islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ВАТАН ҲИМОЯСИ МУҚАДДАС БУРЧ

14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Ватан химоясини муқаддас бурч деб билган харбий ўғлонларимизни қутлаш ва уларни фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида“Ўзбекистон қуролли кучлари” музейига ташриф буюришди. Учрашув таасуротларга бой бўлди. Айниқса музейга ташриф жуда қизиқарли бўлди. Музейда харбийларимизнинг ҳаёти, иш фаолияти, қуролли кучларимизнинг қудрати ва албатта уларнинг машаққатли хизматлари акс эттирилган. Бу албатта хар бир Ватан фарзандини қалбида Ватанга муҳаббат ҳисини шакллантиради. Музейда қадимги жанг қурол ва аслаҳалари ўша давр руҳиятини ўзида акс эттирган. Тарихда Ватан ҳимояси учун жонларини фидо қилган буюк бобоколонларимиз, ўз даврининг етук саркардалари ва албатта ҳалқ тинчлиги йўлида жанг қилган аскарларимиз бой тарихи музейда ўз аксини топган. Афғон уруши даврида аскарлар томонидан ёзилган Ватан, она ва оила соғинчи ҳақидаги мактубларини ўқиб кўзларига ёш қалқиди. Афғон уруши қанчадан-қанча она фарзандидан, фарзандни ота-онасидан айирди. Ватан ҳимоячиларига қанчалик ҳурмат ва эҳтиром кўрсатсак шунча оз. Уларнинг оғир ва машаққатли хизматлари сабабли ҳалқ ҳаётини тинч ва осуда ҳис этади. Модул таълим тизими куратори С. Арипов 243

“Йил танлови – 2019”: Диний идора 3 – ўрин соҳиби!

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан 2019 йил давомида оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари, республика ҳудудлари ўртасида танлов эълон қилинган эди. Танлов ижтимоий сўров асосида “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти” каби номинациялар бўйича сараланди. Бугун 17 январь куни “Йил танлови — 2019” нинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси “2019 йилнинг энг яхши давлат ёки жамоат ташкилоти” йўналишида 3-ўринни қўлга киритгани эълон қилинди ва махсус сертификат, рамзий статуэтка, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Мазкур танловда бизни қўллаб-қувватлаганларга ташаккур айтамиз. Аллоҳ таоло ушбу мукофотни муборак айласин, бундан-да катта хизматларга васила қилсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Манба:muslim.uz 160

“Вақф” фонди атрофидаги асоссиз маълумотларга муносабат

Жорий йилнинг 14 январь куни “Озодлик” радиосининг “BUGUNUZ” расмий телеграм каналида “Маданият вазирлигидан “Вақф” жамғармасига ўтказилган 189 обида қаровсиз қолди” номли мақола эълон қилинди. Дастлабки таассуротда ушбу мавзунинг ёритилиши юртимиздаги тарихий қадамжолар ва муқаддас зиёратгоҳларни асраб-авайлашга жонкуярлик сифатида кўринади. Аммо мақолани теранроқ мутолаа қилувчи зийрак муштарий маълумотлар фақат бир ёқлама экани, айбланаётган ташкилотнинг ёритилаётган масала бўйича изоҳлари келтирилмагани, айрим асоссиз маълумотлар мавжудлиги (мисол учун, нима сабабдан мақоладаги “баъзи бинолар ичидаги ложувард кошин ва ўймакор устунлар ғойиб бўлди” каби ҳолатларни аниқлаган мутасаддилар ёки ушбу маълумотга эга шахслар тегишли идораларга хабар бермаган) ушбу мақола айрим манфаатдор тарафнинг хоҳиш-истакларини кўзлаб ёки навбатдаги “сенсация” орқасидан обрў орттириш илинжида эълон қилинганини дарҳол англайди. Мўътабар манбаларимизда ҳам адолатли ҳукм чиқаришда икки тарафнинг важларини тинглаш лозимлиги таъкидланади. Хусусан, “Сод” сурасининг 21-24-оятлари тафсирида Довуд алайҳиссаломнинг тавба қилишига сабаб бўлган хатоси даъвогарларнинг иккисидан баробар сўраб, муаммони аниқлаб, сўнгра ҳукм чиқармасдан, бир томоннинг гапи билан ҳукм қилиб юборгани келтирилади. Энди мақолада келтирилган важлар юзасидан батафсилроқ маълумотлар келтирсак: Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 708-сонли Фармойишида қайд этилган 189 та зиёратгоҳ Маданият вазирлигидан тўлиқ Фонд тасарруфига ўтказилмаган, балки вазирликнинг Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий департаментлари баланси ва тасарруфида бўлиб, “Вақф” фондига уч томонлама ижара шартномаси асосида текин фойдаланиш учун бириктирилган. Иккинчидан, мақоладаги “ëдгорликларга хизмат кўрсатувчи мутахассислар йўқлиги” иборасига ҳам аниқлиқ киритиш талаб этилади. Агар ушбу фикрда “моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ҳолатини кузатиб бориш, муҳофаза ва сақланишига салбий таъсир этиши мумкин бўлган омилларни ҳамда нооқилона фойдаланилишига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш” бўйича мутахассис назарда тутилган бўлса, унда бу фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 265-сон қарорига мувофиқ моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар томонидан амалга оширилади. “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолият йўналишини эътиборга олган ҳолда, жойларда доимий штат асосида ишлайдиган санъатшунос мутахассисларга ҳам эҳтиёж мавжуд эмас. Чунки зиёратгоҳларда амалга ошириладиган реставрация ҳамда маданий мерос объектларининг тарихий-маданий қимматини асрашга доир ишлар жойлардаги инспекциялар билан келишилган ҳолда олимлар, халқ усталари, реставраторлар, экспертлар билан ҳамкорликда, меҳнат шартномаси асосида Илмий кенгаш рухсати билан ўрнатилган тартибда амалга оширилади. Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, ҳозирда ушбу масканлар фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш мақсадида “Вақф” фондига бириктирилган 189 та зиёратгоҳда 760 нафар ходим фаолият юритмоқда. Уларнинг аксарияти аввалдан зиёратгоҳларда фаолият олиб борган. Учинчидан, “Вақф” фонди томонидан зиёратгоҳ ва қадамжоларда амалга ошириладиган ташкилий-ҳуқуқий ҳамда маданий-маърифий ишлар бўйича 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Ушбу “Йўл харитаси” доирасида 2019 йилда зиёратгоҳ ва қадамжоларни сақлаб туриш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантиришга ишлари учун жами 18,6 млрд сўм маблағ сарфланди. Биргина мисол, ободонлаштириш ишлари учун Самарқанд вилоятидаги “Шоҳи Зинда” мажмуасига 1 млрд 142 млн сўм, “Хўжа Дониёр” зиёратгоҳига 29,7 млн сўм вилоят бўйича 5,5 млрд сўм ҳамда Хоразм вилоятидаги зиёратгоҳларга 910 млн сўм миқдорда маблағ ажратилган. Гўёки қаровсиз қолгани айтилаётган Бухородаги “Чор Бакр” мажмуаси ҳамда Самарқанддаги “Ҳазрати Хизр” обидаларида 2018-2019 йиллар давомида 3 млрд. сўмга яқин кенг кўламли реставрация ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Хивадаги “Саид Муҳаммад Моҳи рўйи Жаҳон” мажмуасида сақланаётган туман ободонлаштиришга...

Ал-Азҳар университети профессори томонидан маҳорат дарслари

Жорий йилнинг 16 январь куни Миср Араб Республикаси Ал-Азҳар университети Усулуд дин кафедраси мудири, ҳадис илми фанлари доктори, профессор Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Абдулҳалим Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида маҳорат дарслари ўтиб берди. Маҳорат дарсида “Бугунги кунда ҳадисларни тўғри тушунишнинг аҳамияти” ва “Мусулмон дунёсида ҳадис илмини ўрганишдаги метод ва ёндашувлар” мавзуларидан маъруза қилинди. Маҳорат дарсини Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжид имомлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари, Халқаро ислом академияси устоз ва магистрлари тинглашди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси Хомидов Фарҳоджон 273

Диний соҳа раҳбарлари Тошкент ислом институти талабалари билан учрашди

Юртимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар олиб борилмоқда. Зеро, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувида билдирилган фикр-мулоҳазаларни халқимиз, хусусан ёшларимизга етказиш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси У.Алимов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар. Бу ерда таҳсил олаётган талабалар билан суҳбат ўтказдилар. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда глобаллашув шароитидаги хавф-хатарлар ва мафкуравий хуружлар борасида сўз кетганда Президентимиз томонидан келтирилган маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзлари ёдга олинди. Мамлакатимиз аҳолисининг 31 фоизи, ёки 10 миллион нафари  30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади. Институт талаба-ёшлари билан ўтган мулоқотда ана шу фикр-мулоҳазалар алоҳида тилга олиб ўтилди. Атрофимизда содир бўлаётган ҳодисаларга хотиржамлик ва лоқайдлик билан эмас, балки ҳушёрлик билан қараш зарур. Юртбошимизнинг: “Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва аксинча – қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл-идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади” деган сўзлари ёшларга атрофлича етказилди. Учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. 152
1 1 014 1 015 1 016 1 017 1 018 1 433