islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Тошкент ислом институтига 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан қанча ҳужжат қабул қилинди?

Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бўйича қабул ҳайъати 2019 йил 15 июндан 15 июль кунига қадар фаолият олиб борди. Қабул жараёнларида 226 та абитуриентдан (шундан 184 нафари ўғил болалар, 42 нафари аёл-қизлар) аризалар қабул қилинди. 606

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН: Тошкент ислом институтига 2019-2020 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар ва саналар маълум бўлди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига 2019-2020 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар ва саналар маълум бўлди. Маълумки, кириш имтиҳонлари Араб тили (ижодий), Ақоид ва фиқҳ ҳамда Ўзбекистон тарихи (тест) фанларидан бўлиб ўтади. Шунга кўра, Араб тили фанидан ижодий имтиҳон 2019 йил 19 июль куни соат 07:00 да Тошкент ислом институти биносида бошланади. (Манзил: Тошкент, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Мўлжал: Ҳазрати Имом мажмуаси) Ақоид ва фиқҳ ҳамда Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари 2019 йил 20 июль куни соат 07:00 да Ўзкўргазмасавдо биносида бошланади. (Манзил: Тошкент, Шайхонтаҳур тумани, Беруний шоҳ кўчаси, 41-уй. Мўлжал: Беруний метро бекати). Хабарингиз бор, Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бўйича қабул ҳайъати 2019 йил 15 июндан 15 июль кунига қадар фаолият олиб борди. Қабул жараёнларида 226 та абитуриентдан (шундан 184 нафари ўғил болалар, 42 нафари аёл-қизлар) аризалар қабул қилинди. Эслатиб ўтамиз, имтиҳон кунлари абитурентлар ўзлари билан паспорт ҳамда қабул ҳайъати рухсатномасини олиб келишлари шарт! Мурожаат учун телефон: +998712272347 Қўшимча маълумотлар телеграм каналида: @islaminstitutuz 743

Саудия Арабистони зиёратчилар учун смарт-картани ишга туширди

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигининг дастлабки пилот лойиҳасида биринчи 25,000 зиёратчилар юқори технологик электрон карточкаларга эга бўлишади. Карталар зиёратчиларнинг шахсий маълумотларини, уларнинг соғлиғини, ҳаж мавсумининг жойи ва санаси ҳақида маълумот беради. Бундан ташқари, улар зиёратчиларнинг муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларида мусулмонларнинг оқимини кузатиб бориш учун кузатув қурилмаси билан жиҳозланади. Бу ҳақда Саудия Арабистони ахборот агентлиги Asharq Al-Awsat хабар бермоқда. Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигининг бош режалаштириш ходими Амр ал-Мадд бу лойиҳа “ақлли” ҳажни ташаббускорлигини тадбиқ этишнинг тажриба босқичи эканлигини ва дастурни ишга туширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш зарурлигини таъкидлади. Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, яқин орада ушбу маълумотни сақлаш технологияси билан жиҳозланган карталар 200 мингга яқин зиёратчилар учун ишлаб чиқарилишини эълон қилди, аммо уларда жойни кузатиш функцияси бӯлмайди, деб хабар беради islam.ru Таржимон:  2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 579

Симферополда ёш мусулмонлар оромгоҳи очилди

2019 йил 15 июл куни Симферопол шаҳрида Каменка микрораёнидаги масжидда болаларга “Илм Боғчаси” номли ёш мусулмонлар оромгоҳи ишга тушади ва унга 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар таклиф этилади. Лагер 2019 йил 15 июлдан 4 августгача ишлайди. Очилиш соатлари 09:00 дан 15:00 гача. Ислом ўқитувчилари болаларга дин асосларини, араб алифбосини ўргатишади ва ўқув-тарбия усуллари, алоҳида ёндошув, тўғри келадиган ахборот ва ўйинларини танлаш орқали болалар учун қулай бўлган шаклда Қуръонни ўқитишади. Бундан ташқари, фикрлаш ва эътиборни кучайтирадиган машқлар, сийрат ва одоб бўйича дарслар ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда. Болалар учун барча керакли шариат аҳкомларини ўргатишади – таҳорат ва намоз. Дастур бӯйича шунингдек, ташқи ўйинлар, спорт мусобақалари ва танловлар ўтказилади. Асосий вазифа – фарзандларни Ислом руҳида тарбиялашдир. Қрим ва Севастопол шаҳарларининг мусулмонлар диний идораси томонидан жўнатилган ўқитувчилари болалар билан шуғулланадилар. Болалар ва қизлар учун алоҳида синфлар мавжуд бўлади, деб хабар беради islam.ru 750

Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Сўнгги йилларда олий ва ўрта махсус таълим тизимини модернизация қилиш, илм-фанни ривожлантириш, ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ўтган давр мобайнида иқтисодиётнинг реал сектори ва ижтимоий соҳа эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларда янги, шу жумладан, етакчи хорижий олий таълим муассасалари ташкил этилди, замонавий ўқув босқичлари жорий этилиб, талаб юқори бўлган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Шу билан бирга, мамлакатимизда жадал суръатлар билан амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлар Ватанимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган, юрт равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшувчи малакали кадрлар тайёрлашни устувор вазифалардан бири этиб белгиламоқда. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, соҳада давлат бошқаруви самарадорлигини янада ошириш, тизимдаги муассасаларнинг сифатли фаолият юритишини таъминлаш орқали юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш мақсадида, шунингдек, 2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ: 1. Қуйидагилар олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин: олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида замонавий ва мустақил фикрлайдиган, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, билимли ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш; олий таълим муассасаларида касбий фаолият йўналишида замонавий билим ва малакага эга, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда чет тилларини ўзлаштирган кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлаш; барча олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ўқув-педагогик ва илмий-услубий, шунингдек, уларда мутахассислар тайёрлаш сифати, таълим мазмуни ва даражасининг давлат таълим стандартлари ҳамда малака талабларига мувофиқлигини таъминлаш; замонавий педагогик технологиялар ва ўқитиш услубларидан кенг фойдаланиш асосида ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш, таълим жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда ўқитишнинг илғор шакллари, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш; таълимда маънавий-ахлоқий мазмунни кучайтириш, ёшларни, мустақиллик ғояларига садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, инсонпарварлик ва юксак маънавий ғоялар асосида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ташкил этиш; олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни жалб қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; зиммасига юкланган вазифаларни самарали ва юқори профессионал даражада бажаришга қодир раҳбар ва педагог кадрларни танлаш ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини бундай мутахассислар билан таъминлаш, тизимли рағбатлантириш ишларини олиб бориш; раҳбар ва педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш, такомиллаштириб бориш, уларнинг касбий маҳорати сифати ва даражасини ошириш учун шароитлар яратиш, жумладан, хорижий давлатларда малака ошириш ва стажировка ўташни ташкил этиш, ўқув жараёнларига хорижлик олимлар, ўқитувчилар ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш; талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларнинг жаҳон таълим ресурслари, илмий адабиётлар электрон каталоги ва маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш; илғор халқаро тажрибалар асосида таълим тизимини такомиллаштириш, халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ҳамкорликдаги қўшма олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурларини амалга ошириш, таълим соҳасида эришилган ютуқларни халқаро миқёсда кенг ёритиш; иш берувчиларнинг эҳтиёжлари ва таклифларидан ҳамда хорижий тажрибадан келиб чиқиб, шунингдек, иқтисодиётнинг реал секторидаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежларида меҳнат бозорида талаб этиладиган мутахассисларни тайёрлаш учун ўқув режалари ва дастурлар ишлаб чиқилишини...
1 1 175 1 176 1 177 1 178 1 179 1 522