Тарихсиз келажак бўлмас. Бир қарашда оддий туюлган бу сўзлар замирида, аслида, жуда теран маъно ётади. Инсон ўз тарихини билсагина, келажакка ёрқин нигоҳ билан боқа олади. Шунинг учун ҳам Қуръони каримнинг бир неча оятларида Аллоҳ таоло бандаларини олдинги ўтган қавмларнинг ҳолларини, уларнинг оқибатларини эслашга, улардан хулоса чиқаришга буюради. Тарихни қанчалик ўрганар экансиз, ўзлигингизни англай бошлайсиз, бу дунёга келишдан асл мақсад Яратганнинг розилигини истаб халққа, динга, ватанга хизмат қилиш эканлигини тушуна бошлайсиз. Ёшларга шонли тарихимиз, маънавий меросимиз ҳақида тасаввурни шакллантириш мақсадида “Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида тарихий жойлар, муқаддас қадамжолар, мустақиллик йилларида бунёд этилган иншоотларга саёҳатлар уюштирилди. Худди шундай тадбирлардан бири 19 сентябр куни Тошкент ислом институти 1-курс талабалари билан бўлиб ўтди. Унда талабалар куратори А.Олимов бошчилигида Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида жойлашган, ҳозирда “Усмон мусҳафи” сақланаётган “Мўйи муборак” мадрасасига ташриф буюрдилар. Зиёрат давомида талабаларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси АРМ бўлими мудири устоз К.Маҳкамов музейда сақланаётган буюк аждодларимиз томонидан битилган ноёб қўлёзма асарлар, турли хил ёзув услубида ёзилган Қуръони карим нусхалари, хусусан, “Усмон мусҳафи” билан таништирди. Уламоларимиз илм йўлида ўзларининг нечоғлик куч-ғайратларини бахшида этганларига гувоҳ бўлдилар. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Жуда кўплаб асарларни она тилимизга таржима қилиш, уларни кенг жамоатчиликка таништириш зарурати борлигини, айниқса, турли бузғунчи ғоялар урчиётган бизнинг давримизда халқимизга соф ислом асосларини етказишда ушбу асарлар муҳим қўлланма, дастур бўлиб хизмат қилиши тўғрисида тасаввур ва тушунчага эга бўлдилар. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б, куратор А.Олимов 1 298
20 сентябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Замонлар оша цивилизация – Ўзбекистон” мавзусидаги кўргазма ва илмий анжуманнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати. Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги инсоният ва цивилизация ривожи Департаменти, Туркиянинг маданият ҳамда ташқи ишлари вазирликлари, ТИКА ҳамда Турк ҳаво йўллари, Истанбул ҳамда Мармара университетлари билан ташкил этилган мазкур йирик илмий-маданий маданий анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекисондаги Ислом цивилизацияси маркази вакиллари ҳам иштирок этдилар. Тантанали маросимда сўзга чиққан Туркия энергетика ва табиий захиралар вазири Фатих Дўнмез, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Махмуд Сурайя Эр, Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Ш.Миноваров тобора мустаҳкамланиб бораётган ўзбек-турк ҳамкорлиги истиқболлари, икки томонлама муносабатларда маданият соҳами ҳам муҳим ўрин тутиши, исломий маданий мерос умумий мулк сифатида, умумий бойли сифатида ҳар томонлама, биргаликда ўрганилиши зарурлиги ва маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари ҳам катта эканини қайд қилдилар. Кўргазма Ўзбекистон ҳудудидаги ислом цивилизацияси ёдгорликларига бағишланади ва ўзбекларнинг буюк бобокалонлари Фарғоний, Бухорий, Термизий, Хоразмий, Ибн Сино, Беруний, Нақшбандий, Ғиждувоний, Улуғбек ва бошқа мутафаккирларнинг илмий меросларини тарғиб қилади. Ўзбек ҳунармандлари ва олимлари оталар йўлини давом эттираётганларини кўрсатади. Кўргазманинг иши доирасида муштарак маданиятлар ва илмий мерос мавзусида илмий-амалий конференция ҳам бўлиб ўтмоқда. Манба: religions.uz 953
Биз фарзандларимизга Аллоҳ таоло ҳаммани кўриб ва кузатиб турувчи Зот эканлиги ҳақида қандай тарбия бераяпмиз? Аллоҳ биз билан биргадир ва бизларни ҳамиша кузатиб туради. Буни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Бу ҳақида Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ “Сифатус-софваҳ” асарларида Ибн Умар ва чўпон қиссасини зикр қилади. Нофеъ розияллоҳу анҳу айтдилар: «Мен Мадинанинг чекка бир ноҳиясига Ибн Умар ва у зотнинг дўстлари билан бирга сафарга чиқдим. Шунда бир чўпон олдидан ўта туриб, Абдуллоҳ ибн Умар у(чўпонга)га: «Эй чўпон, кел мана бу сафардан насийба ол” дедилар. Шунда, у: «Мен рўзадорман» деди. Шунда, Абдуллоҳ унга: «Сен бу иссиқ кунда, бу қўйларнинг таъсиридаги қийинчиликларга қарамасдан ва тоғлар орасида бу қўйларга чўпонлик қилиб, рўза ҳам тутяпсанми?» дедилар. Шунда чўпон: «Орада бўш қолдирган кунларимга шошиляпман (ғанимат биляпман)», деди. Ибн Умар ажабланди ва: «Бизларга қўйлардан бир қўчқорни сотиш сени ихтиёрингдами? Биз уни сўямиз ва унинг гўштидан сенга ҳам берамиз. Сен хавотирланма мен сенга унинг пулини бераман» дедилар. У: «Улар меники эмас, улар хожамники» деди. У зот: «Агар хожанг сенга уни нима қилдинг деб айтса, уни бўри ебкетди десанг нима бўлади!?» дедилар. Шу пайт чўпон кўрсаткич бармоғини осмонга ишора қилиб, кўтарган ҳолида: «Аллоҳ қаерда (кўриб туришини билмайсизми)?», деб ўтиб кетди. Ибн Умар айтганларини яна айтаверди. Чўпон: «Бас, Аллоҳ қаерда(билмайсизми)?» деди. Ибн Умар унинг гапларидан ҳайратланиб, йиғлаб юбордилар. Шундан кейин у зот ортларига қайтиб, Мадинага келдалар-да, унинг хожасига одам юборди. Чўпонни ва қўйларни ундан сотиб олди. чўпонни озод қилиб, қўйларни чўпонга ҳадия қилиб юбордилар. Аллоҳ у зотни раҳматига олган бўлсин! Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси 4-курс талабаси Холиқов Манусур таржимаси 954
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида жорий йилнинг 19 сентябрь куни Бош прокурор раислигида Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда комиссия ва ишчи гуруҳ аъзолари қатнашди. Йиғилишда тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган фуқароларнинг жиноий жавобгарликдан озод этишни сўраб тақдим этган мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.09.2018 йилдаги “Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5542-сонли Фармони талаблари асосида кўриб чиқилди. Йиғилиш якунига кўра, Комиссия 5 нафар шахсни жиноий жавобгарликдан озод этиш ҳақида хулоса қилди. Шунингдек, жиноий жавобгарликдан озод қилинган 5 нафар фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди. Бугунги кунда ушбу масала бўйича келиб тушган яна 6 та мурожаатлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда. Йиғилишда комиссия ва ишчи гуруҳ аъзоларининг келгусидаги вазифалари белгилаб олинди. Жумладан, Фармон талабларини аҳолига етказиш бўйича тарғибот ишларини янада жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди. Манба: prokuratura.uz 741