшиликка ундашда ҳам, ёмонликка чорлашда ҳам шу сўздан фойдаланилади. Бугунги ахборот юришларининг ҳам асосий қуроли шу сўз экани ҳеч кимга сир эмас. Зеро, Ҳазрат Навоий таъкидланларидек, Аллоҳ Ўзи бутун борлиқни биргина «Бўл!» деган сўз билан яратган. Сўзга бу қувватни У Зотнинг Ўзи берган. Шеър эса ана ўша сўзнинг тиғи қайралиб, сайқалланган шаклидир. Дарҳақиқат, Навоий асарлари халқимиз учун маънавий қувват ва юксалиш манбаи бўлди. ТИИ матбуот котиби 1 052
Барчамизга маълумки шариъатимизда “суннат” муҳим ўрин тутади. Суннат араб тилидан ўзбек тилига таржима қилинганда “йўл” яъни, инсон босиб ўтган яхши ёки ёмон йўлга нисбатан ишлатилади. Истелоҳда суннат турли фан эгалари томонида турли таърифлар берилган. Бунда муҳаддисларнинг суннатга берган таърифлари усул уламоларининг таърифларидан фарқ қилади. Бироқ умумий маънода суннат динда юриладиган йўлдир. Суннатлар икки турга бўлинади. Улар таъкидланган ва завоид суннатлардир. Таъкидланган суннатлар – тарк қилиш макруҳ бўлган, қилмаслик гуноҳкор бўлишга сабаб бўладиган амаллар. Бу каби суннатлар диннинг тўлдирувчиси ҳисобланади. Бунга мисол тариқасида намозлардан аввал азон айтиш, жамоат билаан намоз ўқиш ва фарз намозлар билан адо қилинадиган ротба суннатларни айтишимиз мумкин. Бу суннатларнинг яна бир номи сунанул ҳуда ҳамдир. Завоид суннатлар – тарк қилиш макруҳ бўлмаган суннатлар. Бу суннатларни бажариш яхши лекин, тарк қилиш ёмонликка сабаб бўлмайди. Уламолар бу каби суннатларга кийимларни ўнг томондан кийиш, ўнг қўл билан таомланиш кабиларни мисол қиладилар. Ҳанафий фиқҳида муҳим ўрин тутган “Шарҳул виқоя” китобида бу борада қуйидаги фикрлар мавжуд: “Суннат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи пайтлар тарк қилиб қолган вақтларда доимий бажарган амалларидир. Агар бу амаллар ибодат тарзида бўлса улар сунанул ҳудадир. Агар одат тарзида бажарилган бўлса улар завоид суннатлардир”. Шу ўринда бир савол туғилади: “завоид суннатларни тарк қилиш гуноҳ бўлмаса унда бу суннат ва мустаҳабнинг ўртасида нима фарқ бор?” бу саолга жавобни “Манор” китобининг шарҳи “Нурул анвор” китобидан оламиз. Бу китобда икки амалнинг ўртасида фарқ қуйидагича баён қилинган: Завоид суннатлар ҳам мустаҳаб маъносидаги амаллардир. Бироқ фарқи шундаки мустаҳаб амаллар уламолар яхши деб билган ишлардир. Суннатлар эса Пайғамбаримизнинг одатларидир. Шу ўринда Пайғамбаримизнинг феълларидан вожиб ҳам собит бўлишини эътиборга оладиган бўлсак, бу вожибни суннатлардан нима фарқи бор эканлигига ҳам тўхталиб ўтишимиз керак. Зайниддин Ибн Нужайм ўзларининг “Баҳрур роиқ шарҳи канзуд дақоиқ” китобида бу уч амалнинг ўртасини қуйидагича фарқлаганлар: “Билингки, суннат Пайғамбаримиз доим бажариб юрган амаллардир. Агар бу амал тарк қилинмаган бўлса, демак бу унинг таъкидланган суннат эканлигининг далилидир. Агар баъзида тарк қилинган бўлса унда таъкидланмаган суннатдир. Агар уни тарк қилишга Пайғамбаримиз томонидан инкор собит бўлган бўлса демак бу вожиб амалдир”. Жўраев Сойибжон “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” ўқитувчиси 6 521
Дарҳақиқат, олим, устоз-мураббийларни улуғлаш ва эъзозлаш кишини камолотга, бахт ва ёруғ истиқболга элтиши шубҳасиз. Шу маънода, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Убайдулла Уватов ҳам олим, ҳам устоз ва мураббий сифатида ана шундай ҳурматга мушаррафдир. Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бутун умрини илм-фанга бахшида қилган таниқли олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватовнинг 80ёшлик юбилейи муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Олимнинг қутлуғ ёшга тўлиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан ҳамда маданият ва санъат намояндалари, У.Уватовнинг яқинлари, шогирдлари ва талабарлар иштирок этди. Тадбирнинг кириш қисмида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Убайдулла Уватовнинг ҳаёти ва илмий-педагогик фаолияти, амалга оширган илмий тадқиқотлари ҳақида умумий маълумот берилди. Шундан сўнг Президентнинг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Собирович Қосимов олимнинг ибратли ҳаёт йўли ва у яратган манбашунослик илмий мактаби хусусида сўз юритиб, устозни муборак ёши билан самимий қутлади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулла Муродович Уватовни “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармони қабул қилинганини тантанали эълон қилди. Мамлакатимизда ислом маданияти ва илм-фанини ривожлантириш, буюк аллома ва мутафаккирларимиз илмий меросини тадқиқ этиш ҳамда халқаро миқёсида кенг тарғиб этиш борасидаги кўп йиллик самарли меҳнати, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий анъана ва қадриятларимизни мустаҳкамлаш ишига қўшган алоҳида ҳиссаси, чуқур билим ва юксак салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат ва аждодлар меросига ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда қутлуғ таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан тақдирлаш ҳақидаги Фармон ўқиб эшиттирилди. Юртбошимиз томонидан илм-фан, маданият ва маърифат аҳлига кўрсатилаётган ҳурматнинг яна бир яққол намунаси бўлган ушбу фармон барча зиёлилар кўнглини кўтариб, ёшларнинг илм-маърифатга ошно бўлишларига қувват бағишлади. Олимнинг давлатимиз юксак мукофотига сазовор бўлгани ва қутлуғ ёши билан Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази раҳбарлари, шунингдек, кўзга кўринган олимлар, давлат ва жамоат арбоблари, юбилярнинг яқинлари ва дўстлари сўзга чиқиб, унинг бой ҳаётий тажрибаси, қимматли илмий тадқиқотлари, ёшлар камолотига қўшаётган улкан ҳиссасини эътироф этган ҳолда, муборакбод этдилар. Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ziyo” медиа маркази томонидан тайёрланган Убайдулла Уватов ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиши ҳам олимнинг ҳаёт йўли ва илмий фаолияти хусусида талабаларга муҳим маълумотлар бергани билан аҳамиятли бўлди. Муборак ҳадиси шарифларда “Ал-у’ламау варисату-л-анбиё”, яъни, “Олимлар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир”, деб таъкидланган. Буни ғазал мулкининг султони, буюк мутафаккир бобокалонимиз Алишер Навоий ҳазратлари ҳам қуйидагича назмга солгани маълум: Кишиким қилса олимларга таъзим, Андоқки қилур Пайғамбарга таъзим. Дарҳақиқат, олим, устоз-мураббийларни улуғлаш ва эъзозлаш кишини камолотга, бахт ва ёруғ истиқболга элтиши шубҳасиз. Шу маънода, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Убайдулла Уватов ҳам олим, ҳам устоз ва мураббий сифатида ана шундай ҳурматга мушаррафдир. Илмий-маърифий руҳда ўтган тадбир сўнгида республикамиздаги илм-маърифат ҳамда ижодий ташкилотлар, нуфузли олий таълим муассасаларида ҳам таниқли манбашунос олим, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Убайдулла Уватовнинг ҳаёти ва илмий-педагогик фаолиятига бағишланган тадбирларни давом эттириш таклифи билдирилди. УБАЙДУЛЛА УВАТОВ 1940 йил 23 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида таваллуд топган. Она Ватанимиз тарих ва унинг дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган улуғ алломалари маънавий меросини тадқиқ...
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Февраль ойи «Ҳадис ва мусталаҳул-ҳадис фанлари ойлиги» муносабати билан бугун барчага муҳим бўлган мавзуда илмий тадбир – давра суҳбати ташкил этилиб, унга «Ал-Азҳар» университетининг Самарқанддаги Ҳадис илми мактабида фаолият юритётган шайхлари жалб этилди. Улар Ал-Азҳар университети Магистратура бўлимининг Усулуд-дин кафедраси мудири, Ҳадис илми фанлари доктори, проф. Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Абдулҳалим ҳамда Араб тили факультети Балоғат ва мунозара илми кафедраси мудири, Балоғат ва мунозара фанлари доктори профессор Али Саад Али Саад жаноблари бўладилар. Меҳмонлар дастиаввал, Тошкент ислом институтига ташриф буюриш олдидан Ҳазрати Имом Қаффол Шоший ва у зотнинг живорларида қўним топган улуғлар қабрларини зиёрат қилдилар. Сўнг ТИИнинг устоз ва талабаларига маъруза ва маҳорат дарслари ташкил этилди. Жумладан, АРМ биносида «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси устозлари ҳамда 1,2,3 курс талабаларига Ҳадис илми фанлари доктори, профессор Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Абдулҳалим «Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис фанларининг ривожланиш босқичлари» ва «Ҳадислар маъносини тўғри тушунишнинг аҳамияти» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни ТИИнинг катта ўқитувчиси Фахриддин Муҳаммадносир домла очиб бердилар, устоз ва талабаларга меҳмонни таништириб, давра суҳбат мавзусини айтиб, сўз навбатини меҳмонга бердилар. Меҳмон Ўзбекистонга илмий хизмат юзасидан сафар қилиб, Имом Бухорийнинг живорларида талабаларга ҳадис ва ҳадис илмлари ва бошқа фанлардан дарс бераётганидан, шунингдек, бу каби илмий ҳамкорликлардан мамнунлигини айтиб ўтди. Тошкент ислом институти устоз ва талабалари билан илмий учрашув ўзи учун катта аҳамият касб этиши, бундан бахтиёр эканини таъкидлади. Мавзулар борасида батафсил тўхталиб, айниқса, ҳадисларни тўғри тушунишда аввало, араб тилини чуқур ўрганиш зарурлиги, шунингдек, ҳадисларнинг ворид бўлиш муносабатларини билиш ҳал қилувчи нуқталардан бири экани ҳақида муфассал маълумотларни илмий мисоллар билан тушунтириб берди. Тадбир сўнгида савол-жавоб учун алоҳида вақт ажратилиб, талабалар ўзларига қизиқ бўлган илмий мавзулардаги саволларига батафсил жавоб олдилар. Жумладан, мазҳаб имомлари орасида Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни ҳадис илмидаги тутган ўрни ҳқидаги саволга ҳам батафсил тўхталиб, у зотнинг ҳадис илмида тутган ўрни фиқҳ илмидаги мавқейидан кам эмаслигини илмий мисоллар билан исботлаб бердилар. Мутахассис шайхлардан унумли фойдаланиш мақсадида ТИИ мажлислар залида Балоғат ва мунозара фанлари доктори профессор Али Саад Али Саад Тиллар кафедраси устозлари ҳамда битирувчи курс талабаларига «Араб тилини ўқитиш услублари» мавзусида маҳорат дарси ўтиб бердилар. Маҳорат дарси шайх томонидан жуда қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой, савол-жавоб услубда – амалий маҳорат дарси ўлароқ – олиб борилди. Шунингдек, шайх Али Саад Али Саад «Таҳфизул-Қуръон» кафедра биносига ташриф буюриб, кафедра устоз ва талабаларига «Қуръони каримнинг илмий мўъжизалари» мавзусида сермазмун суҳбат қилиб бердилар. Талабалар тафсир илмини чуқур ўрганиш учун керакли мулоҳаза ва тавсиялар олдилар. Талабаларнинг илмий саволлари ўз навбатида шайхда ҳам ижобий таассуротлар қолдирди. «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси ўқитувчиси Баҳодиржон Баҳромжон ўғли 1 023
Абу Бакр Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ал-Бухорий (ваф. 483/1090). Наҳвчи ва фақиҳ. Мовароуннаҳрнинг энг сара олимларидан биридир. Қози Абу Собит Муҳаммад ибн Аҳмад Бухорийнинг синглисининг ўғлидир. Бухорода ҳижрий 483-йил 25-жумадул аввал (милодий 1090-йил 27-июл)да вафот этган. Асарлари: «Китабуз Зоҳира» «Ал-Мабсут». 15 жилддан иборат. «ал-Изоҳ» «Шарҳул Жамиъил Кабийр лиш Шайбоний». Ҳанафий фиқҳи ҳақида. «Шарҳу Мухтасарил Қудурий». Ҳанафий фиқҳи ҳақида.[1] 2. Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ат-Тобарий ар-Рўъёний (ваф. 483/1090). Шеър танқидчиси. Бухорога кўчиб келган ва ўша жойда вафот этган. Ҳофиз Рўъёнийнинг манбаларда кўп танқид қилгани зикр қилинган бўлса ҳам, нимани танқид қилгани ҳақида ҳамда асарлари борасида бошқа маълумотлар учратилмади.[2] 3. Жалолуддин Риғзамуний[3] (ваф. 493/1100). Адиб. «Илмус сужуд вас сижиллат»га оид таснифотлари бор.[4] Манбаларда унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида бошқа маълумотлар учратилмади. 4. Абул Фазл Бакр ибн Муҳаммад ибн Али ал-Ансорий ал-Бухорий аз-Занжорий[5] (427-512/1036-1118). Фақиҳ, адиб, насаб илми олими. Ҳанафий фиқҳи борасидаги қарашлари зарбулмасал бўлганлиги айтилади. Насаб ва тариҳ илми ҳақида улкан илм соҳиби бўлган. Халқ у зотга «Кичик Абу Ҳанифа» деб ном қўйган. Фиқҳ илмини Шамсул аимма Абдулазиз Ҳулвонийдан ҳамда Абу Саҳл Сарахсийдан олган. Манбаларда фақат биргина асарига дуч келинди. Бошқа асарлари ҳақида маълумотлар учратилмади. Бухорода туғилган, Калабозда дафн қилинган. 512-йил 19-шаъбон (милодий 1118-йил, 5-декабр)да вафот этган. «Аъмолуз Зоранжирий» номли асари бор.[6] 5. Умар ибн Муҳаммад ибн Умар Аҳмад ибн Ҳушном ал-Ҳушномий ал-Бухорий (ваф. 522/1128). Адиб, фақиҳ, фозил ва мунозир. Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳайдара ал-Жаъфарий ал-Бухорийдан фиқҳ илмидан дарс олган. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ан-Насафийга эса фиқҳ илмидан дарс берган. Бухорода зулқаъда(октябр) ойида вафот этган.[7] Манбаларда асарлари ҳақида маълумотлар учратилмади. 6. Абун Нажиб Шиҳобуддин Амийруш Шуъаро Аъмок Бухорий (ваф. 543/1149). Шоир. Қораҳонийлар даврида яшаган. Асли эронлик бўлган. Бухорода туғилган ва у ерда жуда ҳам яхши илм олган. Айниқса, фалсафа, математика, астраномия ва одоб илмларини ўрганиб, улкан шуҳрат қозонган. Сўнгра Самарқандга – Ҳизирхоннинг саройига борганидан кейин улкан эҳтиромга сазовор бўлган. «Амийруш Шуъаро» унвонини олган. Султон Алпарслонни мадҳ этиб ёзган қасидаси ҳам бор. Вафот этган жойи маълум эмас. Аъмокнинг 7000 байтдан иборат деъвонидаги қасидадан озроқ қисми бугунгача етиб келган. Баъзи шеър мажмуъаларидаги бир неча рубоийлар унга нисбат берилади.[8] 7. Абу Али Ҳасан ибн Али ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Аҳмад ал-Қаттон ал-Марвазий ал-Бухорий (ваф.465-548/1037-1153). Араб тили, адабиёт, насаб ва тиб илми олими. Асли бухоролик бўлган. Бу киши ҳар бир соҳага оид асарлар ёзган олим ҳисобланади. Асарлари Марв халқи орасида ҳам шуҳрат қозонган. Дастлаб, фиқҳ ва ҳадис илми билан машғул бўлган. Кейинчалик, тиб, астраномия, араб тили билан ҳам шуғулланган. Юқорида зикр қилинган ал-Қаттон истилочиларга қарши чиққанлиги учун оғзига тупроқ тўлдирилиб ўлдирилган. 548-йил ражаб (1153-йил сентабр) ойида вафот этган. Асарлари: «аз-Зуҳо». Насаб илмига оид асар. «Расоил». Тиб илмига оид асар. «ал-Фавоид». «ал-Аъруз». «Насабу Аби Толиб». «Кайҳони саёҳат». Форс тилида ёзилган асар.[9] 8. Рукнул Ислом Мадидуддийн Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Қуммий ал-Чуғий ал-Бухорий (491-573/1098-1188). Шоир, адиб, сўфий ва фақиҳ. «Имомзода» номи билан машҳур бўлган. Муҳаммад ибн Абу Бакр Бухорода қозилик ҳам қилган. Каломи фасиҳ, гапириши чиройли, ўзи ҳам ҳушсурат зот эди. «Самарқандий» нисбаси билан ҳам эсланади. Илмни Муҳаммад ибн Абдуллоҳ...