Жорий йилнинг 11–16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан таниқли мотуридийшунос олим, Истанбул университети Илоҳиёт факультети профессори, доктор Ҳамза Бакрий иштирокида ўқув семинари ташкил этилди. Семинар доирасида профессор Ҳамза Бакрий XII асрда юртимизда яшаб ижод қилган аллома Алоуддин Косонийнинг “ал-Муътамад фи-л-муътақад” асарини шарҳлаб, замонавий мутаассиб оқимларнинг ғояларига аҳли […]





