Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ф А Р М О Н И Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида: 1. Қуйидагилар: а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унда қуйидагилар назарда тутилсин: олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш; Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг флагманига айлантириш; республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини биринчи 500 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш; олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш; халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан, ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш; олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш; олий таълим муассасаларининг академик мустақиллигини таъминлаш; олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи “Университет 3.0” концепциясини босқичма-босқич жорий этиш; хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олий таълим муассасаларида технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказларини ташкил этиш ҳамда уларни тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чиқиш; олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилари, докторантлари, бакалавриат ва магистратура талабаларининг юқори импакт-факторга эга нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиши, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари ошиши, шунингдек, республика илмий журналларини халқаро илмий-техник маълумотлар базасига босқичма-босқич киритилишини таъминлаш; Ўзбекистон олий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи “хаб”га айлантириш; олий таълимнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларини жалб этиш; талаба-ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш; олий таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини, шу жумладан, халқаро молия институтларининг имтиёзли маблағларини кенг жалб қилиш ҳисобига яхшилаш, уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш; таълимнинг ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш; аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларнинг олий таълим билан қамров даражасини ошириш, улар учун инфратузилмага оид шароитларни яхшилаш; б) Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Концепция тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлар ва асосий йўналишлардан келиб чиқиб, ҳар йили алоҳида тасдиқланадиган “Йўл харитаси” орқали босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб қўйилсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари кенгаши негизида нодавлат нотижорат ташкилот шаклидаги Республика олий таълим кенгашини (кейинги ўринларда –...
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Юртимиз мўмин-мусулмонлари ўз ибодатлари, диний маросимларини эмин-эркин адо этаяптилар. Ҳар йили минглаб юртдошларимиз Ҳаж ва Умра ибодатларини адо этиб келмоқдалар. Истиқлолгача саноқли кишилар муборак зиёратларга бориш бахтига муяссар бўлган бўлса, мустақиллик йилларида минглаб фуқароларимиз ушбу бахтга муваффақ бўлмоқдалар. Ҳозирда Ҳаж ва Умра зиёратларининг ташкилий ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июнь кунидаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда. Дастлаб, юртимиз фуқароларининг муқаддас зиёратга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондириш мақсадида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг ташаббуслари билан Жамоатчилик кенгаши қарори асосида Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланганини эслаб ўтиш ўринли бўлади. Маълумот учун сўнгги йилларда умра зиёратига бораётганларнинг сони 10 000 нафардан ошмаган эди. Авваллари фуқароларимиз умра сафарига бориш учун йиллаб навбат кутишар, бошқа йўллар билан бориш имкониятларини қидиришар эди. Эндиликда, ортиқча оворагарчилик ва югур-югурларга барҳам берилди. Шу ўринда 2019 йил умра мавсуми учун сарф-харажатлар сметаси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ ўтган мавсумда умра сафари учун тўланадиган маблағ миқдоридан арзонлаштирилди. Яъни 11 600 000 сўмдан 11 450 000 сўмга туширилди. Яна бир масалага эътиборингизни қаратмоқчимиз. Жорий йил сентябрь ойидан бошлаб САП ҳаж ва умра ишлари вазирлиги томонидан ҳар бир зиёратчи учун қўшимча 132 АҚШ доллари миқдорида маблағ жорий этилмоқда. Юқоридаги харажатлар сметасига ушбу маблағ киритилмаган. Келишувга кўра, мазкур қўшимча маблағ умра зиёрати учун жорий йил ноябрь ойидан бошлаб тузиладиган кейинги шартномада қўшилиши белгилаб олинди. Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати томонидан ҳаж ва умра соҳасида чет эл зиёратчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилиб, зиёратчиларга хизмат кўрсатишнинг янги тизими яъни электрон платформа жорий қилинган. Янги тизим тўлиқ ишга туширилмаганлиги сабабли 20 кун САПга кириш визаси фаолияти тўхтаб қолган. Шу йилнинг 25 сентябрь кунидан бошлаб электрон платформа орқали дастлаб кичик гуруҳли (5-25 нафар) умра зиёратчиларига “В2С” турдаги кириш визалари расмийлаштириш бошланган. Лекин, умра зиёратига келиши режалаштирилаётган ҳукуматлараро келишув асосидаги катта гуруҳларга эса мазкур порталнинг тўлиқ ишга туширилмаганлиги сабабли “В2В” турдаги виза бериш тизими ҳозиргача ишга тушмаганлиги ҳақида расмий билдирилди. Ушбу турдаги кириш визасини расмийлаштириш бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан барча амалий ишлар амалга оширилиб, жараён шай ҳолга келтирилган. САПдаги ҳамкорлар томонидан ўзбекистонлик зиёратчиларни кутиб олиш ишлари ниҳоясига етган. Барча шарт-шароитлар ҳозирлаб қўйилган. Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқлар ва ОАВда фуқароларимиз томонидан берилаётган турли саволларга жавоб тариқасида, юқорида зикр этилган кириш визаси билан боғлиқ масалалар тез орада ҳал этилгандан сўнг, умра сафарига отланган биринчи гуруҳ зиёратчиларимизнинг Саудия Арабистонига жўнаб кетиш куни Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади. Маълумот учун, ҳар бир зиёратчи учун тўланадиган маблағ ичига: Саудия Арабистони Подшоҳлиги расмий визаси; Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича авиачипта; Макка ва Мадина шаҳарларидаги 5 ва 4 юлдузли меҳмонхона; ошпазлар томонидан тайёрланадиган тансиқ таомлар; сархил мевалар, ширинликлар, салқин ичимликлар; 24 соатлик бепул тўлиқ тиббий хизмат; мамлакатимиз рамзлари туширилган махсус нимча ва сумка; Умра қўлланмаси (китоби), бейжик, қўл тасмаси, вакцина, замонавий транспорт ҳамда бошқа зиёрат хизматлари киритилган. Эътиборли жиҳати, сўнгги 2-3 йил ичида Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Ҳаж ва...
“Бахт – қанча эмас, қандай яшашда….” Жорий йилнинг 7 октябрь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида Маънавият соати бўлиб ўтди. Унда “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси, “Новза” масжиди имом хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов меҳмон бўлди. “Билим олишда риёзатнинг ўрни” дея номланган ушбу суҳбатда домла талаба қизларни янги ўқув йилини муваффақиятли бошлаб олганликлари билан самимий қутлади. Тўрт йиллик талабалик даврини ғанимат билиб, солиҳ амални ўзида жамлайдиган билимларни тўла эгаллаш лозимлигини таъкидлаб ўтди. “Яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтарувчи умматнинг асосини имон ташкил қилади. Агар биз тақдиримизга Аллоҳни ёзганига имон келтириб, рози бўлиб яшасак, Роббимиз ҳам биздан рози бўлади. Банданинг бахти уни қанча яшаганида эмас, қандай яшаганига қараб баҳоланади. Жамиятимиз ислоҳотига ҳар биримиз фойда келтиришга харакат қилмоғимиз лозим. Ҳеч бўлмаганда ўз шахсий ҳаётингиз билан ижобий ҳиссангизни қўшинг”, дея таъкидлади. Устоз чорак асрдан кўпроқ талабаларга илм бериб, жамлаган ҳаётий ва илмий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, талаба қизларга қимматли маслаҳатларини бериб, бу даргоҳларда не-не устозлар етишиб чиққанлиги, бугунги кунга келиб, уларнинг ўрниларида ўтириб билим олиш, чексиз масъулиятни талаб этувчи катта бахт эканлиги ҳақида гапириб ўтди. Суҳбат асносида талаба қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларига Жалолиддин домладан етарли жавобларни олдилар. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 442
Тошкентда 7 октябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги 6-семинари бошланди. Мазкур йиллик семинар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ташаббуси билан ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Халқаро анжуманда ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси аъзолари, ИҲТга аъзо ва кузатувчи мақомидаги 50 дан зиёд давлат, шунингдек, ушбу мамлакатларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий институтлари вакиллари иштирок этмоқда. Форумда, шунингдек, БМТ, ЮНОДС, ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ, ЮНФПА, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Европа Кенгаши, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, АЙСЕСКО каби нуфузли халқаро ташкилотлардан экспертлар, қатор хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари қатнашмоқда. Ўзбекистон вакиллари эса Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ҳокимияти муассасалари, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари фаоллари, миллий экспертлардан иборат. Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Норбоева Ўзбекистон ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясини энг нуфузли халқаро ташкилотлардан бири сифатида эътироф этишини, хусусан, асл Ислом таълимоти ҳақиқий демократик фуқаролик жамияти барпо этишни таъминлайдиган асосий омиллардан бири, деб ҳисоблашини таъкидлади.Президент Шавкат Мирзиёев бу борада бир неча халқаро аҳамиятга молик йирик ташаббусларни илгари сургани бежиз эмас. Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида таъкидлаганидек, “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” мавзуси сессия кун тартибининг асосий ғояси этиб белгилангани чуқур рамзий маънога эга. Бу ғоя “Бешикдан қабргача илм изла” деган машҳур ҳадисга ҳамоҳангдир. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон томони илгари сурган ташаббуслар бевосита илм-фан ва маърифат ривожи билан узвий боғлиқ экани, айниқса, аҳамиятли. Президентимиз, шунингдек, 2017 йил 10 сентябрда Остона шаҳри (ҳозирги Нурсултон)да бўлиб ўтган ИҲТнинг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида сўзлаган нутқида илм-фан, маънавият ва маърифатни ривожлантириш билан боғлиқ амалий таклифларни илгари сурди. Ўзбекистон Президенти ёшлар манфаатини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. 30 июнь мамлакатимизда “Ёшлар куни” деб эълон қилинган. 2018 йилдан бошлаб “Ёшлар – бизнинг келажагимиз” шиори остида мунтазам тадбирлар ўтказилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган, бевосита ёшларни жамиятимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган бешта муҳим ташаббуснинг ҳар бири бўйича алоҳида Давлат дастури қабул қилинган. Шу нуқтаи назардан, ушбу семинар мавзуси ҳар қачонгидан ҳам долзарб экани, шубҳасиз. – Ўзбекистон ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияни қабул қилиш масаласини илгари сурмоқда, – деди семинарда халқаро эксперт сифатида қатнашаётган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг вакили Ричард Коменда. – Бу жуда муҳим ва фойдали ҳужжат. Шу билан бирга, ушбу жараённи амалга ошириш маълум муддат талаб этади. Энди бошқа аъзо давлатлар ҳам Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлаб, ҳамкорликда иш олиб бориши лозим. Бу борада айни тузилма, яъни Ислом ҳамкорлик ташкилоти жуда қулай майдон бўлиб хизмат қилади. Ҳозир мазкур ташаббусни ҳаётга татбиқ этиш учун яхши имконият пайдо бўлди. Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсам, аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғини ёшлар ташкил этадиган давлатда имкониятлар кенг. Ёшларингизда бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда бевосита иштирок этиш ва шу орқали Ўзбекистоннинг ёрқин келажагини қуришга ҳисса қўшиш имконияти мавжуд. Ёшларсиз бу...