19 апрель куни Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Катта Лангар Қуръонининг факсимиле нусхасини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига тақдим этди. Бу ҳақда ЎМИ Матбуот хизмати хабар берди. Муфтий ҳазратлари Қуръони каримнинг ушбу нусхаси жуда ҳам табаррук экани, уни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг музей-кутубхонасига жойлаштирилишини билдирдилар. Шунингдек, муҳтарам Президентимиз томонидан Ислом дини қадриятларини асраб-авайлашга қаратилган ташаббусларига мос равишда миллий ассоциацияси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов томонидан масжид-мадрасалардаги қадимий битикларни тадқиқ этиш ва халқимизга етказишда жуда катта ишлар қилинганини алоҳида қайд этдилар. Мана шундай ишларни амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилишга Диний идора ва уламолар доим тайёр эканини муфтий ҳазратлари изҳор қилдилар. Миллий ассоциацияси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов улуғ мутафаккирларимиз ёзган, айни вақтда хориж мамлакатларида сақланаётган қадимий қўлёзма асарларнинг факсимиле нусхаларини юртимизга олиб келиш ва халқимизни баҳраманд этиш борасида саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини айтди. Катта Лангар Қуръонининг мазкур факсимиле нусхаси ушбу йўналишда бошланган ишларнинг илк натижаси эканини айтиб ўтди. Ислом динининг асосий манбаси ҳисобланган Қуръони каримнинг энг қадимий нусхалари халқимизнинг бебаҳо мероси сифатида қадрланади. Юртимиздаги ана шундай маънавий мерослардан бири бўлган VIII асрга оид Катта Лангар Қуръонининг 13 та саҳифаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей-кутубхонасида сақланмоқда. Эндиликда унинг ёнида қолган саҳифаларнинг факсимиле нусхаси ҳам ўрин оладиган бўлди. 560
Ижозаларни бериб бўлгач, Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари маърузаларини бошлаб, Бухорий, Термизий, Мотиридий, Нақшбандий каби буюк алломаларнинг юрти бўлмиш Ўзбекистонга ташриф буюрганларидан бахтиёр эканларини бот-бот таъкидлаб, бу юртнинг ҳавосида ҳам – ҳис қилганлар учун – ўзгача руҳият борлигини айтдилар. Жумладан, шайх қуйидаги маънода сўзладилар: “Араблар ажам(араб бўлмаган) юрт олимларига унча эътибор бермай, ўзларининг араблиги билан фахрланадилар. Бу дарҳақиқат тўғри. Зеро, Қуръон уларнинг тилида нозил бўлган, ҳадислар ҳам уларнинг тилида айтилган. Бу ҳақиқий фахрдир. Лекин Бухорийнинг олдида ҳар қандай араб бўйин эгади, бошқа чораси йўқ. Ахир, “Саҳиҳи Бухорий”ни ўқимасдан олим бўлиш мумкинми? “Жомиъут-Тирмизий”ни ўқимай олим бўлиш мумкинми? Мовароуннар диёридан етишиб чиққан бир қанча ислом намояндалари бор. Бу диёр уламоларининг сўзлари ҳаммага ҳужжат бўлиб келган ва ҳанузгача уларнинг асарлари энг мўътабар манбалар қаторидан жой олган. Буларнинг барчаси сизлар учун фаахдир. Буларнинг меросини ўрганиш ва ўргатиш, бутун дунёга тарқатишга сиз ҳақлисиз ва сизлар масъулсизлар”. Бугунги кунда юртимизда Юрт раҳбари томонидан исломий соҳаларда олиб борилаётган хайри ишларни Тақий Усмоний нафақат, маъҳаддаги суҳбатларида, балки бутун сафарлари асносида такрор-такрор тилга олиб, кўплаб муборак масканларда хайрли дуолар қилдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов 599
Сабр – нафсни жазавага тушиб кетишдан, тилни шикоят қилишдан сақлаш, мусибат келганда ёноқларига уриб, ёқаларини йиртиб йиғлашдан ва шунга ўхшаш жоҳилият аҳлига хос бўлган ишлардан четланишдир. Унинг асл ҳақийқати нима? Сабр шундай бир фазилатли хулқки, кишини яхши ва ўзига муносиб бўлмаган ишлардан тўсиб туради. Сабр нафснинг шундай бир қувватидирки, у билан кишини шани ислоҳ бўлади ва ишлари тўғри бўлади. Зуннун ал-Мисрий роҳимаҳуллоҳдан сабр ҳақида сўрадилар. У киши: “Сабр – ўзаро хусуматлашишдан узоқ бўлиш, бўғзига тўлган аламларни ичига юта олиш, фароғатли ҳаётдан кейин тўсатдан фақирлик етганида ўзини бехожат кўрсата олишдир”, – дедилар. Яна дейдиларки: “У синовлар қаршисида гўзал одоб билан тура олишдир”.[1] Сабрнинг мевалари: Сабрнинг мевалари ҳақида Ҳақ таоло каломида шундай марҳамат қилади: وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِنَ الْخَوْفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِنَ الْأَمْوَالِ وَالْأَنْفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз*. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад)! الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ Уларга мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз», – дейдилар. أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар, ҳидоят топувчилардир (Бақара сураси, 155, 157 оятлар). Ушбу ояти кариманинг маъносини Имом Шаъровий роҳимаҳуллоҳ таъвил қилиб шундай дейдилар: “Биламизки, аслида киши бошига синовларнинг келиши ёмон эмас, балки уни синовлардан ўта олмаслиги ёмондир. Зеро, ҳар бир синов тажриба ва имтиҳон ҳисобланади. Ҳеч ким имтиҳонларни ёмон демаган. Балки у муваффақиятга эришиш йўлидаги машаққатларни кўтара олмаган кишининг наздида ёмондир. Аммо, бор-куч ғайратини ишга солиб, пешқадамлардан бўлган киши наздида имтиҳонлар яхшидир. Шаъровий ҳазратлари ояти каримадаги синовлар кетма-кетлигида дастлабки ўринда келаётган хавф (қўрқув)ни қуйидагича таъвил қилдилар: Қўрқув бу-кишининг ваҳимага тушишидир. У бирор зарарга йўлиқиб қолишдан қўрқиб ички хотиржамлигини йўқотади. Нафс ҳамма нарсага кўникувчан. Аммо ваҳимакаш киши ҳаётнинг бир текис эмаслигидан ўзини бахтсиз ҳис қилиб яшайди. Қўрқув ва безовталикзаруратсиз руҳий тушкинлик бўлиб, сиз агар нафсингизни қўрқувдан сақламоқчи бўлсангиз, ўша сизни қўрқитаётган ишни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабабларни тўхтатишга қаттиқ ҳаракат қилишингиз лозим. Бироқ хавотирларга таслим бўлсангиз, ҳар қанча тажрибангиз бўлса ҳам сизни қўрқитаётган ишлар қаршисида туриб бера олмайсиз.Чунки сиз тез орада мажбуран ваҳима қилавериб чарчаган жисмингиз билан мусибатга юзма-юз келасиз.Аслидаўша хатар етиб келгунга қадар нафсингиз унга аллақачон кўникиб, қабул қилишга тайёр бўлиб турган бўлиши лозим. Шундай қила олсангиз сиз бу вазиятдан соғ-омон чиқиб кета оласиз. Аммо ҳадеб хавотир олаверсангиз ва ҳадиксирашни кўпайтириб юборсангиз хавф-хатарни қўллаб-қувватлаган бўласиз. Бундай ҳолатда сиз ҳар қанча кучли ва фикрли бўлманг барибир сизни қўрқитган ишга қарши самарали кураша олмайсиз. Қўрқув ва ваҳималар ичра яшайдиган кишиларга айтар сўзимиз шуки, сиз қўрқув билан келиши мумкин бўлган хатарни янада кучайтирмоқдасиз. Сизнинг бу хавотир ва ваҳимангиз хавф-хатарни тўхтатиб қўймайди. Шундай экан, сиз яхшиси ўзингизни қўрқитаётган ишни олдини олишга ҳаракат қилинг. Уни содир бўлишига йўл қўйманг! Ҳали бошингизга келмаган мусибатдан қўрқиб яшашни бас қилинг! Инсонларнинг офати шуки, улар ҳали бошларига тушмаган мусибатдан қўрқиб яшайдилар. Бу билан эса ўзларига мусибатли кунларни янада узайтириб оладилар. Дейлик ўша мусибат бир ойдан кейин келар. Нима учун ҳали келмаган мусибатнинг умрини хавсираш ва ваҳима билан узайтирмоқдасиз? Агар сиз уни...
Тақий Усмонийга Тошкент ислом институти ўқув дастури ҳақида батафсил маълумот берилганидан сўнг институт ректори У.Ғафуров у зотдан устоз ва талабаларга маъруза қилиб беришлари ҳамда маъҳадда ўқитилиб тамомланаётган дарсликлардан талабаларга ижоза беришларини сўраган эдилар. Бу каби хатми кутублар ҳақида эшитган ҳазратнинг кўзлари чақнаб, Имом Бухорий ва Имом Термизийларнинг китоблари – юртимиздаги диний соҳада яратилаётган шароитлар сабаб – яна қайтадан талабалар қўлига қайтиб, дарслик сифатида ўқитилаётганлигидан ғоят мамнун бўлиб, ректор домланинг таклифларини бош устига қабул қилдилар. Сўз навбати Тақий Усмоний ҳазратга берилгач, аввало, “Ҳадисур-раҳма ал-мусалсал бил-аввалия” ҳадисини шайхлари Муҳаммад Ёсин ал-Фаданий ал-маккий (ва яна икки шайхлари)нинг санадлари билан то Суфён ибн Уяйна розияллоҳу анҳугача мусалсал бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача муттасил санад билан ривоят қилдилар: …قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الرَّاحِمُونَ يَرْحَمُهُمُ الرَّحْمَنُ، ارْحَمُوا مَنْ فِي الأَرْضِ يَرْحَمْكُمْ مَنْ فِي السَّمَاءِ… ҳамда уни ривоят қилишга барчага ижоза бердилар. Сўнг икки талаба – 2-курс талабаси Раҳмонов Акбаржон, 4-курс талабаси Абдуллоҳ Оҳун – томонидан Имом Таҳовий қаламига мансуб “Шарҳи Маъонил-осор”нинг муқаддимаси ҳамда биринчи ҳадиси ўқилди ва Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” китобидан охирги ҳадислар ўқилиб, Тақий Усмоний ҳазратлари ушбу китоблардан аввало, устозларга ҳамда уларни ўқиган талабаларга ижоза бердилар. Буюк муҳаддисдан ижоза олишдан Тошкент ислом институти жамоасининг бошлари кўкка етиб, мамнун бўлдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов 654
Яқинда бир дугонам билан суҳбатлашиб қолдик. Суҳбат қизиб, гап илмли қиз-йигитларнинг илмсиз бўлганлар билан турмуш қуриши мавзусига кўчди. Шунда у “Ихлосли, Қуръонни, илмни қадрлайдиган инсон, такаббур, илмли бўла туриб, ҳеч кимни писанд этмайдиган олимлардан афзал, уларга турмушга чиқиш яхшироқ эмасмикин”, деб қолди. Очиғи, бу гапдан ғашландим, бироз жаҳлим чиқди. Кўп гапириб ўтирмадим, фақат “Аллоҳ “Қолаллоҳ”, “Қола Расулуллоҳ” сўзини айттириб қўйганининг ўзиёқ фазилат кимда эканини билдириб турибди-ку?” дедим. Шу баҳона бўлди-ю, эски хотиралар эшиги очилиб кетди. Талабалик йилларимизда йигитлар ичида илмлидан кўра ўқимаган қизга уйланиш яхшироқ, деган фикр борлиги ҳақида кўп эшитардим. Аммо, қизларнинг ҳам қори, олимлардан кўра, ўзлари айтмоқчи, ихлосли авом турмуш ўртоқни афзал кўриш ҳолатига ҳеч дуч келмаган эканман. Тавба, қаердан чиққан ўзи бу бемаза баҳс, кимлар чиқарган? Йигитлари ўқимаган аёлни истайди, қизлари саводсиз куёвни мақтайди! Ахир бу масала қилиб, гапириб юришга ҳам арзимайдиган гап-ку! Салгина ҳушёр бўлиб кузатилса, мана шу гапларни айтадиганлар аслида илмсиз қиз ва йигит билан турмуш қуриб, олим ва олималар армон бўлиб қолган кишилар эканини кўриш мумкин. Куёвлар нима десалар, шу тўғри экан-да, деб оғзига термилиб ўтираверадиган, мустақил фикри, қарашлари бўлмайдиган, бутунай ўзига тобе бўлиб қолган аёлни исташади. Ўзлари каби илм таҳсил қилган қизлар савияси ҳам деярли ўзи билан тенг бўлгани, ҳақ-ноҳаққа ақли етгани учун улардан қочишади. Қизларда ҳам худди шу аҳвол! Ўрни келганда, анчадан бери ўйлаб юрган гапларимни айтиб олсам… Кўп ҳолларда олий маълумотли, бирор соҳада мутахассис бўлган қизлар турмушга чиққач, уй ишларига қийналиб, оқсаши бор гап. Ана шу вазиятда оила аъзоларининг уни қўллаб, ёрдам қилиш ўрнига, ўқигунча рўзғор тутишни ўргансанг бўлмайдими, қабилида гапириши ҳаммага маълум. Аммо, унинг айнан ўқимишли қиз экани учун ҳам бошқалардан афзал билиб келин қилишгани хаёлларидан чиқиб кетган бўлади. Бошқа бир куни эр-хотин орасида гап қочса, эр жаноблари дарров, илмли, зиёли аёл ҳам шунақа бўладими, деб қиз қолиб, унинг илмига маломат тоши отадилар. Уй ишларига нўноқлик қилса, ош-нони ўхшамаса ҳам, келиннинг ўқимишли экани нишонга олиниб, зарба шу томондан берилади. Бу бориб турган майдакашликнинг ўзи аслида. Ким нима деса десин, илми бор инсон, феъли-хўйи қандай бўлишидан қатъий назар, авомдан минг марта афзал. Аёлнинг илмлилиги, кенг дунёқараши қайсидир бир асосий бурилиш нуқтасида ўз таъсирини кўрсатади. Ёки аксинча. Аёлнинг ҳам, эркакнинг ҳам барча ишларни аъло даражада бажариши, албатта яхши. Аммо, ҳамма ҳам баробар эмас. Эпчил қизлар рўзғор сирларини ўрганиб юрган бир пайтда, илм йўлини тутган қизлар бор иқтидори, вақти, қувватини сарфлаб илм таҳсил қилган, унга ёшлигини бағишлаган. Миллатга, динга манфаати тегадиган кадр бўлиш иштиёқида юриб, пазандаликни ўрганишга вақт топа олмаган. Ўқиган аёл-ку, бир коса таом тайёрлаб, уй-жойини саранжом-саришта тутишни ҳар қачон уддалайди, бу аёллик фитратида бор иқтидор. Аммо, у эгаллаган соҳани, қироат қилган оятларини, шарҳлай оладиган ҳадисларини илмсиз, аммо абжир келинлар тиши ўтиб ўқий олиши ҳам даргумон. Илмли аёллардан ҳамма ишни аъло даражада бажариш талаб қилингани ҳолда, ишчан келинлардан таҳорат ва намознинг вожибларини сўраб қўйиш ҳеч кимнинг эсига келмагани қизиқ. Улар қандай авлодни тарбия қилишининг аҳамияти йўқми? Ўйлаб кўринг-чи, сизга эътиқоди бутун, маънавияти юксак фарзандларни тарбиялайдиган оналар керак эмасми? Ёш, ўйинқароқ чоғларини Қуръон ёдлаш, илм эгаллаш учун сарфлаб, ер чопиш, экин экиш ёки бошқа хўжаик ишларини дўндира олмагани учун қори, олим куёвларни маломат...