Бағрикенглик гўзал инсоний фазилатлардан ҳисобланади. Бағрикенглик – яқинларингиз, ўзингиздан катталар ёки кичиклар, дўст ва тенгдошларингиз билан сухбат қураётганингизда, муомала қилаётганингизда, турли муносабатларингизда риоя қилишингиз зарур бўлган гўзал хислатдир. Бағрикенгликнинг луғавий маъноси ўзганинг сизга унчалик ёқмайдиган жиҳатига сабр ва тоқат қилишдир. “Бағрикенглик” (“тoлeрaнтлик”) сўзи деярли барча тилларда бир хил ёки бир-бирини тўлдирувчи мазмунга эга. Уларни умумлаштириб “бағрикенглик” чидaмлилик, бардошлилик, тоқатлилик, ўзгача қарашлар ва ҳаракатларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, муруввaтлилик, ҳиммaтлилик, кeчиримлилик, мeҳрибoнлик, ҳaмдaрдлик каби маъноларга эга дейиш мумкин. Халқимизда “Кенг феъл, кетмас давлат берсин” деган эзгу тилак бор. Кенгфеъллик бағрикенгликнинг маънодоши бўлиб, майда-чуйда ёқимсиз нарса ва ҳолатларга асабийлашмасликни, жаҳл қилмасликни билдиради. Отажонингиз сиз ёқтирмайдиган ишни буюрди. “Дада! Менга бу иш ёқмайди”, дейишга шошилманг. Бағрикенг бўлинг. Ўзингизни босиб, сабр билан ота буйруғини бажаринг. Келажакда, катта бўлиб, оила қурганингизда бу яхшилигингиз болангиздан қайтади. Сизни тенгдошингизнинг ёқтирмайдиган сифатига сабр-тоқат ва одоб ила муносабатда бўлишингиз бағрикенглик дейилади. Бағрикенглик – нажот ва муваффақият, бахту саодат хазинасидир. Ўзаро бир-бирини тушунмаслик бутун инсоният тарихи давомида ўзаро шубҳаланиш ва ишончсизликнинг, оқибатда турли ихтилофлар ва низоларнинг сабаби бўлган. Улуғ ватандошимиз Абу Райҳон Берунийнинг “Одамлар билмаган нарсаларига душманлик кўзи билан қарайдилар”, – деган фикрлари чуқур мазмунга эгадир. Тасаввур қилинг. Ҳамма ўзаро муносабатларда бағрикенг бўлса, одамлар бир-бирини ҳамиша ҳурмат қилса, ҳаёт гўзал, турмуш янада фаровон бўлади. Бағрикенглик бошқалардан кутиладиган фазилат эмас. Сиз биринчи бошлашингиз керак бағрикенгликни. Шунда бу беназир хислат атрофга ёйилиб, олам янада мунаввар бўлади. Бағрикенгликнинг уч даражаси бор: Биринчи, бирор кимса билан гаплашаётганингизда унинг хулқи ёки кўринишидаги бирор жиҳат сизга ёқмай қолди. Шунда ҳам сабр билан, унинг “айби”ни юзига солмай тоқат қилдингиз. Бу бағрикенгликнинг қуйи даражасидир. Иккинчи, сизга кимдир нотўғри ва қўпол муомала қилди. Одоб қоидаларини бузди. Унга нисбатан сабр қилишингиз бағрикенгликнинг ўрта даражасидир. Учинчи, сизга бирор жиҳати ёқмай қолган ёки сизга нисбатан нотўғри муомала қилган инсонга кечиримлилик билан муносабатда бўлишингиз ва унинг камчилигини кўтариб, ҳеч нима бўлмагандек энг гўзал муомалада бўлишингиз бағрикенгликнинг олий даражасидир. Сабаби, ёмонликни яхшилик билан бартараф қилиш илоҳий амр бўлиб, унга буюк бобокалонларимиз, олиму алломаларимиз, фозилу арбобларимиз, мутафаккир аждодларимиз асрлар давомида амал қилиб келганлар. Бағрикенгликнинг гендер, ирқий, миллий, лисоний, диний, мулкий ва ижтимоий турлари мавжуддир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида жамият аъзолари ўртасидаги тенглик тамойили қуйидагича ўз ифодасини топган: Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт. Бу икки жинс, эркак ва аёл тоифалари ўртасидаги бағрикенг муносабатдир. Эркаклар аёлларга нисбатан жисмоний ва моддий жиҳатдан кучлироқдир. Бу нисбат ўғил бола ва қиз бола ўртасида ҳам намоён бўлади. Ўғил бола кучли ва бақувват бўлиши билан бир қаторда ўзининг кучи ва салоҳиятини қиз болани камситиш орқали кўрсатмаслиги зарур. Мактабдош, синфдош қизларга нисбатан хоҳ у кичик, хоҳ катта бўлсин камситмай муомала қилиш, уларга ўз опаси ёки синглисидек муносабатда бўлиш, аёл устозларни онасидек ҳурмат қилиш гендер бағрикенглигини ифодалайди. Аёлларни фақат олийжаноб кимсаларгина эъзозлайди, уларни пасткаш кимсаларгина хўрлайди. Жамоадош қизлар олдида турли беодобона сўзларни ишлатиш, уларнинг шахсиятига тегадиган гапларни гапириш, ҳақорат қилиш мард эркакларнинг одати эмас. Дунё аҳолиси уч...
Илмни Ўзини таниш воситаси қилган, илк нозил бўлган ояти муборакни ҳам илм олишга тарғиб ила бошлаган, илм аҳли билан билмайдиганларнинг даражаси тенг эмаслигини қайта-қайта такидлаган олимларни мақтаб уларнинг мақоми пайғамбарлардан сўнгги мақомда қилиб улуғлаган Аллоҳ таолога ҳамд-у санолар. Умри мубораклари давомида гўзал тарбия ва ахлоқларнинг энг мукаммали ила бизларга Жаннат сари юришни ўргатиб, олимлар Ўзларининг меросхўрлари эканини айтиб, Қуръон ва суннатни мустаҳкам арқон тўғри йўл деб таълим берган Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламга туганмас саловатлар. Мана неча асрки Ислом дунёси мустаҳкам арқон узра бир жамоа бўлиб яшаб келмоқда. Ҳар бир илм асралар оша янгириб эскиликлари унитилиб, даврга мослашиб борадиган бўлсада, Ислом дунёсининг асосий китоби Қуръони Мажиддан сўнг турадиган “Ал-Жоме Ас-саҳиҳ” асари ва унга бўлган эътибор ва ундаги илм унитилмади ҳам, даврга мослашмади ҳам. Балкида ундаги ҳақиқатлар инсониятга жуда ҳам зарур бўлиб ҳар бир давр инсонлари унга мурожаат этиб яшадилар. Бунинг асосий сабаби эса албатта бу китобдаги жамланган сўзлар икки олам сарвари мўминларнинг Ҳавзи Кавсар бўйида кутиб олиб, Аллоҳ таолодан шафоат қилиб берувчиси Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари бўлганлигида. Бу асар муаллифининг ҳаётини ўрганишлик ва бу асарни ҳаётимиз чироғи қилмоғимиз биз ёш авлодга албатта нажот йўли ва маёқ бўлажак. Фотимахоним ёш Муҳаммадга қараб унинг етук шахс ва отаси истаганидек ҳадисларни жамлаб уларни саҳиҳларини халққа етказувчи олим бўлишини Аллоҳга илтижо қилиб дуо қиларди. Айни дамда унинг бу орзулари сут билан Муҳаммаднинг қалбига жо бўлаётгани ҳам илоҳий бир мўжиза эди. Инсоният унгача ва ундан кейин ҳам унингдек шахсни тарбиялашга ожиз қолган Муҳаммад ибн Исмоил бу хонадонда Аллоҳ розилигига етишнинг ажиб йўлларини таълим олиб улғайиб борар эди. Йиллар давомида Фотимахонимнинг заҳматли меҳнатлари ва Аллоҳ таолога илтижолари сабаб ёш имом аввало Каломуллоҳни сўнг эса бошқа илмлар қаторида ҳадисларни ёд ола бошлади. Аллоҳ таоло ота-онасининг тақво ва зуҳди сабаб Муҳаммад ибн Исмоил тенгдошлари орасида фавқулодда мустаҳкам зеҳн соҳиби бўлиб камол топди. Бир эшитган нарсасини унутмайдиган бундай зеҳн соҳиби аввало ўз юрти имомларидан таълим олди. Исмоил ибн Иброҳим вафот этгач, Фотимахоним зиммасига икки ўғилнинг тарбияси ва эрининг Муҳаммад учун айтган васиятини бир зум бўлсада унутмай Аллоҳдан нусрат сўраб яшади. Муҳаммад ибн Исмоил Макка сари илм олмоқ учун онаси ва акаси ҳамроҳлигида йўлга чиқишганида у ҳали 16 га чиқиб улгурмаган эди. Ҳаж мавсуми тамомига етгач онанинг яна бир синови кичик фарзандни илм олмоқлиги учун бу муборак заминда ташлаб ўзи қайтиб кетиши эди. Аммо ишончли устозларни ўзи излаб топиб қалби таскин топгачгина, бор алам-у соғинчларини беркитиш учун ортида қолган жигарпорасига қайрилиб ҳам қарамай йўлга чиқди. Йўл олис, бегона юрт, ёлғиз ўзини қолдириб фақат ва фақат Аллоҳ йўлида илм олиши учун бу жудоликка чидаб яшаш учун Аллоҳга тақво ва таваккулнинг энг гўзал намунасига эга бўлмоқ керак эди. Фотимахоним ана шу ҳислатларга эга аёл бўлганлиги сабаб ҳам Аллоҳ таоло унинг фарзандини то Қиёмат келувчи уммати Муҳаммадийга устоз қилиб тарбия топтирди. Йиллар давомида юртма юрт кезиб саҳиҳ ва носаҳиҳ бўлган ҳадисларни ёдлаб, ровийларини излаб топиб, жамлаб ўз Жомесига ёзиб борган Муҳаммад ибн Исмоил отаси васият қилганидек етук олим ва муҳаддис, мустаҳкам зеҳн соҳиби, нафақат ўз даврининг балки ўзидан кейинги барча даврларнинг ҳам устозига айланди. Онасини соғиниб юртига қайтганда эса, Фотимахоним фарзанд соғинчида...
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Билмоқ керакким, муқаддас Ислом динининг метинлиги ва пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларининг камоли учта илмга асосланади. Булар Фиқҳ, Ақоид ва Тасаввуф илмларидир. Бу илмлар мақоми улуғ ва даражаси юксак бўлган илмлардир. Бунга далил сифатида Имом Муслим раҳимаҳуллоҳнинг ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган машҳур ҳадисни келтиришимиз мумкин. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Биз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. Олдимизга оппоқ кийинган, соч сақоллари тим қора бир киши кириб келди. У кишида мусофирлик аломатлари кўринмас эди. Бизнинг орамиздан ҳеч бир киши у зотни танимади. Келиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларига тиззаларини теккизиб, рўпараларига ўтирди. Кафтларини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сонларига қўйиб, “Эй Муҳаммад, менга Исломдан хабар беринг”, деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом бу Аллоҳ таолонинг якка-ю ягоналигига ҳамда Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламни Унинг бандаси ва расули эканлигига гувоҳлик бермоқлигингиз, намозни тўкис адо қилмоқлигингиз, закотни бермоқлигингиз, рамазон рўзасини тутмоқлигингиз, агар йўлга қодир бўлсангиз Аллоҳнинг байтини ҳаж қилмоқлигингиздир”, дедилар. Ҳалиги киши: “Тўғри айтдингиз”, деди. Биз унга ажабландик. Ўзи сўраб яна ўзи тасдиқ қилар эди. “Менга имондан хабар беринг”, деди нотаниш киши. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг биру борлигига, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ҳам ёмони ҳам Аллоҳ таолодан эканлигига имон келтирмоқлигингиздир”, деб жавоб бердилар. У киши яна: “Тўғри айтдингиз. Энди менга эҳсондан хабар беринг”, деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Эҳсон бу – Аллоҳ таолога Уни кўриб турганингиздек ибодат қилмоқлигингиз. Агар Уни кўрмасангиз У сизни кўриб турибди”, дедилар. Нотаниш зот: “Менга қиёматдан хабар беринг”, дедилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўрагувчи сўралгучидан бу борада билимлироқ…” , деб жавоб бердилар”. Ҳадис давомида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қиёмат аломатларининг хабарини берадилар. Нотаниш зот кетганларидан кейин Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан: “Эй, Умар соил яъни сўрагувчи кимлигини билдингизми?”, деб сўрадилар. Умар розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ ва Унинг расули билувчироқдир”, дея жавоб бердим”, дедилар. Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, ул зот Жаброил алайҳиссалом эдилар. Сизларнинг олдингизга динингизни ўргатмоқ мақсадида келган эди”, дедилар. Ҳадисдаги Исломдан мурод – шаръий ва фаръий амал ва аҳкомларни ўз ичига олган Фиқҳ илми эди. Имондан мурод – эътиқодга доир масалалардан иборат усулул калом яъни Ақоид илми эди. Эҳсон – тасаввуфнинг аслидир. Тасаввуф нафс риёзатидан иборат. Шунингдек, тиришқоқлик билан қийин бўлган шариат амалларини адо этиш, шариатни башарият томонидан қилинган кирлардан тозалаш, танга машаққат бўлса ҳам Ҳозир ва Мангу зот Аллоҳ таолога сидқ бирла таважжуҳ (яъни юзланмоқ) қилмоқдир. Эҳсон (яъни Тасаввуф) тоат-ибодатда, зикрда қатъиятли, матонатли бўлиш, узлуксиз давом этиш ҳамда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннати санияларига амал қилишдир. Мана шу учта илм бирла дин камолга етади. Улардан бирини иштирокисиз диннинг комиллигини тасаввур қилиб бўлмайди. Тасаввуф илмининг камолини фиқҳ илмисиз тасаввур қилиш қийин. Чунки илоҳий аҳкомларни фиқҳсиз билиб бўлмайди. Худди шунингдек, фиқҳ илми ҳам тасаввуфсиз тамомий бўлмайди. Чунки амал ишонч бирла адо этилмаса тўғри бўлмайди. Бу иккаласи (яъни фиқҳ ва тасаввуф) имонсиз саҳиҳ бўлмайди. Мисоли руҳ билан жасад бири иккинчисисиз рўёбга чиқмаганидек. Шайх Розуқ раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Тасаввуф қоидалари” китобида Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу сўзларини келтиради: “Кимки тасаввуфга берилса-ю илми фиқҳдан хабари бўлмаса, батаҳқиқ у зиндиқдир. Зиндиқнинг маъноси диндан чиқишдир. Кимки...
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилдилар: Набий соллаллоҳу алайҳиссалом: “Сизлардан бирингиз мўмин бўлмайди токи мен унга отасидан, боласидан ва инсонларни ҳаммасидан маҳбуб бўлмагунимча”, дедилар. Имом Бухорий ривояти. Биз умматларни қай биримиз шу даражада у зотга муҳаббат қилоляпмиз, қай биримиз фарзандимизга талпинганимиздан зиёда у зотга талпина оляпмиз, қалбимизни ота онамиз, аёлимиз, фарзандимиз банд қилганми ёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларими? Агар шундай муҳаббат қилолмаётган бўлсак бизни иймонимиз нима бўлади, бизни ҳолимиз нима бўлади?! Аслида бу муҳаббат биз тушунгандекми ёки ўзгачами?! Уламоларимиз айтадиларки аслида муҳаббат икки турли бўлади: 1. Ҳиссий ақлий, яъни инсон табиатини бир нарсага мойил бўлиши; 2. Амалий муҳаббат. Биз умматларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни талаб қилингани амалий муҳаббатдир. Бунинг далили Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Айтинг агар сизлар Аллоҳни яхши кўрсангизлар менга эргашинглар, шунда Аллоҳ ҳам сизларни яхши кўради”. Яъни Аллоҳ таоло РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай дейишни буюрди. Амалий муҳаббат қандай бўлади?Амалий муҳаббат ҳаётнинг барча жабҳаларида РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш у зотни суннатларини, йўлларини маҳкам тутиб амал қилиш билан бўлади. У зотни барча нарсадан яхши кўра олишимиз бошқа яқинларимизни биздан сўраган, талаб қилган нарсаси суннатга хилоф бўлса уни тарк қилиб суннатни махкам ушлашимиз билан бўлади, яъни амал қилишда бошқаларга эмас РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш билан бўлади. Агар биздан У зотга бўлган муҳаббатни талаб қилингани биринчиси бўлса, яъни ҳиссий амалий бўлганида биз мўминларнинг иймони хавф остида қолган бўларди. Лекин Аллоҳ таоло инсонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди. Кимни қалбида биринчи турдаги муҳаббат ҳам бўлса Аллоҳ зиёда қилсин, лекин биздан талаб қилингани амалий муҳаббатдир. Манба: “Мирқотул Мафотиҳ“. Тошкент ислом институти 2-курс талабаси Азизов Нодирхон 380
Биламизки инсоннинг зийнати унинг ташқи кўринишида ёки бойлигида эмас, балки унинг чиройли одобидадир. Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент ислом институти Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда 3-курс талаба қизлари иштирокида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат мавзуси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида соғлом маънавий ва ижтимоий муҳитни янада такомиллаштириш, унинг нуфузи ҳамда обрў – эътиборини асраб – авайлаш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида “Диний таълим муассасаларининг одоб – ахлоқ қоидалари”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 171 – сонли буйруғи билан танишдилар. Умид қиламизки, бу қоидалар маъҳадимизнинг устоз, ходим ва талабалари учун икки дунёда ҳам манфаатли бўлади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 1 755