islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37

Blog

Зилзиладан қочишнинг ҳукми

Ҳофиз Ибн Ражаб Ҳанбалий “Фатҳул Борий” асарида (“Зилзилалар ҳақида айтилган гаплар тўғрисидаги боб”, 9\252) шундай дейди: “Зилзилага тааллуқли масалалардан бири, зилзила юз берганида уйдан саҳро томонга қочишнинг ҳукмидир. Авзоий айтади: “Бунинг зиёни йўқ. Барча мусулмонлар: қочганлар ҳам, ўтирганлар ҳам яхши биладики, тақдирдан қочиб қутулишнинг имкони йўқ. Бироқ менга (уйдан чиқмай) ўтириш суюклироқдир”. Буни Ҳарб Валид ибн Муслим орқали Авзоийдан ривоят қилган. Ҳарб яна шундай дейди: “Мен Исҳоқ ибн Роҳавайҳдан “зилзила пайтида уйида ўтирган киши ўрнидан туриб уйдан чиқиши керакми?”, деб сўрадим. “Агар шундай қилса яхши”, деб жавоб қилди у”…- Тошкент ислом институти талабаси Рахимов Абдулбосит

Муборак ота ва ўғил!

Умар ибн Абдулазизнинг вазири ҳам маслаҳатчиси Маймун ибн Меҳрон ҳикоя қилади:

«Умарнинг олдига кирдим, ўғли Абдулмаликка мактуб ёзаётган экан. Қоралама орасида қуйидаги сатрлар бор эди…- Тошкент ислом институти талабаси Умбаров Нурислом

Модуль талабалари Фатво марказида

Фатво сўзи араб тилида “саволга жавоб бериш” маъносини англатади. Истилоҳда эса, сўраган кишига шаръий далил асосида жавоб беришга нисбатан ишлатилади. Яъни, фатво – турли фиқҳий саволлар бўйича йирик мусулмон ҳуқуқшуносларининг қатъий фикрларини ифодалайди. Фатво бериш шариатда  фарзи кифоя амал ҳисобланади. У  якка тартибда, жамоавий ёки йўналтирилган идоралар томонидан берилади. Ҳозирда у, кўпгина мусулмон мамлакатларда расмий фатво берувчи диний идора, халқаро марказлар ёки кўзга кўринган ва тан олинган уламолар томонидан ишлаб чиқилмоқда…- ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси А.Аллаберганов