islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Қуръони карим

Tag

Хулқи Қуръон бўлган Зот

Оламлар Парвардигори Аллоҳ Таоло барча нарсани яратишдан олдин Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нурларини яратди, ҳамда нурни отамиз Одам алайҳиссалом пешоналарига жойлади. Бу нур Одам алайҳиссаломдан кейинги Пайғамбарларга ўтиб келди ва алал оқибат оламларни ёритгувчи нур - Набиййимиз бузрукворлари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолибнинг пешоналарига кўчди. У зотнинг пешоналаридаги нур қалб кўзи очиқларгагина кўринган. Набиййимиз оталари Абдуллоҳнинг оналари Оминага никоҳлари барокатидан оламларга раҳмат бўлган Расулимиз таваллуд топдилар. Бу кун Фил йилида, Рабиул аввал ойининг ўн иккинчиси Душанба куни эди. Рабиул аввал ойи суюкли Набиййимиз таваллуд топган кун бўлгани боис ўзгача шукуҳда ўтказилади... - Тошкент ислом институти 1-босқич талабаси, Исматуллаева Одина

Қудуқ эгалари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсири Ҳилол” китобида Фурқон сурасининг 38-оятини қуйидагича шарҳлаган. “Қудуқ” деб таржима қилган сўз ояти каримада «расс» ибораси билан ифодаланган бўлиб, ичи маҳкамланмаган, нураб турган қудуққа айтилади. Ривоятларда келишича, ўша жиноятчи қавм қудуқ атрофида ўтирганларида, у қулаб, ҳаммалари ичига тушиб ҳалок бўлган эканлар. Баъзи тафсирчилар, бу қавм Солиҳ алайҳиссалом қавми, десалар, бошқалари Шуайб алайҳиссалом қавмидир, дейдилар. Ибн Жарир Табарий эса, улар Ухдуд эгаларидир, деганлар. Ухдуд ҳақида Буруж сурасида сўз юритилган.

Хушхабар: Олий маъҳад қори талабаси 30 пора Қуръони Каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди

Тошкент ислом институти 2-курс талабаси Фазлиддин қори Шамиев 30 пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди...- ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов

“Ал-Фавзул кабир фи усулит тафсир” асарининг усулут тафсир илмида тутган ўрни”

Қуръон мўжизалари ва унинг илмлари асрлар оша бутун инсониятни ҳайратга солиб келмоқда. Олим зотлар уни ўрганиб Қуръон илмларини жуда кўп қисмларга бўлиб беришган. Ана ўшалардан бири ҳозир биз баҳс қиладиган усулут тафсир илми ҳисобланади...-Тошкент ислом институти талабаси Мухаммадодилова Сахоба

Қуръони каримда мўминнинг сифатлари

Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) айтдилар: “… Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Менга ўнта оят нозил бўлди. Ким унга амал қилса жаннатга киради деб, Муъминун сурасининг “Мўминлар нажот топдилар” оятидан ўнинчи оятининг охиригача ўқидилар” (Имом Аҳмад)...-Қуртибий, Розий ва Ибн Касир тафсирлари асосида «Қуръони карим ва тажвид» курси ўқитувчиси Баҳриддин Жўрабек ўғли тайёрлади
1 2 3 13