islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН ПАЙFАМБАРЛАР

Туркум мақола – 1 Қуръони Каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар қуйидагилар: Одам алайҳиссалом 25 марта. Идрис алайҳиссалом 2 марта. Нуҳ алайҳиссалом 43 марта. Ҳуд алайҳиссалом 7 марта. Солиҳ алайҳиссалом 9 марта. Иброҳим алайҳиссалом 69 марта. Лут алайҳиссалом 27 марта. Исмоил алайҳиссалом 12 марта. Исҳоқ алайҳиссалом 17 марта. Яъқуб алайҳиссалом 16 марта. Юсуф алайҳиссалом 27 марта. Айюб алайҳиссалом 4 марта. Шуайб алайҳиссалом 11 марта. Мусо алайҳиссалом 136 марта. Ҳорун алайҳиссалом 20 марта. Юнус алайҳиссалом 2 марта. Довуд алайҳиссалом 16 марта. Сулаймон алайҳиссалом 17 марта. Илёс алайҳиссалом 2 марта. Ал-Ясаъ алайҳиссалом 2 марта. Закариё алайҳиссалом 7 марта. Яҳё алайҳиссалом 5 марта. Зул-Кифл алайҳиссалом 2 марта. Ийсо алайҳиссалом 25 марта. Муҳаммад алайҳиссалом 4 марта.[1]     Одам алайҳиссалом “Одам” арабча исм – инсон, киши, асл, ер, буғдой ранг, қора ранг, тўқ жигарранг деган маъноларда келган.[2] Одам алайҳиссаломнинг исмлари Қуръони Каримнинг 25 оятида 25 марта зикр қилинган. [3] Бу 9 та сурада келади. Сура номи Суранинг тартиб рақами Оят рақами Бақара 2 31, 33, 34, 35, 37 Оли имрон 3 33, 59 Моида 5 27 Аъроф 7 11, 19, 26, 27, 31, 35, 172 Исро 17 61, 70 Каҳф 18 50 Марям 19 58 Тоҳа 20 115, 116, 117, 120, 121 Ясин 36 60   Биринчи инсон ва биринчи пайғамбар бўлмиш отамиз Одам алайҳиссаломнинг яратилишлари қиссаси Бақара сурасида қуйидагича баён этилади: «Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Мен ер юзида халифа қилмоқчиман», деди. Улар: «Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва  Сени улуғлаб турибмиз»,  дедилар. У: «Мен, сиз билмаганни биламан», деди.[4] Ушбу оятдан Аллоҳ таоло Одамни Ўзининг ер юзидаги ўринбосари–халифаси бўлишини ирода этгани маълум бўляпти. Демак, инсонга улкан ишонч билдирилган, у улуғ Аллоҳнинг халифаси бўлишдек олий мақомга лойиқ кўрилган. Бундай марҳаматнинг ўзига яраша буюк масъулияти ҳам бор. Инсон шуни англаган ҳолда, уни халифа қилиб қўйган зотнинг топшириқларини бажармоғи, яратган зот муносиб кўрган олий мақомга доғ туширмасликка ҳаракат қилмоғи керак. Қуръон таъкидлашича, инсонни йўқдан бор қилган, уни тупроқдан яратган Зот Аллоҳ таолодир. Ҳозирги замон илми ҳам буни тасдиқламоқда. Илмий тажрибалар исботлашича, тупроқда қандай моддалар бўлса, инсон жисмида ҳам ўша моддалар бор экан. Тупроқда карбон, кислород, фосфор, гугурт, азот, калсий, хлор, темир, мис, йод, алюмин каби йигирма хил модда бор бўлса, худди шу моддалар инсон жисмида ҳам бор. Тупроқдан борлиқнинг энг улкан мўъжизаларидан бири бўлган инсон, унинг фикри, руҳи, ҳис-туйғу, асаблари ва ҳозиргача инсоннинг ўзи ҳам тушуниб етмаган ажойиботлари билан ким ярата олади? Бу ишни фақат Роҳман сифатига эга бўлган қудратли Аллоҳ таологина қилиши мумкин. Одам алайҳиссалом  фарзандларига пайғамбар этиб юборилди ва унга Аллоҳ таоло томонидан ўн Саҳифа нозил қилинди.[5] Қуръони Каримда Одам Атонинг вафотлари ҳақида гап йўқ. Бу ҳақда тарихчилар ўз мулоҳаза ва илмий изланишларининг натижаларини қуйидагича баён қиладилар. Одам Ато минг йил яшаб, сўнгра вафот этдилар. У киши ўзлари жаннатдан биринчи тушган ерларига–Ҳиндистондаги[6] тоғ яқинига дафн қилиндилар. Бошқа тафсилотларга кўра Маккаи Мукаррамадаги Абу Қубайс тоғига дафн қилинганлар. У кишини ювиш, кафанлаш, жанозаларини ўқиш, қабрларини қазиш ва дафн қилиш ишларини фаришталар амалга оширганлар.[7] 405 – гуруҳ талабаси Шодиев Юсуф   [1] Гулобод Қудратуллоҳ қизи. ”Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари”....

ҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН СОЛИҲА АЁЛ – МАРЯМ

    “Марям” қадимий яҳудийча исм – Аллоҳнинг қадрли, маҳбуба бандаси, номусли, иффатли, бокира деган маъноларда келган.[1] Қуръони Каримда аёллардан фақат Марям исми зикр қилинган. У  34 ўринда зикр қилинади. Шундан Исо ибн Марям 16 ўринда келса, ибн Марям сўзи 7 ўринда келади. Куръонда тилга олинган тақволи, сиддиқа аёл, Исо алайҳиссаломнинг онаси. Ислом таълимотига кўра, у тақволи, мўмина она, жаннатдаги аёлларнинг раҳнамоси. Қуръони Каримнинг 19-сураси “Марям” деб аталади. Марямнинг отаси Имрон Бани Исроил қавми ичида энг обрўли кишилардан эди. Унинг хотини Ҳанна туғмайдиган аёл эди. Ҳанна Аллоҳга илтижо қилиб, фарзанд ато этишни сўради ва агарда фарзандли бўлса, ана шу фарзандини Аллоҳ йўлида Байтул Мақдис хизматига назр қилишини ният қилди. Аллоҳ унга қиз фарзанд ато этди ва уни Марям деб номлади. Одатда ибодатхоналардаги хизматларни эркаклар бажарганидан у ўз назри, қизининг такдири қандай бўлишини ўйлаб, ҳайрон бўлди. Марям ёшлигидаёқ отаси вафот этади. Энди унинг тарбиясини кимдир ўз кафолатига олиши керак эди. Марямни тарбиялаш холасининг эри бўлмиш пайғамбар Закариё алайҳиссаломнинг чекига тушади. Марям ибодатхона хизматига назр қилингани учун доимо шу ерда бўлиб, умрини фақат тоат билан ўтказар эди. У одамларга аралашмас, ибодатхонада ёлғиз қолиб тоат билан банд бўларди.[2] Закариё алайҳиссалом қачон Марямнинг хонасига кирса, унинг ҳузурида қишда ёз мевалари, ёзда қишда бўладиган ноз-неъматларни кўрарди. “Бу нарсалар сенга қаёқдан келди?” деб сўраганида Марям: “Булар Аллоҳ ҳузуридандир” дерди.   4-курс талабаси Шодиев Юсуф [1] Электрон дастур. “Исломий исмлар”. [2] Зуҳриддин Ҳусниддинов “ислом энциклопедияси” 3 267

СОЛИҲ АЛАЙҲИССАЛОМ

     “Солиҳ” арабча исм- мақбул ёки адолатли, пок, ҳалол, покиза, яхши, адолатли, одил, инсофли деган маъноларда келган.[1] Солиҳ  алайҳиссаломнинг исмлари Қуръони Каримда 9 марта зикр қилинган. [2] Сура номи Суранинг тартиб рақами Оят рақами Аъроф 7 73, 75, 77 Ҳуд 11 61, 62, 66, 89 Шуаро 26 142 Намл 27 45     Солиҳ алайҳиссаломнинг оталарининг исми Убайд, боболариники Осиф бўлиб, насаблари Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғиллари Сомга бориб тақалади. У зот боида араблардан бўлмиш Самуд қабиласига мансубдир.     Самуд қавми Арабистон ярим ороли, Ҳижоз диёрининг шимолий қисмида Ҳижр деб аталадиган юртда истиқомат қилар эди.[3] У юрт ҳозир Мадоини Солиҳ[4] деб аталади. Аллоҳ таоло Самуд қавмига ўз ичларидан Солиҳ алайҳиссаломни Пайғамбар қилиб юборди.    Солиҳ алайҳиссалонинг қавми ундан ҳақ пайғамбар эканини тасдиқловчи бирон мўъжиза кўрсатишини сўраганларида, пайғамбар бир ҳарсанг тошни Аллоҳни изни билан туяга айлантирадилар ва уни ўлдирмаслик, бирон ёмонлик етказмасликни буюриб, акс ҳолда уларнинг бошига бир бало мусибат келишидан огоҳлантирадилар.[5] Лекин Самуд қавми туяни ўлдирдилар. Самуд қавми касб қилган куфри ва гуноҳлари туфайли чақмоққа учраб ҳалок бўлди. Бу чақмоқ хорлик азоби чақмоғидир.    Барча қавм ҳалок бўлиб, Солиҳ алайҳиссалом билан бирга бир юз йигирмата мўмингина саломат қолдилар. Солиҳ алайҳиссалом умрларининг охиригача тинч-омон яшадилар. У зот Фаластиннинг Рамла шаҳри яқинида дафн қилинганлари ҳақида ривоятлар бор.[6] Солиҳ алайҳиссалом вафот этганларида ёшлари эллик саккизда эди.[7]   4-курс талабаси Шодиев Юсуф   [1] Аҳмад Муслиҳ Ҳусайн Дурайдий. “Ал-Аълам фил-Қуръан ал-Карим”. [2] Доктор Шавқий Абу Ҳалил. “Қуръон атласи”. [3] Қаранг, 5- илова [4] Қаранг, 6- илова [5] Муҳаммад Сайид Тантовий. “Пайғамбарлар тарихи”. [6] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Ҳадис ва Ҳаёт 20-жуз”. [7] Раҳматиллоҳ қори Обидов “Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир 1-жуз”. 694

Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди

    Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (428-сон, 23.05.2019 й.)    Қарор билан Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Ҳаракатлар режаси тасдиқланди. Ҳаракатлар режаси доирасида “Обод қишлоқ” дастурини молиялаштиришга Ислом тараққиёт банки жалб этилади.      Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ислом тараққиёт банки ўртасида Меморандум имзоланади.     Ислом хусусий секторини ривожлантириш корпорациясининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади ва ҳамкорлик кенгайтирилади.     2019–2021 йилларда Ислом тараққиёт банки билан жами қиймати 2 млрд 42 млн доллардан кўпроқ миқдордаги 17 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Жумладан, “Бишкек–Душанбе–Термиз” автомобиль йўли реконструкция қилинади.    Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари 12 та лойиҳа амалга оширилади, мазкур лойиҳаларнинг қиймати 1 млрд доллардан кўпроқ.    Ўзбекистонда нейрохирургия хизматини юқори технологик тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ушбу лойиҳалар қаторидан жой олган. 718

Қарзни ёзиб қўйиш фазилати

Қарз масалалари ҳар қандай даврда ва маконда ўзининг аҳамиятини йўқотмайди. Зеро, инсон бошқалар билан иқтисодий алоқа қилар экан албатта, бунда қарз олди-бердиси муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам ислом шариати мазкур масалани батафсил баён қилиб ҳукмларни жорий қилган. Қарз масаласида Қуръони каримда “Бақара” сурасининг 282-283-оятларида зикр қилинади:      Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган киши айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар ҳақ зиммасига тушган киши эси паст, заиф ёки айтиб тура олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин. Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзингиз рози бўладиган гувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин. Иккови(аёл)дан бирорталари адашса, бирлари бошқасининг эсига солади. Ва чақирилган вақтда гувоҳлар бош тортмасинлар. Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддатигача ёзишингизни малол олманг. Шундоқ қилмоғингиз Аллоҳнинг ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликка кучлироқ ва шубҳаланмаслигингиз учун яқинроқдир. Магар ораларингизда юриб турган нақд савдо бўлса, ёзмасангиз ҳам, сизга гуноҳ бўлмас. Олди-сотди қилганингизда, гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир. Мана шу оятлар тафсирида Мустафо Зуҳайлий “Тафсирул мунир” китобида бундай дейди: “Эй иймон билан сифатланганлар! Агар молий маблағни ёки бирор нарсани қарзга берганларингиздек салам ва ҳар хил байларда муомала қилсанглар, бас, ўша муомалаларингизни маълум бир кун, ой ёки йилини баён қилиб, ёзиб қўйинглар. Номаълум бўлиб қолмасин. Чунки ёзиб қўйиш хотирада сақлашдан ишончлироқ ва низони кетказувчироқдир”. Аллоҳ таоло ёзиш суратини баён қилди ва унга масъул инсонни ҳам тайин қилдики, у ишончли, одил, фақиҳ ва икки тарафдан бирига  мойил бўлмай, ҳақни биладиган инсон ёзсин. Бу шахс қарздор ва ҳақдор ўртасидаги қози каби инсонлар каби бўлади. Сўнгра мана шу оят тафсири давомида гувоҳларни баён қила туриб, имом Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳни ривоятини келтирадики: гувоҳлар қуйидаги сифатларга эга бўлиши керак: ҳадни вожиб қиладиган фаҳш ишлардан саломат бўлмоғи; фарзларни адо қилувчилардан бўлмоғи; яхши ишлари кичик гуноҳларидан кўп бўлмоғи, чунки банда гуноҳдан холи эмас, яхши хулқларидан гуноҳи кўп инсондан эса гувоҳлик қабул қилинмайди; қимор ўйнамайдиган бўлмоғи; ҳаммомга ички кийимсиз кирмаслиги; жамоатни менсимай 5 вақт намозни қолдирувчи бўлмаслиги; кўп ёлғон қасам ичувчи бўлмаслиги; бесабаб бомдод суннатини тарк қилишда доимий бўлмаслиги; равшан каззобликда танилмаслиги; саҳобийларни очиқ-ойдин сўкмаслиги; инсонлар ва қўни-қўшниларини сўкмаслиги; фисқу фужурда инсонлар билан тортишмаслиги ва ҳоказолар. Аллоҳ таоло қарзни ёзишликдаги ва гувоҳ келтириб қўйишдаги ҳикматларни баён қилиб берди. Бу баён Аллоҳ таолонинг ҳукмларидаги собитқадамлик аломатларидир. Ҳукмда собитқадамлик эса ишончга яқин, хиёнатдан узоқдир. Қолаверса, икки тараф ўртасидаги адолатни  жорий қилади, қҚарзнинг жинсини, навини тайин қилиш борасидаги шаклларни ҳам зоил қилади. 4-курс талабаси Жамолов Нодиржон 934
1 1 215 1 216 1 217 1 218 1 219 1 523