islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“ЖАЛОЛАЙН” НИНГ ИККИТА СОҲИБИ

Тафсири Жалолайн ҳақида сўз юритишдан аввал тафсир илми ва муфассирлар, бу улкан илмни қаердан келиб чиққанлигини ўрганиб олишлик лозим бўлади. “Тафсир” сўзи луғатда баён қилиш, очиб бериш ва равшан қилиш маъноларни англатади. Аммо уламолар истилоҳида: “Тафсир – инсон қудрати етгунча Қуръони Каримдаги Аллоҳнинг муродини ўрганадиган илмдир”. Имом Аз-Замахшарий бундай таъриф берадилар: “Тафсир – шундай илмки, бу билан Аллоҳ таолонинг ўз пайғамбари Муҳаммад (с.а.в)га нозил қилган китобини унинг маъноларини, шариат амалларини ва бандалар устидан Аллоҳнинг чиқарадиган ҳукмларини ўрганилади”. Бу улуғ илм Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг даврларида юзага келган. Чунки у зот одамларга Қуръони Каримнинг маъноларини ўз суннатлари билан баён қилар, саҳобаларнинг Қуръон оятлари маъноси тўғрисидаги саволларига жавоблар берардилар. Тафсир илми саҳобаи киромларга Пайғамбаримиз (с.а.в)дан мерос бўлиб қолди. Тафсири Жалолайн тафсирларнинг улуғларидан ҳисобланади. Бу тафсир икки буюк имомлар Жалолиддин Маҳаллий ва Жалолиддин Суютий каби замонасининг етук олимларига тегишли. Тафсири жалолайнни у икки имомларнинг қай бирлари қанчасини тафсир қилишгани хақида китобларда олимлар турли хил ихтилофлик фикрларни билдиришган. “Кашфуз -зунун” китобларини соҳибларини айтишларича: “Тафсири Жалолайнни аввалидан “ИСРО” сурасини охиригача Жалолиддин Маҳаллийга тегишликдир. Лекин “ФОТИҲА” сурасини тафсир қилмаганлар. Жалолиддин Маҳаллий вафот қилганларидан кейин Жалолиддин Суютий тафсирни давом эттириб, уни оихирига етказганлар ва шу билан бир қаторда “ФОТИҲА” сурасини ҳам тафсир қилганлар.” деганлар. Лекин хақиқат кўпчилик уламолар айтганларидек, Жалолиддин Маҳаллий тафсирни иккинчи ярмини ва Фотиҳа сурасини тафсир қилган. Жалолиддин Суютий эса биринчи қисмини тафсир қилган. Жалолиддин Суютий ўзлари айтадиларки: “Жалолиддин Маҳаллий тафсир қилган Қуръони Каримни тафсирини охирига етказишликка қизиқувчиларнинг иштиёқи қаттиқ эди. Жалолиддин Маҳаллий тафсир қилмаган Бақарани аввалидан Исронинг охиригача том бўлди. Ва шу билан мухтож бўлинадиган эъроблар ва машҳур ихтилофлик қироатлар ва танбеҳлар мукаммал бўлди. Рози бўлмаган сўзларни зикри билан тафсирни узайиб кетишини тарк қилинилди.” Шайх Сулаймон ал-Жамол Жалолайн тафсирига ёзган ҳошияларининг муқаддимасида “Фотиҳа” сурасини Жалолиддин Маҳаллий тафсир қилганлари ва Жалолиддин Суютий уни Жалолиддин Маҳаллийни тафсирларини охирига қўйганлари (Жалолиддин Маҳаллийнинг таълифларига қўшилиш учун), “Исро” сурасини охирида уни 40 кунда таълиф қилганларини зикр қиладилар. Жалолиддин Суютий Жалолиддин Маҳаллийнинг тафсирларидан фойда олганларини ва муташобиҳ оятларда у кишининг таржималарига эътимод (суянганликлари) қилганларини эътироф этадилар. Бу нарсалар уламоларнинг нақадар олийжанобликлари ва юксак одоблари ва етук хулқ эгаси эканликларига далолат қилади. Жалолиддин Мухаммад ибн Ахмад ибн Мухаммад ибн Иброхим Ал-Махаллий Аш-Шофиий 791 хижрий йилда Мисрда таваллуд топганлар. Ёшликларидан бошлаб таҳсилга киришганлар ва турли илм-фан соҳалари: фиҳқ, усул, калом, наҳв, мантиқни эгаллай бошлаганлар. Жалолиддин Ал-Махаллий заковат ва фаҳм-фаросатда беназир бўлганлар. Хатто хамасрларидан бири у киши хақларида: “Ал-Маҳаллийнинг зеҳнлари олмосдан хам ўткирроқ”,- деб таъриф берган. Ал-Маҳаллийнинг ўзлари эса: “Менинг ёдлаш қобилиятим пастроқ бўлса ҳам, заковатим хатони қабул қилмайди”,- деган эди. Ал-Маҳаллий ўз асрининг алломаси, ўта тақводор, жамоат йиғилган жойни ғанимат билиб, дархол одамларни яхши амаллар килишга даъват килар, ёмон ва нолойиқ ишлардан қайтарар, тез-тез ёмон ва зўравон хокимлар хузурига бориб, хақ гапни айтишда хеч кимни риоя қилиб ўтирмас, қаттиқ табиатли киши эди. У кишига бир неча бор қозиликни таклиф этишган, у зот қабул қилмаганлар. Узок йиллар давомида “Ал-Муайядийя” ва “Ал-Баркукийя” мадрасаларида фиқҳдан фанидан дарс берганлар, тирикчилик учун тижорат билан шуғулланганлар. Жалолиддин Ал-Маҳаллийдан бир неча асарларни мерос қолдирганлар. Улардан усулда “Шарху жамъул-жавомиъ”, “Шархул-баракот”, фиқҳда “Шархул-минхож” ва тафсирда эса сиз билан биз ўрганаётган “Тафсирул-жалолайн” китоблари...

Дилда ишқим…

Чексиз ҳамд-у сано бирла каломлар, Бўлсин Раҳмон ва Раҳмли Раббим учун! Мукаммал, тугал салот-у саломлар, Бўлсин суюклигим – Ҳабибим учун. Оламлар сарвари Расулим учун! Олам узра эсиб майин шаббода, Макка четидаги кичик кулбада, Таваллуд топдингиз сиз душанбада, Рабиъул-аввалдир, ўн иккинчи кун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Оламга раҳмат пайғамбар ўзингиз, Умматга йўлбошчи, раҳбар ўзингиз, Ҳам меҳрибон, ҳам жонкуяр ўзингиз, Умматни доимо қўйдингиз устун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Бобом Иброҳимнинг дуосидурсиз, Исо ибн Марямнинг башоратисиз, Онангиз Омина тушларидурсиз, Хотамун набийсиз, зулматда учқун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Муҳаммадсиз, Аҳмаддурсиз доимо, Тинмай мақталурсиз оламлар аро, Барча пайғамбар ҳам мақталур, аммо Сизнинг фазлингиз улардан-да устун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Ҳуснингиз кўркамдир, ойдан ҳам гўзал, Бўйингиз ўрта бўйдан баландроқ сал, Елкангиз кенг, хилқатингиз мукаммал, Раббим яратгандир, оламга бутун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Сиз эдингиз доим Аллоҳга Ҳабиб, Башарият-чун дармонсиз, ҳам табиб, Даволайсиз агар қалб бўлса майиб, Сиздан бутун коинот бўлган мамнун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Дунёдан ўтдингиз бўлиб карамли, Раҳмли эдингиз доимо, ҳам сабрли, Синовлар бўлса ҳам қанча аламли, Чидардингиз бўлса-да оғир-узун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Адолат, тавозеъ, шукр борасида, Тенги йўқсиз одамлар орасида, Сиз-чун сўз тополмай мен норасида, Ҳаёлим паришон, сўзларим тутқун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Зикрингиз бирла безагум сўзларим, Қувватланур ҳар томир-илдизларим, Ишқингиздан намлансайди кўзларим, Ҳабибим, негадир иймоним турғун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! “Қалбимга ишқингиз жойлансин абад, Расулим, ишқингизда йиғлай фақат” Сизга сўз айтмоққа бўларму тоқат, Ҳабибим, равзангизга борсам бир кун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Ҳаёт йўлидан чиққанда сўқмоқлар, Қалбим эзиб, қийнамасин қийноқлар, Сувсизликдан чанқаганда томоқлар, Кавсардан тўйиб-тўйиб ичсам ул кун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Одамлар қилсалар сизга муҳаббат, Биров тўхтатмоққа қилур ҳаракат, Тўқур сиз ҳақингизда бўхтон, туҳмат, Бўлиб кетди-ку булар тугун-тугун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Улар билмайди-да қандайлигингиз, Ёки кўролмайди буюклигингиз, Аллоҳ битиб қўйган буюк номингиз, Ўчиролмас уни ҳеч қайси қонун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Мадина саодат, сакинат шаҳри, Ғазабланганни унда тушар қаҳри, Макка эса ернинг маркази – бағри, Кошки, уни зиёрат этсам бир кун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Ҳазрат Али, Усмон ҳамда Умарлар, Хизматингизда доим шай турарлар, Абу Бакр доим сиз бирла юрарлар, Мусо оғаси бўлганидек Ҳорун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Кўпайиб кетмоқда айб-у нуқсоним, Қачон тугаллашар заиф иймоним, Дардлар бирла тўлиб кетган ҳар ёним, Буларни ўйласам йиғларман беун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Набийюллоҳ, жоним фидодир сизга, Амал қилай ҳар вақт суннатингизга, Куч-қувват, ғайрат берсин Худо бизга, Дунё иши учун бўлмайин маҳзун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Доим сизга айтай, айтай саловат, Шул сабаб иймоним бўлсин саломат, Саййидим, барчани қилинг шафоат, Ҳисоб-китоб қилинар Қиёмат кун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Ўтмоқда умримизнинг баҳор-ёзи, Жаранглайди бутун уммат овози: “Ҳабибим, биздан бўлинг фақат рози”. Илоҳим, гуноҳлар ювилсин бугун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Тошкeнт ислом институти 2-босқич талабаси Оятуллоҳ Ҳамидий 674

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШЪАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (якуний мақола)

91. Аллома Исмоил ибн Абдулбоқий Ёзжий раҳматуллоҳи алайҳи (1121-ҳижрий санада вафот этганлар) Алий ибн Усмон Ўший раҳимаҳуллоҳнинг “Бадъул-амолий” китобига ўзи ёзган шарҳининг мухтасар шакли бўлмиш «Нурул-маолий ли шарҳи бадъил-амолий» китобида айтадилар: لا يجوز وصفه تعالى بالاستقرار على العرش أو في مكان أو في جهة ما وتعالى الله وتنزه عن ذلك وهذا مذهبنا أهل الحق Аллоҳ таолони Арш устида қарор топган деб ёки бирор макон ё қайсидир тарафда деб сифатлаш жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло ушбу нарсалардан пок ва олийдир. Мана шу бизнинг аҳли ҳаққ мазҳабимиздир. 92. Машҳур тасаввуф арбоби Сўфий Аллоҳёр ибн Аллоҳқули Темирёр Деҳнавий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (1133-ҳижрий санада вафот этганлар) «Саботул-ожизин» асарида шундай ёзганлар: إيرور حاضر هميشه يوق مكاني أنكا قيلغان إيماس سبقت زماني أوزي بي شبهه دور هم بي نمومه روا إيرماس أنكا جون جكونه كونكلده كيجسه كوزكا توشسا هر شيء إيرور أندين منزه خالق حي Эрур ҳозир ҳамиша, йўқ макони, Анга қилғон эмас сабқат замони. Ўзи бешубҳадир ҳам бенамуна, Раво эрмас анга чуну чигуна. Кўнгилда кечса, кўзга тушса ҳар шай, Эрур андин муназзаҳ Холиқу Ҳай. 93. Исмоил Ҳаққий Бурусавий номи билан машҳур муфассир ва сўфий аллома Исмоил ибн Мустафо Истанбулий Ҳанафий Хилватий раҳматуллоҳи алайҳи (1137-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Руҳул-баён» номли жуда машҳур ва йирик тафсир китобида шундай деганлар: قال ابن الشيخ: ومعنى الاستواء عليه الاستيلاء عليه بالقهر ونفاذ التصرف فيه وخص العرش بالإخبار عن الاستواء عليه لكونه أعظم المخلوقات فيفيد أنه استولى على ما دونه Ибн Шайх айтади: Аршга истиво қилишнинг маъноси ҳукмронлик ва уни буткул тасарруф қилиш ила уни эгаллш деганидир. Арш яратилмиш нарсаларнинг энг буюги бўлгани учун унга истиво қилганлик ҳақида хабар бериш билан хосланди. Бу эса ундан бошқа нарсаларни ҳам эгаллаганини билдиради. 94. Шайх Абдулғаний Набулусий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (1143-ҳижрий санада вафот этганлар) «Кифаятул ғулам» номли манзумаларида шундай ёзганлар: و ليس يحويه مكان لا و لا تدركه العقول جل و علا Аллоҳни бирорта макон асло иҳота қила олмайди, ақллар ҳам У жалла ва ъалони идрок эта олмайди. 95. Аллома шиҳобиддин Саййид Маҳмуд Алусий Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳи (1270-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Руҳул-маъоний» номли тафсир китобида айтадилар: وحاصله وجوب الإيمان بأنه تعالى استوى على العرش مع نفي التشبيه وأما كون المراد استولى فأمر جائز الإرادة لا واجبها إذ لا دليل عليه وإذا خيف على العامة عدم فهم الاستواء إذا لم يكن بمعنى الاستيلاء إلا بالاتصال ونحوه من لوازم الجسمية فلا بأس بصرف فهمهم إلى الاستيلاء فإنه قد ثبت إطلاقه عليه لغة Хуллас калом, Аллоҳ таолони халойиққа ўхшатишни инкор этиш билан бирга Унинг Аршга истиво қилганига иймон келтириш вожибдир. Истиводан мурод эгаллади деган маъно бўлиши ирода жоиз санайдиган ишдир, лекин вожиб эмас. Чунки вожиблигига далил йўқ. Агар истиво сўзини тушунмаслик оммага енгил бўлиб, уларнинг тушунчасида эгаллаш деган маъно бўлмай, фақат ўрнашиш ва шунга ўхшаш Аллоҳга жисмни исбот қиладиган маъноларгина бўлса, улар эгалламоқ деган маънога ўз тушунчаларини ўзгартиришларининг зарари йўқ. Чунки истиво сўзини эгаллаш маъносида луғатда ҳам собит бўлган. 96. Муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Дарвеш Байрутий Шофеий раҳматуллоҳи алайҳи (1276-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ад-дурратул вазийя фий тавҳиди Роббил-барийя» номли рисоласида шундай ёзганлар: وقد أول الخلف الاستواء بالقهر والاستيلاء على العرش Чиндан ҳам халаф уламолар...

“Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида 3-курс талабалари билан “Tashkent City”га экскурcия ташкил қилинди

Жорий йилнинг 7-ноябр куни маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ва бошқалар  А.Олимов  бошчилигида “Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида 3-курс талабалари  билан  юртимизнинг замонавий,  кўнгилочар маскани бўлмиш “Tashkent City”га экскурсия ташкил қилинди. Экскурсия давомида талабалар “Tashkent City”даги музей ҳамда фаввораларни томоша қилдилар. “Tashkent City” талабаларда жуда яхши таассурот қолдирди. Талабалар “Tashkent City”да мароқли дам олдилар. 636

Энг буюк бахт нима?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Тушларимда кўрмоқ қолди армон бўлиб, Устозлардан сийратингиз ўрганганда. Равзангизга бормоқ ишқи ёнди тинмай, Фонийлардан топган севгим сиз Ҳабибим. «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи барокатуҳу». Эй оламлар саййиди, инсоният тарбиячиси, биз умматларга ота-онамиздан ҳам меҳрибон бўлган қалбимиз севгани Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мен сизга аср бўлмаганим учун авваллари ўксинар эдим. Ёшим улғайиб Каломуллоҳ тафсирларини, сийратингизни устозлар ёрдамида ўрганиш жараёнида, бу ўксиклик секин аста камайди. Ҳозирга келиб, буткул шукроналик ҳисси билан алмашган. Чунки мен илм олиш бахтига эришганимдан сўнг, инсонни ёруғ дунёга қайси вақтда келиши муҳим эмаслигини англаб еттим. Муҳими бизни яратган зот Аллоҳни таниб сизни суннати саниянгизга муҳаббат ва интиқлик ила эргашиш экан. Бахт қайси асрда қайси маконда туғилиш эмас, бахт Аллоҳни гуноҳкор ҳолимизда бўлса ҳам севиб унга тавбатан насуҳ қилиб қайтмоқ, сизни таниб сизни севмоқ экан. Бахт сизнинг асрингизда яшамоқ эмас экан. Албатта мен саҳобалар мақоми бахт эмас дейишдан йироқман. Улар инсонларнинг юлдузи, сизни биздан ҳам кўпроқ севган зотлардир. Аммо мен ўз асримда дунёга келганим, менинг фурсатим эканига шукрона келтириш мақсадида айтмоқчиман. Бахт асли нимада эканини ўзим каби сизга муштоқ замондошларимга оз бўлсада эслатиб таскин бермоқ, аслида эса ўзимга таскин изламоқдир. Сизга ҳам аср бўлган мунофиқлар, мушриклар, яҳудийлар, насоролар ҳам бор эдику, мен ўшалардан бири бўлиб қолмаганим учун ҳам шукрона келтираман демоқчиман. Улар каби Қуръони каримда лаънатланиб қолмаганимга, мунофиқлик билан шарманда бўлмаганимга, адашиб кетиб сизни пок шариат таълимотингиздан юз буриб кетмаганимга шукроналар келтираман. Аллоҳим тақдир қилган шу давр вакиласи бўлиб, Исломий муҳит, Исломий тарбия топиш бахти ила шарафланиб, ҳали балоғат остонасига етмай ибодат таълимоти билан улғайганим менинг бахтим экан аслида. Сизни соғинганимда, сизга ҳам аср бўлиб яшамаганимга афсус қилган пайтларим Аллоҳ асрасин мен ҳам сизга замондош бўлган мушрикалардан бўлиб қолишим ҳам мумкин эдику дея таскин топаман. Абу Лаҳабнинг аёли, ёки сизга озор берган яҳудий аёллар каби бўлиб қолишим ҳам мумкин эдику наузубиллаҳ. Шулар ҳақида ўйласам қалбим титраб Аллоҳга сажда қилиб йиқиламан шукроналар келтираман. Сизни танитганига, Қуръонни таълим олишдек бахтни бериб аҳлидан қилганига, суннати саниянггизни таълим олиб ҳаётимнинг ҳар онига тадбиқ қилдириб муваффақият берганига шукроналар келтираман. Ота-онамнинг ҳаққини билиб улғайганимга, улар мени деб заҳмат тортганларини қандай адо этишим мумкинлиги ҳақида Каломуллоҳ ва сизнинг суннатингиздан ўргандим. Қуръонни ёд олиб, унга амал қилиб, суннатингизни ёйиш, фарзандларимга Аллоҳни танитиб, сизни севдириб савобини ота-онамга бағишлаб, қиёматда шараф тожини кийишларини ўргандим. Эй қалбларимиз маҳбуби, биз сизни қаттиқ севамиз. Равзайи покингизга интиқлик ила яшаймиз. Имкон топдик дегунча ошиқамиз. Биз сизга уммат эканлигимиз аслида энг буюк бахтимиздир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «… Ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас» (Фотиҳа сураси, 7-оят) сифати билан сифатланмаганимизга шукр қиламиз. «Аллоҳ уларнинг қалблари ва қулоқларини муҳрлаб қўйган ва кўзларида парда бор. Ва уларга улкан азоб бордир» (Бақара сураси, 7-оят)деганидек муҳрланмаганига ҳам шукр қиламиз. Яна: «Ва Одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар. Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўладилар. Ва ҳолбуки, сезмасдан ўзларини алдарлар» (Бақара сураси, 8-9-оятлар) дейилганидек мунофиқлик ҳам қилмаётганимизга тинимсиз ҳамду сано айтамиз. Сизга ожизона саловатлар йўллаб бу йўлда бардавом қилишини дуо қиламиз. Биз лойиқмизми билмаймиз, аммо оятда келганидек: «Улар ғайбга иймон келтирурлар, намозни тўкис адо ўқурлар ва биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар....
1 1 137 1 138 1 139 1 140 1 141 1 523