عن جابر ابن عبد الله رضي اله عنهما قال اتيت النبي صلي الله عليه و سلم في دين كان علي ابي فدققت الباب فقال من ذا قلت انا فقال انا انا كانه كرهها Жобир ибн Абдуллоҳ розияллҳу анҳумадан ривоят қилинади: “Отамнинг қарзи сабабли набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бордим. Эшикни тақиллатдим. Расулуллоҳ ким дедилар. Мен эса “Менман”, деб жавоб бердим. Расулуллоҳ “Мен, мен”, дедиларда. Гўёки бу ишимни ёмон коʻрдилар. Демак, бу ҳадисдан билинадики. Бирорта одам бегона одам у ёқда турсин оʻз дўстини ёки танишини эшигини тақиллатса, ичкаридан ким деган саволга “Менман”, дея жавоб бериши бу одобсизлик белгиси экан. Чунки бу «мен» дейиши оʻзини катта олиш, такаббурланиш белгисидан. У одам “Мен фалончиман”, деб исмини айтиши лозим. Бундан ташқари эшикни орасида бироз тўхтаб тўхтаб уч маротаба тақиллатиши агар ичкаридан бирор жавоб келмаса бошқа вақтда келиши керак. Олдинги ота – боболаримизнинг уйларида иккита ҳалқа боʻлган бири кичик ҳалқа, иккинчиси эса каттароқ ҳалқа боʻлган. Нега айнан иккита ҳалқа боʻлган бунинг сабаби агар бирор аёл келса кичик ҳалқани тақиллатган, ичкаридаги одам товушнинг сал пастроқлигидан ташқаридаги одамнинг аёл кишилигини билган ва ичкаридан ҳам аёл киши чиққан. Агар катта ҳалқа тақиллатилса ундан баландроқ товуш чиққан шунда ташқарига эркак киши чиққан. Қаранг, қандай зукколик! Тошкент ислом институти 4- курс талабаси: Собиржонов Ойбек 381
Чилонзор туманидаги Сўгалли ота зиёратгоҳи ёнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қурилишини бошлатган масжид узоқ йиллар қаровсиз ҳолда қолиб кетган эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили февраль ойида бу ерга келиб, масжидни кенг ва кўркам қилиб қуриш бўйича топшириқлар берган эди. Бугун 2 гектардан зиёд майдонда улкан мажмуа бунёд этилди. Аввалги лойиҳадаги айвон ўрни ҳам масжид биносига қўшилиб, янада кенгайтирилди. Мажмуадан, шунингдек, конференц-зал, ўқув хоналари, таҳорат хона, музей ва бошқалар жой олган. Йўл бўйидаги Сўгалли ота мақбараси таъмирланган. Бетон қолдиқлари чиқариб ташланиб, кўкаламзорлаштирилган. Маълумки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий бўлган. Турли диний-маърифий мавзуларда юздан зиёд китоблар ёзиб, ислом дини моҳиятини тўғри етказиш, одамларнинг билим ва маънавиятини оширишга катта ҳисса қўшган. Президентимиз бу масжид Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига муносиб бўлганини таъкидлади. Шайх ҳазратларининг илмий меросини ўрганиш, маърифат ва одоб-ахлоқ мавзуларида кўпроқ китоблар чоп этиш, жамиятимиздаги маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берилди. Манба: https://president.uz 712
Маълумки, фитна ҳар-қандай жамият, давлат ва миллатни ҳолдан тойириб, куч-қувватидан айиради ва таралиб турган ҳушбўй ҳидини кетказиб, мағлубоят сари этаклайди. Келинг, бу мавзуни бир ҳадис доирасида кўриб чиқайлик. عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: «ستكون فتن القاعد فيها خير من القائم، والقائم فيها خير من الماشي، والماشي فبها خير من الساعي، من تشرف لها تستشرفه، ومن وجد فيها ملجأ أو معاذا فليعذْ به». رواه البخاري Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтадиларки: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (шундай) дедилар: «яқинда фитналар бўлади, у пайт ўтирган тургандан яхшидир, у пайт турган юргандан яхшидир, у паут юрган югургандан яхшидир, ким унга киришса ҳалокат ёқасига келади, ким у пайт паноҳгоҳ ёки сақланадиган жой топса у билан сақлансин». Бухорий ривояти. Фитна бу-аҳли ислом ўртасида келишмовчилик сабаблик юзага келадиган ихтилоф бўлиб, бунда Алий ва Муовия розиаллоҳу анҳумолардан боша ким ҳақ узра эканлигини билиб бўлмайди. Ҳадисдаги «Унда ўтирган»-яъни фитналар пайтида ўтирган тургандан яхши лафзи ишора қиладики, фитнанинг ёмонлиги, унга алоқадорлийлиги миқдорича бўлади. Исмаилий зиёда қилиб айтадиларки; «Унда уҳлаб ётган уйғоқдан яхши, унда уйғоқ ўтиргандан яхши». «У пайт ўтирган тургандан яхшидир» нинг маъноси-ҳалокатга яқин бормаслигидир. Довудий айтадиларки, бу ерда ирода қилинаётган нарса-фитна пайти ўтирган ҳолатда бўлишдир. Ибнут Тийн у кишидан ривоят қилиб айтадиларки, бу эрда маълум бўлиб турган маъно шуки-фитнанинг ҳар-бир ҳолатида қатнашувчилар мақсад қилинган, яъний базилар-баъзиларидан кўпроқ қатнашади, фитна пайти «югирувчи» уни қўзғалишига сабабчи бўлади, сўнгра ким унинг воситаларини қоим қиса, у-«юрувчи»дир, сўнгра ким унда иштирок этса, у-«турвчи»дур, сўнгар урушмай назоратда бўлгау, урушмаган киши- у «ўтирган» кишидир, сўнгра ким уни яхши санагану, унда иштирок ҳам қилмаган, назоратда ҳам бўлмаган бўлса у «уйғоқ ётган» кишидир. («Умдатул Қорий шарҳу саҳийҳил Бухорий» китобидан) Демак ҳулоса қилиб айтиш мумкинки бугунги кунда гоҳ-гоҳида «қўзғаб турилган» фитналардан энг омонда бўган киши, унга аралашмаган, ҳаттоки эътибор ҳам бермаган кишидир. Тошкент Ислом институти битирувчиси: Неъматуллоҳ Раҳимов 559
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 май куни пойтахтимиздаги Сузук ота мажмуасига ташриф буюрди. Яқин-яқингача Сузук ота зиёратгоҳини кўпчилик билмас, мақбара ва эски масжид зах тортиб қолган эди. Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 май куни Сузук ота мажмуасида бўлиб, мақбара ҳамда масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берган эди. 2018 йил 9 февралда қурилишнинг бориши билан танишиб, мажмуа ёнида ҳунармандлар учун уй-жойлар барпо этиш зарурлигини таъкидлаганди. Бугун мазкур ташаббуслар тўла рўёбга чиқди. Мақбара ва масжид қурилиб, қарийб 8 гектарлик майдон ободонлаштирилди. Мажмуага кириш биносида музей, кутубхона, маҳалла идораси ва бошқа объектлар жойлаштирилди. Мақбаранинг икки томонида ҳунармандлар учун ҳар бири 4,5 сотихли ўттизта коттеж барпо этилди. Бугунги ташриф чоғида Президентимиз ушбу бунёдкорлик ишлари билан танишди. Мақбара зиёрат этилиб, Қуръон тиловат қилинди. Шу ерда диний уламолар, нуронийлар билан суҳбат бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари уларни Рамазон ойи билан яна бир бор табриклаб, янгиланган мажмуанинг шундай улуғ айём кунларда очилиши хайрли эканини таъкидлади. – Бошқа давлатлар йўқ тарихини бор қилишга ҳаракат қилади. Биз буюк тарихимизни, алломаларимиз меросини халқимизга, ёшларимизга тўлиқ етказиб беролмадик. Ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан шундай жойларга эътибор берсак, бунга ҳамма эътибор қаратади, – деди Шавкат Мирзиёев. Маълумки, Сузук ота ўймакор уста бўлган. Бугун унинг қадамжоси атрофида ҳунармандчилик уйлари ташкил этилгани чуқур мазмун-моҳият касб этди. Икки қаватли бу хонадонларнинг биринчи қавати устахона ва дўкон учун ажратилган. Бу ўзига хос ҳунармандчилик маркази бўлиб, мажмуа билан бирга ноёб туризм масканига айланади. Президентимиз ушбу уйларни, ёғоч қирмачилик ва хаттотлик устахоналарини кириб кўрди. – Ҳунармандчилик – ҳалол касб. Бугунги кунда энг катта вазифамиз – иш жойлари яратиш. Ҳунармандларга шароит яратсак, ҳам ўзини боқади, ҳам бошқаларни иш билан таъминлайди. Шогирдлар тарбияласа, қанча ёшлар ҳунарли бўлади, ўз тадбиркорлигини очиб, даромад топади, – деди давлатимиз раҳбари. Манба: https://president.uz 328
Бошқаларга қилинган хайр саховатнинг ажри қандай ҳам улуғ. Хусусан хайр, саховат ойи бўлмиш рамазон ойида бўлсачи? Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилади: مَثَلُ الَّذِينَ يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ كَمَثَلِ حَبَّةٍ أَنْبَتَتْ سَبْعَ سَنَابِلَ فِي كُلِّ سُنْبُلَةٍ مِئَةُحَبَّةٍ وَاللَّهُ يُضَاعِفُ لِمَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон зотдир. Қуръони каримда хайр саховат фазилати борасида жуда кўп оятлар мавжуд. Ушбу рамазон ойини ғанимат билиб, иложи борича кўпроқ хайр саховат қилиш, бева-бечоралар кўнглига хурсандчилик улашиш ва бунинг сабабидан кўплаб ажру мукофотларга сазовор бўлишимиз даркор. Ундан ташқари қилинган садақалар касалликка шифо бўлиши ҳадисларда ворид бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касалларингизни садақа билан даволанглар”, деб айтганлар. Ҳақиқатдан ҳам, сиз кўнгли синиқ, бироз иқтисодий жиҳати оқсаган инсонга меҳр-оқибат кўрсатсангиз у Роббисига чин кўнгилдан дуо қилади ва натижада Аллоҳ таоло садақа қилувчи инсоннинг қалбидаги ўйлаган мақсадини ато қилади. ففى الحديث الصحيح أن رسول الله – صلى الله عليه وسلم – قال :” أتاني جبريل فقال: يا محمد، عش ما شئت فإنك ميت، وأحبب من شئت فإنك مفارقه، واعمل ما شئت فإنك مجزي به، واعلم أن شرف المؤمن قيامه بالليل، وعزه استغناؤه عن الناس”… أخرجه الحاكم Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Менинг олдимга Жаброил келди ва эй Муҳаммад, алайҳиссалом ҳоҳлаганингизча яшанг, албатта бир кун вафот этасиз, ҳоҳлаган инсонингизни яхши кўринг, албатта, бир кун ундан ажраласиз, ҳоҳлаган амалингизни қилинг албатта, бир кун унинг эвазиги жазо ёки мукофот оласиз. Шуни билинки, мўминни шарафи кечалари қоим бўлишлигидадир. Ва унинг азизлиги инсонлардан беҳожат бўлишлигидадир”-дедилар (Имом Ҳоким ривояти). Рамазон ойида инсонларнинг қалбига ҳурсандчилик улашишга интилайлик. أن النبى – صلى الله عليه وسلم – قال : ” أفضل الأعمال أن تدخل على أخيك المؤمن سرورا، أو تقضي عنه دينا، أو تطعمه خبزا “….. أخرجه ابن أبي الدنيا في قضاء الحوائج Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Амалларнинг энг яхшиси мўмин биродаринг қалбига ҳурсандчилик киргизиш ёки унинг қарзини узишда кўмаклашиш, унга бирор яхши таом беришлигингдир”. Бошимизга соябон бўлиб турган Рамазон ойини шу ва бошқа солиҳ амаллар билан зийнатлайлик. Зеро, бу ой бизлар учун меҳмон, меҳмон эса қадрламоқ олий фазилатдир. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов Манба 456