«Тафсири Ҳилол» дастурининг Android қурилмалари учун янги нашрида аудио тинглаш имконияти қўшилди. Янги 2.0 нашр дастурига қуйидаги янгиликлар киритилгани маълум қилинди. Бу имкониятлар қуйидагилардир: – Аудио тинглаш имконияти қўшилди; – Машҳур қорилар Маҳмуд Ҳалил Хусорий, Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, Мишарий Рошид ал-Афасий, Абдурроҳман Судайс қорилар тиловати; – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан ўқиб берилган «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» аудиоси. Дастурдан фойдаланишда қироатларни тинглаш учун рўйхатдан ўтиш кифоя экани маълум қилинган. Шунингдек, ҳатчўп қўшиш жойи ҳам ўзгарди ва ҳар бир оятни ўз қаторидан туриб ҳатчўпга қўшишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, дастуримиздан iOS, Windows, Linux(Ubuntu) ҳамда MacOS жиҳозларда фойдаланиш мумкин. «Тафсири Ҳилол» дастурини барча жиҳозлар учун юклаб олиш: (http://e-hilolnashr.uz/tafsirihiloldownload) Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 573
Саводхонлик масаласи — миллат юксалишининг энг муҳим жиҳатларидан биридир. Боиси саводхонлик, бу — фақат таълим тизимидаги алоҳида тармоқ бўлмай, давлатнинг барча соҳаларида бирламчи масаладир. Яъни саводли бўлиш тўғри ёзишу хатосиз талаффуздан иборат эмас. Саводлилик, саводхонлик — аҳоли маданий савияси кўрсаткичларидан бири, одамнинг адабий тил нормаларига мувофиқ келадиган оғзаки ва ёзма нутқ малакаларига эгалиги, оддий матнларни ўқий олиш ёки уларни ўқиш ва ёза олиш кўникмасига эгалик, муайян соҳа бўйича билимга эгалик тушунчасининг мазмун-моҳияти жамият тараққиётининг турли босқичларида унинг ижтимоий, сиёсий, илмий, маданий ҳамда руҳий савиясига боғлиқ равишда ўзгариб туради. Аниқроғи, савод жамиятнинг деярли жами қатлам вакилларига ва шунингдек, уларнинг соҳаларига тааллуқлидир. Жумладан, молиявий саводхонлик, компьютер саводхонлиги, тиббий саводхонлик, ҳуқуқий саводхонлик ва албатта, таълим жараёнидаги саводхонлик. Таълимдагиси, шубҳасиз, энг асосийси ҳисобланади. Бу саводхонлик қолган барчаси учун “калит” вазифасини ўтайди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг аҳолининг саводхонлик даражасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Чунки жамият аъзоларининг саводхонлик даражаси мамлакат тараққиётини таъминлайдиган асосий омиллардан биридир. Шунинг учун ҳам Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилиниши муносабати билан мажбурий таълим муддати бир йилга узайтирилди. Энг муҳими, таълимнинг мазмуни, уни ташкил этиш йўли, таълим моҳиятини белгилаш борасида янги концепцияга амал қилина бошланди. БИРОР СОҒЛОМ КИШИ ЎҚИШДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ Мамлакатимизда таълим тизими шундай уюштирилганки, бирор соғлом киши ўқишдан четда қолмайди. Таълим саводхонлигини ошириш бўйича ер юзида жуда кўплаб амалий ишлар қилинаётганлигига қарамай, ҳатто айрим ривожланган мамлакатларда ҳам савод даражаси йилдан-йилга пасайиб бормоқда. Аммо тан олиш керакки, бу ҳолат Ўзбекистон аҳолиси орасида ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда. Саводсизликни келтириб чиқарувчи сабабларнинг тури ва сони жуда кўп. Бу сабабларнинг деярли ҳаммаси мактабда она тили ўқитиш масаласи билан боғланади. Шу ўринда айрим танқидий фикрларни ҳам айтиб ўтишни жоиз. Аввало, саводлиликни оширишнинг энг керакли омили — илмий ва бадиий манбаларни тўлиқ саводли қилишдан иборатдир. Бу борада матбуот, радио-телевидение, реклама соҳалари ҳам, афсуски, мустасно эмас. Агар жиддийроқ эътибор қаратилса, юқорида номлари тилга олинган соҳаларда имловий, ишоравий, услубий хатоликлар талайгина топилади. Айниқса, таълимдаги бу каби хатоликларни учратишнинг ўзи қизиқ тасодиф. Ўқувчи саводлилигини таъмин этувчи асосий манбаларнинг ўзи саводий “яроқсиз” бўлгач, бола қаердан ҳам савод ўргансин? Оддий мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган “Диктантлар тўплами” китоби, дарсликлар, бадиий асарлар, илмий қўлланмалар кабиларда турли хатоликларни учратиб туриш оддий ҳол бўлиб бормоқда. Мактабдан қайтаётиб боланинг кўзи кўчада осиғлиқ турли афиша-ю рекламаларга тушади. Уларнинг имло қоидаларига тўла амал қилиниб ёзиб қўйилганига эса ҳеч ким кафил бўлолмайди. Сўнгра натижа эса ўша ҳол… Агар саводхонликни она тили фанини ўрганиш доирасида оладиган бўлсак, бу борада ҳам камчиликлар талайгина. Бири-бирини рад этувчи назарий маълумотлар, қоидалар, узундан-узоқ мактаб ўқувчиси учун тушунарсиз таърифлар, қоидага зид келувчи мисоллар шулар сирасидандир. Мактаб таълими тизими пойдевор тизим саналади. У олий таълим учун йўл демакдир. Гарчи шу йўл бизни олий ўқув сари етакларкан, демакки, бу йўлнинг ўзи, аввало, “нурафшон” бўлмоғи даркор. БАДИИЙ АДАБИЁТ РИВОЖЛАНИШДАН ТЎХТАГАНИ ЙЎҚ Ўзбек мумтоз адабиёти вакиллари замонасида, ундан кейинги даврларда ҳам халқимиз араб ёзувидан фойдаланиб келган. Маълумки, араб алифбоси ўрганилиши энг мураккаб хат турларидан бири ҳисобланади. Ваҳоланки, саводлилик борасида бугунгидек камчиликлар у даврларда бу қадар кўзга ташланмас эди. Саводлилик энг гўзал хислатлардан бири саналган. Бу ҳақда қатор асарларда ҳам айтилган. Жумладан, Ҳазрат Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн”, “Лисон ут-тайр ”, Муниснинг...
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман! 2019 йил 27 декабрь куни Олмаота – Нур-Султон йўналишида парвоз қилаётган йўловчи самолёт ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб қардошларимиз вафот этганини чуқур қайғу билан қабул қилдим. Ҳазрати олийларининг ҳамда дўст ва қардош қозоқ халқининг ушбу мусибатига Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ва шахсан ўзим чин қалбдан шерикмиз. Жаноби Ҳақ ҳеч бир ўлка ва халқнинг бошига бундай оғир фалокатни солмасин ва чуқур қайғу-аламли ҳодисаларни кўрсатмасин. Қодир Эгамдан юртларимизни самовий ва арозий бало-офатлардан Ўз ҳифзу ҳимоясида асрашини сўраб қоламан. Ушбу муносабат билан Ўзбекистон мўмин-мусулмонлари номидан Сиз ҳазрати олийлари орқали дўст ва қардош қозоқ халқига чуқур қайғуларим билан биргаликда таъзияларимни билдириб қоламан. Мазкур бахтсиз воқеа оқибатида вафот этиб, раҳмати Раҳмонга эришганларга, Жаноби Ҳақдан раҳматлар, мусибатли хонадон аҳлларига ва барча яқинларига сабру жамийл тилаб қоламан, жароҳатланганларга шифои комил сўрайман. Энг самимий қалб саломлари ва камоли эҳтиром ила, Усмонхон АЛИМОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Манба: muslim.uz 516
Қобил Ҳобилни ўлдиргандан кейин, Одам ва Ҳавво онамиз қирқ кун аза тутдилар, ҳеч нарса емадилар ва ичмадилар. Шунда Аллоҳ таоло Одамга: – Эй Одам! Мотамни тўхтатинглар. Мен сизга Ҳобилга ўхшаш ўғилни бераман, у солиҳ инсон ва пайғамбарларнинг отаси бўлади. Кейин Ҳавво онамиз Ҳобилга ўхшаш ўғил туғди. Одам уни Шис деб атади. Шис Ҳобил эвазига берилган Аллоҳнинг инояти эди. Аллоҳ таоло Шисга эллик саҳифа туширди. Абу Зарр Ғифорий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Шисга эллик саҳифа туширилган” (Ибн Ҳиббон ривояти). Шис отаси Одам алайҳиссаломга Аллоҳ томонидан топширилган вазифаларни давом эттирди. У одамларни ёлғиз Аллоҳга итоат этишга ва шариъатга риоя қилишга чақирди. Ўша пайтда барча одамлар ягона дин – Аллоҳнинг кўрсатмасига бўйсиниб фақат Аллоҳгагина ибодат қилар эдилар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмасдилар. Шис Аллоҳдан янги шариъатни қабул қилди, у акаси синглисига уйланишни ман қилди, ҳатто эгизак бўлмаса ҳам. Эслатиб ўтамиз, Одам алайҳиссаломнинг шаръий кўрсатмаларига кўра, агар ака-сингил эгизак бўлмаса, ўз синглисига уйланишлари мумкин эди. Одам алайҳиссалом ўлимидан олдин кўрсатма сифатида васиятнома ёзди ва уни ҳасадгўй Қобил ва унинг ўғлидан яширишни Шисга қатъий тайинлади. Шундай қилиб, Шис отасидан кейин одамларга бош бўлди. Шис даврида мингта шаҳар қурилган. Шис алайҳиссалом ҳозирги Макка ўрнидаги шаҳарда умрининг охиригача яшаган. У 912 ёшида вафот этди. Ўлим соати яқинлашгач, Шис ўғли Анушга васиятнома юборди. Ривоятларга кўра, Шис алайҳиссалом Маккадаги Абу Қубай тоғидаги ғорларнинг бирида ота-оналари Одам ва Ҳавво билан бирга дафн этилган. Тарихчиларнинг таъкидлашича, Ануш отаси Шиснинг йўлини ўзгартирмасдан давом эттирди. Ва ундан кейин бу йўл Анушнинг ўғли Кайнанга, ундан ўғли Михлаилга ўтади. Михлаилдан кейин ўғли Ярд одамларга раҳбар бўлди. Ва у ҳам умрининг охирида ўғли Ахнудга васият қилиб, ўз йўлини давом эттиришни васият қилди, Ахнудни одамлар Идрис деб атай бошладилар. Идрис алайҳиссалом тўғрисида Каъбул Ахбор шундай дейди: “Идрис отаси Шисга ўхшар эди. У ёзишни муомилага киритган ер юзидаги илк инсон эди. Айтишларича, унинг асл исми Ахнуд эди, у кўплаб билимлар соҳиби бўлгани учун Идрис деган номни олади. Кейин, Аллоҳ таоло Идрисга ваҳий юбориб, унга ўттизта саҳифа юборди. У тикувчилик касби билан шуғулланиб биринчи бўлиб кийимларни тика бошлаган эди. Ундан олдин одамлар ҳайвонлар терисини устларига ташлаб юришган. Аллоҳ Идрисга шундай деб ваҳий қилди: Дунё ҳаёти денгизга ўхшайди. Агар сен денгизда сузиш учун кема ясамасанг омон қолмайсан”. Буни эшитган Идрис дунё зийнатларидан ва одамлардан юз ўгирди. Идрис жаннатни кўришни ва у ерга киришни хоҳлади. Ва бунинг учун у жуда кўп ибодат билан машғул бўлди. Хабар қилинишича, барча одамларнинг насабномаси Шисга бориб тақалади, чунки Шисдан ташқари Одамнинг бошқа ўғилларидан тарқалган инсонлар йўқ бўлиб кетган ва уларнинг авлодларидан ер юзида ҳеч ким қолмаган. Валлоҳу аълам. Интернет материаллари асосида ” Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев тайёрлади 2 674