islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Халқаро Қуръони карим мусобақасида институтимиз ўқитувчиси муносиб иштирок этди

Шу йилнинг 8-13 февраль кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида 27- халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақа машҳур Қуръон ҳофизларини Аллоҳ таолонинг каломи шарифига кўрсатган беқиёс хизматлари учун тақдирлашнинг юксак намунаси сифатида таниқли машҳур Қуръон ҳофизи, марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомад номи билан аталди. Тўрт йўналишда ўтказилган мазкур нуфузли мусобақада вакилимиз Тошкент ислом институти ўқитувчиси Валихон қори Азимбоев Қуръони каримни тажвид қоидаси асосида тўлиқ ёддан ўқиб бериш билан бирга Қуръони каримнинг луғавий маъноларини ҳам билиши йўналишида қатнашди. Мусобақа давомида 65 та давлатдан келган етук қорилар ўзаро рақобатлашди. Мусобақа иштирокчилари учун Миср Араб Республикасининг диққатга сазовор жойларига зиёрат ташкил қилинди, унда иштирокчилар Қоҳира шаҳрининг марказида жойлашган Миср тарихий музейига ташриф буюрдилар. Иштирокчилар Миср тарихи, унинг асрлар оша маданияти тўғрисида маълумотларга эга бўлишди. Халқаро алоқалар бўлими Манба: muslim.uz 1 030

Салафийлик – халқимизга ёт оқим

Охирги йилларда аксар бемазҳаблар тарафидан саҳоба ва тобеинларга эргашиш ниқоби остида “салафийлик” даъвосидагилар кўпайди. Салафийлик ҳаракати ўзларини салафи солиҳларга эргашаётганларини даъво қилувчи ҳаракат сифатида тахминан IV-ҳижрий асрда юзага келган. Улар ўша даврда ашъарийлар билан қарама-қарши бўлишган. Ашъарий ва мотурийдий таълимотларини бир қанча масаларда, хусусан, Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилишда айблашади. Улар Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳга эргашганларини даъво қилишса-да, ўша даврда ҳанбалийлар томонидан танқидга олинган. VII-ҳижрий асрга келиб Аҳмад ибн Таймия фаолиятидан сўнг салафийлик ҳаракати назарий жиҳатдан ривож топди. Бугунги кун салафийлари Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Ҳазм, Ибн Таймия, Ибн Қайюм ал-Жавзий, Муҳаммад ибн Али аш-Шавконий, Аҳмад Шокир каби қадимги уламоларни ўзларига йўлбошчи, деб билишади. Яқин замондаги уламолардан Абдулазиз ибн Абдуллоҳ, Абдулазиз ибн Боз, Носириддин Албоний, Муҳаммад Ийд ал-Аббосий каби олимлари мавжуд. Ибн Таймия ва унинг издошлари Қуръон ва ҳадисда келган Аллоҳ таолонинг сифатларини қандай бўлса шундай тушуниш керак дейди. Масалан, “Аллоҳ таолони дунё осмонига тушиши”ни шундайлигича тушуниш керак ёки булутлар устига Аллоҳ таолони тушади дейишади ва унга маконни собит қилишади, ваҳолангки Аллоҳ таоло макон ва замондан беҳожат зотдир. Наждлик Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг издошлари ҳам бугун “ваҳҳобий” деган атамадан воз кечишиб, ўзларини “солиҳ салафлар йўлидамиз” деб иддао қилишмоқда. Ўша “салафийлик” тарғиботчилари орасида Муҳаммад Носируддин Албоний беназир ва доҳийлик касб қилган шахслардан биридир. Салафийлар Носир Албонийга баҳо беришда жуда ҳаддан ошишган. Уни “Аср муҳаддиси”, “Суннат билимдони”, “Суннат ҳомийси” ва ҳоказо унвонлар билан лақаблаб олишган. Салафийлар ақидавий масалаларда ғулувга кетганлиги боис, аҳли сунна ақидаларига зид бўлган бир қанча фикрларни айтишган.. Улар сўфийлик тариқатларини танқид қилишади. Ибн Таймийя бир қанча масалаларда аҳли сунна уламолари ижмосига зид фикрларни билдирган. Жумладан: – У Қуръони карим Аллоҳнинг каломи ва у  махлуқ эмас, лекин Қуръон қадим ҳам эмас, дейди. –  У дўзахни абадий эмаслигини айтганлиги ҳақида ривоятлар мавжуд. Шунингдек, салафийлар орасида охирги йилларда фиқҳий ва ҳатто ақидавий аҳкомларда ҳам Албоний фикрларига мурожаат қилиш ҳолатлари кўпайди. Қуйида “Салафийлик” оқими раҳнамоларидан бири Носир Албонийнинг тўрт мазҳаб ақидаси ва фиқҳига хилоф равишда чиқарган бемаза фатволари келтирилдики, гуручни тозалаш учун унинг ичидан курмаклари терилганидек, аҳли сунна эътиқодли ҳар бир киши бу фатволар билан танишиб чиқиши лозим бўлади. Носир Албонийнинг баъзи фатволаридан кулгисангиз, айрим жойларда бу одамга ачиниб йиғлагнгиз ҳам келади. Ислом дини фиқҳи ва ақидаси билан қизиққан ҳар бир кишининг Носир Албоний номига кўзи тушган бўлса керак. Зотан салафийлар томондан тарқатилган кўплаб рисола ва мақолаларда бу одамнинг номи албатта бир неча бор зикр қилиб ўтилади. Шу нуқтаи назардан токи сизнинг эътиқодингизда Носир Албоний буюк ислом олими сифатида шаклланиб қолмаслиги, ўзингиз билмаган ҳолда унга тобе бўлиб қолмаслигингиз учун унинг асл салафи солиҳларга қарши чиқарган фатволарини ошкор қилинди. Токи унинг асли ким эканини сиз аниқ ва равшан билиб олинг! Носир Албонийга туҳмат, деган фикр пайдо бўлмаслиги учун ҳар бир фатвонинг аниқ манбаси унинг тагида алоҳида изоҳ сифатида ёзиб кўрсатилди. Демак, Носир Албонийнинг аҳли сунна ақидаси ва фиқҳига зид чиқарган фатволари: Аллоҳ таоло ҳақида Аллоҳ азза ва жалланинг икки кўзи бор[1]. Аллоҳ талонинг болдири бор[2]. Аллоҳ таолонинг ҳаққоний қўли бор[3]. Зеҳк – кулишлик Аллоҳ таолонинг сифатларидан биридир[4]. Иймон Аллоҳ таоло осмонда мавжуд деб иймон келтириш билан бўлади[5]. Пайғамбар ва расуллар ҳақида Пайғамбарларнинг гуноҳлардан поклиги мутлақо поклик...

Юртимизда 2020 йилда 500 дан зиёд илмий тадбирлар ташкил этилади

Мамлакатимиз илм-фанининг нуфузини янада ошириш, илмий жамоатчилик фаолиятини янада такомиллаштириш, ёшларнинг фанга қизиқишини орттириш, тадқиқотчилар ўртасида билимлар алмашиниш, уларнинг малакасини ошириш мақсадида юртимизда қатор халқаро ва республика миқёсида илмий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилди. 2019 йилда жами 428 та, жумладан 137 та халқаро, 291 та республика миқёсида илмий тадбирлар ўтказилган бўлса, 2020 йилда жами 8 та йўналиш бўйича 530 та илмий тадбирлар, жумладан халқаро миқёсда 186 та, республика миқёсида 344 та ўтказилиши режалаштирилган. Илмий тадбирлар рўйхати қуйидагича: 👉2020 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси 👉2020 йилда ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси Мазкур тасдиқланган режага мувофиқ республиканинг ҳар бир ҳудудида унинг илмий ва инновацион салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини кучайтиришга қаратилган республика миқёсидаги анжуманлар ташкил этилади. Ушбу анжуманларда республикадаги барча Олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ва илмий ташкилотларнинг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари иштирок этади. Шунингдек ҳудудлардаги корхона ва ташкилотларнинг масъуллари иштирокида тегишли соҳанинг илмий ва инновацион йўл билан ҳал этишга қаратилган ечимини кутаётган муаммолар мавзусига бағишланган тақдимотлари билан иштирок этишлари кутилмоқда. Анжуман якуний натижаларига кўра қабул қилинган тавсия ва қарорлар асосида ҳудуднинг илмий ва инновацион салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган долзарб 3 та мавзуда ўрнатилган тартибда Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида танлов эълон қилиниши белгиланган. Ўтказиладиган халқаро илмий тадбирларда соҳанинг етакчи хорижий давлатларнинг мингдан ортиқ нуфузли олим ва мутахассислари, жумладан хорижда истиқомат қилаётган ватандош олимлари жалб этилади ва улар мазкур тадбирларда маъруза ва амалий тавсиялар билан иштирок этишлари кутилмоқда. Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий тадбирларнинг натижадорлигини баҳолаш ва таҳлилий ҳисобот тайёрлаш учун масъул ҳисобланади. Манба: mininnovation.uz 801

ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ДЎСТЛИК ДИНИ

Бугун юртимизда бузғунчи ёт мафкураларга қарши кураш чора-тадбирлари “Жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғояси асосида олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида таъкидланганидек, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида динни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиган бузғунчи ёт ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳолининг, айниқса ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш, жамиятда миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган ғояларга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш каби вазифаларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. Ушбу масалалар жуда ҳам долзарб экани жорий йилдаги Олий Мажлисга мурожаатномада ҳам алоҳида қайд этилди: “Мамлакатимизда “жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш кун тартибимиздаги доимий масалалардан бири бўлиб қолади”. Жорий йил 11 февраль куни Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлигида ҳудуддаги мутасадди ташкилотлар вакиллари ва маънавий-маърифий ишларга масъуллар учун “Жамиятда мутаассиблик ва радикаллашувга қарши ғоявий-мафкуравий кураш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Тошкент ислом институтининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ж.Мелиқўзиев ва “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Я.Абдураҳмонов қатнашдилар ва тегишли мавзуларда маърузалар қилдилар. Маърузаларда Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабати, ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда ислом динида мутаассиблик ва жаҳолатнинг қораланиши, “жаҳолатга қарши маърифат” билан курашиш ғоясининг аҳамияти каби бугунги куннинг бир қатор долзарб масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, тадбирда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг моҳияти, мутаассиблик, экстремизм ҳамда терроризмнинг салбий жиҳатлари, ислом ниқоби остида фаолият кўрсатаётган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг юзага келиш тарихи, уларнинг мақсади, ғоявий-ақидавий асослари, молиявий манбалари, фаолият услублари ва ғайриисломий моҳияти кенг қамровли маълумотлар ва далиллар асосида очиб берилди. ТИИ Ахборот хизмати 956

Ҳанафийлик мазҳабининг устун жиҳатлари

Ҳозирги кунда дунё мусулмонларининг кўпчилиги айнан ҳанафий мазҳабига амал қилиб, ўз ибодатларини шу мазҳабга мувофиқ адо этиб келадилар. Шу жумладан, бизнинг минтақамиз мусулмонлари ҳам бир неча асрлардан бери ҳанафий мазҳабига амал қилиб келмоқдалар. Бунинг сабаби сифатида ҳанафийлик мазҳаблар ичидаги энг биринчи мазҳаб экани, асосчиси Имом Абу Ҳанифа ўзининг етук илм, чуқур заковат ва юксак тақво соҳиби эканлиги ҳамда ўз ижтиҳодида инсонлар учун енгиллик тарафни ихтиёр этгани кўрсатилади. Бундан ташқари ҳукмлар чиқаришда ўзаро маслаҳат тамойилларига таянгани эътироф этилади. Сирожиддин Ғазнавий ўзининг “Алғурратул мунифа фи таҳқиқи баъзи масоил ал-Имом Аби Ҳанифа” китобининг хотимасида келтирилган жумлалардан айримларини  келтириб ўтамиз: “Қозилар, адолат аҳли, тириклар ва вафот этганларнинг барчаси аксар ҳолатларида имом Абу Ҳанифа (р.а.) мазҳабига муҳтождирлар. Бошқа мазҳабларда қози гуноҳ қилса, қозиликдан тушиб қолади. Бинобарин қози қозилик даврида гуноҳдан маъсум бўлиши лозим, гуноҳ қилса, қозилик мансабидан тушади ва чиқарган ҳукмлари ҳеч қандай кучга эга бўлмайди. Ушбу сўзга биноан бирорта қози ўз мансабида бардавом тура олмайди. Унга ҳар сафар гуноҳ қилганда фосиқ бўлганини ошкор қилиши ва қозиликка қайта сайланиши вожиб бўлади. Бундай қилинмаса, қанчалик фасод чиқиши ҳеч кимга махфий эмас. Бу нарсалар содир бўлмаслиги учун имом Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиш керак бўлади. Имом Абу Ҳанифа (р.а.)нинг наздида адолат аҳлидан бўлиш зоҳиран Исломга амал қилиш билан собит бўлади. Шофеъий мазҳабида эса, гуноҳи кабиралардан зоҳиран ҳам, ботинан ҳам сақланиш лозим. Қайси қози ёки адолат аҳли дейилган шахс гуноҳ қилмаган? Вафот этганларга тиловати Қуръон савоби билан ёрдам етказиш фақатгина ҳанафий мазҳабида жоиздир. Ўтганлар учун уқубатлардан халос бўлиш ва юқори даражотларга эришиш имом Абу Ҳанифа (р.а.) мазҳабига эргашиш билан ҳосил бўлади. Аксар ҳолатларда содир бўладиган балоғатга етмаган болалар томонидан қилинадиган савдо-сотиқ ва бошқа муомалалар имом Абу Ҳанифа мазҳабига кўра жоиз. Бошқаларда эса уларнинг қилган тасарруфларида муаммолар мавжуд. Чунки уларнинг фикрига кўра инсонлар ўз эҳтиёжлари учун фақатгина балоғатга етган одамларнигина юбориш жоиз. Шунингдек, аксар одамлар ўз савдоларида ийжоб ва қабул билан савдо қилишга одатланмаганлар. Яъни сотувчи сотдим, харидор сотиб олдим, демайди. Балки нарх аниқ бўлган ҳолатларда фақатгина ўзаро олди-берди яъни харидор буюмни олиб пулни бериши билан якун топади. Бу ҳолат ҳам имом Абу Ҳанифа мазҳабида жоиз. Бошқа мазҳабларда закот мажбурияти Қуръони каримда айтилган саккиз синфнинг ҳар биридан учта шахсга берилгандагина соқит бўлади. Ҳеч ким бу ишни қила олмайди. Ҳанафий мазҳабида эса закот олишга ҳақли бир одамга бериш билан ҳам закот адо этилган ҳисобланади. Нажас (нопок) нарсалар билан иситиладиган ҳаммомлар, нопок нарсалар ёндириб ёпиладиган нонлар, нопок нарсалар аралаштириб қилинадиган лой (деворлар) масаласи ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда муаммо ҳисобланади. Ҳайвонларнинг тезакларини сотиш ҳанафий мазҳабида жоиз. Бошқаларда жоиз эмас. Ҳолбуки бу иш аксар одамлар қиладиган ишдир. Аксар одамлар киядиган олмахон,  сувсар ва оқсичқон ҳамда бошқа ҳайвонларнинг терисидан тикилган кийимларни киядилар. Кўпчилик наздида ўлган нарсанинг жуни нажас ҳисоблангани учун улар нопок нарсани кийиб юрган ҳисобланади. Бизнинг мазҳабда эса бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Ловия, ёнғоқ ва бодом каби нарсаларни пўстлоғи билан сотиш кўпчилик наздида жоиз эмас ва бу катта муаммолар келтириб чиқаради. Зеро аксар одамлар шундай савдо қиладилар. Ҳанафий мазҳабида эса бу жоиздир. Ҳабибуллоҳ Жўрабоев, Тошкент ислом институти ўқитувчиси 949
1 1 120 1 121 1 122 1 123 1 124 1 555