Жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент ислом итститутига покистонлик етук олим, шайхул-ҳадис, ислом фиқҳи ва иқтисоди бўйича замонамизнинг етакчи намояндаларидан бўлмиш Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ва британиялик муфтий Шаббир Аҳмад ҳамда ҳамроҳлари ташриф буюрдилар. Меҳмонларни институт ректори У.Ғафуров кутиб олиб, Ўзбекистонга ташриф буюрганлари билан табриклаб, бу ташрифдан бутун маъҳад аҳли – устоз ва талабалари бошлари осмонга етганини таъкидладилар. Тақий Усмоний бу ташриф ўзининг Ўзбекистонга биринчи ташрифи эканини айтиб, аввало, маъҳад билан танишмоқчи эканини маълум қилдилар. Уларга институтнинг “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” ўқитувчиси Муҳаммадхон домла Джангиров араб тилида тўлиқ маълумот бериб, маъҳадга қачон асос солингани, унинг фаолияти давомидаги ютуқлари ҳамда ҳозирги кундаги ўқув дастури ҳақида батафсил гапириб, унда диний фанлар билан бир қаторда “Тиллар” кафедраси устозлари томонидан инглиз, рус, форс тиллари ҳам ўргатилишини таъкидлади. Форс ва инглиз тили ўқитиш ҳақида эшитгач, шайх форс тилидан қайси китоблар ўқитилишига қизиқдилар. Унга жавобан, Саъдий Шерозийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” асарларидан маълум қисми ўқитилишини айтдилар. Шайх ҳазратлари бу китобларга кучли қизиқишлари, ўзлари ҳам ўқиб юришларини ифодаси ўлароқ, улардаги байтлардан мисоллар келтириб беришни сўрадилар. Таништирувчи устоз Муҳаммадхон домла “Гулистон”дан ёмон хулқи шогирдга дарс бериш устознинг бошига бало бўлиши ҳақидаги байтни айтиб берган эдилар, ҳазрат мамнун бўлиб, таҳсин айтдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов 602
Аллоҳ таоло инсон зотини барча мавжудотлар ичида азизу мукаррам қилиб яратган. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: “Дарҳақиқат, (Биз) одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро, 70-оят). Бу ояти каримада Аллоҳ азза ва жалла инсоннинг нақадар улуғ мавжудот эканига гувоҳлик беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин киши Аллоҳ наздида фаришталардан ҳам мукаррам ва афзалдир”, деганлар (Байҳақий ривояти). Мана шундай азиз инсонлар ичида Аллоҳ таолога янада мукаррам бўлган бандалар бор. Улар тақводорлардир. Бу тўғрисида Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади: “Эй, инсонлар! Дарҳақиқат биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ва бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азиз) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир” (Ҳужурот сураси, 13-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Араб билан ажамнинг ўртасида фақат тақвосидагина фарқ бўлади”, деганлар (Термизий ривояти). Яратган Роббимиз инсонни олиймақомларга Ўзи кўтарган. Ана шундай улуғ мақом соҳиби бўлган инсонлар бир-бирлари билан ака-укадирлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Албатта, мўминлар динда ўзаро биродардирлар…” (Ҳужурот сураси, 10-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминлар бир-бирлари билан оға-инидирлар”, дея лутф қилганлар. Демак, мўминлар бир-бирлари билан бамисоли оға-инидек дўст бўлишлари ва ўзаро гўзал муносабатда бўлишлари тақозо этилади. Бу алоқа фақат Аллоҳ йўлида яхши кўриш билан ўз ифодасини топади. Зеро, инсонлар ўзаро бир-бирларини Аллоҳ учун севсалар бу дунё ва охират яхшиликларига эга бўладилар. Шундагина бу дўстлик уларга дунёда ҳам, охиратда ҳам наф келтиради. Қуръони каримда шундай дейилади: “У кунда тақводорлардан ўзга дўстлар бир-бирларига душмандирлар” (Зуҳруф сураси, 67-оят). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло соя бўлмайдиган қиёмат кунида етти тоифа кишини Ўзининг сояси остида соялантиради. Улар: Адолатли бошлиқ, Роббисининг ибодатида ўсган йигит, қалби масжид билан боғланган киши, Аллоҳнинг розилигида бир-бирларини яхши кўриб жамланган ва ажрашган икки киши, чиройли ва мансабдор аёл зинога чақирганда, мен Аллоҳдан қўрқаман деган киши, ўнг қўли қилган эҳсонини чап қўли билмайдиган киши, ёлғиз ҳолида Аллоҳни эслаб кўз ёш тўкадиган киши” Зотан Аллоҳ йўлида муҳаббатлашган инсонларни Аллоҳ қиёмат куни бир жойга жамлайди ва уларни бирга қилиб қўяди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар икки инсон Аллоҳ учун дўст тутинса, улардан бири мағрибда, иккинчиси машриқда бўлса, Аллоҳ уларни қиёмат кунида бирга қилиб: “Мен учун дўст тутингандилар” дейди”, дея марҳамат қилганлар. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: “Албатта, киши жаннатга кирганда “фалончи дўстим нима қилди экан”, деб сўрайди. Ваҳоланки унинг у дўсти жаҳаннамда бўлади. Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини “жаннатга чақиринглар”, дейди. Жаҳаннамда қолганлар эса: “Энди бизлар учун на оқловчилар бор, на бирор қадрдон дўст” (Шуаро сураси, 100-101) оятини айтадилар”. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи: “Дўстларни кўпайтиринглар. Мўмин дўстлар қиёмат кунида бир-бирларини шафоат қиладилар”, деб айтганлар. Ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Қиёмат қоим бўлганида унинг даҳшатидан инсонлар яқинларидан қочади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: “Ўша куни киши ўз биродаридан қочади. Яна онаси ва отасидан ҳам, хотин ва ўғилларидан ҳам (қочур). (Чунки) у кунда улардан ҳар бир кишида ўзига етарли нарса (ташвиш) бўлур” (Абаса сураси, 34-37 оятлар). Бир банданинг амал дафтари тарозига тортилганда зарра миқдоридаги савоб камлик қилади ва жаннатга киришига етмай қолади. Шунда юқоридаги ояти каримада таъкидланганидек яқинларидан ёрдам...
Дунё осмонини тасаввур қилиш учун ҳозирги кундаги астрономия илмига мурожаат қилсак мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳаммамизга маълумки, космос тушунчаси ернинг атмосфера қобиғидан чиқиб кетганидан кейин бошланади. Аслида фазога кўтарилгандан сўнг юқори деган тушунчани тасаввур қилиш бироз мушкул бўлади. Чунки фазо ер эмаски, бир нарсага нисбатан бошқа бир нисбатни тасаввур қилсангиз. Фазода ер йўқки биз унга нисбатан юқорини тасаввур қилсак. Фазода ерга энг яқин масофада учиб юрадиган фазовий кемалардан бири МКС – Халқаро космик станциясидир. МКС эса ердан 420 км атрофидаги баландликда учиб юради. Юқорида айтганимиздек, юқорига қарашнинг имкони бўлмаганидан кейин, кенглигини ўрганиб кўрсак. Яқинда космосдаги “Voyager 1” номли фазовий ускуна қуёш магнит майдонидан чиқиб кета олди. Қуёш тизимининг майдониниг ҳажми эса таҳминий ҳисобларга кўра 30 а.е га тенг келади. У эса 4.470.000.000 кмга тенг келади. Бу тасаввуримизга сиғмайдиган улкан ҳажм ҳали галактика ҳам эмас, биргина юлдуз тизими эди. Энди тасаввур қилайлик, бу юлдуз – қуёш тизими Сомон йўли номли галактикамиздаги юзлаб, балки минглаб юлдуз тизимларидан бири. Сомон йўли номли галактикамизнинг ҳажми эса таҳминий ҳисобларга кўра 100.000 ёруғлик йилига тенг. 1 ёруғлик йили эса 9.460.800.000.000 кмга тенг. Галактикамиз эса ўз ўрнида фазодаги минглаб, балки миллионлаб галактикалардан бири холос. Бу эса ҳали биринчи осмон эди… Аллоҳ янада билувчироқ. Қолган хулосаси эса ўзингиздан… Тошкент ислом институти талабаси Бахтиёр Нажмиддинов 682
Аввал хабар берганимиздек, ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов 10-18 апрель кунлари Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтадиган 10-халқаро Қуръон мусобақасида тиловат йўналиши бўйича иштирок этиш учун Кувайт давлатига жўнаб кетган эди. 11 апрель куни Зафар қори Маҳмудов 1-босчиқдан муваффақиятли ўтгач, қуръа натижаларига кўра, биринчи бўлиб тиловат йўналиши баҳсларини бошлаб берган эди. Кеча 18 апрель куни қизғин ўтган мусобақа ўз ниҳоясига етди ва якунга кўра институтимиз ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов 80 та давлатдан иштирок этган 160 та қорилар орасида фахрли ўнталикка кириб мусобақани муваффақиятли якунлади. 10-халқаро Қуръон мусобақасида 1-ўринни нигериялик қори қўлга киритди, 2-ўрин жазоирлик қорига насиб этди, 3-ўринга сомалилик қори муносиб топилган бўлса, тўртинчи ўринни суданлик қори эгаллади. Кувайтдаги ушбу 10-халқаро Қуръон мусобақаси ҳифз, тиловат йўналишида ва бу йилдан бошлаб ёш, ўсмир қорилар ўртасида ўтказилди. Эътиборли томони, Зафар қори Маҳмудов 2011 йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтган халқаро Қуръон мусобақасида ҳам муносиб иштирок этган эди. 626