Тошкент ислом институтида “Февраль – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2024” кўрик-танлови ўтказилди.
Танловда 1-ўрин соҳиби, Тошкент ислом институти 2-курс талабаси Сирожиддин қори Жалилов УМРА йўлланмасини қўлга киритди…- ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов





