Ўзининг мубин китобида қасам оятларини нозил қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Қуръони каримнинг қасам ҳақидаги оятларини баён қилиб, ўз ҳадислари ила тушунтириб берган севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга самимий саловотларимиз ва дурудларимиз бўлсин! Қасам луғатда: «Қасам» шаръий истилоҳда қуйидагича таъриф қилинади: «Аллоҳ таъолонинг исми ёки У зотнинг сифатларидан бирини зикр қилиш ила эҳтимоли бор бир ишни таъкид қилиш яминдир». Қасам икки қисмга бўлинади: 1. Аллоҳ таолонинг исми ёки сифатлари билан қасам ичиш. 2. Аллоҳ таолонинг исми ёки сифатларидан бошқа нарса билан қасам ичиш. Энди биринчи турдаги қасам Қуръони каримда келадики: فَوَرَبِّ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ إِنَّهُ لَحَقٌّ مِثْلَ مَا أَنَّكُمْ تَنْطِقُونَ « Бас, осмону ер Роббиси ила қасамки, албатта, у сиз нутқ қилаётган нарсадек ва ҳақдир» деган. (Зарият сураси 23-оят) Аллоҳ таолони зикр қилиб, қасам ичиш уч қисмга бўлинади: 1. Ғомус (غَامُوسٌ) 2. Лағв (لَغْوٌ) 3. Мунъақид (مُنْعَقِدٌ) 1. «Ғомус» сўзи луғатда «чўмилиш», «кўмилиш» маʼноларини англатади. Шаръий истилоҳда эса, ботил нарса учун қасддан қасам ичишга «ғомус қасам» дейилади. Чунки ундоқ ботил қасам ўз эгасининг жаҳаннам оловига чўмилишига, кўмилишига сабаб бўлади. Энди уламоларнинг истилоҳида бўлса: «Ғомус» у шундай қасамки, ҳозирги ёки ўтган замонда, бир ишни қилганлиги ёки қилмаганлигига ёлғондан қасам ичишга «Ғомус» қасам дейилади. Бундай қасам ичган инсон қасамида гуноҳкор бўлади ва каффорот тўламасдан унга тавба ва истиғфор айтмоқлик лозим бўлади. Бу қасам тури суннатда ҳам келган: عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: الْكَبَائِرُ الإِشْرَاكُ بِاللهِ وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ وَ قَتْلُ الْنَفْسِ وَالْيَمِيْنُ الْغَامُوسُ. رَوَاهُ الْبُخَارِي Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гуноҳи кабиралар: Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ғомус қасамдир», дедилар”. Имом Бухорий ривоят қилган. 2. Энди иккинчиси «Лағв» қасам бўлиб, у ўтган замонда бир ишни қилганлигига қасам ичади ва албатта у иш айганимдек, деб гумон қилади, ваҳоланки у иш айтганининг хилофи бўлиб чиқади. Шундай қасамга «Лағв» қасам дейилади. Масалан бир киши узоқдан бир шахсни кўради ва айтадики “ Аллоҳга қасамки, албатта у Зайд, дейди ва шундай гумон қилади, ваҳоланки у Амр бўлиб чиқади ёки бир қўшни кўради ва айтадики “Аллоҳга қасамки, бу қарға дейди ва шундай гумон ҳам қилади, ваҳоланки у бургут бўлиб чиқади. Бундай қасам ичган одам дунё ва охиратда азоб-уқубатга олинмаслиги умид қилинади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло: لاَ يُؤَاخِذُكُمُ اللهُ بِاللَّغْوِ فِي أَيْمَانِكُمْ… «Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмайдиʼʼ-деб марҳамат қилади…» 3. Учинчиси «Мунъақид» қасам бўлиб, келажакда бир ишни қилишлиги ёки қилмаслигига қасам ичмоқлиги. Энди унининг ҳукми қасамини бузган пайтда каффорот тўламоқлиги лозим бўлади. Аллоҳ таоло «Моида» сурасида: لَا يُؤَاخِذُكُمُ اللَّهُ بِاللَّغْوِ فِي أَيْمَانِكُمْ وَلَكِنْ يُؤَاخِذُكُمْ بِمَا عَقَّدْتُمُ الْأَيْمَانَ “Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз туфайли тутмайди. Лекин қалбларингиз касб қилган нарсада тутади. Ва Аллоҳ мағфиратли, ҳалим зотдир”. Лекин бугунги кунда одамлар турли хил қасамга ярамайдиган сўзлар билан қасам ичишади. Масалан, «Нон урсин», «Тепамда Ҳудо турибди» ва шунга ўхшаш лафзлар билан қасам ичиш «лағв» дир. Чунки бу урфда инсонлар одатланиб қолган лафзлардир. Бундай қасамлардан тийилиш лозим. 4-курс талабаси Теляков Иброҳим 725
Мана, ойлар султони, файз ва барака, раҳмат ва мағфират ойи бўлган Рамазон кунлари бирин-кетин ўтиб бормоқда. Бу йилги Рамазон ойи ўлкамизда ўзгача шукуҳ билан кутиб олинди ва мўмин-мусулмонлар эмин-эркинликда Рамазон рўзасини тутиб, кечалари таровеҳ намозларини қоим қилмоқдалар. Бу ибодатларни тинчлик ва хотиржамликда бажариш катта неъматдир. Рамазон ойида баданий ибодатлар билан бир қаторда ижтимоий соҳада ҳам кўплаб эзгу амаллар бажарилади, молиявий ибодатлар амалга оширилади. Жумладан, Тошкент ислом институти жамоасига 2019 йил Рамазон ойи муносабати билан 28 май куни институт томонидан, асосан асосий штатдаги раҳбар, проректорлар, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, педагог-ўқитувчилар ҳамда ишчи-ходимларга ун, шакар, ёғ каби озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. 790
Ислом динидаги иқтисодий муомалалар Аллоҳ таоло белгилаб қўйган қонун-қоидалар асосида амалга оширилади. Аллоҳ таоло мусулмонларга Ўзи ҳалол қилган йўллар орқали дунё орттиришни ва Ўзи таъйин қилиб қўйган ўринларга сарфлашни ҳамда улар У зот ҳаром қилган ишлардан йироқ бўлиб, Ўзи буюрган ҳолатда ўзаро муомалада бўлишларини буюради. Бозор фаолияти ҳам Аллоҳ таоло белгилаб қўйган қонун-қоидалар асосида амалга ошади. Жамиятдаги бирор инсон эркин бозор жараёнига дахл қилиши ва ундаги нархларни ўзи истагандек белгилаши ҳамда бозор қонунларини бузиши асло мумкин эмас. Бир сўз билан айтганда, Исломий иқтисодиёт дунёда ҳаёт кечириш ва мол-давлат ортириб, фаровон ҳаётга эришиш эркинлигини “اَلرَأسُمَالِيَة” (капитализм)даги эркинлик каби мутлақ эркин қилмади. Балки иқтисодий муомалаларни қатъий қонун-қоидалар ила қайдлаб белгилаб қўйди. Зеро, Аллоҳ таоло ўз бандаларига нима яхши нима ёмонлигини жуда яхши билгувчи зотдир. Агар эркин бозор фаолиятига аралашиш каби юқорида зикр қилинган ҳолат юзага келса иқтисодий жараёнга қуйдаги уч хил кўринишда аралашилади: تَدْخُلُ الدِّيْنِ “Диннинг аралашиши” Дунё ҳаётида умр кечириш мобайнида рибо (сутхўрлик), қимор ва бошқа ботил савдо ва муомалалар, ҳаром йўллар воситасида дунё ортириш бирор инсонга жоиз эмас. تَدْخُلُ الحُكُوْمَةِ “Ҳукуматнинг аралашуви” Ислом дини ҳукуматни табиий равишда фаолият олиб бораётган бозор иқтисодиётига аралашишига рухсат бермайди. Лекин бирор инсон бозорга эгалик қилиб, ундаги нархларни ўзи истагандек белгилашни ирода қилса, ана шу вақтда давлат эркин бозорга аралашишлиги жоиз. عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ : « مَنْ دَخَلَ فِي شَيْءٍ مِنْ أَسْعَارِ الْمُسْلِمِينَ لِيُغْلِيَهُ عَلَيْهِمْ كَانَ حَقًّا عَلَى اللَّهِ أَنْ يُقْعِدَهُ بِعُظْمٍ مِنْ النَّارِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ » . رَوَاهُ أَحْمَدُ Маъқал ибн Ясор (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллалслоҳу алайҳи васаллам: “Кимки мусулмонларнинг нархларидан бирон нарсага киришиб, уларга қимматчилик туғдириш мақсадида аралашса, Аллоҳ таоло учун Қиёмат куни уни катта ўтга ўтқазмоғи ҳақ бўлади”-дедилар”.[1] عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيِّبِ : أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ مَرَّ بِحَاطِبِ بْنِ أَبِي بلتعة وَهُوَ يَبِيعُ زَبِيبًا لَهُ بِالسُّوقِ ؛ فَقَالَ لَهُ عُمَرُ : إمَّا أَنْ تَزِيدَ فِي السِّعْرِ وَإِمَّا أَنْ تَرْفَعَ مِنْ سُوقِنَا . لِأَنَّهُ كَانَ يَبِيعُ بِالدِّرْهَمِ الْوَاحِدِ أَقَلَّ مِمَّا كَانَ يَبِيعُ بِهِ أَهْلُ السُّوقِ . رَوَاهُ مَالِكٌ Саид ибн Мусаййиб(розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Умар ибн Хаттоб розсияллоҳу анҳу Ҳатиб ибн Абу Балтаъанинг ёнидан ўтдилар. У бозорда майиз сотаётган эди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу унга: “Нархни оширгин ё бизни бозордан чиқиб кетгин”-дедилар. Чунки у бозор аҳли сотадиган нархдан паст нархга сотар эди. (Имом Молик ривояти) Мазкур ҳадислар давлат бозор низомини бузадиган ишларни кўрса бозор фаолиятига аралашиши жоизлигига далолат қилади. تَدْخُلُ الأَخْلاقِ “Одоб-ахлоқнинг аралашуви”. Маълумки одоб-ахлоқ ҳукумлари Ислом динида иқтисодий муомалалардан ажрамаган. Юқорида айтганимиздек имкон қадар катта даромад ва кўп фойда кўриш инсонни аслий мақсади эмас. Шунинг учун ҳам Ислом дини мусулмонларни ўзаро муомалаларини чиройли қилишни, мол-дунё ортириш илинжида ўзаро беллашмасдан бир-бириларига яхшилик қилиш ва ёрдам қўлини чўзишга шошилишларини ўргатади. Одоб-ахлоқга доир ҳукумлар Қуръони карим ва суннати набавийда бисёрдир. Шулардан баъзиларини келтириб ўтамиз. عَنْ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَا يَبِيعُ الرَّجُلُ عَلَى بَيْعِ أَخِيهِ ، وَلَا يَخْطُبُ عَلَى خِطْبَةِ أَخِيهِ إِلَّا أَنْ يَأْذَن لَهُ. وفي رواية لَا يَسُومُ الرَّجُلُ عَلَى سَوْمِ أَخِيهِ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз биродарининг савдоси устига...
Мотуридий мазҳабида: «Ҳукмлар шариат ила собит бўлади. Фақатгина, Аллоҳнинг маърифати, вожиблиги очиқ-ойдин бўлгани учун, ақл билан собит бўлади», дейилган. Мотуридий ақидавий мазҳабининг диёримиздан етишиб чиққан кўзга кўринган олимларидан бири бу Саъдуддин Масъуд ибн Умар роҳматуллоҳи алайҳидир (722-792/1322-1390) «Тафтазоний» тахаллуси билан машҳур бўлган улкан аллома наҳв, сарф, мантиқ, риторика, илми калом, фиқҳ, тафсир ва бошқа илм соҳалари бўйича замонанинг пешқадами эди. Юқорида қайд қилинган фан соҳаларига тааллуқли бўлган асарлари жамоатчилик томонидан кенг қабул қилинди. Бу асарлар узоқ вақт давомида диний ўқув юртларида асосий қўлланма бўлиб хизмат қилди. Аллома Тафтазоний мусулмон уламолари орасида шу қадар кенг шуҳрат қозондики, унгача яшаб ўтган олимлар «мутақаддимин», ундан кейингилари эса «мутааххирин» деб атала бошланди. Бу ҳол Аллома Тафтазонийнинг мусулмон оламида тутган мавқеъи нақадар юксак эканини тасдиқлайди. Алломадан мерос бўлиб қолган асарларнинг айримларини қайд қиламиз: 1. «Таҳзиб ал-мантиқ вал калом». Бу жуда ҳам пишиқ матн бўлиб, ўз соҳасида тенги йўқ китоб деб билинган. Ушбу китоб ўз вақтида ҳамма тарафда шуҳрат қозонган ва ҳамма тарафидан эҳтимом билан ўрганилган. Муҳаққиқ уламолар мазкур китобни ўқиб-ўрганибгина қолмай, унга кўплаб шарҳлар ҳам ёзганлар. 2. «Иршодул Ҳодий» китоби наҳв илмига бағишланган ва кўп нарсани ўзига жамлаган машҳур матн бўлган. Уламолар унга бир қанча шарҳлар ёзганлар. 3. «Шарҳи Талҳис» номли иккита китоб Аллома Тафтазонийникидир. Иккиси ҳам машҳур. Каттаси «Мутаввал» деб, кичиги «Мухтасар» деб номланади. Бу икки китоб «Талҳис» нинг энг машҳур шарҳлари ҳисобланади. Иккиси ҳам серфойда бўлгани учун кўплаб уламоларнинг эътиборини ўзига тортган. «Мутаввал»га кўпгина ҳошиялар ёзилган бўлиб, уларнинг ичида Журжоний ва Муфнорийнинг ҳошиялари машҳур бўлган. 4. «Мақосидут-толибин фий илмил калом» китобини ёзиб бўлганидан кейин, аллома Тафтазоний унга катта шарҳ ҳам ёзган. Бу китоб ўзида жуда кўп фойдаларни жамлаган улуғ китобга айланган. Уламолар унга ҳошиялар ёзган. 5. «Шарҳу ақоид ан-Насафийя» да Аллома Тафтазоний тартибга катта эътибор берган ва қўшимчалар киритган. 6. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Маҳбубий Бухорийнинг «Танқиҳ ал-усул» китобига аллома Тафтазоний томонидан ёзилган шарҳ «Ат-талвиҳ фий кашфи ҳақоиқ ат-танқиҳ» деб номланган. Бу китоб толиби илм ва уламоларнинг катта эътиборини қозонган машҳур китобдир. 7. «Китоб ал-арбаъин» ҳадис бўйича китобдир. 8. «Китоб ал-фатаво ал-Ҳанафийя». Аллома Тафтазоний роҳматуллоҳи алайҳи Ҳиротда ўзи чиқарган фатволарни жамлаб, китоб шаклига келтирган. 9. «Шарҳ ал-Ғаззий» сарф илмига оид Иззуддин Занжонийнинг китобига ёзилган шарҳ бўлиб, Аллома Тафтазоний унда матнга кўпгина фойдали маълумотларни қўшган. Бу китоб Тафтазонийнинг биринчи китоби бўлиб, уни ҳижрий 737 йилнинг Шаъбон ойида тугатган. Имом Суютий ва Ибн Ҳилол мазкур китобга ҳошия ёзганлар. 10. «Кашф ал-асрор ва уддатул аброр» форс тилидаги тафсир бўлган. 11. «Шарҳ ал-мифтоҳ лис-Саккокий» китобини аллома Тафтазоний ҳижрий 789 йилда ёзиб битирган. 12. «Шарҳу мунтаҳас-суали вал амали фий илмай ал усули вал жадали». 13. «Ат-таркиб ал-жамил». 14. «Таркиби ғариб ва тартиб ажиб». 15. «Баҳс ал-муштарак». 16. Шарҳ ал-Кашшоф”. 17. «Шарҳу Шамсиятил китоби фил мантиқ». 18. «Шарҳу Навобиғул Калим» ва бошқа бир қанча китоб ва рисолалар. Аллома Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бизгача етиб келган ва ҳозиргача кўпчилик томонидан катта эътибор билан ўрганиб келинаётган китобларидан бири «Шарҳу ақоид ан-Насафий» номли асаридир. Бу китоб бошқа бир улуғ ватандошимиз томонидан ёзилган матннинг шарҳидир. Бу матннинг соҳиби Нажмиддин Абу Ҳафс Самарқандий Насафий роҳматуллоҳи алайҳидир (460-537/1068-1142). Нажмиддин Абу Ҳафс Насафий ўз замонаси ва келажак даврларнинг...