islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!”

Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ватанни ҳимоя қилиш асосан йигитлар зиммасида бўлганлиги боис, оилаларда ўғил болалар тарбиясига алоҳида эътибор берилган. Уларни мустаҳкам иродали, қатъиятли, юрт иши учун фидойи инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қилишган. Мамлакатимизнинг мард, шижоатли, ўктам йигитлари армия хизматидан заҳирага бўшатилганларидан кейин ҳам ҳарбий хизматдаги каби ғайрат-шижоат билан юрт равнақи йўлида турли соҳаларда фидокорона масъулият билан меҳнат қилмоқдалар. Ватан ҳимоячилари кунини республикамиз бўйлаб кенг миқёсда, тантанали равишда нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради. Жорий йилнинг 10 январь куни “Ватанпарварлик” ойлиги муносабати билан Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси талабалари учун “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти ҳарбий кафедраси катта ўқитувчиси, Қуролли кучлар фахриси Эргашев Хайдар Икромович ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. Х.Эргашев талаба ёшларни байрам билан самимий табриклаб,бугунги кунда мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган миллий армия ва Ўзбекистон Қуролли кучлариниг яратилиш тарихига тўхталиб, Миллий армиямиз билан бугун ҳақли равишда фахрланишимиз, ғурурланишимиз кераклигини айтиб ўтди. Тадбир сўнгида талабалрни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди. Ана шундай сермазмун ва қизиқарли суҳбат учан Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев институт жамоаси номидан миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома билан тақдирлади. Маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси З.Ахроров 230

ХАЙРЛИ ИШЛАР ДАВОМЛИ БЎЛСИН!

1998 йил 28 август куни “Эл-юрт ҳурмати” орденини таъсис этиш тўғрисида”гиЎзбекистон Республикаси Қонуниқабул қилинган бўлиб, унинг Низомида шундай дейилган: “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мамлакат мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, миллий маънавиятни, маданиятни юксалтиришга катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий, жамоат иши, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар”. Жорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фармонига асосанёш авлодни миллий ва умуминсоний ғоялари, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшгани, кўп йиллик самарали фаолияти, узоқ йиллардан буён ислом динининг инсонпарварлик, бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб қилиб келаётгани муносабати билан «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди. Диний уламоларни ҳукумат даражасида шахсан давлат раҳбарининг қўлидан орден билан мукофотланиши, унинг хизматлари эътироф этилиши юртимиз аҳолисининг 94% ни ташкил этувчи мусумонлар, уламолар, халқимиз маънавиятига хизмат қилаётган диний ходимлар ва диний-илмий мутахассислар учун катта хушхабар бўлди. Ушбу мукофот муфтий ҳазратлари мисолида барча уламоларга нисбатан эҳтиром бўлди, десак муболаға бўлмайди. Жамият илм-фан аҳлини қадрласагина унда олимлар етишиб чиқади. Илм аҳлини эҳтиром қилган жамият гуллаб-яшнайди. Чунки, улар Пайғамбарлар меросхўри ва Аллоҳ қадрини кўтарган зотлардир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ… “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11-оят). Демак, мусулмон жамияти аҳли илмни ҳурмат қилади, эъзозлайди, эҳтиром кўрсатади. Ислом шундай шарофатли ва кароматли диндир. Ислом уммати бу қадриятни асрлар оша сақлаб келди. Бу умматнинг аввали бу ишда намуна эди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлоди бўлишига, ҳамма унга таъзим қилишига алданмади, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу уловига минаётганда узангидан ушлаб: “Биз олимларни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз”, – деди. Бундай мукофот диний соҳа вакилларига катта хурсандчилик бўлиши билан бирга, улкан масъулият юклайди. Хусусан, Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва ходимлариниёш авлодни миллий ва умуминсоний ғоялар, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшишда янада ғайрат билан хизмат қилишга ундайди. Умид қиламизки, чин садоқат билан фидокорона хизмат қилаётган уламоларимиз, пешволаримизни бундай юксак орденлар билан мукофотлаш каби хайрли ишлар давомли бўлади. Аллоҳ таоло юртимизни тинч, халқимизни фаровон айласин! Жаҳонгир қори РЎЗИЕВ, Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси 380

“Ватан ҳимоячилари аёллар ардоғида”

Сизда ором қайда, Сизда тин қайда. Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда. Эл-юрт оромини асраган зотлар, Роббимиз асрасин сизни ҳар жойда!.. Мамлакатимизда ҳар йили 14 январ, Ватан ҳимоячилари кунини миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Бу бежиз эмас, албатта. Сиз-у бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам ҳаётимиз Қуролли кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя килинмокдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча ҳақларига дуо қилсак эъзозласак, кўкларга кўтарсак арзийди. Жорий йилнинг 10-январь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида, 14 – январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватан ҳимоячилари аёллар ардоғида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Олмазор тумани, ИИОФМБ 6-ИИБ, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник С.Ш.Мелиева ва Ҳазрати имом маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис З.Ю. Турсуновалар иштирок этди. Тадбирда С.Мелиева йиғилганларни байрам билан табриклар экан, қуйидагиларни айтиб ўтди: “14-январь – Ўзбекистонда Ватан ҳимочилари куни сифатида байрам қилинади. Ушбу кунда ор-номуси, оиласи, Ватан ҳимоячилари бўлган барча йигитлар, эркаклар муборакбод этилади. Энг илиқ сўзлар, қутловлар ушбу кунда Ватан ҳимоячилари кунини мутахассислик байрами сифатида нишонлайдиган ҳарбий хизматчилар шаънига айтилади. Ва талаба қизларга оила мустаҳкамлиги энг буюк масъулият эканлигини ва ҳақиқий фидоий, ватанпарвар авлодни камолга етказиш учун оилада соғлом муҳитни яратиш жамиятимиздаги хотин-қизларни бурчи эканлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг Ҳазрати имом маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис З.Ю. Турсунова сўз олиб талаба қизларимизга давлатимиз томонидан билдирилган юксак ишончни келажакда дунё тан олган алломаларимизни тарбиялаш билан оқлаб, хотин-қизлар орасида диний-маънавий муҳитни яхшилашда астойдил хизмат қилишлари лозимлигини таъкидлади. Суҳбат талаба қизларнинг: “Ватанпарвар деганда нимани тушунасиз?”, “Ҳақиқий эркаклар қандай оилада етишади?”, “Нима учун айримлар хизмат қилишдан қочади?” каби саволларига жавоб олиш билан ўз ниҳоясига етди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 345

Уламоларни қадрлаган юрт баракалидир!

Жонажон юртимиз Аллоҳ назар қилган юрт, бу миллат қанча – қанча олиму уламоларни, неча – неча жасорат соҳибларини ва буюк подшоҳу султонларни тарбия қилган миллатдир. Шундай экан бу халқ, бу миллат буюк аждодлар йўлидан юрса, ҳеч қачон ёвга ем, душманга таслим бўлмайди. Чунки аждодларимиз қолдирган бебаҳо маънавий меросимизни ихлос билан ўрганиб, ўргатадиган, халқимиз қалбида ватанга муҳаббат, миллатга садоқат ва динга ихлос туйғусини жо қиладиган улуғ устозлар юртимизда ҳар замон топилади. Бугунги кунга қадар Имом Бухорий, имом Термизий, ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Абу Али ибн Сино каби зиё соҳибларининг бизга қолдирган маънавий мерослари халқимизнинг саодатли йўлини қандай ёритиб келган бўлса, ўшалардан нур – зиё олган Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратлари каби замондош уламоларимиз ҳам, худди шу саодат йўлида собит қадамлик билан олға бормоқда. Мана шундай зиёлийларимиз бор экан, бу парлоқ йўл то қиёматгача мана шунда ёруғ қолажак. Куни кеча муҳтарам юртбошимиз томонидан муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратларининг “Эл – юрт ҳурмати” мукофоти билан тақдирланиши воқеаси гўё асрлар давомида унитилган – уламоларни эъзозлаш – анъанасини яна ҳаётга қайтаргандек бўлди. Биз ислом тарихидан ўқиган эдик. Аббосийлар подшоси Хорун Ар-Рашид ўз замонасидаги олиму уламоларга шу қадар катта ҳурмат кўрсатган. Ҳанафия мазҳабининг энг забардаст олими Имом Абу Юсуф ҳазратларига “Қозию қузот” унвонини берган. Ҳатто олимни қаттиқ ҳурмат қилганидан, ўзларининг тахтига табаррукан ўтирғизган. Шунинг учун ҳам олимлар эъзозланган даврни Имом Суютий рахматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Тарихул Хулафо” деган асарларида: “Хорун Ар-Рашид замони яхшиликлар даври бўлиб, бу давр 365 кун орасида, ҳусну жамолда тўй ва байрамлар кабидир” деганлар. Турли ижтимоий тармоқларда, Уламолар ҳар хил баҳоналар билан турли бузғунчи оқимлар ва жоҳиллар томонидан таҳқриланиб, обрўсизлантириш жараёни кетаётган бир пайтда, муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан берилган мукофот, юртбошимизнинг диний уламоларига бўлган юксак ҳурматининг нишонаси бўлса, яна бошқа томондан юртимизда ва хорижда туриб, уламоларни таҳқирлаётган илмсиз жоҳилларга қақшатгич зарба бўлди. Бу мукофот ўз вақтида, муносиб номзодга берилди. Чунки ер юзида ягона Ислом олами уюшмаси таъсис мажлиси ва бутунжаҳон ислом уламолар кенгаши аъзоси бўлган киши бундай мукофотга албатта лойиқ ҳисобланади. Қолаверса иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш йўлидан дадил одимлаб бораётган Ватанимиз, диний соҳада ҳам муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратларининг бошчилигида жадал суратда одимлаб бормоқда. Келинг узоқ ўтмишимизга эмас, яқин ўтган уч йил ичида қилинган диний ислоҳатларга эътибор қаратайлик. Шу уч йил ичида юртимизда кўпгина савобли ишлар амалга оширилди. Бунга мисол қилиб, Имом Бухорий халқаро илмий – тадқиқот марказининг ташкил этилиши, Мусулмонлар диний идораси қошида “Вақф” хайрия жамоат фондининг иш бошлаганлигини, Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг очилишини, Бухорода Мир Араб олий мадрасаси ва Бухорода тасаввуф мактаби, Самарқандда калом илми мактаби, ҳамда Марғилонда фиқҳ мактабларининг очилишини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Шу билан биргаликда ўтган 2019 йили Самарқандда ҳадис илми олий мактабининг иш бошлаши, ҳамда куни кеча муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан ташкил этилган Сурхондарё вилоятида Имом Термизий халқаро илмий – тадқиқот марказининг очилиши сўзимизни исботлаб турибди. Ҳали биз юртимизда янгидан очилаётган ва бутунлай янги, замонавий услубда қайта қурилаётган масжидлар сони кўплиги боис ададини келтириб ўтирмадик. Бу ислоҳатлар бизнинг жонажон Олий маъҳадимизни ҳам четлаб ўтмади. 2019 – 2020 ўқув йили учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида модуль тизими асосида алоҳида сиртқи бўлим очилиб, унда юртимизнинг...

 Океан ортини забт этган асар (видео)

Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон сўнги йилларда янада улкан ютуқларга эришиб келмоқда. Ижтимоий ҳаётнинг бирор бир соҳаси йўқки, ислоҳатлар ва ўзгаришлар кириб бормаган бўлса.  Ташқи ва ички сиёсат, иқтисодиёт ва таълим- тарбия соҳаларидаги кўплаб ижобий ўзгаришлар Ватанимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро кўнглида фаҳр туйғусини  янада ошириб бормоқда. Жумладан,  сўнгги йилларда илм-фан  соҳасида қўлга киритаётган ютуқларимиз таҳсинга лойиқ. Куни кеча содир бўлган воқеа эса гапимизнинг яққол исботи сифатида ўзбек адабиётчилигида, аниқроғи ўзбек романчилик тарихида ўчмас из қолдирди десак муболаға бўлмайди. Ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий асари Океан ортида “инглизча сўзлади”.  Аниқроғи, АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида  Абдулла Қодирийнинг инглиз тилида таржима қилинган  “Ўтган кунлар (Bygone Days)” романи тақдимоти бўлиб ўтди.Ушбу китоб  Жанубий Каролина штатининг Колумбия шаҳрида нашр этилди.     Ушбу асарни Америкалик олим,  АҚШ ҳарбий- денгиз академияси Минтақавий тадқиқотлар марказининг собиқ директори  Марк Риз томонидан таржима қилинган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўлкамизга ташриф буюрган биринчи америкалик олим ҳисобланган  Марк Риз, Ватанимизда бўлган  пайти кўп вақтини  Фарғонада ўтказган.    Марк Риз ўз фаолияти давомида  АҚШ  Мудофаа вазирлигида хизмат қилган, Афғонистонда таржимонлик билан шуғулланган, АҚШ Давлат департаментининг қиёсий-диний  тадқиқотлар дастурларига раҳбарлик қилган, шунингдек, АҚШ  ҳукумат дастурларида   Марказий Осиё бўйича мутахассиси сифатида жалб қилинган.      Шу ўринда, асарни таржима қилиш йўлини кўриб чиқсак.  Марк Риз ушбу романни таржима қилиш учун 15 йилдан кўпроқ вақт сарфлаган.  Сўнги йилларда китобни  нашр этиш жараёни  Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси, Ўзбекистонлик мутахассислар кўмаги билан сезарли даражада тезлашди.  Ва ниҳоят, китоб 2019 йил декабр ойида  АҚШнинг бир қатор штатларида сотувга чиқарилди ва  Америкалик  китобсеварлар томонидан илиқ кутиб олинди. Шуни таъкидлаш жоизки, таржима сифат кўрсаткичи бўйича “ беш юлдуз”ли  рейтингга эга бўлган. Китоб таржимаси 660 бетни ташкил қилди. Нашр Абдулла Қодирий  томонидан “Ўтган кунлар” романида ишлатилган турли атамалар ва иборалар бўйича 400 дан ортиқ изоҳ, ўзбек халқининг  XIX аср  биринчи  ярмидаги  ҳаёти, маданияти, анъаналари,  урф-одатлари ва миллатнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги шарҳларни ҳам ўз ичига олган. Ўзбек ва рус тилларини яхши билган таржимон Абдулла Қодирийнинг ҳаёт йўлини чуқур ўрганган ва бунинг натижасида “Ўтган кунлар” романи мазмун- моҳиятини Америкалик китобхонларга тўлақонли етказиб беришга муваффақ бўлган. Америкалик  таржимон оддий ўзбек мактабида ўқитувчи сифатида фаолият олиб борган йиллар унинг ҳаётини  ўзбек романчилик мактабининг  дурдона асарлари  орқали  беҳад бойитишга хизмат қилган қулай имконият бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтган.  Таржима муаллифи   асар таржимаси борасида қуйидаги фикрларни айтиб ўтган: “ Асар қаҳрамонлари билан бирга яшадим. “Ўтган кунлар” романини инглиз тилига таржима қилиш мен учун шараф. Зеро, ушбу китоб Марказий Осиё ва жаҳон адабиётида ўхшаши йўқ асар ҳисобланади. Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш мен учун шунчаки ўқув машғулоти  бўлибгина қолмай, балки қатъий қарор эди. Мен учун Отабек ва Кумуш ёки ўзим жуда ёқтириб  қолган  Ҳасанали ҳаёлан тўқилган бадиий қаҳрамонларгина эмас, балки улар  Тошкент, Қўқон ва Вашингтонда  мен билан ёнма-ён ишлаган, ҳамкорлик қилган инсонлар тимсоли ҳам эди.” Унинг фикрича, Абдулла Қодирий ўз асарини ўша даврда ушбу тарихий роман қаҳрамонлари каби ҳаётий қийинчиликларни  бошдан кечирган китобсеварлар учун битган. “Ёзувчи ўтмиш сабоғини 1917 йилги  воқеалардан кейин кескин сиёсий даврни бошдан кечираётган замондошларига огоҳлантириш сифатида тақдим қилган. Китобда кўтарилган мавзулар жамиятдаги бугунги муаммоларга ҳам ўхшаш бўлиб, Ўзбекистондаги  долзарб масалаларни ҳал қилишда фуқаролик инсититутларни фаоликка чақиради”...
1 1 012 1 013 1 014 1 015 1 016 1 428