islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

СИЖИСТОН ШАҲРИ

   Сижистон ислом оламида машҳур бўлган катта туманлардан  биридир. Баъзи тарихчилар Сижистон шаҳардан кичикроқ бўлган шаҳар яқинидаги минтақа деб айтганлар. Сижистон тобе бўлган шаҳар Зарнуждир. У билан Ҳирот ораси ўн кунлик йўл ва саксон фарсах бўлган. У Ҳиротнинг жануб тарафида жойлашган. Ери унумдор, қумлоқ, серҳосил ерлар сарасига киради. Бу минтақада доимо шамол эсиб туради. Шу сабабли яқин давргача у жойда шамол тегримонларидан илова фойдаланилган. Унинг географик жойлашуви узунликда 64,25 даража ва кенгликда 32,16 даражага тўғри келади. Бу 3-вақт (GMT 3:00) минтақасида жойлашган. Тарихшунос олим Истохрий бу шаҳар борасида қуйидагиларни айтган: “Сижистон ҳавоси мўътадил, ери ўта қумли, шамол вақти-вақти билан юқори даражада эсадиган текисликдан иборат бўлган, тоғи йўқ шаҳардир. Инсонлар ўзларига қум керак бўлган вақтда ёғочлардан тўсиқ ясаб, шамол йўналишига қўяр эдилар. Шамол эсган сари қўйилган тўсиққа қум йиғилиб қолар эди. Лекин бу минтақа Зарнуж шаҳридан аввал пайдо бўлган. Сижистонда асосан хурмочилик билан шуғулланилган. Унинг аҳолиси бақувват, гавдали инсонлар бўлиб, одатда ўзлари билан қилич олиб юришар эди. Улар сариқ, қизил, яшил ва оқ рангдаги саллаларни ўраб юрганлар. Саллаларнинг узунлиги одатда уч-тўрт зироъ[1] бўлган.    Сижистон аҳолиси форс миллатига мансуб бўлиб, уларнинг аксари ҳанафий мазҳабига эргашганлар. Халқи жуда ориятли бўлиб, аёллари кўчага чиқмас, ота-оналарининг зиёрати учун ҳам кечасида борар эдилар. Аҳолининг баъзиси хавориж фирқасига мансуб бўлган”.        Тарихчи Абулфазл Муҳаммад ибн Тоҳир ал-Мақдисий қуйидагиларни зикр қилган: Мен Муҳаммад ибн Абу Насрдан эшитдим, у зот дедилар: “Имом Абу Довуд Сижистоний Басра шаҳрига қарашли Сижистон қишлоғидандир. Лекин бу Сижистон Хуросондаги машҳур Сижистон минтақаси эмас”. Лекин аксар тарихчилар наздида бу гап мўътабар эмас. Яна Сижистонни баъзи бир манбаларда қисқартириб Сижзий (السجزي) деб ишлатилган. Ибн Асокир ўзининг тарихга оид китобида Абу Али ал-Ҳасан ибн Бандар аз-Занжонийнинг қуйидаги гапларини келтирган: “Сижистон Хуросоннинг жанубий қисмида жойлашган минтақа бўлиб, ҳозирда Афғонистоннинг жанубий ғарбида жойлашган ва Эроннинг жанубий шарқий минтақаларигача чўзилган ўлка ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу минтақа Систон деган ном билан машҳур. Систон форс тилида “ярим кун” ёки “жанубий ер” деган маънони билдиради. Айтилишича, бу минтақа Хуросоннинг жанубида жойлашгани учун Систон деб номланган”.   4-курс талабаси Нурбаев Ҳурмуҳаммад   [1] 1 зироъ 46,2 смга тенг. 970

Биррул валидайн асари ҳақида умумий маълумот

Меҳрибон ва раҳмли бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин у зот яхшилик қилишга ва ҳакларни адо килишга буюрди. Адолатсизлик, зулм, ўжарликни харом килди. Карамли ахлоқларни мукаммал килиш учун юборилган, қариндош уруғлик ришталарни узишдан қайтарган, силаи рахмни боғлашга буюрган зотга уларни аҳли оилаларига,сахобалари ва тобеинларига киёмат кунигача саловат саломлар бўлсин. Бу имом ал-муборак Мухаммад Ибн Исмоил ал-Бухорийнинг «Биррул валидайн» китобини Аллоҳ мусулмонлар учун мухофаза қилсин. “Биррул волидайни” яъни Ота-онага яхшилик қилиш бирикмасининг тўлиқ маъноси қуйидагичадир. ”Бирр” сўзи бизнинг тилимизга яхшилик дея таржима қилиниб, “фазилат”, “содиқлик”, “тоат” ва “солиҳлик” каби маъноларни ифода этади. Уламолар истилоҳида  “Бирр” юмшоқ ва латофатли сўз ила яхшилик қилиш ва нафратга сабаб бўлувчи қўпол сўздан четда бўлишдир. Айни пайтда “бирр” шафқат меҳр-муҳаббат асосида молиявий амаллар билан яхшилик қилишни ҳам ифода этади. “Волидайн” ота-она. Бу сўз бобо ва момоларни ҳам ўз ичига олади. “Бирр” одамларга яхши ахлоқлар ила муомалада бўлиш уларга яхшилик қилиш раҳм кўрсатиш ва содиқ бўлиш ҳамда Аллоҳ Таоло билан бўладиган муомалада У зотнинг буйруқларини лозим тутиш ва қайтариқларидан қайтишдан иборатдир. Шунингдек, гуноҳлардан холис бўлган доимий амалга ҳам “бирр” дейилади. Аллоҳ Таолонинг гўзал исмларидан бири “Барр” дир. Яъни улуғ яхшилик қилувчи. Қуръони Каримда яхшилик ҳақида бир қанча оятлар келган. Аллоҳ Таоло Бақара сураси 177- оятда шундай марҳамат қилади. “Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик, ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга хосдир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир”. Одатда одамлар яхшилик матлуб эканлиги ҳақида ихтилоф қилмайдилар. Яхшилик нима эканлиги ҳақида ихтилоф қиладилар. Ҳар ким ўзининг йўлини яхши деб тушунади. Яхшилик маъносига ўзича таърифлар келтиради, чегаралар қўяди, белгилар белгилайди. Улар кўпинча яхшиликни белгилашда ақлларини, ота-боболаридан қолган урф-одатларни, ўзлари яшаб турган жамиятдаги ўлчовларни тушунадилар. Бирлари яхшилик деб тушунган нарсани, бошқалари мутлақо ёмонлик деб тушунишлари ҳам мумкин. Демак, яхшиликнинг ҳақиқатини мазкур ҳоллардан устун тургувчи жиҳат белгилаши керак. Ислом динида “яхшилик” Аллоҳ яхши деган нарсалардир. والد арабчада “ота” деган маънода ишлатилади. والدين иккилиги бўлиб иккита ота деган маънодадир. Тағлийбан шундай ишлатилади. Арабларда иккита нарсани биттада ишлатиб юбориш одати бор. امين  демасдан  والدين  деди. Мисол учун: Хурмо билан сувни ҳам اسودين  деб айтишади. Тилло билан кумушни ҳам اصفرين деб айтадилар. Имом Бухорийнинг “Биррул валидайн” асарларида 76 та ҳадис келтирилган. Машҳур саҳобалардан мисол учун Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан 13 та ҳадис ривоят қилинган. Абдуллоҳ ибн Масъуддан 7 та ҳадис, Абдуллоҳ ибн Амрдан 4 та ҳадис, Анас ибн Моликдан 2 та, Ойша розияллоҳу анҳодан 3 та ҳадис, Саъид ибн Абу Ваққосдан 1 та ҳадис ривоят қилинган. Ҳадислар яҳлит ҳолатда келтирилган бобланмаган. Ҳамда Имом Бухорий хазратлари ушбу китобларини Басмала билан бошлаганлар. Ушбу асардаги 24 та ҳадис ота-она ҳақларидаги ҳадислардан иборатдир. Қолган 45 та ҳадис Силаи раҳм ва бошқа мавзуларга оиддир. 4 курс талабаси Мусохонова Солиҳа   837

ТОРТИШУВДАГИ ИККИ МАКТАБ

     Араб тили араб жазирасининг бағрида соф ҳолда пайдо бўлди. Ислом нури тарқалгунича ва араб жазиралари атрофида исломий фатҳлар кўпайгунича, шунингдек, араблар ва бошқа ажамий қавмлар ўзаро уйларида, бозорларида ва масжидларида аралашгунларича, анча вақт соф ҳолда давом этди. Бу аралашувнинг чўзилиши оқибатида араб табиатига заифлик оқиб кирди ва охирги натижалар каби араб тилида ғализ гапириш кузатилди. Ҳатто Қуръони каримни кўп қироатларда ўқилиши давом этди. Халифаларга ва волийларга бу ишга эътибор билан қараш лозим бўлди. Шунда тилни хатодан асрайдиган луғатни ғализ ва бузилишдан сақлайдиган тартиб ва қоидаларни қўйишлари учун уламоларга мурожат қилинди. Шу билан Қуръони каримни бузиб талаффуз қилишдан ва ўзгартирилишидан ҳимоя қилинди. Натижада, наҳв илми мана шундай тарзда вужудга келди.    Исломнинг бошида бўлган бу илмнинг пайдо бўлиши, ана шу асрнинг кишилари томонидан шакллантирилганида шак-шубҳа йўқ, зеро фикрлар бисёр. Наҳв илмининг илк асосчиси ҳақида фикрлар турличадир. Сайрафий: “Инсонлар наҳв илмини биринчи асосчиси ҳақида турли фикрларга боришди. Шундай дейишди-ки: У Абу Асвад Дуалийдир. Бошқалар: Наср ибн Осим Лайсийдир. Қолганлар эса: Абдураҳман ибн Ҳурмаз дейишди ”, деб жавоб берди. Одамларнинг аксари Абу Асвад Дуалийда тўхташган. Наҳв илмида бирон нарсани тузган кишиларнинг энг биринчиси ҳазрат Али карамаллоҳу важҳаҳу ҳисобланади.    Абу Асвад Дуалийга берилган саҳифада каломларнинг қисмлари ҳамда ҳар бир қисмнинг таърифлари ёзилганди. Бу наҳв илмининг илк бошланиш қисми эди. Ёхуд Абу Асвад Дуалий ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсия ва йўлланмалари билан наҳв илмига илк тамал тошини қўйган. Саҳифадаги ёзилган нарсалар Али розияллоҳу анҳунинг изидан борадиган йўлланма вазифасини ўтаган. Шунда Али розияллоҳу анҳу: “ Эй, Абу Асвад бу наҳвни тузгин”, дедилар. Дуалий уни тузиб бўлгач, Али розияллоҳу анҳуга кўрсатганларида: “ Сен тузган бу наҳв қандай ҳам яхши ”, дедилар.    Наҳв илмига оид дарслар Басрада ривожланди ва юксалди. Халил ибн Аҳмад Фароҳидий ва унинг шогирди Сибавайҳ бу илмда етакчилик қилишди. Уларнинг қўлида наҳв илми масалалари тараққий этди, асослари пишиб етилди. “Қуръонун – наҳв” Сибавайҳнинг китоби Халил ибн Аҳмаддан кейин наҳв илмига оид дарслар учун маёқ вазифасини ўтади. Зеро, китоб наҳв масалалари, қоидалари, қиёслари ва асосларини ўз ичига олган эди.    Басралик наҳвшуносларда фалсафа ва мантиққа бўлган майлнинг тобелиги аниқланди. Бу майлнинг кўпи ривоят ва нақлларга эди. Шунинг наҳвшунослар бир жиҳатдан ва бошқа бир жиҳатдан ҳадис аҳли ўртасида кураш пайдо бўлди. Бу кураш басралик қориларни арабча усулларни билмасликда айбланган пайтларида юқори даражасига чиқди.    Наҳвий қоидаларни ва луғавий таркиблашда қироатларни ҳисобга олишмади. Аммо ҳадис аҳли билан хусуматлари шуки, назарларида ҳадис ривоят қилувчилар араб бўлишмаган. Ҳадис ровийлари ривоятларини лафз билан эмас, маъно билан киритишган. Тил ва наҳв соҳасида ҳадис ривоятини ҳужжат қилишлик рад қилинган. Басраликлар мантиқ ва ақлга таянишган.   Басра мактаби шаклланиб, ривожлангандан кейин Куфа мактаби вужудга келди. Басра мактаби ўзининг тартиб-қоидаларини жорий қилиб бўлгач, мана шу мактаб яқинида яна бир янги ўзига хос мактаб пайдо бўлди. Ҳатто Куфа мактаби Басра мактабининг хатоларини тузатиш учун вужудга келган, дейишади. Куфа уламолари дастлабки устозларини Басра уламоларидан олишди.    Жафар Руаса – Куфаликлар устози, Басрада ўқувчилик қилган. Ана шу вақтда Басра ўзининг граматикасига асос солаётган эди. Куфа мактаби эса фиқҳ ва қироат  каби бошқа илмларни шакллантираётган эди. Натижада ҳанафий мазҳаби бўлган фиқҳий мазҳаб ҳосил бўлди. Етти қироатдан...

Ота-онага яхшилик қилишнинг фазилати ва унинг аҳамияти

     Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини қиёматгача боқий қолувчи дини инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини Исломда ота- онага яхшилик қилишга алоҳида эътибор берилган. Дунёда бошқа бирор дин ёки фалсафада ота-она бизнинг динимизчалик улуғламаган. Бу ҳақиқатни Қуръони карим оятларидан ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан билиб олиш мумкин. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: Роббинг фақат унинг ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Ушбу оятда ягона маъбудга Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилмоқда. Ундан сўнг бевосита ота-онага яхшилик қилиш буюрилмоқда. Исломда ота-онага яхшилик қилишга амр қилиш билан бир вақтнинг ўзида ота-онага ёмонлик қилмаслик яъни уларга оқ бўлмаслик ҳам қаттиқ тайинланади. Бу ишни ҳам ҳеч бир дин ёки фалсафа бизнинг динимизчалик йўлга қўя олмаган. Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Китобул бир вас-сила” китобида мусулмон маданияти, яъни махлуқотлар ва инсон зоти билан бўладиган муомала одоби рўйҳатининг биринчи сатрида ота-онага яхшилик қилиш бобини очиш ила Ислом динининг бу масалага қанчалар аҳамият билан қарашини билдирган. Ота-она ҳар бир инсон учун энг мўътабар эъзозли кишилардир. Ота-она мўмин бўлсалар ҳам, кофир бўлсалар ҳам, ким бўлишларидан қатъи назар, уларга яхшилик қилиш мусулмон фарзандининг бурчидир. Уларнинг амрини бажариш ҳам фарзандлик вазифаси ҳисобланади.   وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт![1]   * “Уларга ёқимли сўз” деганда ота-онани номи билан чақирмаслик, балки “отажон, онажон” каби сўзлар билан ёш гўдакларга хос муомала қилиш, уларни ранжитадиган гапларни гапирмаслик, улар олдида ўзини қул ёки чўрилардек тутиш кабиларни тушиниш керак.    Ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Олдинги оятда Аллоҳга ширк келтиришдан қайтарилган бўлса, бу оятда ягона маъбудга–Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилмоқда. Ундан сўнг бевосита ота-онага яхшилик қилиш буюрилмоқда. «Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди». Бу Аллоҳнинг бандаларига амри, буйруғи, фармонидир, бу бандаларнинг ихтиёрига ташлаб қўйилган иш эмас. Хоҳласа қилиб, хоҳламаса қилмайдиган ҳаваскорлик ҳам эмас. Қариб ҳеч нарсага ярамай қолганда юзланадиган кўнгил ҳуши ҳам эмас. Бу амр Аллоҳ таолонинг қатъий ва ўзгармас буйруғи. Бу буйруқни бажариш ҳар бир банданинг бурчи. Аллоҳнинг ибодатидан кейинги келадиган иш ота-онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Аллоҳнинг амри. Аллоҳ таоло ўзига ибодат қилишга чақирган амрдан кейинроқ ота-онага яхшилик қилишни таъкидламоқда. Бу ҳол, ўз навбатида, Исломда ота-онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканини кўрсатади. «Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема»[2]. Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси-ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси-ота-онанг олдида «уфф» дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, деб озорланадилар, деганидир. «…уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!» Ота-онангга ҳеч бир озорни раво кўрма! Қандай яхши сўз бўлса, ўшани ота-онангга раво кўр! Икковларига меҳрибонлик...

АБУ ДОВУД РОҲИМАҲУЛЛОҲНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ

Абу Довуд роҳимаҳуллоҳнинг оиласи ва насаблари Имомнинг тўлиқ исм-шарифи Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ ибн Башир ибн Шаддод Аздий Сижистоний бўлиб, куняси Абу Довуддир. Имом Абу Довуд ҳижрий 202 (мелодий 817) йилда Сижистон минтақасида дунёга келган. Машҳур “Масобиҳ” китобининг соҳиби фақиҳ олим Бағдоднинг катта ҳофизларидан бўлган Абу Бакр Абдуллоҳ ҳам Абу Довуднинг ўғлидир. Абу Довуд роҳматуллоҳи алайҳ илмга муҳаббат қўйган ҳолда униб ўсдилар. Ёшликларидан ҳадисларни ёзиб боришни одат қилдилар. У зотнинг икки чўнтаги бўлиб, бири кенг иккинчиси тор эди. Унга: “Аллоҳ сизга раҳм қилсин, бу нима?” дейилганда, у зот: “Кенги китоблар учун, наригисига эҳтиёжимиз йўқ”, деб жавоб бердилар. Имом Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ ёшлигидан илмга чанқоқ ва муҳаббатли эди. Унинг энг улкан мақсади ва орзуси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларини ёд олиш ва уни қоғозга тушириш бўлган. У ёшлигидан зеҳни ўткирлиги ва зийраклиги ила тенгқурларидан ажралиб турар ва бу унинг келажакда буюк олим бўлиб етишишини кўрсатарди. ИЛМГА КИРИБ КЕЛИШЛАРИ Имом Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ етук муҳаддис уламоларга бой ҳижрий учинчи асрда ўсиб-улғайди. Бу аср ҳадис илмининг энг гуркираган даври ҳисобланиб, бошқа асрларга таққослаганда буюк муҳаддис уламоларга бой ва мўътабар ҳадис китоблари ёзилиб, ислом кутубхонасини бойитган аср экани билан ажралиб туради. Бу даврга келиб илм талабида сафар қилиш кенг тус олган эди. Кўпчилик толиби илмлар ўз ватанлари, киндик қони тўкилган ерларини ташлаб, буюк муҳаддис уламолар билан учрашиш, уларнинг илм мажлисларига қатнашиб, улар ривоят қиладиган саҳиҳ ҳадисларни ёзиш, шунингдек, улардан илм ўрганиш мақсадида уламоларга бой Ислом ўлкаларига сафар қилишар эди. Абу Довуд роҳматуллоҳи алайҳ бошқа ҳадис олимлари каби ҳадис излаб кўплаб шаҳарларга бордилар. Ушбу сафарларида кўплаб улуғ муҳаддис ва ҳофизлар билан учрашиб, улардан кўплаб илмлар ўрганадилар. Ҳижоз, Шом, Миср, Ироқ, Жазира, Хуросон каби ўлкаларда кўплаб илм ҳалқаларида иштирок этдилар. Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ Ироқ, Хуросон, Шом, Миср ва Ҳижоз ўлкаларига сафар қилиб, у ерларда Абу Умар Зорийр, Муслим ибн Иброҳим, Аҳмад ибн Ҳанбал, Абдуллоҳ ибн Муслим Қаънабий, Абдуллоҳ ибн Ражо, Абу Валид Таёлисий, Аҳмад ибн Юнус, Абу Жаъфар Нуфайлий, Абу Тавба Ҳалабий ва Сулаймон ибн Ҳарб Кирмоний каби ўша асрда яшаб ўтган буюк муҳаддис уламолардан кўплаб ҳадисларни ёзиб олдилар. МАЗҲАБЛАРИ Буюк муҳаддисларнинг баъзиларини мазҳаблари борасида ихтилофлар мавжуд. Хусусан Абу Довуд роҳимаҳуллоҳнинг мазҳаблари борасида ҳам шундай ихтилофлар бор. Баъзилар у зотни ҳанбалий, яна баъзилар эса шофиий мазҳабида эди, деганлар. Шайх Абу Исҳоқ Шерозий роҳимаҳуллоҳ “Табақотул фуқаҳо” асарида у зотни “Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг соҳибларидан эди”, деганлар. Шунингдек, Қози ибн Абу Яъло роҳимаҳуллоҳ Абу Довуд роҳимаҳуллоҳни “Табақотул ҳанабила” китобида зикр қилиб ўтганлар. Аммо Саййид Сиддиқ Ҳасанхон роҳимаҳуллоҳ эса ўзининг “Абжадул улум” китобида Бухорий, Абу Довуд ва Насоий роҳимаҳуллоҳларни шофиийлардан эканлигини айтиб ўтганлар. Лекин “Кашфуз зунун” асарининг соҳиблари эса Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ ҳақларида қуйидагиларни келтирадилар: “Унинг мазҳаби унинг учун заиф ҳадис фақиҳлар фикридан кучлироқ эканлигидир”. Бу фикрга уламолардан баъзилари мойил бўлганлар. Бу фикрларга биноан, Абу Довуд ва Термизий роҳимаҳуллоҳлар Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг соҳибларидан бўлсалар-да, лекин мутлақ мужтаҳид эканликлари келиб чиқади. Яна бу борада Шайх Тоҳир ал-Жазоирий: “Менинг наздимда, Бухорий ва Абу Довуд айнан бир кишига муқаллид эмас. Бироқ, мутлақ мужтаҳид даражасида ҳам эмасдир, балки ўз имомларининг гапларига мойил бўлганлар”, дейдилар. Шайх Аллома Муҳаммад Анваршоҳ Кашмирий...
1 1 217 1 218 1 219 1 220 1 221 1 523