islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 30, 2019

Day

ЕР ЮЗИДА ФИРЪАВН ВА ШАЙТОНДАН ЁМОНРОҚ КИМСАНИ БИЛАСИЗМИ?

Оламда яратилган жонзотлар ичида энг мукаррами инсондир. Ҳар бир инсоннинг ўзи бир олам. Шу билан бирга ҳар бир инсон комилликка эришиш учун доимий ҳаракатда бўлмоғи лозим. Зеро ислом таълимоти кишини бутун умр яхшликка интилиб яшаши кераклигига тарғиб қилади. Инсон аъзолари касалликка учрагани каби унинг ботини ҳам қалбий касалликларга дучор бўлиб туради. Инсоннинг тани ҳам қалби ҳам соғлом бўлсагина у хотиржамликка эришади. Бунинг учун эса ботиний ва зоҳирий касалликларга даво излаши лозим. Ислом таълимоти инсоннинг қалбий иллатларини даволашга жиддий эътибор беради. Шундай ботиний иллатлардан бири ҳасад бўлиб, у ўзининг эгаси бўлган ҳасадчи учун ҳам, уни атрофидагилар ва у яшаётган жамият учун ҳам жиддий муаммолар келтиради. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ривоят қиладилар: “Ибн Уяйна[1] айтадилар: “Осмонда Аллоҳга осий ҳолда қилинган гуноҳларнинг энг биринчиси ҳасаддир. Яъни Иблис Одам алайҳиссаломга ҳасад қилиб, Аллоҳга итоатсизлик қилди. Ерда Аллоҳга осий ҳолда қилинган гуноҳларнинг энг биринчиси ҳам ҳасаддир. Яъни Одам алайҳиссаломнинг ўғилларидан бири Қобил ҳасад қилиб ўз укаси Ҳобилни ўлдириб қўйди.” Демак инсонлар ўртасида адоватни пайдо қиладиган омилларнинг биринчиси ҳасад экан. Ҳасад ўзи нима? Ҳасад бу – неъмат берилган кишидан ўша неъматни кетишини хоҳлаш, уни кўролмасликдир. Қуръони каримдаги “Эсланг, (эй, Муҳаммад!) Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилингиз!» – деб буюришимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди.”[2] оятининг тафсирида буюк тобеин Қатода (розияллоҳу анҳу) шундай дейдилар: «Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссалломга ато этган иззат икромини кўрган Аллоҳнинг душмани Иблис, ҳасад қилиб: “Мен оловдан яратилганман, бу эса лойдан яратилган» деди. Кибр сабаб гуноҳкор бўлди. Иблис такаббурлик қилиб Одамга сажда қилишдан бош тортди”. Бундан кўриниб турибдики ҳасадчи ўзи ҳасад қилаётган одамдан ўзини ортиқроқ, яхшироқ деб билади ва такаббурлик қилиб, уни менсимайди. “Тафсири Розий” китобида ривоят қилинишича Шайтон келиб Фиръавннинг эшигини таққиллатти. Фиръавн “Ким бу?” – деди. Шайтон: “Сен илоҳман деб даъво қиласан-у, мени танимаяпсанми?” – деди. Шайтон ичкарига киргач, Фиръавн унга қараб: “Ер юзида мен билан сендан-да ёмонроқ бирор кимсани биласанми?”– деб сўради (яъни Фиръавн ўзини нақадар катта гуноҳ қилганини эътироф этмоқда). Шайтон: “Ҳа, биламан. У – ҳасадчидир. Чунки шу ҳасад туфайли мен шу кўйга тушганман” – деб жавоб берди. Ҳакимлар айтадилар: “Ҳасадчи ўзига уч турли зарарни келтиради. Биринчиси гуноҳ орттириб олади. Чунки ҳасад қилиш ҳаромдир. Иккинчиси Аллоҳга нисбатан ўта беодоблик қилган бўлади. Зеро ҳасаднинг ҳақиқати шуки, ҳасадчи бошқаларга берилаётган Аллоҳнинг инъомларини ёмон кўради ва Аллоҳнинг хоҳишига эътироз билдиради. Учинчиси, ҳасади сабаб ғам ва қайғусини кўплигидан қалби алам тортади[3]”. Ҳукамолар айтадилар: Ҳасадчи беш кўринишда Парвардигорига қаршилик қилади. Биринчиси, ўзидан бошқада кўринган неъматларнинг ҳаммасига нафрат билан қарайди. Иккинчиси, у Аллоҳнинг тақсимотидан аччиқланган, норози бўлади. Гўё у “Нимага бундай тақсимот қилдинг?” дегандек бўлади. Учинчиси, Аллоҳнинг ишига мухолифлик қилган бўлади. Яъни Аллоҳ ўз фазлини хоҳлаганига ато қилаверади. У бўлса Аллоҳнинг фазлига бахиллик қилган бўлади. Тўртинчи, Аллоҳнинг дўстларини ёрдамсиз қолдиради ёки улардан неъмат кетишини хоҳлайди. Бешинчиси, Аллоҳнинг душмани иблисга ёрдам берган бўлади. Муовия розияллоҳу анҳу: “Барча инсонларни рози қилишга қодирман-у фақат ҳасадчинигина рози қилишдан ожизман. Чунки улар неъмат завол топсагина рози бўладилар”. Ҳасад жуда хатарли иллат бўлани учун ҳам Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “(Эй, Муҳаммад!) Айтинг: «Паноҳ тилаб илтижо қилурман тонг Парвардигорига, яратган нарсалари ёвузлигидан, зулматга чўмган тун ёвузлигидан,...

АҚШ Давлат департаменти томонидан Ўзбекистон Махсус назорат рўйхати (Special Watch List)га киритиши бўйича БАЁНОТ

Яқинда ОАВ ва интернет нашрларида Ўзбекистон АҚШ Давлат департаменти томонидан Ўзбекистон Махсус назорат рўйхати (Special Watch List)га киритилди, мазмунидаги хабар кўпчиликда тушунмовчилик келтириб чиқарди. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, “Ўзбекистон яна қандайдир қора рўйхатга киритилибди”, деган тасаввур уйғонишига сабаб бўлди. Ушбу баёнот орқали сизларни асл воқеликдан хабардор қилмоқчимиз. Хўш, аслида, вазият қандай, келинг, дастлаб шунга ойдинлик киритсак. Ёдингизда бўлса, 2018 йилнинг 11 декабрь куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ўз қарори билан Ўзбекистон дин эркинлигини таъминлаш йўлида салмоқли натижаларга эришганини эътироф этиб, мамлакатимизни “Алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар” (Countries of Particular Concern) рўйхатидан чиқарган эди. Маълумот учун, Ўзбекистон 2006 йилдан бери ушбу рўйхатда қолаётган эди. Президентимиз ташаббуслари билан янгиланаётган Ўзбекистонда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси сифатида мамлакатимиз 12 йил деганда ушбу рўйхатдан чиқарилиб, “Махсус назорат рўйхати (Special Watch List)”га киритилди. Эътибор беринг, АҚШ давлат департаменти бу йилги ҳисоботида Ўзбекистонни “Алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар” рўйхатида эмас, балки махсус назорат рўйхатида қолдирилганини эълон қилиб ўтди. Ушбу рўйхатни шакллантириш, қайсидир давлатни киритиш ёки чиқариш АҚШ давлат департаментининг ваколатига киради. Шундай экан, Ўзбекистон мазкур рўйхатдан қачон чиқарилиши бизга аниқ эмас. Муҳими, сўнгги уч йил ичида Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда турли соҳаларда бўлгани каби диний-маърифий йўналишда ҳам катта ўзгариш ва ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, – сўнгги йилларда жиноят содир этган шахсларни афв этиш бўйича 8 та фармон қабул қилиниб, 4 мингдан зиёд шахс жазони ўташ жойларидан озод қилинди; – Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ қўрғонидаги жазони ижро этиш колонияси ёпилди; – жорий йилда “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик тадбирлари муваффақиятли амалга оширилди. Ана шу тадбирлар доирасида Яқин Шарқдаги қуролли можаролар майдонидан, Афғонистондан 261 нафар фуқаро, асосан аёллар ва болалар юртимизга қайтариб олиб келинди. Уларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилди, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилди. – бир пайтлар экстремистик гуруҳларга алоқаси бор, деб назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилди ва бу “қора рўйхатлар” юритилишига чек қўйилди; – биргина 2019 йилни ўзида 10 та масжид ҳамда 8 та черков очилди; – “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан Конфессиялар ишлари бўйича кенгашнинг янгиланган таркиби тасдиқланди. Кенгаш аъзолари – мамлакатимизда фаолият юритадиган барча диний конфессиялар вакилларидан иборат. Кенгаш томонидан мунтазам равишда йиғилишлар ўтказиб келинмоқда. – умра сафарига бўлган чеклов(квота) олиб ташланди. Ҳар куни қарийб 500 га яқин юртдошимиз Умра зиёратига жўнатилмоқда; – ислом илмларини кенг ва чуқур, халқаро талабларга жавоб берадиган тарзда ўргатишга ихтисослашган Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди; – Бухоро вилоятида Мир Араб олий мадрасаси, Самарқанд вилоятида Ҳадис илми мактаби ўз фаолиятини бошлади. Натижада Тошкент ислом институти билан бирга олий диний таълим муассасалари сони 3 тага етди. – мамлакатимиз мусулмонлари ўз молиявий ибодатларини амалга оширишлари учун “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказлари ташкил этилди. Шу ўринда, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, келажакда амалга оширилиши режалаштирилган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳеч қачон тўхтаб қолмаслигини, аниқ дастур асосида бундан кейин ҳам жадал...