Биламизки инсоннинг зийнати унинг ташқи кўринишида ёки бойлигида эмас, балки унинг чиройли одобидадир. Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент ислом институти Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда 3-курс талаба қизлари иштирокида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат мавзуси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида соғлом маънавий ва ижтимоий муҳитни янада такомиллаштириш, унинг нуфузи ҳамда обрў – эътиборини асраб – авайлаш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида “Диний таълим муассасаларининг одоб – ахлоқ қоидалари”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 171 – сонли буйруғи билан танишдилар. Умид қиламизки, бу қоидалар маъҳадимизнинг устоз, ходим ва талабалари учун икки дунёда ҳам манфаатли бўлади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 1 940
Бугун 14 ноябрь куни Боку шаҳрида Иккинчи Боку дунё диний етакчиларининг саммити бошланади, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Мазкур халқаро нуфузли тадбирга жуда катта тайёргарлик кўрилган. Дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатидан 350 нафардан ортиқ таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда турли конфессия етакчилари келган. Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳам иштирок этмоқда. 541
Буюк мазҳаб бошимиз бўлган забардаст олим Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ қандай зот эканлиги барча мусулмон уммати учун сир эмас. Бу зот ёзиб қолдирган илмлар қаторида ақоид илми ҳам инсонларга тўғри йўл кўрсатувчи ва улар роббисига нисбатан қандай эътиқодда бўлишлик кераклиги борасида батафсил баён қилиб берди. Имом ўзининг “Фиқҳул Акбар” китобда бандалар роббисини таниши ва у зотга нисбатан эътиқодий қарашларини қисқа ва лўнда тушунтириб берди. Бу илмнинг аҳамияти қанчалик буюк эканлигига китобининг номидан ҳам билиб олиш мумкин. Имом китобини шундай иборалар билан бошлайди. “Тавҳид илмининг асли ва тўғри деб эътиқод қилишга сазовор маълумотлар қуйидагилардан иборат: Ҳар бир мусулмон киши дили билан тасдиқ этган ҳолда тили билан ушбуларни айтиши вожибдир: “Аллоҳ ва фаришталарига, китоблари, пайғамбарлари ва қайта тирилишга, Ўзи белгилаган яхши-ёмон тақдирга ҳақ ва рост деб имон келтирдим. Охиратдаги ҳисоб-китоб, амаллар торозиси, жаннат, дўзах барчаси ҳақдир”. Ақийда масалалари ичидаги кўп ихтилоф келиб чиқган Аллоҳ таолонинг калом сифати “гапирувчи зот” борасида ҳам “Фиқҳул Акбар” китобида шундай деб айтади: “Аллоҳ таолонинг зотий сифатлари ҳаёт, қудрат, илм, калом, эшитиш, кўриш ва ирода сифатларидир”. Аллома Мулла Али Қори китобнинг шарҳида Аллоҳ таолонинг калом сифатига шундай шарх бериб ўтади. “Калом Аллоҳ таолонинг зотида қоим турувчи нафсий каломи, азалий зотий сифатларидандир”. Демак Ушбу Калом сифати ҳодис “янги, кейин пайдо бўлган” сифат эмас, балки у Аллоҳ таолонинг зоти билан бирга азалий ва абадий, У зотдан ажрамайдиган сифат деб эътиқод қилиш энг тўғри йўл эканлигини айтиб ўтади. Абул Муъин ан-Насафий ўзининг ат-Тамҳид ли қоваид ат-тавҳид китобида Аллоҳ таолонинг калом “гапирувчи” сифати борасида шундай дейди. “Калом сифати ҳақида Аҳли суннанинг мазҳаби қуйидагичадир”: Аллоҳ таоло калом билан гапирувчи зотдир. Бу калом унинг азалий сифатидир. Бу калом ҳарф ва овозлар жинсидан эмас; унда жимлик (тўхташ) ва офат йўқдир. Аллоҳ таоло бу сифат билан гапирувчи, буюрувчи ва ҳабар берувчидир. Қуръони каримдаги амр, наҳий, хабар каби иборалар шу калом сифатига далолат қилувчидир. Бу ибораларни Аллоҳнинг каломи деб айтилиши эса, уларни Аллоҳнинг зотида азалий бўлган каломни ифодаловчи, билдириб турувчи эканлигига биноандир. Аллоҳ таоло барчамизни ўзининг ҳидоятидан адаштирмасин ва шариатига мукаммал амал қилишга муваффақ қилсин. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Аҳмедов Сайқалиддин 870
Талаба қизлар билан доимий мулоқот қилиш, улардаги муаммоларни ҳал этишнинг янги тизими ва самарали усулларини жорий этиш ислоҳотларимизнинг бош мезонига айланмоқда. Ушбу механизм талабалар ва раҳбарият орасидаги ўзаро ишончнинг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. Ўз ўрнида, талаба қизларимизнинг ҳам ҳуқуқий онги янада ортиб, мулоқот ва мурожаат қилиш маданияти кескин ортганлиги ҳар қадамда намоён бўлмоқда. Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда барча курсларнинг талаба қизлари иштирокида, ТИИ ректори У.Ғафуров, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов ҳамда Тиллар кафедраси вакиллари иштирокида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди. Шунингдек, мазкур мулоқотда талаба қизлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бир неча саволларни тақдим қилдилар ва етарли жавобларни олдилар. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 548
“Жиҳод” луғатда куч ва имконият сарфлаш маъносини англатади. Бу аслида ҳарбий маънога эга бўлган сўз эмас. Балки, ватанни душманлар тажовузидан ҳимоя қилиш ва ҳоказолар ҳам куч ва имконият сафарбар қилинадиган ишлардан бўлганлиги учун у ватан озодлиги, эътиқод эркинлиги йўлида курашиш маъносида ҳам қўлланила бошлаган. Ҳолбуки, “жиҳод” тушунчаси жуда ҳам кенг маъноларни ўз ичига олади. Чунончи, нафснинг ҳавойи истак-хоҳишларига қарши курашиш “жиҳодун-нафс”, шайтонга қарши курашиш “жиҳодуш-шайтон” деб аталади, ва ҳоказо. Шундай экан, “жиҳод” сўзига фақат ҳарбий маъно бериш тўғри эмас. Маълумки, босқинчилик, тинч аҳолига қарши ҳужум уюштириш ва ҳоказолар Исломда қаттиқ ман қилинган. Бир бегуноҳ кишини ўлдириш гўёки барча одамларни ўлдириш билан баробар қилинган. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб, айтади: “…кимки, бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган бир одамни ўлдирса, демак, у гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни ўлдиришдан бош тортса, ёки ўлимдан қутқарса), демак, у гўё барча одамларга ҳаёт берибди” (Моида сураси, 32-оят). Бошқа бир ояти каримада эса битта мўмин-мусулмонни қасддан ўлдирган одамнинг жазоси дўзахда абадий қолиши, Аллоҳнинг ғазаб ва лаънатига учраши айтилиб, бундай ёвузликдан қаттиқ огоҳлантирилган. “Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Аллоҳ ундай кимсага ғазаб қилган, лаънатлаган, ва унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир” (Нисо сураси, 93-оят). Аммо, бугунги кунда дин йўлида жиҳод қилаётганликларини даъво қилаётган террорчи кимсалар юқоридаги ояти карималарга заррача парво қилмаган ҳолда кўплаб бегуноҳ одамларнинг жонига зомин бўлмоқдалар. Улар амалга ошираётган биродаркушликлар, қўпорувчилик ҳаракатлари, бозор, масжид, метролар каби одамлар билан доимо гавжум бўладиган жойларда бир онда ўнлаб, балки, юзлаб бегуноҳ кишини ҳаётдан олиб кетадиган мудҳиш террорчилик амалиётлари Ислом қонун-қоидаларига, динимиз руҳиятига тамоман зид ва бегонадир. Бундай ишларни умуман жиҳод деб бўлмайди. Балки, булар улкан гуноҳ ва бузғунчиликдан бошқа нарса эмас. “Ал-Қоида”, “ат-Такфир вал ҳижра”, “ал-Жиҳод” каби кўплаб гуруҳлар турли жойларда ҳокимиятни қўлга киритиш учун уруш эълон қилишган. Улар динга хизмат қилишнинг асослари бўлган, нафсни тарбия қилиш, ҳалол меҳнат қилиш, оиласига тўғри тарбия бериш, уларни маърифатли қилиш, одамларни эзгу ишларга тарғиб этиб, ножўя ишлардан қайтариш, илмий-адабий эшитириш, кўрсатувларда иштирок этиш, маърифий нашрларда эл-юрт равнақи, дину диёнат ривожи учун хизмат қиладиган мақолалар ёзиш каби демократик асослар билан мустаҳкамлаб қўйилган кўплаб имкониятлардан воз кечиб, дин кўрсатмаларига зид бўлган уруш йўлини тутишган. Улар мавжуд ҳокимиятга очиқчасига қуролли қаршилик кўрсатишга имкон тополмагач, инсонлар жонига суиқасд қилиш ёки ҳукумат идораларига ҳужум уюштириш каби аянчли ва хоинона усуллардан фойдаланишади. Бу усуллар кўплаб бегуноҳ инсонлар, ёш болалар, аёллар ва қарияларнинг ҳаётдан кўз юмишига олиб келади. Боз устига бу ишлар оқибатида улар ўзлари кўзлаган “исломга хизмат қилиш” мақсадига эришишлари ҳам амри маҳолдир. Ҳатто уруш вақтида ҳам тинч аҳолини ўлдириш ислом шариати томонидан таъқиқланганлиги маълум. Энди қанчадан-қанча мусулмонларни ҳаётига зомин бўлаётган хатти-ҳаракатларни амалга ошираётганларга нима дейиш мумкин? Ваҳоланки, ҳадиси-шарифда “Бир бегуноҳ мусулмоннинг ўлдирилиши Аллоҳ ҳузурида дунёдаги ҳаётнинг йўқ бўлиб кетишидан оғирроқ”, – дейилган. Мусулмоннинг қони ва моли ҳаромлиги (яъни тажовуз қилиш мумкинмаслиги), жони дахлсизлиги кўплаб ҳадисларда баён қилинган. Набий алайҳиссалом видолашув ҳажида қилган машҳур хутбаларида шундай сўзларни айтганлар: “Зеро, сизларнинг қонларингиз, мол-мулкларингиз ва обрўларингиз бир-бирингизга худди ушбу кунингиз ҳурмати, ушбу ойингиз ҳурмати ва ушбу шаҳрингиз ҳурмати каби ҳурматли, ҳаромдир” (Саҳиҳи Муслим: 4384). Нафақат,...