islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ўзбекистон “Йил мамлакати” деб эълон қилинди

Британиянинг “The Economist” нашри анъанавий тарзда ҳар йили демократия соҳасида энг катта ютуқларга эришган давлатни “Йил мамлакати” деб эълон қилади. Мукофотнинг рейтинг кўрсатгичларида инсон яшаши учун қулай мамлакат номидан энг қашшоқ, ривожланишдан ортда қолган ва сиёсий инқирозга учраган давлатлар номи қайд этилади. Мукофотнинг бу йилги умумий таҳлилий ҳисоботида дунё мамлакатлари ўртасида миллатлар ва динлар ўртасидаги кучли зиддиятлар ҳукмронлик қилгани қайд этилган. Нашрда, шунингдек, Ўзбекистонда мажбурий пахта теримини бекор қилиниши ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланган. “Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилиши, минтақадаги энг катта қамоқхонанинг ёпилиши, хорижий журналистларнинг мамлакатга киришига кенг имкониятлар яратилганлиги ва қўшни давлатлар билан алоқани яхшилашда қатор чегара пунктларини очилиши ушбу мамлакатнинг “Йил мамлакати” мукофотига сазовор бўлишига асос бўла олади ”, дейилади “The Economist” нашрида. Манба: uza.uz 542

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида учрашув

Куни кеча Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуровнинг “Жамият тараққиётининг асоси – маърифатдир” мавзусида талаба-ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ёшларимизни миллий ва диний қадриятлар руҳида тарбиялаш, маънавий иммунитетини кучайтириш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ҳамда ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида халқимиз онгу тафаккурини шакллантириш юзасидан фикрлар билдирилди. Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар. Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4166-сон қарори билан ташкил этилган. 817

Уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир

Биз биламизки, илм Ислом динининг асоси бўлиб, бу дин инсониятни доимо илмга тарғиб қилиб келган. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратганидан сўнг, унга исмларнинг барчасини таълим берди. Шу илм билан Аллоҳ таоло Одамни фаришталардан устун тарафини намойиш этди. Қуръони Каримнинг аввалги нозил бўлган ояти ҳам «Ўқинг» деган сўз билан бошланган. Илм билан инсон юқори мартабаларга эришади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда илм эгаларини мақтаб шундай деган: قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ «Айтинг: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?! Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар» (Зумар, 9-оят). Яна бошқа оятда шундай дейилган: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ «Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба) ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир» (Мужодала, 11-оят). Улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳар сафар шу оятни ўқисалар, «Эй, одамлар! Бу оятни яхши англанглар, у сизларни илмга тарғиб қилади», дер эканлар. Илм эгаларининг фазилати ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган: عن أبي أمامة الباهلي قال : » ذكر لرسول الله صلى الله عليه و سلم رجلان أحدهما عابد والآخر عالم فقال رسول الله صلى الله عليه و سلم : » فضل العالم على العابد كفضلي على أدناكم » ثم قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : » إن الله وملائكته وأهل السماوات والأرض حتى النملة في جحرها وحتى الحوت ليصلون على معلم الناس الخير » . رواه الترمذي Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки киши зикр қилинди. Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олимнинг обидга нисбатан фазли, сизларнинг энг пастингизга кўра, менинг фазлимга ўхшайди», дедилар, сўнгра, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари ва ер ва осмон аҳли, ҳатто ўз инидаги чумоли ва ҳатто кит ҳам инсонларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтади», дедилар. Термизий ривояти. Ҳа, олимлик шундай улуғ фазилат бўлиб, уни Аллоҳ хоҳлаган бандасига насиб этади. Аллоҳ таоло бундай олимларни ҳар бир замонда ўзининг изни билан чиқариб қўяди. Бизнинг юртимиз шундай олиму уламолар юртидир. Аввалдан бизнинг диёримиздан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абул Баракот Насафий ва бошқа уламолар етишиб чиққан ва бу анъана яна Аллоҳ хоҳласа давом этади. Яна қанчадан қанча олиму фозиллар етишиб чиқади. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом шундай деганлар: «Уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар бирор динор ёки дирҳам мерос қолдирмаганлар. Албатта, улар илмни мерос қолдирганлар. Ким уни оладиган бўлса, катта насибани олибди», дедилар. Ушбу ҳадисда айтилганидек, олим бандалар пайғамбарлар меросхўри ҳисобланадилар. Чунки, бу уламолар доимо дин ва илмнинг ғамида бўладилар. Ўзларининг ортидан катта илм ва кўплаб шогирдлар қолдиради. Аллоҳ таолодан уламоларимизнинг мартабаларини бунданда юқори қилишларини сўраб қоламиз. Каримулло Мирзаахмедов, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Манба: Kukaldosh.uz  644

Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бири …

Мотурудия таълимотига кўра Аллоҳ таолонинг 99 исм ва сифатлари бор бўлиб, уларнинг барчаси мукаммал ва нуқсонлардан ҳолидир. Меҳрибон, Раҳмли, Сахий, Қодир ва ҳоказо. У зот биз бандаларни яратар экан ўзининг бу сифатларидан бир қисмини ато қилган. Сабаби шуки унинг буюк зот экани, мукаммал сифатлар эгаси эканлигини у хусусиятларни мазасини татиб кўргандан кейингина тасаввур қила оламиз, ҳис эта оламиз. Аллоҳ таолонинг ана ўша буюк сифатларидан бири “мудаббирлик”дир. Бу сифат барча махлуқотларнинг ишларини олдиндан тадбир қилиб турувчи, уни тартиб интизомга солиб турувчи ва бу ишларнинг назоратида нуқсонга йўл қўймайдиган деган маънони билдиради. Юқорида айтганимиздек Аллоҳ ўз сифатларидан бандаларига ато қилгани каби мудаббирлик (тадбиркорлик) сифатидан ҳам бизларга насиб қилган. Лекин бу хислат ҳаммага ҳар хил тақсимланган. Бирига кўпроқ, бирига эса озроқ. Ҳар бир инсон бу хислатдан қанчалик оқилона фойдаланишига қараб, иши шунчалик камчиликдан ҳоли бўлиб, мукаммаллашиб боради. Чунки инсонга берилган тадбиркорлик сифати ноқис бўлиб уни ривожлантириш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Тадбиркорлик деганда биз тор доирадаги савдо-сотиқнигина тушунмаслигимиз керак, балки у кенг қамровли тушунча бўлиб, ҳар бир ишни ўз ўрнига қўйиш тадбирлилик бўлса, бу ишни бажарган шахс тадбиркор дейилади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2018-йил “Юртимизда фаол тадбиркорлик ва инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш”, 2019-йил эса ”Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш” йили деб эълон қилиниши ҳам айнан мақсадга мувофиқ бўлди. Чунки динимизда ҳам барча инсонга тадбиркорлик хусусияти берилгани баён қилинибгина қолмай уни шариатга мувофиқ тарзда амалга ошириш ва ривожлантириб боришга тарғиб қилинган. Мисол учун тадбиркорликнинг бир бўлаги бўлган тижоратни оладиган бўлсак. У ҳақида Аллоҳ таоло “…Ва Аллоҳ бай (савдо)ни ҳалол, рибо (судхўрлик)ни ҳаром қилиб қўйди…”, (Бақара сураси,275-оят), деган бўлса, бошқа бир сурада эса: “Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни  ботил  йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли…” (Нисо сураси,29-оят), дея марҳамат қилади. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам эса: “Ростгўй, омонатдор тижоратчи пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади”, деганлар. (Имом Термизий ривояти). Ушбу оят ва ҳадислар бир томондан савдогарлик ҳалол, фазилатли касб эканлигини англатса бошқа бир томондан ростгўлик омонатдорлик каби масъулиятли ишларни ҳам зиммага юкланганлигини тушунтирмоқда. Бошқа бир ҳадисда “Савдода кўп қасам ичишдан сақланинглар, чунки қасам савдони юриштирадию, кейин баракани ўчиради”, дейилган. (Имом Муслим ривояти). Ҳақиқатдан ҳам савдо-сотиқ ишларида товарни бир амаллаб ўтказиш учун алдовлар, ёлғон-яшиқ гаплар, кези келса тўғрими нотўғри қасам ичиш ҳолатларига кўп гувоҳ бўламиз. Бизнингча шулар билан савдо яхши бўлади, фойда келади. Шундай бўлиши мумкин, лекин Аллоҳ уни баракасини ўчириб қўяди. Қаердандир, бугунми эрта, савдоданми ёки бошқасидан, ўзимиз билмаган ҳолда қайтариб олади.  Шундан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, ҳаммамизда Аллоҳ берган тадбиркорлик хислати бор. Ундан тўғри йўлда фойдаланиб, босқичма-босқич ривожлантириб борсак оиламиз, жамиятимиз, энг муҳими охиратимиз обод бўлади. ”Жўйбори Калон” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Султонова Диловар 529
1 1 117 1 118 1 119 1 120 1 121 1 522