islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Динда террор йўқ – Ислом қўпорувчилик дини эмас!

ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ Бугун биз шундай даврда яшаяпмизки “фалон киши коинотда яшаш учун жой буюртма қилибди, фалон компания у номдаги энг юқори технологияларга эга маҳсулотини тақдимот қилибди, буниси қуёш нури билан ҳаракатланадиган учар машина ишлаб чиқибди”, деса ҳеч ким ажабланмай қўйди. Лекин дунёнинг фалон мамлакатида террорчилик хуружи кузатилибди деса, ер юзидаги етти миллиарддан зиёд одам юрагини ҳовучлайдиган бўлиб қолди. Энг ёмони, сайёрамиз аҳолисининг аксарияти террорни ҳали-ҳануз дин билан ёнма-ён ишлатмоқда. Қўли қонга ботган, на дини, на миллати, на виждони бор разил кимсалар – террорчилар ўлдирса ҳам, қайсидир жойни портлатса ҳам, қаёққадир ўт қўйса ҳам энг улуғ калима – “Аллоҳу акбар”ни талаффуз қилаётгани диндан бехабар кишиларнинг ана шундай хулосага келишига сабаб бўлаётгандир. Хўш, аслида ҳам шундайми? ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ДИНИ Бугун кўпчилик ўйлаганидек, Ислом қўпорувчилик дини эмас, балки тинчлик динидир. Динимиз тинчлик, хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат, сулҳ ва омонлик каби маъноларни англатади. Бу номни Аллоҳ таолонинг Ўзи танлаган. Зотан, Буюк Раббимизнинг гўзал исмларидан бири ҳам “Ас-салом”дир. “Ислом” сўзи “итоат ва бўйсуниш”, “ихлос ва турли офатлардан саломат бўлиш” ҳамда “сулҳ ва омонлик” деган маъноларни билдиради. Бу динни Пайғамбарнинг ўзлари танлаган эмас, балки уни Аллоҳ таоло ихтиёр қилган. Ислом, бу – Аллоҳ ягона деб эътиқод қилиб, унга бўйсунмоқлик ва бутун қалб билан унга ихлос қилмоқлик демакдир. Бу дин шундайки, ҳатто бошқа динларни ҳам инкор этувчи шахсларга нисбатан ширинсуханлик билан чиройли муомала қилишга ундайди. Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломга ўзини Худоман, деб даъво қилган Фиръавнга ҳам Аллоҳ таоло юмшоқ ва мулойим сўз билан гапиришга буюрди: “(Эй, Мусо!) Сен ўзинг ва биродаринг (Ҳорун) Менинг оятларимни (одамларга) олиб борингиз ва Мени зикр қилишда сустлик қилмангиз! Иккингиз Фиръавннинг олдига борингиз, чунки у(“Мен – худоман”), деб ҳаддидан ошди. Бас, унга юмшоқ сўз айтингиз! Шояд, у эслатма олса ёки (ҳалок қилишимдан) қўрқса” (Тоҳо сураси, 44-оят). Ва ҳолбуки, Худойи таоло қодир эди Мусо алайҳиссаломга: “Эй, Мусо, Фиръавнни олдига борганингизда асонгизни ушланг, аждаҳога айланиб Фиръавнни ютиб юборсин” дейишликка. Лекин Худойи таоло Ўзининг энг улуғ пайғамбарларидан бири бўлган, Аллоҳ таоло билан воситасиз гаплашган, Қуръони Каримда у кишининг номлари 136 марта зикр этилган, алоҳида бир Муқаддас китоб нозил қилинган, севимли пайғамбарларидан битталари бўлган бўлсалар-да ширин сўз ва мулойимлик ила муносабат қилишни амр-фармон қилади. Ислом террорни, фасод ва бузғунчиликни бутунлай қоралайди, лаънатлайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ер юзида бузғунчилик қилмасликни буюриб: “Аллоҳ эса, фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди” (Бақара сураси, 205-оят), шу суранинг 60-оятида эса: “Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, Ер юзида бузғунчилик қилмангиз!”деб марҳамат қилган. Моида сурасининг 32-оятида эса: “Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир”, деб марҳамат қилинган. Муфассирларнинг таъкидлашларича, аслида ушбу оят ҳукми Исроил авлодига қарата айтилган бўлса-да, бироқ у барча мусулмонлар учун ҳам тегишлидир. Оятнинг тақозо этишига кўра, Ер юзида фитна-фасод, бузғунчилик, қотиллик, қўпорувчилик, қароқчилик каби разил ишларни қилган кимсалар қилмишларига яраша жазога тортилиши керак. Ҳадиси шарифларда: “Ким бир аҳдлашган жонни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Албатта, унинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туради” (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти); “Ҳақиқий мусулмон унинг қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонга озор...

“Тафсир” фанидан очиқ дарс

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муасасасида яна бир ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги ниҳоясига етай деб қолган бўлсада, дарслар устозларнинг билим беришдаги муҳаббатлари ва талабаларнинг илмга чанқоқликлари сабаб қизғин давом этмоқда. Айниқса, араб тили ойлиги маносабати билан ўтказилган мусобақа, маънавий-марифий тадбирлар ва бирин кетин бўлиб ўтаётган очиқ дарслар орқали таълим муассасасининг илмий ҳаёти янада ранг-баранг тус олмоқда. Мана шундай очиқ дарслардан бири 12 декабр куни ушбу муассасада амалиёт ўтаётган Тошкент ислом институти 4-курс толибаси Нигматова Моҳира томонидан 3-курс талаба қизлари иштирокида ташкил қилинди. Очиқ дарс “Таҳрим сурасининг дастлабки оятлари” мавзусида бўлиб, унда Таҳрим сурасининг нозил бўлиш сабаблари, сура ҳақида умумий маълумотлар, аввалги уч оятнинг маънолар таржимаси ва уларнинг тафсири ўрганилди. Дарсда “тушунчалар таърифи”, “блиц-сўров” каби интерфаол методлардан фойдаланилди. Янги мавзу слайд намойиши, “идрок харитаси” орқали тушунтирилиб, Таҳрим сураси ҳақидаги тарқатма материаллар тарқатилди. Дарсда талабалар гуруҳларга ажратилиб, мусобақа тарзида олиб борилди. Дарс сўнггида ғолиб гуруҳ эълон қилиниб, талабалар баҳоланди ва уйга вазифалар топширилди. Тошкент ислом институти талабаси Моҳира Нигматова Манба: Xadicha.uz 617

Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида давра суҳбати ташкил этилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Миллий тикланиш” партиясининг Олмазор туман кенгаши депутати Ж.Холиқов ва Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети кафедра мудири Т.Эшбеков иштирокида талабалар билан жорий йилги Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига сайловлар 22 декабрь санасида бўлиб ўтиши ҳамда сайлов компанияси ҳақида давра суҳбати ташкил этилди. Шунингдек, бу йилги сайловда қандай ўзгаришлар юз бериши мумкинлиги тўғрисидаги саволларга жавоб берилди. Жумладан бутун Республика бўйича сайловчиларнинг ягона электрон рўйҳати шакллантирилгани, сайлов участкалари ҳақида маълумотлар бир базада жамланиши, имконияти чекланган фуқаролар учун шароитлар яратилгани, ногиронлиги бўлган шахслар ҳам тенг ҳуқуқлилик асосида сайловларда қатнашиши, халқаро матбуот маркази ишга туширилгани, ҳатто жазони ўташ муассасаларидаги шахслар ҳам сайловда иштирок этиши ҳақида айтиб ўтилди. Суҳбат сўнгида талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар. Маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан бўлими бошлиғи А.Олимов 768

Ижтимоий байрамларни нишонлаш ҳақида (аудио)

Ақидага зид бўлмаган байрамлар Исломда рад этилмайди! ©️ Тошкент ислом институти ахборот маркази котиби Аброр Мухтор Алий 606

Мотуридия ва ашъария таълимотлари ўртасидаги ўзаро ҳамфикрлик сабаблари

Ислом дини дастлаб Расулуллоҳ алайҳиссалом даврларида ҳеч бир қарашларга эга эмас эди. Табиийки, бу даврда Расулуллоҳ алайҳиссалом бевосита Ислом дини шариатини етказувчи ва ислом умматининг таянчи бўлганлар. Ислом диёрлари кенгайгач, ушбу ўлкада яшовчи инсонлар урф одати ва шу ўлка муҳитининг ҳам турли хил қарашларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Кийинчалик бу эътиқодий қарашларда яққол намоён бўла бошлади. Уламолар томонидан эътироф этилган “Аҳли сунна вал жамоа” деб тан олинган икки таълимот вакиллари алоҳида ўрин эгаллади. Булар мотуридия ва ашъария бўлиб, уларнинг таълимотларига эътибор қаратган киши улар орасидаги жуда катта яқинликка гувоҳ бўлади. Ақидавий масалалардаги бу ўзаро яқинлик натижасида, икки тараф хам “Аҳли сунна вал жамоа» деб эътироф этилган икки мактабга айланди. Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Абу Мансур Мотуридий бутун умрини Мовароуннаҳр диёрида ўтказиб, шу ерда вафот этган. Имом Абу Ҳасан Али ибн Исмоил Ашъарий Ироқда яшаб, ўша ерда вафот этган. Олимнинг илм талабида Ироқ ўлкасидан бирон жойга сафар қилгани ва Мовароуннаҳр диёрига сафар қилгани ҳақида маълумот келмаган. Мотуридий билан Ашъарий, бир замонда яшаган бўлсалар-да, улар бир-бирларини кўрмаган ва бир устоздан ҳам сабоқ олмаганлар. Буни биз Мотуридийнинг бизгача етиб келган китобларида Ашъарийни мутлақо тилга олмаганини, шунингдек Ашъарий ҳам ўз асарларида, хусусан, исломга оид тоифаларни зикр этган «Мақолат ал-исломийин» китобида Мотуридий ҳақида биронта ҳам маълумот келтирмаганини мисол қилишимиз мумкин. Шундан келиб чиқиб бу икки таълимот ўртасидаги ўзаро ақидавий яқинликни қандай изоҳлаш мумкин? Машҳур олим Абу Заҳранинг таъкидлашича, бу яқинлик асоси айнан икки алломанинг бир хил рақибларга қарши ғоявий кураш олиб борганидадир. Шунга кўра, бу икки олимнинг ақийдавий қарашларнинг асосида ўзаро яқин бўлиб баъзи бир жазъий масъалалардагина ихтилоф учрайди. Жумладан, Аллоҳни таниш борасидаги масалада бўлиб, Аллоҳни таниш шаръан вожибми ёки ақлан вожибми деган савол юзасидан. Ашъарий наздида, Аллоҳни таниш фақат шаръан вожибдир. Мотуридий наздида эса, Аллоҳни таниш шаръан ҳам, ақлан ҳам вожибдир. Сайқалиддин Аҳмедов “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси 582
1 1 119 1 120 1 121 1 122 1 123 1 522