Маълумки, фитна ҳар-қандай жамият, давлат ва миллатни ҳолдан тойириб, куч-қувватидан айиради ва таралиб турган ҳушбўй ҳидини кетказиб, мағлубоят сари этаклайди. Келинг, бу мавзуни бир ҳадис доирасида кўриб чиқайлик. عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: «ستكون فتن القاعد فيها خير من القائم، والقائم فيها خير من الماشي، والماشي فبها خير من الساعي، من تشرف لها تستشرفه، ومن وجد فيها ملجأ أو معاذا فليعذْ به». رواه البخاري Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтадиларки: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (шундай) дедилар: «яқинда фитналар бўлади, у пайт ўтирган тургандан яхшидир, у пайт турган юргандан яхшидир, у паут юрган югургандан яхшидир, ким унга киришса ҳалокат ёқасига келади, ким у пайт паноҳгоҳ ёки сақланадиган жой топса у билан сақлансин». Бухорий ривояти. Фитна бу-аҳли ислом ўртасида келишмовчилик сабаблик юзага келадиган ихтилоф бўлиб, бунда Алий ва Муовия розиаллоҳу анҳумолардан боша ким ҳақ узра эканлигини билиб бўлмайди. Ҳадисдаги «Унда ўтирган»-яъни фитналар пайтида ўтирган тургандан яхши лафзи ишора қиладики, фитнанинг ёмонлиги, унга алоқадорлийлиги миқдорича бўлади. Исмаилий зиёда қилиб айтадиларки; «Унда уҳлаб ётган уйғоқдан яхши, унда уйғоқ ўтиргандан яхши». «У пайт ўтирган тургандан яхшидир» нинг маъноси-ҳалокатга яқин бормаслигидир. Довудий айтадиларки, бу ерда ирода қилинаётган нарса-фитна пайти ўтирган ҳолатда бўлишдир. Ибнут Тийн у кишидан ривоят қилиб айтадиларки, бу эрда маълум бўлиб турган маъно шуки-фитнанинг ҳар-бир ҳолатида қатнашувчилар мақсад қилинган, яъний базилар-баъзиларидан кўпроқ қатнашади, фитна пайти «югирувчи» уни қўзғалишига сабабчи бўлади, сўнгра ким унинг воситаларини қоим қиса, у-«юрувчи»дир, сўнгра ким унда иштирок этса, у-«турвчи»дур, сўнгар урушмай назоратда бўлгау, урушмаган киши- у «ўтирган» кишидир, сўнгра ким уни яхши санагану, унда иштирок ҳам қилмаган, назоратда ҳам бўлмаган бўлса у «уйғоқ ётган» кишидир. («Умдатул Қорий шарҳу саҳийҳил Бухорий» китобидан) Демак ҳулоса қилиб айтиш мумкинки бугунги кунда гоҳ-гоҳида «қўзғаб турилган» фитналардан энг омонда бўган киши, унга аралашмаган, ҳаттоки эътибор ҳам бермаган кишидир. Тошкент Ислом институти битирувчиси: Неъматуллоҳ Раҳимов 912
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 май куни пойтахтимиздаги Сузук ота мажмуасига ташриф буюрди. Яқин-яқингача Сузук ота зиёратгоҳини кўпчилик билмас, мақбара ва эски масжид зах тортиб қолган эди. Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 май куни Сузук ота мажмуасида бўлиб, мақбара ҳамда масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берган эди. 2018 йил 9 февралда қурилишнинг бориши билан танишиб, мажмуа ёнида ҳунармандлар учун уй-жойлар барпо этиш зарурлигини таъкидлаганди. Бугун мазкур ташаббуслар тўла рўёбга чиқди. Мақбара ва масжид қурилиб, қарийб 8 гектарлик майдон ободонлаштирилди. Мажмуага кириш биносида музей, кутубхона, маҳалла идораси ва бошқа объектлар жойлаштирилди. Мақбаранинг икки томонида ҳунармандлар учун ҳар бири 4,5 сотихли ўттизта коттеж барпо этилди. Бугунги ташриф чоғида Президентимиз ушбу бунёдкорлик ишлари билан танишди. Мақбара зиёрат этилиб, Қуръон тиловат қилинди. Шу ерда диний уламолар, нуронийлар билан суҳбат бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари уларни Рамазон ойи билан яна бир бор табриклаб, янгиланган мажмуанинг шундай улуғ айём кунларда очилиши хайрли эканини таъкидлади. – Бошқа давлатлар йўқ тарихини бор қилишга ҳаракат қилади. Биз буюк тарихимизни, алломаларимиз меросини халқимизга, ёшларимизга тўлиқ етказиб беролмадик. Ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан шундай жойларга эътибор берсак, бунга ҳамма эътибор қаратади, – деди Шавкат Мирзиёев. Маълумки, Сузук ота ўймакор уста бўлган. Бугун унинг қадамжоси атрофида ҳунармандчилик уйлари ташкил этилгани чуқур мазмун-моҳият касб этди. Икки қаватли бу хонадонларнинг биринчи қавати устахона ва дўкон учун ажратилган. Бу ўзига хос ҳунармандчилик маркази бўлиб, мажмуа билан бирга ноёб туризм масканига айланади. Президентимиз ушбу уйларни, ёғоч қирмачилик ва хаттотлик устахоналарини кириб кўрди. – Ҳунармандчилик – ҳалол касб. Бугунги кунда энг катта вазифамиз – иш жойлари яратиш. Ҳунармандларга шароит яратсак, ҳам ўзини боқади, ҳам бошқаларни иш билан таъминлайди. Шогирдлар тарбияласа, қанча ёшлар ҳунарли бўлади, ўз тадбиркорлигини очиб, даромад топади, – деди давлатимиз раҳбари. Манба: https://president.uz 657
Бошқаларга қилинган хайр саховатнинг ажри қандай ҳам улуғ. Хусусан хайр, саховат ойи бўлмиш рамазон ойида бўлсачи? Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилади: مَثَلُ الَّذِينَ يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ كَمَثَلِ حَبَّةٍ أَنْبَتَتْ سَبْعَ سَنَابِلَ فِي كُلِّ سُنْبُلَةٍ مِئَةُحَبَّةٍ وَاللَّهُ يُضَاعِفُ لِمَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон зотдир. Қуръони каримда хайр саховат фазилати борасида жуда кўп оятлар мавжуд. Ушбу рамазон ойини ғанимат билиб, иложи борича кўпроқ хайр саховат қилиш, бева-бечоралар кўнглига хурсандчилик улашиш ва бунинг сабабидан кўплаб ажру мукофотларга сазовор бўлишимиз даркор. Ундан ташқари қилинган садақалар касалликка шифо бўлиши ҳадисларда ворид бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касалларингизни садақа билан даволанглар”, деб айтганлар. Ҳақиқатдан ҳам, сиз кўнгли синиқ, бироз иқтисодий жиҳати оқсаган инсонга меҳр-оқибат кўрсатсангиз у Роббисига чин кўнгилдан дуо қилади ва натижада Аллоҳ таоло садақа қилувчи инсоннинг қалбидаги ўйлаган мақсадини ато қилади. ففى الحديث الصحيح أن رسول الله – صلى الله عليه وسلم – قال :” أتاني جبريل فقال: يا محمد، عش ما شئت فإنك ميت، وأحبب من شئت فإنك مفارقه، واعمل ما شئت فإنك مجزي به، واعلم أن شرف المؤمن قيامه بالليل، وعزه استغناؤه عن الناس”… أخرجه الحاكم Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Менинг олдимга Жаброил келди ва эй Муҳаммад, алайҳиссалом ҳоҳлаганингизча яшанг, албатта бир кун вафот этасиз, ҳоҳлаган инсонингизни яхши кўринг, албатта, бир кун ундан ажраласиз, ҳоҳлаган амалингизни қилинг албатта, бир кун унинг эвазиги жазо ёки мукофот оласиз. Шуни билинки, мўминни шарафи кечалари қоим бўлишлигидадир. Ва унинг азизлиги инсонлардан беҳожат бўлишлигидадир”-дедилар (Имом Ҳоким ривояти). Рамазон ойида инсонларнинг қалбига ҳурсандчилик улашишга интилайлик. أن النبى – صلى الله عليه وسلم – قال : ” أفضل الأعمال أن تدخل على أخيك المؤمن سرورا، أو تقضي عنه دينا، أو تطعمه خبزا “….. أخرجه ابن أبي الدنيا في قضاء الحوائج Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Амалларнинг энг яхшиси мўмин биродаринг қалбига ҳурсандчилик киргизиш ёки унинг қарзини узишда кўмаклашиш, унга бирор яхши таом беришлигингдир”. Бошимизга соябон бўлиб турган Рамазон ойини шу ва бошқа солиҳ амаллар билан зийнатлайлик. Зеро, бу ой бизлар учун меҳмон, меҳмон эса қадрламоқ олий фазилатдир. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов Манба 812
Макка шаҳрининг энг таниқли кишилардан бўлган Умму Анмор бир куни қул бозорига борди. Унга ҳизматларини қиладиган ва орқасидан юрадиган яхши бир қул сотиб олмоқчи эди. Қулларни бир-бир кўздан кечирди. Уларнинг қўлларига, юзларига қаради. Маъноли, маъноли қарашларидан унинг ақлли ва зукко эканлиги билиниб турган бир болани топди. Ва уни сотиб олди. Пулини тўлагандан кейин у билан уйи томон йўлга тушди. Йўлда кетаётиб Умму Анмор боладан сўради: -Сени исминг нима? -Хаббоб -Отангни исмичи? -Арат -Қаерликсан? -Наждликман У ҳолда сен ҳам Араб экансан. -Албатта, мен Бану Тамим қабиласиданман. – Қандоқ қилиб сен бу ердаги қул сотувчиларнинг қўлига тушиб қолдинг. -Араб қабилаларидан бири бизга ҳужум қилди. Ҳайвонларимизни олиб кетдилар аёллар ва болаларни асир олдилар. Мен ўша асирлардан бириман. Бугунгача турли хил инсонларнинг қўлига тушдим. Ҳозир эса Маккада сенинг қўлингдаман” Умму Анмор қилич ясашни ўрганиши учун уни Маккадаги яхши қилич ясовчига шогирдликка берди. Хаббоб бироз вақтдан кейин ўз ишининг устаси бўлди. Хожаси Умму Анмор унга дўкон очиб берди. Қул Хаббоб қилич ясашда моҳир уста бўлди. Қарангки, халқ унинг ясаган қиличларини олиш учун навбат турар эдилар. Ишончли, ишини яхши қиладиган бир киши эди. Ёлғиз қолган пайтларда Маккадаги маккаликларнинг қиладиган ишларидан унинг қалби махзун бўлар эди. Ўз-ўзига: «Бу қоронғулик орқасидан ойдин тонг келиши керак» дер эди. У тонгга етиш учун умрини узун бўлишини ҳохларди. Аммо кўп кутиши керак бўлмади. Оз фурсатдан кейин Маккадаги бир кимса инсонларни яхшиликка тўғриликка, гўзалликка яъни ойдинликка чақираётганини эшитди. Ўша киши инсонларни ёлғиз ва бир бўлган Аллоҳга иймон келтиришга, фойдаси ҳам зарари ҳам ўлмаган бутлардан юз ўгиришга чақирарди. Бу хабарни эшитган Хаббоб буни ўз кўзлари билан кўришни ҳохлади. Ҳеч иккиланмай югуриб бориб, Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни топти ва қўлларини У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қўлларига узатди. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлиги У зот Аллоҳ таолонинг Пайғамбари эканлигига иймон келтирди. Бугунгача қилич устаси бўлган Хаббоб ер юзидаги мусулмонларнинг олтинчиси бўлди. Таржимон: Нодира Эркинжон Муҳаррир: Муҳаммад Одил 636