islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 6, 2019

Day

Тушни таъбир қилиш

عن ابي سعيد الخدري رضي الله عنه انه سمع النبي صلى الله عليه وسلم يقول: اذا راى احدكم رؤيا يحبها فانما هي من الله فليحمد الله عليها وليحدث بها.واذا راى غير ذلك مما يكره فانما هي من الشيطان فليستعذ بالله من شرها ولا يذكرها لاحد فانها لا تضره. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз айтадиларки:”Агар бирортангиз ўзи ҳушлайдиган туш курса, албатта у Аллоҳдандир. Шунинг учун Аллоҳга ҳамд айтиб,бошқаларга у ҳақда айтсин. Агар бирортангиз ўзи ҳушламайдиган туш кўрса, бу шайтондандир. Бас,унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва уни бирор кимсага сўзламасин. Чунки шундай қилишлиги унга зарар келтирмайди”. Пайғамбаримиз алайҳиссалом хабар бериб айтадиларки, туш кўрувчи икки турли бўлади. Биринчиси кўрган туши туфайли унга дунё ва охират саодати хабари берилади. Шу туфайли бу бандага Роббисига ҳамду сано айтмоғи ва ўзига суйукли бўлган кимсаларга айтмоғи лозим бўлади. Иккинчиси кўрган туши сабабидан қалбига безовталик ва хотирига изтиробли ўйлар тушган одамдир. Бу одам тушида ўзи ёқтирмаган ҳолатларга гувоҳ бўлади. Бундай ҳолатда банда кўрган тушининг ва шайтонннинг ёмонлигидан Роббисидан паноҳ сўрамоғи ҳамда инсонлардан уни яширмоғи лозим бўлади.Агар шундай қилса Аллоҳ таоло у бандани ёмонликлардан асрайди ва кўрган тушининг зараридан унга нажот беради. Ҳадисдан қуйидаги фойдалар олинади: Солиҳ туш кўрганда Аллоҳ таолога ҳамду сано айтишликнинг машруълиги; Илмли ва насиҳатгўй кимсаларга ҳайрли тушни айтиш жоизлиги; Ноҳуш туш кўрилган пайтда Аллоҳдан паноҳ сўрашликнинг машруълиги; Ёмон тушни бировга айтмаслик; 4-курс талабаси Шавкатжон Халилов 556

2019 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича ҚАРОРИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2019 йил (ҳижрий 1440 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 200 000 (икки юз минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, закот нисоби 85 (саксон беш) грамм тилло, яъни 17 000 000 (ўн етти миллион) сўм деб белгилангани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 425 000 (тўрт юз йигирма беш минг) сўмни закот ниятида чиқарилиши ҳақидаги хулосаси маъқуллансин. Маълумки, фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан тўрт нарсадан чиқарилади. Улар буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан (≈) 4 килограммдир. Шунга кўра, бу йилги ФИТР садақасининг миқдори Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга кўра: ≈ 2 килограмм буғдойдан 6 000 (олти минг) сўм; ≈ 4 килограмм арпадан 10 000 (ўн минг) сўм; ≈ 2 килограмм майиздан 70 000 (етмиш минг) сўм; ≈ 4 килограмм хурмодан 100 000 (юз минг) сўм бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя. Бу йилги ФИДЯ миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 15 000 (ўн беш минг) сўм, деб белгилансин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ Манба: Мuslim.uz 542

Арбаин ҳадис тўпламлари

“Арбаъийн” – “қирқта” дегани бўлиб, истеъмолда қирқта сайланма ҳадисдан иборат тўпламларга айтилади. Ушбу услубда асар яратиш ислом оламида яхши бир анъанага айланган. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари асос ва туртки бўлган: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من حفظ على أمتي أربعين حديثا في أمر دينها بعثه الله فقيها و كنت له يوم القيامة شافعًا و شهيدًا “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким умматимга дин ишлари борасида қирқта ҳадисни муҳофаза қилиб берса, Аллоҳ уни қиёмат куни фақиҳ қилиб тирилтиради ҳамда қиёмат куни мен унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан”. Бу ҳадис жуда кўп муҳаддислар томонидан ривоят қилинган машҳур ҳадис ҳисобланади. Жумладан, уни имом Байҳақий Абу Дардо ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан, Дайламий Ибн Масъуд ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан, Абу Нуъайм ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан, Ибн Жавзий эса Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Мазкур ҳадиси шарифнинг илҳоми билан кўпчилик муҳаддислар ва уламолар “Арбаъин” асарларини яратишган. Бу тур ҳадис китобларини икки қисмга ажратиш мумкин: Маълум бир мавзудаги ҳадислардан қирқтасини жамлаган асарлар. Масалан, одоб-аҳлоқ, илмнинг фазилати, Мадинанинг фазли ҳақида, ҳажга ёки табобатга оид ҳадислардан тузилган арбаъийнлар каби. Исломнинг умумий асосларини ифода этувчи ҳадислардан тузилган арбаъинлар. Буларда мавзу чекланмайди. Бу тур арбаъинлар ичида энг машҳур ва мътабари имом Нававийнинг “Арбаъин”лари эканига шубҳа йўқ. Аллоҳга итоат қилиш Қуръонга итоат қилиш билан бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш, тирикларида шахсларига итоат қилиш билан бўлса, У зот вафотларидан кейин эса, суннатларига, ҳадисларига амал қилиш билан бўлиб келмоқда. Кези келганда шуни айтиб ўтиш лозимки, Аллоҳга итоат қилиш билан Пайғамбарга итоат қилиш алоҳида-алоҳида икки хил нарса эмас. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам доимо Аллоҳнинг итоатида бўлганлар. Аллоҳнинг итоатидан ташқари нарсага буюрмаганлар. Гап Аллоҳ таолонинг бевосита Қуръонда келган амрларига итоат қилиш билан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари воситаси ила келган амрларига ҳам итоат қилиш ҳақида кетмоқда. Қуръон карим лафз ва маъно жиҳатидан Аллоҳнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга юборган ожиз қолдирувчи ваҳийсидир[1]. Суннат-ҳадис эса, маъноси Аллоҳдан лафзи Пайғамбардан бўлган ваҳийдир. Дин-диёнат, шариат ва бошқа маъноларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз шахсий фикрларини эмас, Аллоҳнинг ваҳийсини ўз иборалари билан тақдим этганлар. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васфларида: “У ҳаводан гапирмас. Бу фақат  қилинадиган ваҳийдир[2]”, деган. Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дин, диёнат, шариат хусусида айтган ҳар битта гаплари Аллоҳнинг ваҳийсидир. У киши ўз ҳавойи нафсларидан гапирмаслар. Ана шундан ҳам кўриниб турибдики, Суннат шариатимизнинг иккинчи манбаидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилмасдан, У зотнинг ҳукмларига таслим бўлмасдан туриб, иймон даъвосини қилиш мумкин эмаслигини Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони каримда очиқ-ойдин баён қилиб қўйгандир. Андижон вилояти “Чинор” жоме масжиди имоми Авазбек Мўминов [1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Кифоя”. Тошкент, Ҳилол нашр. 2008. – Б. 29. [2] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири. – Тошкент.: Тошкент Ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси,  2004. Нажм сураси, 3-4 оятлар. 1 508

Cобиқ “Cалафий” хонимнинг эътирофи

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мени дўстлик саҳифаларига қўшганларга аввало ташаккурларимни изҳор қиламан. Исмим Фотимахон, Қоҳирадаги ал-Азҳаруш-шариф университетининг санавийя босқичида таълим олганман. (2014-2016). Оилалиман, икки нафар фарзандим бор. Хўжайиним ал-Азҳаруш-шариф университетининг куллия босқичини тамомлаган. Фейсбук саҳифасига олдинлари ҳам, то турмушга чиққунимга қадар кирар эдим (4 йил олдин). Оила қурганимдан кейин саҳифамни ўчириб, тармоқдан чиқиб кетган эдим. Мана яна шу саҳифага яқин вақтлардан бери кира бошладим. Биз миллатимиз ўзбек бўлсада, Ўзбекистонлик эмасмиз. Ота-онам ва қариндошларим Мисрда яшашади. Биз ҳам асли мисрликлармиз. Лекин айни вақтларда хўжайинимнинг ишлари билан боғлиқ, БАА сафаридамиз. Хўжайиним илмий тадқиқотчилар. Аллоҳдан қўрқадиган холис инсон. У киши билан мен илк маротаба Азҳари шарифга борганимда танишганмиз. Ўшанда у киши куллияда ўқирдилар. Кўп вақт ўтмай оила қурганмиз. Жуда яхши, меҳрибон, гўзал муомалалик инсон – алҳамдулиллаҳ. Асосий вақтларини илмий изланишларга сарфлайдилар. Араб ва урду тилларини мукаммал ўзлаштирганлар. Инглиз ва немис тилларида ҳам эркин тиллаша оладилар. Энди ушбу постни ёзишдан мақсад нима эканлиги ҳақида айтадиган бўлсам, мен улғайган муҳит, мен орасида яшаган кишилар ўзларини “аҳли ҳадис” деб аташади. Бу ерларда болаларга ёшликданоқ Қуръони карим ва ҳадис китобларини ёдлатилади. Ота-онамиз барча фарзандларига Қуръонни ёдлатганлар. Жумладан мен ҳам 11 ёшимда Қуръони каримни ёд олиб, жазарий туруқи бўйича устозларимга ўқиб бериб, имом Ҳафс ва имом Варш қироъатларидан ижозат олганман. Кейин ҳадис илми устозига беришган. У ерда имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”ини тўлиқ ва имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ини 501-ҳадисигача ёдлаганман. Азҳари шарифда асосан араб бадиий тили ва балоғатни ўргандим. Бир нечта лаҳжаларни ҳам бошқа араб диёрларидан келган талабалар ёрдамида ўрганиб олдим. Айни вақтга қадар катта тафсир китобларидан “Қуртубий” ва “Ибн Касир” тафсир китобларини ўқиб тугатдим. Шу вақтгача фақат “аҳли ҳадислар” ичида бўлганим боис, “аҳли ҳадис” олимлар суҳбатида, дарсларида қатнашганим боис дунё мусулмонлари ичра оммалашган 4 мазҳабга эргашишни салбий баҳолар эдим. Мазҳаб тутганларни адашган фикрда эдим. “Аҳли ҳадис” устозларнинг “Расулуллоҳ қайси мазҳабда бўлган эканлар? Салафи солиҳлар биронта мазҳабга эргашишмаган, мазҳабпарастлар ўзларининг райларини насслардан устун қўйдилар” каби сўзлари қулоғим остида жаранглар эди. Азҳари шариф талабалари ичида мазҳабга эргашганларини кўрсам у билан гаплашмасдим ҳам. Чунки уларни адашган дея “аҳли ҳадис” устозларимиз доим огоҳлантирар эдилар. Устига устак хўжайиним ҳам “аҳли ҳадис” бўлганлиги мени бу йўлда янада дадил бўлишимга туртки бўлиб келган. Аммо алҳамдулиллаҳ, хўжайинимлар жуда инсофли, диёнатли шаръий масалаларда жуда холис бўлганликлари бизнинг ютуғимиз, десам адашмаган бўламан. Бирор масала устида изланиш олиб борсалар далилларни солиштириб охирига бормагунча хулоса билдирмайдилар. Мен шу яқин орада ушбу тармоққа кириб турли инсонлар билан танишдим. Ўзим каби “аҳли ҳадислар” кўп бўлиши билан бирга, мен доим адашган деб ҳисоблаганим – баъзи сўфийлар ва мотуридийлар билан ҳам танишдим. Эътироф қиламанки уларни кўпгина масалаларда адашган деб билганман. Баъзида эса ширкка кириб кетган, деган фикрда ҳам бўлганман. Чунки, мен ўқиган оят ва ҳадислар шунга далолат қиларди. Аммо асосий сабаб бу эмас. Мен шу пайтгача сўфийлар билан яқин бўлмаганим, яқиндан муомала қилмаганим менинг шундай фикрлашимга асосий боис бўлган. Шуни маълум қилмоқчиманки, фейсбук тармоғида баъзи сўфийя қизлар билан танишиб қолдим. Муомалалари жуда гўзал, одоб-ахлоқли қувноқ ва самимий бўлган бу қизларга чиндан меҳрим туша бошлади. Ўзбекистондан деярли ташқарига чиқмаган бу қизлар араб тилини жуда чуқур ўргангани мени ажаблантирди. Аввалига эътиқодим хато дея кўрсатган баъзи постларига...

ТИЛГА ХИЁНАТ ЭЛГА ХИЁНАТ

Тилга эътибор элга эътибор, деган гапнинг маъносида тил элнинг кўзгуси, унга эътибор замирида элга, миллатга эътибор гавдаланади. Шундан келиб чиқиб тилга хиёнат қилинса, демак элга, миллатга хиёнат қилинган ҳисобланади. Шу кунларда ўзбек тили давлат тили этиб белгиланган сананинг ўттиз йиллиги арафасида турар эканмиз, тўсатдан айрим “зиёлилар” ўзларининг аслида одам бўлмаганларини: уларни одам қилган миллат рус миллати эканини кесата туриб, бунга ташаккур ўлароқ Ўзбекистонда рус тилини давлат тили мақомига олиб чиқиш керак, деган таклифларни қилишибди. Бу таклифни ўртага ташлаган инсонлар ва унга хайрихоҳ бўлган тўдалар зеҳниятида шовинизмга мойиллик, қонларида эса хиёнатнинг бадбўй ҳиди анқиб турибди. Уларга туз берганнинг  тузлиғига тупурган, ўзлари тан олиб турганидек одамийликдан маҳрум бўлган нусхалардир. Ўша “зиёлилар”дан бири Бернара Кариева айтади: “Агар рус тили давлат тили қилинса, бизни одам қилган рус халқига раҳмат айтганимиз бўлади!” Ушбу қисқа жумла ичида бизнинг мустақил давлат эканимизни менсимаслик,тилимизга нисбатан камситиш,  бизни босиб олган даҳрий тузумни қўмсаш, ўшалардан бошқани одам санамасили, бир сўз билан олганда жирканч хиёнатнинг бадбўй иси анқиб турибди. Хоним! Сиз айтган мустабид тузум бизни одам қилганмиди?! Мабодо адашиб кетмаяпсизми?! Аксинча, ўшалар эмасмиди тарихимизни йўққа чиқарган?! Ўшалар эмасмиди динимизни ман қилган?!             Ўшалар эмасмиди, тилимизни ўзгартирган, инсоний анъаналаримизга чанг солган?! Ўшалар эмасмиди, сизни, бизни, бутун инсониятни маймундан тарқалган деган?! Улар бизни одам қилиш эмас, балки одамийлигимизни суғуриб олиш пайида эди. Улар бизни манқуртлаштириш илинжида эди! Улар бизни тарихсиз, тилсиз, динсиз ва ахлоқсиз қилиш учун сафарбар бўлган босқинчилар эди. Ва афсуски, урунишлари самара ҳам берди, айримларни одамийликдан чиқаришга улгуришди ҳам. Мустақилликчи! Истиқлол бизга тилимизни қайтарди, динимизни уйғотди, тарихимизни шавкатини жонлантирди… Тилимиз давлат тили дея тан олинди. Динимиз мустабидларнинг исканжасидан қутулиб, улар таққан зулм занжирларини парчалаб, халқимизга ўзлигини, ахлоқ ва маданиятини, тарих ва аслиятини яна баралла элон қила бошлади, Одам фарзанди эканимизни қайта ёдимизга солди, одамийликни ўргатди.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир». Ҳужурот сураси, 14 оят. Ушбу ояти каримада инсон зоти бир оила вакили экани, уларнинг турли халқ ва элатларга бўлиниб кетиши ўзаро маданий танишувга хизмат қилишини таъминлаши, ҳеч бир миллатнинг бошқасидан устун эмаслиги, афзаллик фақат тақво билан ўлчаниши каби бир қанча инсоний тамойилларни баёни келмоқди. Ҳа, Ислом бизга инсон эканимизни, бошқаларни инсон сифатида ҳурмат қилиш лозимлигини ўргатди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Бу оят Собит ибн Қайс ҳақида нозил бўлган. У ўзига жой бермаган киши ҳақида: “Фалончи аёлнинг ўғли!”, − деб айтган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фалончи аёлни зикр қилган ким?” – дедилар. Собит туриб: “Эй Расулуллоҳ, менман”, − деди.  У киши: “Одамларнинг юзига қара!”, − дедилар. У қаради. У киши: “Эй Собит нимани кўряпсан?” − дедилар. У: “Оқ, қизил, қора юзларни”, − деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен улардан фақатгина дин ва тақво билангина афзал бўлишинг мумкин холос”, − дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди… Ҳа, бизни одам қилган динимиз, адашманг Хоним, сиз айтган “Оғалар”  эмас! Сиз хоҳлаган тилда гапиришга ҳақлисиз, аммо бизнинг тилимизни камситишга мутлақо...