islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Эр-хотиннинг мероси ҳақида

Исломдан олдинги тузумларда, жумладан, Арабистон яриморолидаги жоҳилият даврида ёш болалар ва аёллар мерос олиш ҳақидан маҳрум эдилар. Жоҳилият давридаги араблар ҳукмида, меросга фақат қурол олиб, душманга қарши уруша оладиган, яъни, вояга етган эр кишилар ҳақли эди, холос. Қолганлар, жумладан, ёш болалар ва аёллар бунга лойиқ эмасди. Ислом меросни эркак бўлсин, аёл бўлсин, катта бўлсин, кичик бўлсин, қариндошлик ҳақи, деб эълон қилди. Улар меросни қариндошлик мартабаларига қараб, шариат ҳукми бўйича, кимга қанча кўрсатилган бўлса, ўшанчадан бўлиб олишади. Бу ҳол оилани ва қариндош-уруғчилик ришталарини мустаҳкамлашнинг бир йўлидир. Чунки қариндошлар, Ислом ҳукмига кўра,  бир-бирларига қийин ҳолатларда ҳам ёрдам беришга мажбурлар. Мисол учун, бир одам бошқасини хато билан, билмасдан ўлдириб қўйса, хун тўлайди. Ўзиниг моли хунга етмаса, ота тарафдан бўлган қариндошлардан ҳам олинади. Шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар ҳам бор. Шу эътибордан қариндошлар мерос олиши айни адолатдир. Фарзандлар эса, ўша ота ёки она сабабидан дунёга келганлар. Фарзандларни боқиш, тарбия қилиш ота-онанинг бурчидир. Мабодо улар вафот этсалар, болалари мерос олиши зарурийдир. Қуйидаги Нисо сураси 7-оятига кўра эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам ота-оналар ва қариндошлар қолдирган меросдан насиба оладилар.

“Ота-оналар ва қариндошлар колдирган нарсада эркакларнинг насибаси бор. Ота-оналар ва қариндошлар колдирган нарсада аёлларнинг насибаси бор” (Нисо сураси, 7-ояти).

Ибн Мардавайҳ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича Умму Каҳҳа исмли саҳобия аёл Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, менинг саккизта қизим бор, оталари ўлиб қолди. Уларнинг ҳеч нарсалари йўқ. Оталарининг қариндошлари меросни қизларимга беришмаяпти”, деганида, Аллоҳ таоло юқоридаги ояти каримани нозимл қилган. Мана шу ҳадиснинг ўзи ҳам бу ҳукм қанчалик адолатли эканини кўрсатиб турибди. “У оз бўлсин ёки кўп бўлсин – фарз қилинган насибадир”.  Эр ва хотин бир-биридан мерос олиш учун алоҳида оят нозил қилинган.

“Сизларга хотинларингиз колдирган нарсанинг – агар уларнинг боласи бўлмаса – ярми тегади. Агар боласи бўлса, сизга улар колдирган нарсанинг тўртдан бири тегади. Улар қилган васиятни ёки қарзларни адо этгандан сўнг. Аёллар сиз колдирган нарсанинг – агар болангиз бўлмаса – тўртдан бири тегади. Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади. Сиз қилган васият ёки қарзингизни адо этгандан сўнг” (Нисо сураси, 12-оят). 

Ушбу ояти каримадаги мерос тақсими инсон ақлини лол қолдирадиган даражада аниқлик билан келган.

МЕРОС ОЛАДИГАН ЭРКАКЛАР МЕРОС ОЛАДИГАН АЁЛЛАР
Ўғил Қиз
Ота Ўғилнинг қизи
Ота-она бир туғишган ака-ука ёки ота бир ё она бир ака-ука Она
Ота-она бир туғишган ака-уканинг ўғли Момо. (отанинг ёки онанинг онаси)
Ота бир ака-уканинг ўғли Ота-она бир опа- сингил ёки ота бир ё она бир опа-сингил
Ота-она бир ёки ота бир амаки Хотин
Ота-она бир амакининг ўғли Озод қилган хўжайин хотин
Ота бир амакининг ўғли
Эр
Қулликдан озод қилган хожаси
Ўғил
Ота
Ота-она бир туғишган ака-ука ёки ота бир ё она бир ака-ука

 

Аймуҳаммедов Зиёуддин

111360cookie-checkЭр-хотиннинг мероси ҳақида

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: