islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“Арбаъийн” ҳадис тўпламлари муаллифлари

Ислом фатҳи етиб келган барча халқлар ҳаётида, анъаналарида, қадриятлари-ю, урф одатларида ислом ўз аксини топади. Зеро, барча мусулмонлар ислом шариатига мувофиқ турмуш кечиришга интилган. Шунинг учун бошқа барча амаллар қатори “арбаъийн” ҳадис тўпламларини ёзиш уламо-ю, шоирларнинг мақсадига айланган. Биз қўйида уларнинг баъзиларини санаб ўтамиз. 1. Муҳиддин Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий (ҳижрий 631-676 ). Имом, ҳофиз, фақиҳ, муҳаддис Яҳё ибн Шараф ибн Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний ан-Нававий Ислом оламининг мўътабар олимларидан саналади. Кунялари — Абу Закариё, лақаблари — Муҳйиддин. У зот “Арбаъийн” ҳадис тўпламини таълиф қилган. 2. Муҳаммад ибн Яҳё ибн Мансур Абу Саъд Муҳиддин Найсобурий (вафоти ҳижрий 548 йил). Ўз асрининг Нишопур шаҳридаги шофеъийларнинг раиси эди. Нишопурнинг Турисис деб номланган жойида дунёга келганлар. Имом Ғаззолий қўлларида фиқҳ фанини ўргандилар. Нишопурдаги талабаларга дарс берганлар. У киши “Ал-мухийт фий шарҳил васийт”, “Ал-интисоф фий масаилил хилоф” каби китобларни ёзганлар. 3. Розиюддин Абул Хасан Муаббад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Солиҳ Тусий Найсобурий. Ҳижрий 524 йилда туғилганлар. Саҳиҳи Муслимни 30 ёшларида Фуровийдан ўқиб ўргандилар. Саҳиҳи Бухорийни Абул Маолий Форисийдан эшитиб ўргандилар. Имом Моликнинг “Муватто” асарларини Ҳибатуллоҳ ас-Саййидийдан эшитиб ўрганганлар. Тусий 617 йил, шаввол ойининг 20-куни вафот этдилар. 4. Юсуф ибн Ҳасан ибн Аҳмад Ибн Ҳасан ибн Абдул Ҳодий ас-Солиҳий Жамолиддин ибн Мибрад. (1436-1503 м, 840-909 ҳ). Ҳанбалийларнинг машҳур фақиҳ уламоларидан. Дамашқда дунёга келганлар. 5. Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Али ибн Осим ибн Зазон ал-Хозин ал-Асбаҳоний Абу Бакр ибн Муқрий. (754-837 ҳ). Қизил денгиз бўйидаги, Яман соҳилларидан биридаги Шаржа минтақасида дунёга келдилар. Бошланғич илмларни ўлкасидаги олимлардан олади. Илмга чанқоқлиги учун кейинчалик турли давлатларга сафар қилади. Ибн Муқрий фиқхга жуда қизиқар эди. Фиқҳ, тарих, наҳв фанларига оид кўплаб асарлар ёзганлар. 6. Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Мусо ал-Аздий ас-Суламий. Тасаввуф олимлардан бири. (936-1021). Нишопур шаҳрида тўғилиб вафот этганлар. Имом Заҳабий айтадилар: У киши сўфийларнинг шайхи эдилар. Суфийликнинг тарихи ва табақалари тўғрисида кўплаб асарлар ёзган. Суламий юздан ошиқ асарлар ёзганлар. Тафсир фанига оид “Хақоиқ ат-тафсир”, “Тобақотус суфия”, “Муқаддамут тасаввуф” рисолалари, “Минҳожул орифийн”, “Рисолат фий ғолатотус суфия”, “Адабул фақри ва шароитуҳу”, “Адабус суҳбати” каби кўплаб китобларни ёзганлар. 7. Абдурразоқ ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ат-Тобасий. У киши Нишопур шаҳрида яшаган. Самъоний айтадилар: Тобасий узоқ юртлардан келган кишиларга китобларни ўқиб берар ва уларга кўплаб фойдаларни келтирганлар. Айтишларича, Саҳиҳ Муслим китобини 18 марта Муҳаммад ибн Фазл Фаровийга ўқиб берганлар. У киши ҳижрий 538 йили робиул аввал ойида Нишопур шаҳрида вафот этдилар. Тобасий “Арбаийн ал-мустахражату минас сиҳоҳи мин риваяти Муҳаммадийн” номли арбаийнларини ёзганлар. Тобасий ҳижрий 537 йили вафот этганлар. 8. Али ибн Хасан ибн Ҳибатуллоҳ Сиқотуд дийн ибн Асокир ад-Димашқий (ҳ. 499-571 м. 1105-1176). Шом диёрининг муҳадиси, Самъонийнинг сафардаги шериклари эдилар. Дамашқ шаҳрида дунёга келдилар. У киши кўплаб китоблар ёзганлар, улардан: “Тариху Димашқ ал-кабийр”, бу китоб “Тарих ибн Асокир” номи билан машҳур. Абдул Қодир Бадрон ушбу китобни мухтасар қилиб “Таҳзийб тарихи ибн Асокир”. Ушбу мухтасар китоб ҳозирда ҳам чоп қилинмоқда. Ибн Асокир “Арбуъна ҳадисан мин арбаъийна шайҳан мин армиъийна мадийнатин” номли арбаъийнларини ёздилар. 9. Аҳмад ибн Абдурраззоқ ибн Шайҳ Муҳаммад ибн Зайд ибн Иброҳим ибн Шайҳ Анқарий. Анқарий улумул қуръон ва қироатдан мутаҳасисликка эга...

Тушни таъбир қилиш

عن ابي سعيد الخدري رضي الله عنه انه سمع النبي صلى الله عليه وسلم يقول: اذا راى احدكم رؤيا يحبها فانما هي من الله فليحمد الله عليها وليحدث بها.واذا راى غير ذلك مما يكره فانما هي من الشيطان فليستعذ بالله من شرها ولا يذكرها لاحد فانها لا تضره. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз айтадиларки:”Агар бирортангиз ўзи ҳушлайдиган туш курса, албатта у Аллоҳдандир. Шунинг учун Аллоҳга ҳамд айтиб,бошқаларга у ҳақда айтсин. Агар бирортангиз ўзи ҳушламайдиган туш кўрса, бу шайтондандир. Бас,унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва уни бирор кимсага сўзламасин. Чунки шундай қилишлиги унга зарар келтирмайди”. Пайғамбаримиз алайҳиссалом хабар бериб айтадиларки, туш кўрувчи икки турли бўлади. Биринчиси кўрган туши туфайли унга дунё ва охират саодати хабари берилади. Шу туфайли бу бандага Роббисига ҳамду сано айтмоғи ва ўзига суйукли бўлган кимсаларга айтмоғи лозим бўлади. Иккинчиси кўрган туши сабабидан қалбига безовталик ва хотирига изтиробли ўйлар тушган одамдир. Бу одам тушида ўзи ёқтирмаган ҳолатларга гувоҳ бўлади. Бундай ҳолатда банда кўрган тушининг ва шайтонннинг ёмонлигидан Роббисидан паноҳ сўрамоғи ҳамда инсонлардан уни яширмоғи лозим бўлади.Агар шундай қилса Аллоҳ таоло у бандани ёмонликлардан асрайди ва кўрган тушининг зараридан унга нажот беради. Ҳадисдан қуйидаги фойдалар олинади: Солиҳ туш кўрганда Аллоҳ таолога ҳамду сано айтишликнинг машруълиги; Илмли ва насиҳатгўй кимсаларга ҳайрли тушни айтиш жоизлиги; Ноҳуш туш кўрилган пайтда Аллоҳдан паноҳ сўрашликнинг машруълиги; Ёмон тушни бировга айтмаслик; 4-курс талабаси Шавкатжон Халилов 983

2019 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича ҚАРОРИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2019 йил (ҳижрий 1440 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 200 000 (икки юз минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, закот нисоби 85 (саксон беш) грамм тилло, яъни 17 000 000 (ўн етти миллион) сўм деб белгилангани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 425 000 (тўрт юз йигирма беш минг) сўмни закот ниятида чиқарилиши ҳақидаги хулосаси маъқуллансин. Маълумки, фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан тўрт нарсадан чиқарилади. Улар буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан (≈) 4 килограммдир. Шунга кўра, бу йилги ФИТР садақасининг миқдори Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга кўра: ≈ 2 килограмм буғдойдан 6 000 (олти минг) сўм; ≈ 4 килограмм арпадан 10 000 (ўн минг) сўм; ≈ 2 килограмм майиздан 70 000 (етмиш минг) сўм; ≈ 4 килограмм хурмодан 100 000 (юз минг) сўм бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя. Бу йилги ФИДЯ миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 15 000 (ўн беш минг) сўм, деб белгилансин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ Манба: Мuslim.uz 869

Арбаин ҳадис тўпламлари

“Арбаъийн” – “қирқта” дегани бўлиб, истеъмолда қирқта сайланма ҳадисдан иборат тўпламларга айтилади. Ушбу услубда асар яратиш ислом оламида яхши бир анъанага айланган. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари асос ва туртки бўлган: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من حفظ على أمتي أربعين حديثا في أمر دينها بعثه الله فقيها و كنت له يوم القيامة شافعًا و شهيدًا “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким умматимга дин ишлари борасида қирқта ҳадисни муҳофаза қилиб берса, Аллоҳ уни қиёмат куни фақиҳ қилиб тирилтиради ҳамда қиёмат куни мен унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан”. Бу ҳадис жуда кўп муҳаддислар томонидан ривоят қилинган машҳур ҳадис ҳисобланади. Жумладан, уни имом Байҳақий Абу Дардо ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан, Дайламий Ибн Масъуд ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан, Абу Нуъайм ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан, Ибн Жавзий эса Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Мазкур ҳадиси шарифнинг илҳоми билан кўпчилик муҳаддислар ва уламолар “Арбаъин” асарларини яратишган. Бу тур ҳадис китобларини икки қисмга ажратиш мумкин: Маълум бир мавзудаги ҳадислардан қирқтасини жамлаган асарлар. Масалан, одоб-аҳлоқ, илмнинг фазилати, Мадинанинг фазли ҳақида, ҳажга ёки табобатга оид ҳадислардан тузилган арбаъийнлар каби. Исломнинг умумий асосларини ифода этувчи ҳадислардан тузилган арбаъинлар. Буларда мавзу чекланмайди. Бу тур арбаъинлар ичида энг машҳур ва мътабари имом Нававийнинг “Арбаъин”лари эканига шубҳа йўқ. Аллоҳга итоат қилиш Қуръонга итоат қилиш билан бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш, тирикларида шахсларига итоат қилиш билан бўлса, У зот вафотларидан кейин эса, суннатларига, ҳадисларига амал қилиш билан бўлиб келмоқда. Кези келганда шуни айтиб ўтиш лозимки, Аллоҳга итоат қилиш билан Пайғамбарга итоат қилиш алоҳида-алоҳида икки хил нарса эмас. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам доимо Аллоҳнинг итоатида бўлганлар. Аллоҳнинг итоатидан ташқари нарсага буюрмаганлар. Гап Аллоҳ таолонинг бевосита Қуръонда келган амрларига итоат қилиш билан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари воситаси ила келган амрларига ҳам итоат қилиш ҳақида кетмоқда. Қуръон карим лафз ва маъно жиҳатидан Аллоҳнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга юборган ожиз қолдирувчи ваҳийсидир[1]. Суннат-ҳадис эса, маъноси Аллоҳдан лафзи Пайғамбардан бўлган ваҳийдир. Дин-диёнат, шариат ва бошқа маъноларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз шахсий фикрларини эмас, Аллоҳнинг ваҳийсини ўз иборалари билан тақдим этганлар. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васфларида: “У ҳаводан гапирмас. Бу фақат  қилинадиган ваҳийдир[2]”, деган. Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дин, диёнат, шариат хусусида айтган ҳар битта гаплари Аллоҳнинг ваҳийсидир. У киши ўз ҳавойи нафсларидан гапирмаслар. Ана шундан ҳам кўриниб турибдики, Суннат шариатимизнинг иккинчи манбаидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилмасдан, У зотнинг ҳукмларига таслим бўлмасдан туриб, иймон даъвосини қилиш мумкин эмаслигини Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони каримда очиқ-ойдин баён қилиб қўйгандир. Андижон вилояти “Чинор” жоме масжиди имоми Авазбек Мўминов [1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Кифоя”. Тошкент, Ҳилол нашр. 2008. – Б. 29. [2] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири. – Тошкент.: Тошкент Ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси,  2004. Нажм сураси, 3-4 оятлар. 2 005

Cобиқ “Cалафий” хонимнинг эътирофи

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мени дўстлик саҳифаларига қўшганларга аввало ташаккурларимни изҳор қиламан. Исмим Фотимахон, Қоҳирадаги ал-Азҳаруш-шариф университетининг санавийя босқичида таълим олганман. (2014-2016). Оилалиман, икки нафар фарзандим бор. Хўжайиним ал-Азҳаруш-шариф университетининг куллия босқичини тамомлаган. Фейсбук саҳифасига олдинлари ҳам, то турмушга чиққунимга қадар кирар эдим (4 йил олдин). Оила қурганимдан кейин саҳифамни ўчириб, тармоқдан чиқиб кетган эдим. Мана яна шу саҳифага яқин вақтлардан бери кира бошладим. Биз миллатимиз ўзбек бўлсада, Ўзбекистонлик эмасмиз. Ота-онам ва қариндошларим Мисрда яшашади. Биз ҳам асли мисрликлармиз. Лекин айни вақтларда хўжайинимнинг ишлари билан боғлиқ, БАА сафаридамиз. Хўжайиним илмий тадқиқотчилар. Аллоҳдан қўрқадиган холис инсон. У киши билан мен илк маротаба Азҳари шарифга борганимда танишганмиз. Ўшанда у киши куллияда ўқирдилар. Кўп вақт ўтмай оила қурганмиз. Жуда яхши, меҳрибон, гўзал муомалалик инсон – алҳамдулиллаҳ. Асосий вақтларини илмий изланишларга сарфлайдилар. Араб ва урду тилларини мукаммал ўзлаштирганлар. Инглиз ва немис тилларида ҳам эркин тиллаша оладилар. Энди ушбу постни ёзишдан мақсад нима эканлиги ҳақида айтадиган бўлсам, мен улғайган муҳит, мен орасида яшаган кишилар ўзларини “аҳли ҳадис” деб аташади. Бу ерларда болаларга ёшликданоқ Қуръони карим ва ҳадис китобларини ёдлатилади. Ота-онамиз барча фарзандларига Қуръонни ёдлатганлар. Жумладан мен ҳам 11 ёшимда Қуръони каримни ёд олиб, жазарий туруқи бўйича устозларимга ўқиб бериб, имом Ҳафс ва имом Варш қироъатларидан ижозат олганман. Кейин ҳадис илми устозига беришган. У ерда имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”ини тўлиқ ва имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ини 501-ҳадисигача ёдлаганман. Азҳари шарифда асосан араб бадиий тили ва балоғатни ўргандим. Бир нечта лаҳжаларни ҳам бошқа араб диёрларидан келган талабалар ёрдамида ўрганиб олдим. Айни вақтга қадар катта тафсир китобларидан “Қуртубий” ва “Ибн Касир” тафсир китобларини ўқиб тугатдим. Шу вақтгача фақат “аҳли ҳадислар” ичида бўлганим боис, “аҳли ҳадис” олимлар суҳбатида, дарсларида қатнашганим боис дунё мусулмонлари ичра оммалашган 4 мазҳабга эргашишни салбий баҳолар эдим. Мазҳаб тутганларни адашган фикрда эдим. “Аҳли ҳадис” устозларнинг “Расулуллоҳ қайси мазҳабда бўлган эканлар? Салафи солиҳлар биронта мазҳабга эргашишмаган, мазҳабпарастлар ўзларининг райларини насслардан устун қўйдилар” каби сўзлари қулоғим остида жаранглар эди. Азҳари шариф талабалари ичида мазҳабга эргашганларини кўрсам у билан гаплашмасдим ҳам. Чунки уларни адашган дея “аҳли ҳадис” устозларимиз доим огоҳлантирар эдилар. Устига устак хўжайиним ҳам “аҳли ҳадис” бўлганлиги мени бу йўлда янада дадил бўлишимга туртки бўлиб келган. Аммо алҳамдулиллаҳ, хўжайинимлар жуда инсофли, диёнатли шаръий масалаларда жуда холис бўлганликлари бизнинг ютуғимиз, десам адашмаган бўламан. Бирор масала устида изланиш олиб борсалар далилларни солиштириб охирига бормагунча хулоса билдирмайдилар. Мен шу яқин орада ушбу тармоққа кириб турли инсонлар билан танишдим. Ўзим каби “аҳли ҳадислар” кўп бўлиши билан бирга, мен доим адашган деб ҳисоблаганим – баъзи сўфийлар ва мотуридийлар билан ҳам танишдим. Эътироф қиламанки уларни кўпгина масалаларда адашган деб билганман. Баъзида эса ширкка кириб кетган, деган фикрда ҳам бўлганман. Чунки, мен ўқиган оят ва ҳадислар шунга далолат қиларди. Аммо асосий сабаб бу эмас. Мен шу пайтгача сўфийлар билан яқин бўлмаганим, яқиндан муомала қилмаганим менинг шундай фикрлашимга асосий боис бўлган. Шуни маълум қилмоқчиманки, фейсбук тармоғида баъзи сўфийя қизлар билан танишиб қолдим. Муомалалари жуда гўзал, одоб-ахлоқли қувноқ ва самимий бўлган бу қизларга чиндан меҳрим туша бошлади. Ўзбекистондан деярли ташқарига чиқмаган бу қизлар араб тилини жуда чуқур ўргангани мени ажаблантирди. Аввалига эътиқодим хато дея кўрсатган баъзи постларига...
1 1 229 1 230 1 231 1 232 1 233 1 523