Ислом дини дастлаб Расулуллоҳ алайҳиссалом даврларида ҳеч бир қарашларга эга эмас эди. Табиийки, бу даврда Расулуллоҳ алайҳиссалом бевосита Ислом дини шариатини етказувчи ва ислом умматининг таянчи бўлганлар.
Ислом диёрлари кенгайгач, ушбу ўлкада яшовчи инсонлар урф одати ва шу ўлка муҳитининг ҳам турли хил қарашларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Кийинчалик бу эътиқодий қарашларда яққол намоён бўла бошлади. Уламолар томонидан эътироф этилган “Аҳли сунна вал жамоа” деб тан олинган икки таълимот вакиллари алоҳида ўрин эгаллади. Булар мотуридия ва ашъария бўлиб, уларнинг таълимотларига эътибор қаратган киши улар орасидаги жуда катта яқинликка гувоҳ бўлади. Ақидавий масалалардаги бу ўзаро яқинлик натижасида, икки тараф хам “Аҳли сунна вал жамоа» деб эътироф этилган икки мактабга айланди. Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Абу Мансур Мотуридий бутун умрини Мовароуннаҳр диёрида ўтказиб, шу ерда вафот этган.
Имом Абу Ҳасан Али ибн Исмоил Ашъарий Ироқда яшаб, ўша ерда вафот этган. Олимнинг илм талабида Ироқ ўлкасидан бирон жойга сафар қилгани ва Мовароуннаҳр диёрига сафар қилгани ҳақида маълумот келмаган. Мотуридий билан Ашъарий, бир замонда яшаган бўлсалар-да, улар бир-бирларини кўрмаган ва бир устоздан ҳам сабоқ олмаганлар. Буни биз Мотуридийнинг бизгача етиб келган китобларида Ашъарийни мутлақо тилга олмаганини, шунингдек Ашъарий ҳам ўз асарларида, хусусан, исломга оид тоифаларни зикр этган «Мақолат ал-исломийин» китобида Мотуридий ҳақида биронта ҳам маълумот келтирмаганини мисол қилишимиз мумкин. Шундан келиб чиқиб бу икки таълимот ўртасидаги ўзаро ақидавий яқинликни қандай изоҳлаш мумкин? Машҳур олим Абу Заҳранинг таъкидлашича, бу яқинлик асоси айнан икки алломанинг бир хил рақибларга қарши ғоявий кураш олиб борганидадир.
Шунга кўра, бу икки олимнинг ақийдавий қарашларнинг асосида ўзаро яқин бўлиб баъзи бир жазъий масъалалардагина ихтилоф учрайди.
Жумладан, Аллоҳни таниш борасидаги масалада бўлиб, Аллоҳни таниш шаръан вожибми ёки ақлан вожибми деган савол юзасидан. Ашъарий наздида, Аллоҳни таниш фақат шаръан вожибдир. Мотуридий наздида эса, Аллоҳни таниш шаръан ҳам, ақлан ҳам вожибдир.
Сайқалиддин Аҳмедов
“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси