islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 25, 2019

Day

“Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади

Эртага, 26 декабрь куни Қашқадарё вилоятида Абул Муин Насафий ҳазратларининг маърифий фаолиятига бағишланган “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Мазкур халқаро конференцияда Россия, Туркия, Миср, Бангладеш, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатларнинг етук уламолари ва соҳанинг кўзга кўринган мутахассислари ҳамда Юртимиздаги етакчи олимлар ва соҳа мутахассислари иштирок этишлари кўзга тутилган. Манба: @nasafziyo   167

Тошкент ислом институти ректори китоб тақдимотида маъруза билан иштирок этди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Жаҳолатга қарши-маърифат” рукни остида нашр этилган китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, институтнинг тадқиқотчилари ва талабалари иштирок этди. 166

Олий маъҳад ректори Тошкент шаҳридаги имом ноибларига маъруза қилди

24 декабрь куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган барча имом ноиблар учун ташкил этилган бир кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров “Диний мутаассибликка берилишнинг ижтимоий ва психологик сабаблари” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, семинар иштирокчилари “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари”, “Дунёнинг диний-конфессионал манзараси ва глобаллашув жараёнида дин омили”, “Мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар”, “Бугунги глобаллашув шароитида диний ходимларнинг вазифалари” мавзуларида маърузалар тингладилар. 175