Инсон зоти бу дунёга келар экан кишиларнинг қўл остида, кейинчалик эса баъзи инсонларнинг оиласи унинг қўл остига ўтишади. Аллоҳ таоло ўзларидан чиққан бошлиқларга бўйсинишга буюриб «Нисо» сураси 59 оятида шундай деб марҳамат қилади: “Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир”. Ўз навбатида ўзининг қўл остидагиларга жабр-зулм қилмасликка, агар шундай қиладиган бўлса, Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқда бўлиши ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: عن معقل بن يسار رضي الله عنه قال : سمعت النبي صل الله عليه و سلم يقول: ما من عبد استرعاه الله رعية فلم يحطها بنصيحة إلا لم يجد رائحة الجنة. Маъқол ибн Ясар р.а дан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим. «Қайси бир бандаки, уни Аллоҳ таоло бошлиқ қилсаю, яхшилик билан амалга ошира олмаса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди.»- дедилар. Бу дунёда кимдир оиласига, яна кимдир шу билан бирга қўл остидаги ишчиларга бошлиқдир. Аллоҳ таоло уни қўл остидагига бошлиқ қилдими унинг зиммасидаги омонат ҳисобланади. Шундай экан, омонатни адо қила олмаганлар қўл остидагиларнинг дини ва дунёларини тўғрилайдиган ишларни амалга ошира олмаса, қиёмат куни Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлади, ҳаттоки, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди 500 йиллик масофадан келиб туради. Дарҳақиқат, умматнинг азиятига ва уларнинг зулмига сабр қилиш орқали қўл остидагиларга “ҳақиқат йўқ”, деган гумон келиб қолади. Бу имомларнинг орасидаги ҳадис бўлиб, агар ўзларининг қўл остидагиларга зулм қилсалар жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди, деб огоҳлантиради. Бас, буни тушунгин. Муҳамаддинов Аъзамиддин 402 гуруҳ талабаси 346
عن إبن عمر رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: ” لا يقيم الرجل الرجل من مجلسه ثمَّ يجلس فيه و لكن تفسحوا و توسعوا Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: “Бирор киши бошқа бир кишини ўрнидан тургизиб, унинг ўрнига ўтирмайди. Балки бир-бирингизга жой беринг ва кенглик қилинглар” , дедилар. Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бандалар ўртасида дўстлик ва муҳаббатни боғловчи ва улар орасида нафратни кетгазувчи кучли бир воситага йўлламоқдалар. Мана шу воситаларнинг энг муҳимларидан бири бир мусулмон бошқа бир мусулмонни ўтирган ўрнидан у ерга ўтириш мақсадида тургизиб юбормаслигидир. Агарда шундай номақбул ишни қиладиган бўлса, биродарининг қалбида унга нисбатан нафрат учқунлари пайдо бўлади. Лекин мажлисда ўтирган кимса учун кейин келган инсонга ўрин бўшатмоқлиги ва ўз ёнидан жой бермоқлиги ҳақиқий мусулмоннинг одобига лойиқ ишлардан ҳисобланади. Мажлисга кеч келган одам “Бизга ҳам жой беринглар ва кенглик қилинглар” демоқликга ҳақлидирлар. Бу эса Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримасига мувофиқдир : “Эй иймон келтирганлар! Агар сизларга мажлисларда “Силжиброқ ўтиринг” дейилса, бас, силжинг, ва агар “Туринг” дейилса, туринг” (Мужодала, 11). 4-курс талабаси Иброҳим Бурҳон 390
Бир бадхулқ савдогар бозор олдидан ўтиб кетаётиб ичида саккиз юз олтин бўлган ҳамёнини тушириб қўйди. У ҳар томонга зир югуриб қидирдию, бироқ ҳамёнини кўрган бирор кишини учратмади. Сўнг жарчи орқали кимки унинг ҳамёнини кўрган бўлса ва келтириб берса юз тилло беришини эълон қилди. Унинг ҳамёнини жуда ҳалол ва ростгўй бўлган Вали исмли косиб топиб олган эди. У бу топилмани эгаси топилгунга қадар сақлаб қўйишга қарор қилган эди. Косиб жарчининг эълонидан сўнг тўғри савдогарнинг олдига борди ва ҳамёнини қайтариб берди. Савдогар эса ўта бахил, ўзгаларнинг яхшилигини қадрламайдиган киши эди. У ичида пуллари топилганидан роса хурсанд бўлсада, буни билдирмади. Пулларни дарҳол санаб чиқди ва: ”Эй биродар, сен ҳамёнимдан ўзинга берилиши керак бўлган пулни олиб қўйибсан-ку”-, дея бечора косибга туҳмат қилди. Шунда косиб савдогарнинг ёқасидан тутиб шундай деди: “Менга қаранг хожам, мен камбағал бир одамман аммо асло бирор кишининг ҳаққига хиёнат қилмайман. Ўғри ва фирибгарликдан ҳазар қиламан. Сиз менга ваъда қилинган ўша пулингизни бермаслигингиз мумкин аммо мени ўғирликда айблай олмайсиз!” – деди. Юзсиз савдогар эса Валини айблашда давом этди. Шундан сўнг улар қозига мурожаат қилишди. Икки томонни эшитгач қози савдогар ёлғон гапираётгани ва жазога маҳкум эканлигини билди. Аммо у ўзининг жаҳли чиқаётганини билдирмасликка ҳаракат қилиб шундай деди: “Савдогар таъкидлашича, ҳамёндан юз олтин танга олинган, косиб эса ҳеч қандай пул олмаганини таъкидламоқда. Мен уларнинг иккисига ҳам ишонаман. Демак ушбу ҳамён савдогарга тегишли эмас ва бу эгаси топилгунга қадар шу ерда сақланади”,- деди. Бахил савдогар қилиб қўйган ишидан пушаймон бўлди. Аммо энди кеч эди. Бу ношукр савдогарнинг воқеаси бизга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини эслатиб юборади: من لا يشكر الناس لا يشكر الله “Инсонларга шукр қилмайдиган киши Аллоҳга ҳам шукр қилмайди”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 317