islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ОСМОНЛАРУ ЕРДАГИ НАРСАЛАР ҚАНДАЙ ТАСБЕҲ АЙТАДИЛАР? (биринчи мақола)

“Тасбеҳ” луғатда “улуғлаш” маъносини англатади. Истилоҳда эса “Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан холи деб эътироф этиш” маъносига тўғри келади. Тасбеҳ айтиш фақатгина инсонларга хос эмаслиги, балки инсонлар яратилмаган вақтда ҳам атроф-оламдаги барча нарсалар Аллоҳга тасбеҳ айтиб турганлари Қуръони каримда шундай баён қилинган: “Осмонлардаги ва ердаги нарсалар Аллоҳга тасбеҳ айтди” (Ҳадид сураси, 1-оят). Уламолар: “Ушбу оятда “Аллоҳга тасбеҳ айтди”, дея ўтган замон шаклида хабар берилиши инсонлардан олдин яратилган осмонлар, Ер ва улардаги барча нарсалар тасбеҳ айтиб туришганига далолат қилади”, – деганлар. Бошқа бир оятда эса осмонлардаги ва Ердаги нарсаларнинг Аллоҳга тасбеҳ айтишлари ўтган замонга хос эмаслиги, балки доимо тўхтовсиз бардавом бўлиб туриши бундай баён қилинган: “Унга етти осмону ер ва ундаги кимсалар тасбеҳ айтадилар. Унинг ҳамди билан тасбеҳ айтмаган бирор нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбеҳларини англамайсизлар” (Исро сураси, 44-оят). Ушбу оятда “тасбеҳ айтадилар”, дея ҳозирги ва келаси замон шаклида хабар берилиши осмонлару ердаги фаришталар, инсонлар, ҳайвонлар, набототлар барча-барчаси Аллоҳ таолога доимо тўхтовсиз тасбеҳ айтиб туришларига далолат қилади. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 878

Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида ибодат қилиш ва кундузида рўза тутиш борасида саҳобалар, тобеъинлар ва уламолар қандай йўл тутганлар?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ҳозирги кунда Шаъбоннинг ўн бешинчиси борасида баъзи одамлар илми оз бўлганлиги боис бу кечани одатдаги кечалардан бири деб туриб олсалар, баъзилари эоса илмсизлиги ортидан ғулувга кетадилар. Афсуски, оз сонли бўлса ҳам учинчи турдаги мўътадил қараш эгалари ҳам бор. Биринчи тоифадаги инсонларда ҳадис илмидан етарлича маълумот йўқ. Улар «Саҳиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим»да келган ҳадисларни тутиб, бошқасига қайрилиб қарагилари келмайди. Иккинчи қараш эгалари илми йўқлигидан ҳадис ажратмайдилар. Ҳадис заифми ёки бошқами олаверадилар. Шу боис улар чуқур кетиб, заиф ҳадис ила суннати муаккада ёки вожиб даражаларини кашф қиладилар. Учинчи турдагиларга аллома Тоҳир Жазоирий раҳматуллоҳи алайҳ “Тавжиҳун назар”ида айтишича, мўътадил уламолар киради. Улар ифрот ҳам, тафрит ҳам қилмайдилар, балки уммат қабул қилган ва соҳа эгалари таҳқиқидан ўтган маълумотларни ихтиёр этадилар. Асли масалага қайтсак, Шаъбоннинг ўн бешинчиси тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн еттита саҳобадан ҳадислар ривоят қилинган. Лекин бу ҳадисларни саҳиҳ ҳам, ҳасан ҳам дея олмаймиз. Ҳаммасининг санади борасида илмий баҳслар бор. Масалан Ибн Можанинг ривоятида: قوموا ليلها صوموا نهارها “Унинг кечасида қоим бўлинглар, кундузида рўзасини тутинглар”, бошқа бир ривоятларда «Истиғфор айтувчи борми, гуноҳини кечираман» ёки «Афв сўровчи борми, уни авф қиламан…” каби лафзлар келган. Лекин буларнинг барчасини санадларида иллат бор, бирортаси бундан холи эмас. Шундай бўлса-да, бунча ададли ҳадислар амал қилинмайдиган даражада заиф дея олмаймиз. Ҳофиз аллома Саховий раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳул муғис”ида Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилиб, заиф ҳадисларни уч қисм бўлган: бироз заиф, ўртача заиф ва ўта заиф. Биринчи қисмдаги ҳадис шоҳид ва мутобеълар, яъни мазмунини қўллаб-қувватловчи бошқа ҳадислар воситасида ҳасан лиғойриҳи даражасига кўтарилиб, у билан ҳужжатланиш мумкин. Иккинчи турдагисининг санади ҳақида ўзига хос эътирозлар бўлса-да, шариат усул-қоидалари қамровидан чиқиб кетмаган, балки уларга асосланган бўлади. Учинчиси, яъни ўта заиф ҳадиснинг санадида ривояти тарк этиладиган ёки каззоб ё бўлмаса ёлғончиликда айбланган шахс иштирок этади. Биринчи ва иккинчи қисм заиф ҳадисларини эътиборга олиниши ва уларга амал қилиниши борасида уламолар бир тўхтамга келганлар. Имом Нававийнинг асарларида, имом Суютийнинг “Тадрибур ровий”сида, ҳофиз аллома Саховийнинг “Фатҳул муғис”ида ва бошқа замондош уламоларнинг китобларида ҳам мазкур гаплар айтилган. Шаъбоннинг ўн бешинчи куни тўғрисидаги ҳадисларнинг барчаси фазилат бобида олинишга ярайди. Уламолар бундан кўра заиф бўлган ҳадисларни ҳам олганлар. Бу маънодаги ҳадислар даражаси ва тақозосидан келиб чиқиб амал қилиш лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганчалик ибодат қилиш, ундан оширмаслик ҳам ва камайтирмаслик ҳам керак. Масалан, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси Қуръон тиловат қилишни айтган бўлсалар, Қуръон ўқилади. Кундузи рўза тутишга қизиқтирганмилар, демак рўза тутиш керак. Аммо кечасини ибодат билан ўтказиш ўрнига тўпланиб, беҳуда суҳбатлар уюштириш ёки кундузи рўза тутмасдан зиёфатлар ташкил қилиш яхши эмас. Балки кечасини зикр, тиловат, тасбеҳ ёки илмий мажлислар билан ўтказиш, кундузида эса рўза тутиш мустаҳаб. Бироқ бундай амалларни қилмаганларни маломат қилиш тўғри эмас. Уламолар шунга тарғиб қилганлар ваамал қилганлар. Шунингдек, бу ҳолат авлоддан авлодга шу тарзда ўтиб келган. Уламолар бир-бирларидан қабул қилиб олган бундай мерос нафақат бир мазҳаб, балки ҳаммага бирдек ўрнакдир. Уламолар Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси ва кундузини ғанимат билиш кераклигини таъкидлаганлар. Жумладан: – Машҳур буюк муҳаддис Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Маорифул латоиф” асарида: “Шомнинг машҳур тобеъиси Холид ибн Луқмон раҳматуллоҳи алайҳ бу кечага жиддий аҳамият берар...

АЛЛОҲНИНГ ИРОДАСИ (учинчи мақола)

Савол: “Ёмон ишлар ҳам Аллоҳ таолонинг иродасига кўра вужудга келса, Аллоҳ таоло ёмон иш содир этган бўлиб қолмайдими?”. Жавоб: “Аллоҳ таолонинг иродаси билан вужудга келган амалларнинг ёмон деб номланиши, Аллоҳ таолонинг иродасига кўра содир бўлишига нисбатан эмас, балки бандаларнинг ўша ишга ҳаракат қилгани ҳамда уларга зарарли бўлишига нисбатандир. Чунки амаллар Аллоҳ таолонинг иродасига тааллуқли бўлиши жиҳатидан ёмон иш ҳисобланмайди”. Савол: “Пайғамбарлар бандаларнинг иймонга келишларини хоҳлаган, шайтон эса бандаларнинг иймонга келмасликларини хоҳлаган. Шу маънода Аллоҳ таолонинг кофирларнинг иймонга келмасликларини ирода қилиши шайтоннинг хоҳишига мувофиқ бўлиб қолмайдими?” Жавоб: “Шайтоннинг бандаларнинг иймонга келмасликларини хоҳлаши ҳам, пайғамбарларнинг бандаларнинг иймонли бўлишини хоҳлашлари ҳам Аллоҳ таолонинг иродасидир. Шунга кўра, барча Аллоҳ ирода қилган нарсани хоҳлаган ҳисобланади”. Хулоса шуки, Аллоҳнинг иродаси ҳақида тўғри эътиқодда бўлиш туфайли бандада доимо хурсандчилик пайтида ҳам, мусибат етганда ҳам барча ҳолатларда Аллоҳ таолога қуллик қилиш лаззатини татиш ва имкон қадар ибодатга уриниш юзага келади. Ҳа, Аллоҳнинг иродаси ҳақида тўғри эътиқодда бўлган киши содир этган гуноҳ ва маъсиятларини Аллоҳ таолонинг иродасига тўнкаб ўзини оқлашга ўтмайди, балки тавбага шошилади. Чунки у Аллоҳ таолонинг ўзига нимани ирода қилганидан хабардор бўлиб, кейин мазкур “қилғиликларини” амалга оширишга “мажбур” бўлиб қолмаганини жуда яхши билиб туради. Ҳа, Аллоҳнинг иродаси ҳақида тўғри эътиқодда бўлган киши муваффақиятларга эришганида ҳовлиқиб ўзига бино қўймайди, балки ато этилган неъматларнинг шукронасини адо этишга шошилади. Чунки у бу неъматларга аслида ўзи ҳақдор бўлгани учун эмас, Аллоҳ таоло ирода қилгани учун эришганини яхши билиб туради. Ҳа, Аллоҳнинг иродаси ҳақида тўғри эътиқодда бўлган киши бирор мусибатга дучор бўлса, Аллоҳ таолонинг иродасига таслим бўлади ва: “Аллоҳим бу сенинг иродангдир, бундан кўра каттароқ мусибатлардан сақлаганинг учун Ўзингга ҳамдлар бўлсин, биз Сеникимиз ва Сенинг ҳузуринга қайтамиз”, дея дуо қилишга ўтади. Ҳа, Аллоҳнинг иродаси ҳақида тўғри эътиқодда бўлган киши бирор ибодатни адо этар экан, бу иши Аллоҳ таолонинг иродасига кўра амалга ошганини ҳис этиб хурсанд бўлади ва ҳар бир амалида қалбан ҳамд айтиб туради: – Аллоҳим, мўминлигим Сенинг иродангдир, иймон муҳаббатини қалбимга солган ҳам, мени куфрдан узоқ қилган ҳам, мўминлик бахтига сазовор қилган ҳам Ўзингсан; – Аллоҳим, ўқиган намозим Сенинг иродангдир, намозни менга маҳбуб қилган ҳам, намоз ўқиш бахтига муяссар қилган ҳам Ўзингсан; – Аллоҳим, тутган рўзам Сенинг иродангдир, рўзанинг машаққатига муҳаббатли қилган ҳам, нафсим устидан мени ғолиб қилган ҳам, рўза тутиш бахтига мушарраф қилган ҳам Ўзингсан; – Аллоҳим, адо этган барча-барча амалларим Сенинг иродангдир, шунинг учун қилган бирор амалим эвазига ажру мукофот олишни ўзимнинг ҳаққим деб билмайман, балки бу амалларни адо этишимни ирода қилганинг учун Сенга ҳамду санолар айтишни зиммамдаги бурчим деб биламан. Агар бу амалларим учун мукофот берсанг, фақат ва фақат лутфу марҳаматингдир… Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 956

Масофавий таълим ва тарбия ишлари қандай бормоқда?

Карантин таътили даврида диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари дарсларни талабаларга ўқув дастур ва тақвимий режа асосида видео ва аудио дарслар, маъруза матни ва слайдлар кўринишида масофавий тарзда олиб бормоқда. Ушбу дарслар талабаларнинг “telegram” гуруҳлари ва “moоdle” дастури орқали офлайн шаклда, “Zoom” дастури орқали онлайн шаклда йўлга қўйилган. Ҳозирда талабаларнинг 20 фоизи онлайн, 80 фоизи эса офлайн тартибида дарсларни тинглашмоқда. Шу йил 18-31 март кунлари диний таълим муассасалари томонидан жами 107 та онлайн, 140 та видео ва 743 та аудио дарслар ташкил этилди, 426 та маъруза матни ва 160 та слайд талабаларга тақдим этилди. Ҳар бир фан ўқитувчилари талабаларнинг бўш вақтидан унумли фойдаланиш мақсадида масофавий дарслар бўйича берилган саволларга жавоб бермоқда, мутолаа учун қўшимча адабиётларни тавсия қилмоқда. Карантин таътили давомида ўқитувчи ва талабалар бугунги кунга қадар жами 661 та “Хатми Қуръон”, 2 та “Саҳиҳул Бухорий” ҳадис тўплами хатми, минглаб мўътабар дуо ва истиғфорлар қилинди. Диний таълим муассасалари сайти ва телеграм каналлари орқали қуйидаги тавсиялар бериб борилмоқда: – Республика махсус комиссияси томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий этилган карантин ҚОИДАЛАРИГА ТЎЛИҚ АМАЛ ҚИЛИНГ; – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ФАТВОСИ ТАЛАБЛАРИГА ҚАТЪИЙ ИТОАТ ҚИЛИНГ; – Ўз уйларида қолиб, ибодат ва дуоларда Аллоҳ таолодан бу балони инсоният бошидан кўтаришини, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб, ИХЛОС БИЛАН ИЛТИЖО ҚИЛИНГ; – Тинимсиз меҳнат қилаётган тиббиёт ва бошқа мутасадди идоралар ходимларининг хизматларини қўллаб-қувватлаб, уларнинг ҳақларига ДУОЛАР ҚИЛИНГ; – Масофавий таълим дарсларидан унумли фойланган ҳолда ўқув режада белгиланган билимларни ЎЗ ВАҚТИДА ЎЗЛАШТИРИНГ; – Мустақил дарс тайёрлаётган вақтларда мавзуларни ўзлаштириш бўйича саволларга жавоб олиш учун ФАН ЎҚИТУВЧИЛАРИГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ; ✅УЙДА ҚОЛИНГ, ҚУРЪОН ХАТМ ҚИЛИНГ, КИТОБ ЎҚИНГ, ИСТИҒФОР АЙТИНГ, ДУО ҚИЛИНГ, БИРГАЛИКДА КАСАЛЛИКНИ ЕНГАМИЗ, ИНШОАЛЛОҲ. Салоҳиддин ШЕРХОНОВ,  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири 1 112

Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида қоим бўлиб, кундузи рўза тутганлар бидъатчи бўладими!?

Фазоилул аъмол, тарғиб ва тарҳиб борасида ўта заиф бўлмаган ҳадисларга амал қилиш Икки имом – Изз ибн Абдуссалом ва Ибн Дақиқил Ийд заиф ҳадис амал қилиниши учун у диндаги умумий қоида остига кириши кераклигини шарт қилганлар. Бароат кечасида қоим бўлиш ва кундузида нафл рўза тутишнинг асли борми? Баъзиларнинг усул-қоидаларини уламоларнинг гаплари муқобилига қўйганимизда у эътиборсиз бўлиб қолади. Машҳур “Сунан” соҳиби имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар муҳаддис бирор боб борасида заиф ҳадисдан бошқасини топа олмаса, уни тахриж қилади”, деган. Баъзилар уламолар заиф ҳадисга амал қилганликлари учун уларни ҳақоратлаб, адашганликда айблайдилар. Улар ўзларига мухолиф бўлганларни бидъатчилар, дейишади. Аслида-чи? Аслида уларнинг ўзлари усулда ҳам, фуруъда ҳам бидъатчидирлар. Улар ўзларидан бошқа бирор киши айтмаган гапларни ҳам айтмоқдалар. Майли, фараз қилайлик, Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида қоим бўлиб, кундузги рўзасини тутиш бўйича бирор заиф ҳадис ҳам, набавий буйруқ ҳам келмаган. Лекин муайян бир кечанинг қиёми ва кундузининг рўзасини (суннат демаган ҳолда) хослаб олган киши бидъатчи, Қуръон ва суннатга қарши чиқувчи бўладими?!! Агар шундай бўлса, бунга бирор таъвилни эҳтимол қилмайдиган очиқ-ойдин бир далил керак. Бундай далил эса ҳаргиз топилмайди. Агар саволимизга: «Йўқ, бундай эмас», деган жавоб бўлса, мана шу асли ҳақиқат ва тўғридир. Бу билан улар ўзларига қарши ўлароқ, даъволарида бидъатчи эканини тан олган бўладилар. Имом Ғаззолий “Иҳё улумид дин” асарининг “Таомланиш одоблари” китобида айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин пайдо бўлган ҳар қандай иш ҳам қайтарилган эмас. Балки қайтарилгани собит суннатга зид ва иллати турган шаръий ҳукмни амалдан қолдирадиган бидъатдир. Ҳатто, баъзи ҳолатларда агар сабаблар ўзгарадиган бўлса, баъзи амалларни янгитдан пайдо қилиш вожиб бўлиб қолади». Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ Фатҳул Борий асарида бундай дейди: “Масаланинг асли шуки, агар янги пайдо қилинган иш шаръан яхши саналган бирор асл-қоиданинг остига кирадиган амаллардан бўлса, у ҳасанадир. Агар у шаръан қабиҳ саналган бирор асл-қоиданинг остига кирадиган амаллардан бўлса, у ёмондир. Аммо иккисига ҳам дохил бўлмаса, унда у беш қисмли бидъатнинг мубоҳ бўлган турига киради». Имом Қурофий Моликий устози имом Изз ибн Абдуссаломга эргашган ҳолда бидъат беш қисмга бўлинишини айтган. Буни имом Шотибий “Иътисом”да нақл қилиб келтирган. Абдулмажид Жавзоний Ҳадис ва Ислом тарихи кафедраси ўқитувчиси А. Ғиёсов таржимаси 945
1 1 079 1 080 1 081 1 082 1 083 1 552