Сўнгги пайтларда дуодан сўнг икки қўлни юзга суртиш бидъат деган сўзлар тез-тез қулоққа чалиниб қолмоқда. Аслида ҳам шундайми? Бу ҳақда Ислом олимларининг фикри қандай? Бу саволларга қуйидаги камтарона изланиш орқали жавоб топишга уринамиз. Уламолар жумҳури яъни ўз вақтида сўзи нуфузга эга бўлган аҳли илмнинг, жумладан тўрт фиқҳий мазҳаб шайхларининг аксарияти дуодан сўнг қўлларни юзга суртишнинг […]





