islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 8, 2020

Day

ИЛМ ВА АМАЛ (иккинчи мақола)

Фарзандим, Аллоҳ сенинг ҳаётингни гўзал, юзингни ёруғ қилсин. Билгинки, Аллоҳ одам боласига ақл неъматини бериб, бошқа мавжудотлардан ажралиб турадиган қилиб қўйди. Берганининг сабаби эса ўша ақлни ишлатиб амал қилишимиздир. Ўзинг алоҳида ўтириб фикр юрит ва мукаллаф мавжудот эканлигинг далилларини ўрган, устингда фарз амаллар борлигини, уларни бажариш шартлигини ҳам англаб ет. Олдингда доимо иккита фаришта туриши, ҳар бир гапингни, пичирлашингни, нималарга қарашингни, ҳатто юрган қадамингни ёзиб туришлигини унутма. Билгинки, бу дунёда қанча кўп яшасанг ҳам кам, аммо қабр қамоғи жуда узоқдир. Ҳавойи нафсга эргашиш жаҳаннам ёлидир, ўлгандан кейин қани нафснинг шахвати? Қани!? Бош эгилди ва қадамлар тўхтади… Ким бахтга эришади, фақат нафсига эргашмаганлар. Ким бадбахт бўлади, нафсига қулоқ солиб нафсини диёнатидан устун қўйганлар. Сендан олдин ўтган подшоҳлардан ва сендан олдин ўтдан зоҳидлардан ибрат олгин. Қани улар? Подшоҳларнинг тотган лаззати қани!? Ёки тарки дунё қилганларни чарчоғи қийинчилиги қани? Қийналиб инсонлар манфаъати учун чарчаган солиҳ бандаларни номи қолди ва нафсига берилиб лаззатни, бахтни тотганларни – гуноҳкорларни- орқасидан қора доғигина қолди. Ҳудди тўйган инсон тоймагандек, ҳудди оч юрган одам тўқдек. Барчаси ўтиб кетти ҳеч ким қолмади, лекин солиҳ бандаларни чарчоғи, меҳнати зикр қилинаяпти, кайфу-сафо қилганларни қора номи ёмон ҳолатда эсланаяпти. Сен шуни тушуниб етгин. Дангасалик энг ёмон дўст ҳисобланади, кўп роҳатланиш надоматга олиб келади. Ўзинга эҳтиёт бўл ва билгинки фарзларни адо этиш, ҳаромдан йироқ бўлиш бу қатъий лозим ва вожибдир. Агарда шуларни бажармайдиган бўлсанг олов ва надомат сенга муқаррардир. Яна билгинки, фазилатларни излаш ҳар бир изланувчининг мурод-мақсадидир. Фазилатларни бир-биридан фарқлашни ҳам бил, чунки баъзилар фазилатларнинг энг зўри тарки дунё деб ўйлайдилар, яна баъзилари фазилатларнинг энг юқориси ибодат билан шуғулланиш деб ўйлайдилар. Лекин фазилатларнинг энг юқориси униси ҳам эмас буниси ҳам эмас. Энг яхши фазилат – илм олиб уни амал билан бир хил баробар олиб кетишдир. Шундагина бу фазилат эгасини юқори чўққиларга чиқаради, яратган Зотни тушуниш, севиш, соғиниш ва Унга интилишга олиб келади. Бу амал сен ҳаракат қилишинг учун энг зарур амал ҳисобланади. Ҳар бир талаб қилган инсон ҳам истагини топмайди ва мақсадига эришавермайди, лекин у инсон ўзининг ҳаракати ва эътиқоди билан ажру-савобга эришади. Ҳар бир жонзот ўзи учун юклатилган масъулиятга муяссардир. Таржимон: “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Озода Махкамова 220

ОСМОНЛАРУ ЕРДАГИ НАРСАЛАР ҚАНДАЙ ТАСБЕҲ АЙТАДИЛАР? (биринчи мақола)

“Тасбеҳ” луғатда “улуғлаш” маъносини англатади. Истилоҳда эса “Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан холи деб эътироф этиш” маъносига тўғри келади. Тасбеҳ айтиш фақатгина инсонларга хос эмаслиги, балки инсонлар яратилмаган вақтда ҳам атроф-оламдаги барча нарсалар Аллоҳга тасбеҳ айтиб турганлари Қуръони каримда шундай баён қилинган: “Осмонлардаги ва ердаги нарсалар Аллоҳга тасбеҳ айтди” (Ҳадид сураси, 1-оят). Уламолар: “Ушбу оятда “Аллоҳга тасбеҳ айтди”, дея ўтган замон шаклида хабар берилиши инсонлардан олдин яратилган осмонлар, Ер ва улардаги барча нарсалар тасбеҳ айтиб туришганига далолат қилади”, – деганлар. Бошқа бир оятда эса осмонлардаги ва Ердаги нарсаларнинг Аллоҳга тасбеҳ айтишлари ўтган замонга хос эмаслиги, балки доимо тўхтовсиз бардавом бўлиб туриши бундай баён қилинган: “Унга етти осмону ер ва ундаги кимсалар тасбеҳ айтадилар. Унинг ҳамди билан тасбеҳ айтмаган бирор нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбеҳларини англамайсизлар” (Исро сураси, 44-оят). Ушбу оятда “тасбеҳ айтадилар”, дея ҳозирги ва келаси замон шаклида хабар берилиши осмонлару ердаги фаришталар, инсонлар, ҳайвонлар, набототлар барча-барчаси Аллоҳ таолога доимо тўхтовсиз тасбеҳ айтиб туришларига далолат қилади. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 244