islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ИЛМ ВА АМАЛ (биринчи мақола)

Энг катта отамизни тупроқдан яратган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Эркак кишининг сулби ва аёл кишининг қорнидан зурриётлари бўлмиш инсонни яратган Роббимизга ҳамдлар бўлсин, У қариндошчиликни ҳам ибодатга боғлаб қўйди ва бизга илм олиш ва ҳақ йўлни кўра олиш неъматини берди. Ёшликда тўғри тарбия олишимизга муваффақ қилди ва ўсмирлик пайтида бизни бало-қазолардан сақлади. Бизга соғ ва соғлом зурриёт насиб қилди, уларнинг орқасидан келадиган савобга эришишни муяссар қилди. Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 40-41-оятида шундай зикр қилди: ﴿رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ ⎈ رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ﴾ Сўнгра никоҳни шарафини ва фазлини, фарзандларни улуғ неъматлигини билдириб, бизларга Аллоҳ ўғил ва қиз фарзандлар берди. Аллоҳдан шу фарзандларимиз юзимизни ёруғ қилиши ва шу фарзандларимиз билан ҳайрли ниятларимиз амалга ошишини сўраймиз. Фарзандимизда илм олишда озгина дангасаликни, иккиланишликни, чалғишликни кўрсак шу мақолани фарзандларимизга ўқиб беришликни маслаҳат берамиз. Бу мақолада фарзандларимиз илмга изланишига янаям ундаб, уларни тўғри йўлдан юриши учун насиҳат қилаяпмиз. Биз биламизки, агар Аллоҳ кимнидир тўғри йўлга бошламоқчи бўлса, у инсон йўлдан адашмайди, ёки аксинча Аллоҳ қайси инсонни пешонасига нотўғри йўлни ёзиб қўйган бўлса, ҳечким уни тўғри йўлга сола олмайди. Лекин Аллоҳ таоло Ал-Аср сурасида: وَتَوَاصَوْا بِالْحَقِّ وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ﴾ ﴿ «Бир-бирингизни ҳақга чақиринглар ва сабрни бир-бирингизга улашинглар», ва Ал-Аълаа сурасида: ﴿فَذَكِّرْ إِن ٰ نَّفَعَتِ الذِّكْرَى﴾ «Агар эслатиш манфаъат берса, эслатинг». Шу оятларни шарҳи учун ушбу мақолани фарзандларимизга ёзишга қарор қилдик ва Улуғ Аллоҳ барча куч қувват эгасидир, Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин. Таржимон: «Тиллар» кафедраси ўқитувчиси Озода Махкамова 879

Биз қадрига етмаган замонамиз қаҳрамонлари

“Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг кўз олмасининг травматик катта ёрилиши, кўз гавҳари чиқиши, жағ суяклари синиши, ёноқ, бош, юз, қорин, оёқ ва қўллар юмшоқ тўқималари жароҳати…” Бу беморга эмас, беморни даволамоқчи бўлган, оғиз-бурни қонталаш шифокорга қўйилган ташхис аслида. Ижтимоий тармоқларда шифокорларнинг калтакланиши билан боғлиқ хабарлар шунчалик кўпайиб кетдики, бориб-бориб кўникиб ҳам қолдик. Тошкентга келган машҳур жарроҳ Лео Бокериянинг энг яхши кўрган шогирди ўзбек эканлиги, у доим шогирди билан мураккаб жарроҳлик операциясидан олдин маслаҳатлашиб олишидан фахрланмадик. Давлатимиз шифокорларнинг жамиятдаги обрўсини кўтариш, уларнинг маошларини ошириш туфайли коррупцияга барҳам беришдек оқилона сиёсати фақат тиббиёт эмас барча соҳаларда амалга оширилаётганидек ислоҳотларни нотўғри тушуна бошладик. Худди бошқа соҳа ходимлари фаришта-ю шифокорни муттаҳамга чиқариб “Олган ойлигингни оқла, отам ўлди қайтариб бер” – дея оғиз-бурнини қонатиб таскин топдик. Аммо, ҳеч ким инфарктни оёғида ўтказишига сабаб бўлган отанинг муштумзўр ўғлини инсофга чақириб чертиб ҳам қўймади. Қарийб 10 йил таҳсил олиб бугун бир мишиқи зарбасидан бир умр кўзи ожиз бўлган бўлган шифокор ота ўз фарзандларига қарата: “Болам, ўқитувчи ёки шифокор бўлишдан олдин ўйлаб кўринглар. Сотувчилик ёки тадбиркорликни танланглар. Иқтисодингиз ҳам яхши болаларингиз кўзи ҳам кўкармайди” деган ноласидан хулоса чиқармадик. Жамиятимизда коронавирусдан олдин ҳам даҳшатли бир вирус “Копток шифокор” эпидемияси шунчалик ёйилдики, Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада она ва бола УТТ ҳамширасининг бурнини синдирди, Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тиббиёт ходими бемор боланинг бувиси томонидан калтакланиб, ҳақорат қилинди, Учқудуқ туманида фуқаролар маст ҳолатда шифокорларни чақириб, “Нима учун мени оёғинг билан туртиб уйғотдинг” дея уларни устидан кулиб дўппослади, Наманганнинг Учқўрғонида беморнинг тоғаси шифокорнинг юзига мушт тушириши оқибатида тиббиёт ходимининг бир кўзи бутунлай кўриш қобилиятини йўқотди. Энди ўйлаб кўрайлик, ҳалиям бу хабарлар тиббиёт тизимида ўрнатилган тартибга кўра, ўзгалар томонидан жароҳат олган ҳолатда жиноятни яширган деган тамға олмаслик учун Ички ишлар бўлимига хабар берганлиги учун юзага чиқди. Ҳали турмушга чиқмаган, яқиндагина тиббиёт академиясини тугатиб иш бошлаб сочи юлинган шифокор қизнинг одамлардан уялиб айтмаган ҳасратлари қанча… Бир умр оқ халат кийиб яхши-ёмоннинг корига яраган, беморлар шифо топсин дея ҳовлисига райҳон экиб қўйган, беморлар сарсон бўлмаслиги учун тонггача дарвозасини очиб қўядиган маҳалладаги шифокор ота, қўли енгил дея олқишланган ҳамширанинг кўрган-билганлари, ичига ютиб юрганлари қанча… Вазият шу даражага бориб етдики, энг элита касб бўлган шифокорлар ўз касбидан уяла бошлади. Ноинсоф шифокор бордир эҳтимол, аммо шифокорлик қасамёдига содиқ инсонлар фарзандлари қалбида жамиятга нисбатан нафрат уйғона бошлади. Ҳамма томошабинлигидан пичоқ бориб суякка тақалдики, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош прокуратурага хат ёзишгача борди. Ўзи учун ўзи курашди. Тўғрида, агар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимига қўл кўтарсангиз фуқарога жуда қаттиқ чора кўрилади. Чунки у ҳуқуқ посбони. Аммо, тиббиёт ходими урилса ё сўкилса – ҳеч қандай чора йўқ эди. Жабрдийда шифокор тинчланиши учун “Ҳа, доктор, онаси ўлибди ёки отаси ўлибди ёки боласи касал экан, қизишганда жаҳли чиққан-да, сўкибди, урибди, буларни ҳам тўғри тушунинг” каби “сеҳрли” сўзлар айтиларди. Ҳамма посбонлар ҳурматда, аммо Саломатлик посбонлари қадр-қиммати Коронакашшейнинг сандиғида эди. Ёмонликда ҳам ҳикмат бор, деганларидек бугун биз Коронавирус балоси баҳона келажакка бўлган ишонч ва залворли қадамларни ташлаяпмиз. Биз ғалаба қозоняпмиз. Ўзбекистон тарихида илк бора Тошкент вилоятида беш кунда шифохона бунёд этилди, офатдан соғайган беморларнинг “Ўзбекистоннинг кучли қўлларини ҳис қилдим” деган эътирофини...

Мисрда Рамазон ойида жамоат учун ифторлик ўтказиш ман этилди

Араб тилидаги (https://arabicpost.net) интернет нашри тарқатган хабарга кўра, Миср Вақф ишлари вазирлиги 4 апрелда мамлакатда коронавирус тарқалишига кураш доирасида Рамазон ойида жамоат учун ифторликлар ўтказишни ман этишини маълум қилган.  Вақф ишлари вазирлиги эҳсон қилиш ниятида бўлганларни Рўза ойи бошланишидан олдин атаганларини нақд пул ёки озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишида фақир ва эҳтиёжмандларга тарқатишга чақирди. Коронавирус Миср ҳукуматининг қатор йирик лойиҳалари адо этилишига ҳам таъсир этмоқда. Жумладан, Миср музейини очиш маросими ва ҳукумат хизматчиларининг биринчи гуруҳини мамлакатнинг янги пойтахтига кўчириш ишлари 2021 йилга қадар кечиктирилди. Миср музейини очиш маросимини жорий йил давомида ўтказиш, ҳукумат хизматчиларининг биринчи гуруҳини мамлакатнинг янги пойтахтига кўчириш эса июнь ойига режалаштирилган эди. 58 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган Мисрнинг янги пойтахти лойиҳасини амалга ошириш жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келди, хусусан, айрим инвесторлар лойиҳадан чиқиб кетди. Манба: Uza.uz 901

АЛЛОҲНИНГ ИРОДАСИ (биринчи мақола)

Аллоҳнинг иродаси. Бу гапнинг маъносига эътиқод қилиш ва унинг тақозосига кўра ҳаёт кечириш мусулмончиликнинг заруриятларидан ҳисобланади. Шунга кўра, дунё ва охиратдаги биз учун фойдали ёки зарарли барча-барча нарсалар Аллоҳ таолонинг иродаси билан юзага келган деб эътиқод қиламиз. Аллоҳнинг иродаси ҳақидаги ушбу эътиқодни тўғри тушуниш кўплаб тушунмовчиликларга барҳам беради. Шу маънода уламоларнинг ушбу эътиқодимизга тааллуқли саволларга берган жавобларининг хулосалари билан танишиб чиқамиз: Савол: Банданинг гуноҳ содир этишини Аллоҳ таолонинг Ўзи хоҳлаган бўлса, кейин уни ўша гуноҳни қилгани учун жазолаши зулм эмасми? Жавоб: Аллоҳ таоло банданинг гуноҳ қилишини ирода қилиб, сўнг уни ўша қилган гуноҳи учун жазолаши зулм бўлмайди. Чунки зулм ман этилган ишни қилиш билан бўлади. Аллоҳ таолонинг ишларида эса ман этилган иш бўлмаслиги сабабли бу иш зулм ҳисобланмайди. Қолаверса, банда Аллоҳ таолонинг унга нимани ирода қилганини билиб, кейин ўша ишни қилмайди. Балки шариат талаб қилган ишларни бажаришга ва ман этган ишлардан сақланишга буюрилганини билади. Шунга кўра, бандага бериладиган жазо Аллоҳнинг иродасини амалга оширгани учун эмас, балки талаб қилинган ишларни бажармагани ва ман этилган ишни содир этгани учун берилган бўлади. Савол: Аллоҳ таоло иродасига кўра банданинг гуноҳ содир этиши аслида итоат қилиш ҳисобланмайдими? Чунки ирода қилинган нарсани бажариш, аслида, итоат қилиш бўлиб қолади-ку”. Жавоб: Агар Аллоҳ таоло бандага гуноҳ иш қилишни ман қилмаганида банданинг гуноҳ ишни содир этиши итоат қилиш бўлиб қоларди. Аллоҳ таоло эса бандани гуноҳ ишлардан ман қилган. Шунинг учун банданинг гуноҳ ишни қилиши ман қилинган ишни содир этиш саналади. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 964

МАШАҚҚАТ ОРТИДА ЕНГИЛЛИК БОР

«Аллоҳ чивин, балки ундан ҳам “юқори” нарсалар ҳақида зарбулмасал айтишдан уялмайди» (Бақара сураси, 26 оят) Миттигина, кўзга кўринмас махлуқнинг бутун оламни қамраб олиб, ҳаммани уйда қолишга мажбур этиши… Дунё аталмиш катта карвонни тўхтатиб қўйиши… Бутун бошли мегаполис шаҳарлар, катта-катта майдонларнинг бўшаб қолиши… Бундай ҳолатни биз-ку: эллик ёшнинг нари-берисидаги кишилар, ҳатто юз билан юзлашган боболаримиз ҳам, момоларимиз ҳам эслай олишмайди. Ҳақиқий мўмин ҳар қандай вазиятдан унумли фойдаланишни билиши керак. Ҳар қандай инқироз, ҳар бир фалокат Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси билан содир бўлишини чуқур англаб етмоғимиз лозим. Бежиз “Ҳар қандай яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдандир” деган ақида имон рукнига киритилган эмас. Шарҳ сурасининг 6-оятида: «Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир», дейилади. Бу тин олиш натижасида Ер курраси ҳавоси анча тозаланди. Ер шари бирров “нафас олди”. Денгизлар нисбатан тозаланди. Вирус орқали Аллоҳ таоло инсониятга “Тўхта!” деб амр қилди. Ваҳоланки, кунига 16–20 соатлаб елиб-югураётганлар қанча эди орамизда. Бу тўхташ, тин олиш бани башарни бир муддат ўйлашга, фикрлашга мажбур қилди. Кўз олдига ўлимни келтириб кўришига фурсат ҳозирлади. Пул билан сотиб олиб бўлмайдиган нарсалар ҳам борлигини яна бир бор эслатиб қўйди. Ҳолбуки, умримизни, вақтимизни пулдан кўра пастроқ санаб сарфлаётганимизнинг фарқига бордик. Коронавирус сабаб кўпчилигимиз моддий-молиявий манфаатлар кўзимизни кўр қилиб қўйган бир даврда оиламиз борлиги ва улар билан биргаликда вақт ўтказишимиз муҳим аҳамиятга эга эканлигини очиқ-ойдин тушуниб етдик. Аҳли оиламиз ва фарзандларимиздан масъул эканимизни, уларнинг тарбияси қанчалик муҳим, бу тарбияда ота-онанинг ўрни беқиёслигини англадик. Ошна-оғайни, дўсту ёронлар билан йиғилиб, гап-гаштак, чойхонаю сўрилар… Ҳаммаси бўм-бўш ҳозир. Одамлар бир-бирини бағрига босиш у ёқда турсин, ҳатто қўл бериб сўрашолмай қолди. Икки метр масофада туриб, ниқоб остидан гаплашмоқда. Пулимиз бўлса ҳам баъзи хоҳишларимизга эришолмай қолдик. Еган-ичганларимизга ҳаром, шубҳа аралашганми-йўқми деб ўйламайдиганларимиз ҳам, ҳар луқмамизни алоҳида назорат қила бошладик. Демак, нима содир бўлса бўлсин, бизнинг вазифамиз ҳеч тараддудга, ҳеч ваҳимага тушмасдан ўз вазифамизни адо қилиш экан. Чунки имонимиз комилки, содир бўладиган ҳар бир жараён Аллоҳнинг изни биландир. Зеро, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат бошланса ҳам қўлингдаги ниҳолни экиб қўйгин!” деганлар. Бу бир фурсат, бу бир имконият. Маънавий камчиликларимизни тўғрилаш имконияти, амалларимизни сарҳисоб қилиш фурсати. Амал дафтаримизни қўлимиздан олинишидан олдин, Аллоҳга етказилишидан аввал тафтиш қилиб олиш имтиёзидир бу… Маънавий, руҳий, онг ва шуурда, ақлий уйғониш даври бу. Мана, қанақа баҳоласак бўлади вазиятни! Қанчалаб инсонлар пешонасини саждага қўйишга фурсат тополмаётган эди. Битта сура ёдлаш учун вақт йўқ эди. Қазо намозларини ўқишга, таҳажжудга, зикр қилишга-чи?! Мана бизга имконият, мана вақт. Дунёвий илмларнинг аҳамияти ҳам ҳеч булардан кам эмас, албатта. Бугун мактабда ўқимаган, дарсда эътибор бермаган илмларимизни уйда фарзандларимиз билан ўқиб, ўрганишга мажбур бўляпмиз. Ҳурмат-эҳтиромини вақтида жойига қўймаган устоз-мураббийларнинг ҳолига ўзимиз тушдик. Буларни бажаришимиз учун Раббимиз бизни бир муддат ташқи дунёдан узиб, иҳоталаб қўйди. Масжидларимизнинг ёпилишига ўзимиз сабабчимиз. Аллоҳнинг уйига бориб ҳам ўнгланмадик. Ҳазрат Али розиаллоҳу анҳудан сўрашди: “Бошимизга келаётган балолар имтиҳонми ёки жазоми?” У Зот жавоб бердилар: “Агар бу бало сизни Аллоҳга яқинлаштирса, имтиҳондир! Агар Аллоҳдан узоқлаштирса, жазодир!”. Динимизда мусибатнинг зоҳирий ва ҳақиқий сабаблари бор. Бугунги кунда зоҳирий сабаби коронавирус. У ҳолда ҳақиқий сабаби нима? Тақдири илоҳий не боис бизга бундай ҳукм қилди? Қиссадан ҳисса: узоқ тарихда Фиръавнга битта ҳашарот билан ҳадди билдирилган....
1 1 081 1 082 1 083 1 084 1 085 1 552